Inson o'ylashi kerak..............  ( 10051 marta o'qilgan) Chop etish

1 B


Muzayyana  03 Aprel 2008, 16:18:27

............инсон сйлаши, тафаккур килиши керак Ҳаммамиз сйлайлик: йскдан пайдо бслдик, дарҳол руҳимиз ҳам юборилди. Она кррнидан тушиб, дунёда ксз очдик, ғамхсрлик билан тарбисландик, мехр билан восга етдик. Агар сша ота-она мехри берилмасайди, бизнинг болалигимизга ким чидай оларди? Ҳеч сйлаб ксрганмисиз?
Дунёга келганимизданоқ атрофимиз ноз-неъматлар билан тслдирилди. Куёш бизга нурларини сочди, сув сса поклади, неъматлар билан озикдандик, ҳаво соғжғимизни таъминлади. Хуллас, буларнинг барчасидан заҳматсиз ва бемашаққат фойдаландик. Ҳаётни англайдиган онг, дунёни ксрадиган ксз, товушларни сшитадиган қулоқ, маза-таъмларни тотадиган тил, Ҳидларни сезувчи бурун бслмаса, ҳолимиз не кечарди? Оғзимизга солган ҳар бир луқмамиз бизга келгунига Қадар неча минглаб жараённи бошдан кечирганидан хабаримиз бслмайди. Бизнинг вазифамиз фақат сша лаззатли луқмани оғзимизга солишдан иборат.
Агар оғзимиз, тишларимиз, ошқозонимиз ёки ҳазм Қилувчи органларимизни ишлатиш бизнинг вазифамиз бслсайди, ҳолимиз не кечарди?
Куннинг йитирма тсрт соатини фақат ҳазм қилишга сарфласак ҳам, улгура олмасдик. Бу мукаммал тизимнинг ишидан қанчалик хабардормиз?
Бу   оламнинг   жилвакор   гсзаллигини   ксрадигав. ксзимиз бслмаса, гсзал овозларни сшитувчи кулоғимиг бслмаса, ҳаётнинг қанчалар даҳшатли бслишини тасаввур§ қила оласизми?
Демак, бутун коинотни сратган Зот инсонларни ва коинотни бир-бирига уйғун муносиб шакдда сратган.
Агар инсоннинг бир ксзи хасталанса ва уни даволаш учун кетказган пулини сйласа, иккинчи соғлом ксзининг қанчалар қимматли ва азиз зканини англаб етади. Тсғрими?
Инсон тирик скан, сзи бирга сшаётган жамист, ишлаётган жамоа ва маъмурист олдғда масъулистлидир ва бундан ҳисоб беради. Шундай скан, дунё неъматларидак умри давомида фойдаланган инсон нега знди буларнинг ҳисобини бермаслиги керак? Бир пиёла | сув ва бир тишлам нон ҳам бекорга олинмас скан, умр бсйи ҳисобсиз неъматлардан фойдаланган ва бадалсиз харажатлар қилгак инсон қандай қилиб қабрда сз ҳолича, 1 ҳисоб бермасдан ётиши мумкин?
Аки инсон ақли, қалби, жигари, юраги, оеқдари ва 1 қсллари ва бошқа аъзолари учун қанча «ҳақ тсласпти»?! Буларни ҳеч сйлаб ксрдикми? Ҳолбуки, уларнинг! шукрини асло адо столмаймкз.
Бизнинг ҳар  бир  сҳтиёжимизни  билувчи,  шунга ксра    коинот    қонунистларини    сратган    ва     барча! имконистларни    тахт    қилгағ   Аллоҳ   абадий   сшашД севгаиимиз   билан   бирга   боқий   ҳаё!   кечириш   каби орзуларимизнк ҳисобга олмайдими?
Бир-бирларини  шу даражада  севувчи  она билан фарзандни     айирадкми?     Уларнинг     бирга     бслиш ] истакларини назардак четда қоддирадими? Булар бари охират   ва   жакнатда   Яна   абадий   бирга   бслишнинг] хабарлари смасми?
Қаердан келдик? Аега кеддик? Кдёқкд кетспмиз? Ақли жойида бслган ҳар бир инсон булар ҳақида сйлашга мажбурдир.................
O'ylab ko'raylik...............


Qayd etilgan


Habib  15 Aprel 2010, 17:31:20

Товуқнинг катагидай кулбаларда сшаган ота-оналаримиз... бузуқ ҳаволарда, зах ва зимистон ҳужраларда намоз сқирдилар. Совуқларда узоқлардаги жилғаларга бориб, таҳорат қилиб келар, қаерда бслсалар ҳам, намозларини вақтида адо стар сдилар, қазо қилмасдилар. Ҳозирги вақтда баҳаво уйларда сшайдиганлар, уст-бошлари бутлар, таҳоратга қулай иссиқ-совуқ сувга сга кишилар намозга бепарволик қилсалар, узрли смаслар.

Manba: http://islom.uz/content/view/1452/137/

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  30 Avgust 2014, 10:58:19

ЧИМИЛДИҚ КЎРМАГАНЛАР

    Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб айтадилар:  “Кишининг ўз фарзандини чиройли одоб-ахлоқ билан тарбиялаши кўп миқдордаги нафл садақасидан яхшидир” (Термизий ривояти)
          Мустақил Ўзбекистонимизда ҳам фарзанд тарбияси ва уларнинг илму маърифат соҳиблари бўлиб етишишликлари борасида кўплаб тадбирлар амалга оширилди.
Ҳурматли Юртбошимиз ташаббуслари билан 2005 йил “Оналар ва болалар йили”, 2008 йили эса “Ёшлар йили” деб эълон қилинди ва буларга таалуқли кенг ҳажмдаги давлат дастурлари ишлаб чиқилди ҳамда амалга оширилди.
Жорий йилимиз эса “Соғлом бола йили” деб эълон қилиниши юртимизда фарзанда тарбиясига бўлган эътибор ҳар томонлама юқори эканлигига далолат қилади.
Ватанимиз тараққиёти, халқимизнинг бахт-саодати йўлида ёшларимизни илму фан ва касбу ҳунарли бўлиб етишишлари йўлида давлатимиз томонидан қилинаётган ғамхўрлик билан бирга бу борадаги ота-оналарнинг доимий ҳаракатлари ҳам жуда аҳамиятлидир. Зеро Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам раҳматуллоҳи алайҳи марҳамат қилганларидек: “Ҳар бир фарзанд мусулмончиликни қабул қилаверадиган табиат билан туғилади, лекин уни яҳудийга айлантириб юборадиган ҳам, насроний ёки мажусийга айлантириб юборадиган ҳам унинг ота-онасидир” (Бухорий ривояти).
Ота-оналар фарзандларини кўча-кўйда беҳуда тентираб, бўлмағур, ножўя хатти-ҳаракатлар қилишдан сақлаб, кимлар билан алоқада бўлаётганларига ҳам бепарво бўлмаслиги керак.
   Бироқ қанча тарғиботлар, тадбирлар олиб борилишига қарамай, оммавий ахборот воситаларида қанчалик ташвиқот қилинишига қарамай, ҳамон орамизда фарзанд тарбиясига бепарволик давом этиб келмоқда. Натижада ёшлар орасида ахлоқсизлик ҳолатлари учраб турибди.
   Баъзи ҳолларда ҳали чимилдиқ кўрмаган йигит ва қизларимиз ғунчадек очилиб бораётган умрларини бевақт хазон қилиб ўз жонларига қасд қилишлари чидаб бўлмас даражадаги бепарволик оқибатлари десак хато бўлмаса керак.
   Шу ўринда ўз жонига қасд қилишлик инсонни нафақат ширин ҳаёт кечириш завқидан маҳрум қилади, балки охирати учун ҳам катта зарар эканлигини такрор эслатиб ўтишга тўғри келади.
Қуръони Каримда инсонни ўзининг яшаш ҳуқуқига тажовуз қилиши ман этилган. Жумладан: “Ўз қўлингиз билан ўзингизни ҳалокатга ташламангиз!” ва шунингдек, “Ўзингизни ўзингиз ўлдирмангиз, зероки, Аллоҳ Сизларни ўз раҳм ва шафқати ила яшашингиз учун дунёга келтиргандир”, деб марҳамат қилган.
Пайғамбаримиз Муҳамад (с.а.в) ҳам ўз ҳадиси шарифларида ўз-ўзини ўлдириш ҳаром эканлиги, бундай ишни қилган кишига охиратда қаттиқ азоблар бор эканлиги ҳақида айтиб ўтганлар. Жумладан:
“Кимки тоғ тепасидан ташланиб, ўз-ўзини ўлдирса, ўлгандан сўнг жаҳаннамда ҳам шу хил азобга гирифтор бўлади. Агар заҳар ичиб ўзини ўзи ўлдирса, жаҳаннамда ҳам абадий шу азобга мубтало бўлади. Кимки ўзини темир парчаси билан ўлдирса, у киши темир парча қорнига суқулган ҳолатда жаҳаннам ўтида абадий қолур», деб марҳамат қилганлар.
Бошқа бир ривоятда эса: “Ўзини сувга ташлаб ёки осиб ёки куйдириб ўлдирган кишиларнинг ҳукми ҳам юқорида зикр қилинганлар билан баробардир», деганлар. (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Имом Бухорий (р.а.) ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в) шундай дейдилар: “Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда марҳамат қилади. “Бандам ўз-ўзини ўлдириб, менинг унга берган умримга шукур қилмай шошилди. Шунинг учун унга жаннатни абадий ҳаром қилдим”, марҳамат қилган.
Ҳолбуки бу тўғрида жума мавъизаларида кўп маротаба айтилган. Катталар эшитган масалаларини ҳаётга татбиқ қилиб, ўз оиласи даврасида ҳам шу мавзудаги суҳбатни давом эттирса, умид қилар эдикки, бундай кўнгилсиз фожиларнинг олди олинган бўлур эди.
Муҳтарам юртбошимиз “Юксак маънавият ‒ енгилмас куч” асарида фарзандларнинг маънавий тарбияси ҳақида алоҳида тўхталиб: “Агар биз бу масалада ҳушёрлик ва сезгирлигимизни, қатъият ва масъулиятимизни йўқотсак, бу ўта муҳим ишни ўз ҳолига, ўзибўларчиликка ташлаб қўядиган бўлсак, муқаддас қадриятларимизга йўғрилган ва улардан озиқланган маънавиятимиздан, тарихий хотирамиздан айрилиб, охир - оқибатда ўзимиз интилган умумбашарий тараққиёт йўлидан четга чиқиб қолишимиз мумкин”, ‒ деганларини доимо ёдда тутиб, амал қилган ҳолда фарзандларимизга шундай тарбия берайликки, улар ўз ота-боболарига, ўз тарихларига, Ватанига, она тилига, ўз миллий сиймоларига, муқаддас Ислом дини анъаналарига содиқ бўлиб қолишсин.

Абдулазиз Мўминов
Асака туманидаги Мамирқори масжиди имом хатиби
Улуғбек қори Йўлдошев

Qayd etilgan