Muallif Mavzu: Diqqat! Diqqat! Missoner tuzog'iga ilinmang  ( 24375 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Chustiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1743
  • -oldi: 4001
  • Xabarlar: 2433
  • Jins: Erkak
  • "Namoz mo'minning me'rojidir"
    • www.hilol.com
Re: Diqqat! Diqqat! Missoner tuzog'iga ilinmang
« Javob #45 : 04 Aprel 2009, 01:56:59 »
Миссионер билан диспут(илмий бахс)

Iqtibos: Sulaymon
Isaiah 59:21,    Proverbs 1:23,   Ezekiel 36:27.
Yuhanno 14:16-17 16 Мен Отамга мурожаат қиламан ва У то абад сизлар билан қоладиган бошқа Юпатувчини юборади. 17 Бу Юпатувчи – Ҳақиқат Руҳидир. Дунё Уни қабул қила олмайди, чунки Уни на кўради, на билади. Сизлар эса Уни биласизлар, чунки У сизлар билан доим биргадир, У ичингизда яшайди.
Yuhanno 7-38:39 Муқаддас Битикда айтилганидек, Менга ишонганнинг вужудидан ҳаётбахш сув дарё бўлиб оқади.

39 Исо бундай деб, Муқаддас Руҳни назарда тутган эди; Унга ишонганлар Муқаддас Руҳни яқин орада олишлари керак эди. Исо ҳали улуғворликка юксалмаган, шунинг учун Муқаддас Руҳ ҳануз тушмаган эди.  Yuhanno 16:13 Муқаддас Ҳақиқат Руҳи келгач, У сизларни бутун ҳақиқат йўлига бошлайди. У Ўзича гапирмайди, неки эшитса, ўшани сўзлаб беради, У келажак ҳақида сизларга хабар қилади.
Galatialiklarga 3:14
Шу йўсин Худо Иброҳимга ваъда қилган қут-баракалар Исо Масиҳ орқали мажусийларга ҳам насиб этди, биз имонимиз туфайли Худо ваъда берган Муқаддас Руҳни қабул қилдик. 
Rimliklarga 14:17  Худонинг Шоҳлиги овқат ва ичимликдан иборат эмас, балки Муқаддас Руҳ бағишлаган солиҳлик, тинчлик ва севинчдир.

Сулаймон, аввало жавоб ёзганингиз учун ташаккур. Мусулмонлар томонидан, берилган савол ва жавобларни Ñžқияпсизми йўқми билмадиму, лекин сиз берган жавоб ва далилингизни бироз таҳлил қилиб ва ўз фикримни билдирсам. Ўйлайманки бизнинг жавобларизни Ñžқигач фикр юритарсиз иншаАллоҳ.

Сиз ёзган жавобда "Муқаддас Руҳ" бу кишиларни ичидаги бир кўринмас туйғу бўлиб, у кишиларни Ñ‚Ñžғри йўлга бошлайди ва у келажак ҳақида хабар беради демоқдасиз.

Аввало бир масалага ойдинлик киритиб олсак, сиз бир вақтнинг ўзида "Муқаддас Руҳ"ни ҳам кишилар ичида ва у кишиларни Ñ‚Ñžғри ва ҳақиқат йўлига юошлайди дейсиз ва шунингдек, шайтонни хам кишилар ичига кириб олган дейсизлар.
Нима бир кишини ичида хам шайтон хам "муқаддас руҳ" бўлиши мумкинми?
Ёки Муқаддас Руҳ шайтонга нисбатан кучсизми? Сизни билмадиму лекин манга нимагадур мантиқсиз бўлиб туюляпти.

Энди масалани асосий қисмига диққатимизни қаратсак. Сиз Ийсо а.с дан кейин келган Юпатувчи бу  Муқаддас Руҳ демоқдасиз.
Айтингчи сиз келтирган жумладаги: " Муқаддас Ҳақиқат Руҳи келгач, У сизларни БУТУН ҲАҚИҚАТ ЙЎЛИГА БОШЛАЙДИ .У Ўзича гапирмайди, неки эшитса, ўшани сўзлаб беради, У келажак ҳақида сизларга хабар қилади. (Юҳанно 16:13)
 
Мана Ийсо а.снинг бу башоратларига 2000 йилдан зиёдроқ вақÑ‚ бўлибтики сиз айтган ЮПАТУВЧИ (Муқаддас Рўҳ) кимдан нимани эшитиб, кимга ўшани сўзлаб берди, кимни хақ йўлга бошлади ва кимга ва қачон келажак ҳақида хабар берди?

Сиз ЮПАТУВЧИ бу Муқаддас Руҳ эканлигини айтдиз, лекин МУҚАДДАС РУҲ, кимлигини, қачон келганини, қаерга келганини, кимни ҳақ йўлга бошлаганини ва ўзидан эмас балки эшитганларини ва келажак ҳақида хабар берганини айта олмадингиз.

ЮПАТУВЧИ-МУҚАДДАС РУҲ бу МУҚАДДАС ПАЙҒАМБАРДИР.


Сиз бу сўзларни эшитиб хайратдан Ñ‘қа ушлашингиз ва маълумотларни охиригача Ñžқимай туриб инкор қилишингиз табиий лекин ўзингизни Муқаддас Китобингизга назар солсангиз Янги Аҳдда Муқаддас Руҳ, Пайғамбар сўзи билан синонимда келган. Сиз бутун бошли Янги Аҳдни варақлаб бу нарсани қидириб ўзизни оввора қилиб юрманг мана далили:

Эй маҳбубларим, ҳар қандай РУҲга инонавермангиз. Худодан бўлган-бўлмаганлигини билиш учун руҳларни синовдан ўтказингиз. Чунки дунёда кўпгина сохта ПАЙҒАМБАРЛАР пайдо бўлган. (Юҳанно 1-мактуби 4:1)

Бу ерда ПАҒАМБАР ва РУҲ бир жумлада ва бир вақтда ва синоним бўлиб келмоқда.

Бас шундай экан Ийсо а.с дан кейин келиши лозим бўлган, кишиларни ҳақиқат йўлига бошлайдиган, келажак(Қиёмат) ҳақида хабар берадиган, Ўзича гапирмасда балки Худо номи ила гапирадиган ва шунингдек Ийсо а.с ва  У кишини оналарини кўкларга кўтарадиган ва Ийсо а.с ҳақларида, кишиларининг қалбида заррача ҳам шубҳа қолдирмайдиган даражада эътиқод қилишни ўргатадиган ЮПАТУВЧИ, МУҚАДДАС РУҲ бу ПАЙҒАМБАРДИР.

Лекин сизнинг форумдаги постлариздан маълумки сиз ўз билганиздан қолишиз ва буларни қабул қилишингиз қийин, шунинг учун башоратга оид маълумотларни ўрганишни давом этамиз.

Сиз келтирган жумлада: "Yuhanno 14:16-17 16 Мен Отамга мурожаат қиламан ва У то абад сизлар билан қоладиган БОШҚА Юпатувчини юборади."

Ийсо алаҳиссалом БОШҚА ЮПАТУВЧИ юборилишини айтмоқдалар. Диққат қилинг БОШҚА ЮПВТУВЧИ.
Сиз эса ЮПАТУВЧИ бу МУҚАДДАС РУҲ эканлигини айтдингиз, айтингчи МУҚАДДАС РУҲлар нечта?
Христианлик таълимоти бўйича Ота, ÐŽғил ва Муқаддас Руҳ хар бири биттадан бўлиб аслида булар уч Худо эмас балки БИТТАдир, бу Троица масаласи бошқа мавзу бўлгани боис бу нарсани кейинроққа сурамиз. Хозир бизнинг мақсадимиз МУҚАДДАС РУҲнинг нечталигини аниқлаш эди.
Демак МУҚАДДАС РУҲ - БИТТА экан хурматли Сулаймон энди айтингчи, Ийсо а.с ÑŽқоридаги БОШҚА ЮПАТУВЧИ келиши ҳақидаги башоратни айтаётганларида, ўша БИТТА МУҚАДДАС РУҲ қаерда эди?
 Ð¡Ð°Ð²Ð¾Ð»Ð³Ð° елка қисишингиз табиий. Лекин масалага ойдинлик киритиш учун сизлариниг Муқаддас китобларинизга мурожат қиламиз.

Ўша сизлар айтаётган ва эътиқод қилаётган биргина Муқаддас Руҳ, Ийсо а.с БОШҚА ЮПАТУВЧИ келишини башоратини берган вақтдаям, Ийсо а.с билан бирган бўлган ва У кишини ўз вазифаларини адо этишга ёрдам берган ва хатто ўша Муқаддас Руҳ У киши туғилмасларидан олдин хам шу ерда одамлар орасида бўлганлар.

Мана далили. Сизларнинг МУҚАДДАС КИТОБларингдан.

Давоми кейнги поста.............

ЛИНК

Muzayyana

  • muslima
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 269
  • -oldi: 756
  • Xabarlar: 1010
  • Jins: Ayol
  • Alhamdulillah Ya Rabbil A'lamiyn!
Re: Diqqat! Diqqat! Missoner tuzog'iga ilinmang
« Javob #46 : 06 Aprel 2009, 11:05:26 »
Миссионерлар хамласи
«ÐœÐ¸ÑÑÐ¸Ð¾Ð½ÐµÑ€Ð»Ð¸Ðº ( лот.- юбориш, топшириқ)-бирор динни ўз юртидаги ёки ўзга юртлардаги ғайридинлар ўртасида тарқатиш соҳасидаги черков ташкилотларининг фаолияти. Миссионерлик босқинчилик урушлари даврида мустамлакачи империяларни барпо этиш ва мустаҳкамлашда идеологик экспанция турларидан бири бўлган. Миссионерлар ошкора ёки махфий равишда Америка, Осиё, Африка халқларини забт этишда қатнашганлар….»(Энциклопедик луғат)
Аллоҳга ҳамд бўлсин ва Расулуллоҳга ва У кишининг оилаларига, ҳамда Саҳобаларига ва У кишининг ҳидоятларига эргашганларга саловат ва саломлар бўлсин!

ТАВҲИД


Меҳрибон ва Раҳимли Аллоҳ номи билан.
Айт (эй Муҳаммад алайҳиссалом.): «Ð£ Аллоҳ ягонадир»
Барча ҳожатларни сўрайдиган зотдир.
Туғмаган ва туғилмаган.
Ва унга ҳеч ким тенг ўхшаш бўлган эмас.
(Ихлос сураси)

Миссионерлар бошчилигидги насроний дин вакиллари: «ÐÐ°ÑÑ€Ð¾Ð½Ð¸Ð¹ дини тавҳид асосида барпо этилган» - деб, даъво қилишлари ҳаммага маълум бўлса керак. Лекин шундай бўлсада улар негадир учлик ақидасига (троица) маҳкам ёпишиб, Худонинг уч ипостасда мавжуд эканликларига иймон келтирадилар. Насроний черкови ўз қавмларини бу ақидага ишонтиришга уриниб «Ð¸Ð½ÑÐ¾Ð½ ақли уни англашга қодир эмас» дейди. Гапларига ҳужжат этиб ўзлари муқаддас санаб келаётган Инжил «Ð°Ñ‚алмиш» китобларини бизларга рўбарў қиладилар.
«Ð¨ÑƒÐ½Ð¸Ð½Ð³ учун бориб, барча халқлардан шогирд орттиринглар. Уларни Ота, ÐŽғил ва Муқаддас Руҳ номи билан сувга чўмилтириб, имонга киритинглар.» (Матто -28,19)
Тарихчи олимлар гувоҳлигича: Император Константин Евсевий исмли епископга 325-йилларда Инжилнинг нусхаларини кўпайтиришга буйруқ берган экан. Ўша Евсевий исмлик епископ маълумотига кўра мазкур Инжил ибораси ўша вақтларда «Ð¨ÑƒÐ½Ð¸Ð½Ð³ учун бориб барча халқлардан менинг номим ила шогирд орттиринглар» - деб ёзилганлигини айтади. Қўшилиб қолган иборалар эса, бирмунча кейин пайдо бўлганлиги ўз ўзидан маълум бўлмоқда.
Яна насронийларнинг энг кўп мурожаат этадиган ибораси:
“Шундай қилиб [осмонда учтаси гувоҳлик беради Ота, Калом ва Муқаддас Руҳ. Бу учови бир. Ерда ҳам] учтаси гувоҳлик беради: Руҳ, сув ва қон. Бу учови бир. (биринчи Юҳанно-5-боб 7,8 оятлар)”
Бу оятнинг саҳиҳ эмаслиги аниқ бўлиб қолмай, балки у соф тавҳид ақидасига зиддир. «ÐžÑÐ¼Ð¾Ð½Ð´Ð° учтаси гувоҳлик беради Ота, Калом ва Муқаддас Руҳ. Бу учови бир» - деган ибора умуман энг қадимги 400 дан зиёд нусхада мутлоқо учрамас экан. Фақат 16-15 асрларга оид иккита юнон тилидаги Инжилда бу иборалар мавжуд экан. Инжилшунос олимлар бу инкор этиб бўлмайдиган далил асосида бу оятдаги иборанинг 15 ва 16 асрларда “Инжил”га қўшиб қўйилгани ҳақида гувоҳлик берадилар. Ўзбек тилида чоп этилган «Ð˜Ð½Ð¶Ð¸Ð»» китобида ҳам бу факт рад этилмайди. Китобхонга тушунтириш бобида эса: «ÐºÐ²Ð°Ð´Ñ€Ð°Ñ‚ қавслар […] ичида келтирган гап бўлаклари Инжилнинг энг қадимий ва ишонарли қўлёзмаларида йўқ»Ð»Ð¸Ð³Ð¸ уқтирилади. Шунга қарамасдан асоссиз ва ишонарсиз бўлган иборани ҳеч чўчимасдан китоб таржимасида илоҳий китоб мақомида нашр қилинишидан таажубланади инсон… «ÐŽÐ· қўллари билан китоб ёзиб, сўнгра уни озгина қийматга сотиш учун: «Ð‘у китоб Аллоҳ хузиридан (келган)», дейдиган кимсаларга ҳалокат бўлғай, бас, ёзган нарсалари сабабли уларга ҳалокат бўлгай, топган фойдалари сабабли уларга ҳалокат бўлғай.»(Бақара-79)
Яна насронийлар Худони одам шаклида ер юзига тушганлигининг “исботи” ўлароқ Павелнинг Тимофейга юборган биринчи мактубига суянишади. Аммо олимлар бу оят ҳақида бошқача фикрдадирлар. Хусусан рус биродаримиз Али Вечеслав Полосин ўзининг “Аллоҳга элтувчи Ñ‚Ñžғри йўл” китобида:
«...Ҳаворий Павелнинг Тимофейга йўллаган Биринчи мактубига суянишади. Унда Ñ‚Ñžғридан-Ñ‚Ñžғри Худонинг одамга гавдаланиши ва бу ҳол Исонинг, алайҳиссалом, мўъжизавий туғилиши ҳодисасида кўрилгани Ñ‚Ñžғрисида ёзилган. Аммо ҳатто Лопухиннинг православия назоратчилари томонидан расман ижозат берилган «Ð˜Ð½Ð¶Ð¸Ð»Ð½Ð¸Ð½Ð³ изоҳли луғати»Ð´Ð° ҳам бу мактубга (3-бобнинг 16-оятига) ёзилган давридан 300 йил кейин иккита ҳарф қўшиб қўйилгани тан олинади. Қадимги битикда унда юнонча «Ð¾Ñ» («ÐºÐ¾Ñ‚орый») ёзуви бўлган ва матн қуйидагича кўринишда эди: «...великая благочестия тайна, которая открылась во плоти…» Константинополь патриархи Иоанн Златоуст IV аср охирларида «Ð¾Ñ» сўзининг олдига «Ð¢Ðµ» ҳарфларини қўшиб қўяди ва «Ð¢ÐµÐ¾Ñ» (Худо) сўзи пайдо бўлади, натижада ҳозирда Ñžқилаётган маъно келиб чиқади: «â€¦Ð²ÐµÐ»Ð¸ÐºÐ°Ñ блогочестия тайна: Бог явился во плоти…» Ҳаворий Павелнинг вафотидан 300 йил кейин пайдо бўлган айни мана шу матнни насронийлар Иброҳимнинг, алайҳиссалом, яккахудолик динида хаёлга ҳам келмайдиган «Ð±Ð¾Ð³Ð¾Ð²Ð¾Ð¿Ð»Ð¾Ñ‰ÐµÐ½Ð¸Ñ» (Худонинг инсон бўлиб гавдаланиши) ғоясининг энг асосий далили сифатида келтиришади.»(Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон таржимаси Ҳидоят ойномаси, 2003-йил, 4-сон, 8-бет

“Троица-Христианлар тасаввурига кўра, Худонинг 3 қиёфаси: ота-худо, Ñžғил –худо, ва муқаддас руҳ-худо. Худонинг 3 қиёфа ёки ипостасда мавжудлигига эътиқод 381 йили Константинополда бўлиб ўтган черков соборида ақида тарзида расмийлаштирилган. Христиан черкови ўз қавмларини бу ақидага ишонтиришга уриниб , инсон ақли уни «Ð°Ð½Ð³Ð»Ð°ÑˆÐ³Ð°» қодир эмас, бу эса ақиданинг ғайритабийлигини тасдиқлайди, деб уқтиради. Ҳақиқатда эса илоҳий троица ҳақидаги тасаввурлар жуда қадимги даврда шаклланган. Қадимги Миср (Осирис, Исида, Гор), Қадимги Ҳиндистон (Брахма, Вишну, Шива), Бобил (Ану, Эа, Бел) динлари ва бошқа динларда ҳам троица мавжуд бўлган...” (Энциклопедик луғатдан)
«ÐÐ»Ð»Ð¾ҳнинг Бизга берган тавфиқ ҳидояти билан Унга эътиқод қилган ҳолда Аллоҳнинг тавҳиди Ñ‚Ñžғрисида айтамиз: Албатта, Аллоҳ якка, ёлғиз, Унинг шериги йўқ. Унга ўхшаш бирор нарса йўқ. Ундан бошқа бирор илоҳ йўқ. Ибтидосиз қадимдир, интиҳосиз доимдир. У фоний бўлмас ва йўқ бўлмас. У хоҳлаган нарсаларгина бўлади. Ваҳмлар (гумонлар) Унга етолмас ва фаҳмлар (илмлар) Уни идрок этмас. Халқлар Унга ўхшамас. У тирикдир ўлмас, қойюмдир ухламас. (“Таҳовий ақидаси” китобидан)
Маълум бўлишича, насроний дини эътиқодининг асли асоссиз экан. Ўта муҳим масала ҳисобланмиш, тавҳид тушунчасида адашиб кетганликларига ачинамиз, Аллоҳ таолодан ҳидоят сўраймиз. Иложи борича уларни огоҳ этамиз. Исо алайҳиссаломнинг “Инжил”да айтган гапларининг баъзисини уларга эслатиб қўямиз:
«Ð¢Ð¸Ð½Ð³Ð»Ð° эй Исроил! Раббимиз бўлган Худованд ягона Худованддир. (Марк-12,29)»
«Ð¨ÑƒÐ½Ð´Ð° Исо: -Йўққол кўзимдан, шайтон! Чунки Тавротда: Раббинг- Худовандга сажда қил, биргина Унга итоатда бўл», деб ёзилган-дейди. (Матто-4,10)
«ÐÐ±Ð°Ð´Ð¸Ð¹ ҳаёт эса Сени танҳо Ҳақ Худони ҳамда Сен юборган Исо Масиҳни таниб билишдан иборатдир».(Юҳанно-17,3)
« - Яхши гапирдинг, Устоз, - деди уламо Исога. - Худо ягона, ундан бошқа худо йўқ, деб Ñ‚Ñžғри айтдинг.»(Марк-12,32)
Исо алайҳиссалом Худо ягона деб турса-ÑŽ, черков руҳонийлари Худонинг уч қиёфаси – ота худо, Ñžғил худо, ва муқаддас руҳ худо деб турса? Ачинарлиси насронийлар Исо алайҳиссалом сўзларига итоат қилмасдан аллақандай сохта устозларнинг гапларига алданганлар. Наҳотки Аллоҳ таолонинг ҳақ пайғамбари бўлмиш Исо алайҳиссалом даъват этган таълимотдан кўра сохта устозларнинг сохта фатволари устун бўлса?
Аллоҳ, албатта, Масиҳ ибн Марямдир деганлар кофир бўлдилар Масиҳ ибн Марям эса: «ÐœÐµÐ½Ð¸Ð½Ð³ Раббим ва сизнинг Раббингиз (бўлган) Аллоҳга ибодат қилинг. Ким Аллоҳга ширк келтирса, албатта унга жаннатни ҳаром қилди ва унинг турар жойи дўзах бўлади. Ва золимларга нусрат бергувчилар йўқдир» деди (Моида сураси-72)Сохта устозлар ўзлари адашгани етмаганидек кўпчиликни жар Ñ‘қасига олиб боришган. Мана энди бизнинг миллатга ҳам ҳамла қилмоқдалар. Аллоҳ таолонинг ҳақ пайғамбари ва қули бўлмиш Исо алайҳиссаломни Робб даражасига кўтарганликлари рост ва уни Раббий деб атаганликлари ҳам ҳақиқатдир. Мазкур масалага “Инжил”дан носаролар зарарига ҳужжат бўладиган оятлар мавжудлиги жуда қизиқарлидир.
«Қиёмат кунида кўплар менга «Ð Раббий, Ñ‘ Раббий бизлар Сенинг номинг билан башорат қилмадикми? Сенинг номинг билан жинларни қувиб чиқармадикми? Сенинг номинг билан кўпгина мўъжизалар яратмадикми?» - дейдилар. Ўша вақтда Мен уларнинг юзига қараб: Мен сизларни ҳеч қачон таниган эмасман, эй бадкирдорлар, менинг олдимдан кетинглар! - дейман» (Матто-7,22-23)
Бу Ñ‘ғи жуда қизиқ бўлдику бу дунёда Исо алайҳиссаломни Робб қилиб олиб ва унинг номи ила ҳар хил ишлар қилиб, охиратда шарманда бўлса. Наҳотки, ушбу сиз эътиқод қилаётган «Ð˜Ð½Ð¶Ð¸Ð»» сизнинг зарарингизга хизмат қилувчи ҳужжат бўлса-ÑŽ, сиз ҳеч нарсани гўё билмагандек хаётингизни давом этдирсангиз. Нега ақл кўзларини очмайсиз, ахир? Нега Исо алайҳиссаломни Робб қилиб олгансиз, ахир Исо алайҳиссаломдан олдин келган барча пайғамбарлар ҳам, якка Аллоҳга ибодат қилишга даъват этганликларини яхши биласизлар-ку. Улуғ пайғамбарлардан Иброҳим алайҳиссалом, Мусо алайҳиссалом ва бошқа Аллоҳнинг элчилари Исо алайҳиссаломга ибодат қилмаганлар-ку? Аксинча, улар бутун оламларни яратган Аллоҳ Ҳақ субҳанаҳу ва таолога ибодат қилганлар-ку. Исо алайҳиссалом ҳам, Бани Исроилни ўзига эмас, ягона Аллоҳга ибодат қилмоққа даъват этганлар-ку. Шу нарсанинг ўзи сизлар учун очиқ ҳужжат эмасми?
«Ð¨Ñƒ маҳал бир киши Исонинг ёнига келиб:
-Валинеъмат Устозим! Абадий ҳаёт насиб бўлиши учун қандай савобли иш қилмоғим лозим?» -деб сўради. Исо унга деди:
-Нега сен Мендан савобли иш ҳақида сўраяпсан? Биргина Худодан бошқа ҳеч ким савоб эгаси эмас. Агар боқий ҳаётга эришмоқ истасанг, илоҳий амрларга риоя қил.(Матто-19,16-17)»
яъни Исо алайҳиссалом аниқ қилиб мен Худо эмасман, биргина Худодан бошқа ҳеч ким савоб эгаси эмас- демоқдалар, минг афсуски сохта устозлар яна Исо алайҳиссаломнинг гапларини эътиборга олмадилар, уни ўзларига Худо қилиб олдилар ва илоҳий амрларга риоя қилмаса ҳам инсон нажот топади деб, Исо алайҳиссаломнинг амрларини ва муборак йўлларини буздилар.
Эй аҳли китоблар! Динингизда ҳаддан ошманг ва Аллоҳ ҳақида ҳақдан бошқани айтманг. Албатта, Масиҳ Исо ибн Марям Аллоҳнинг пайғамбари, Марямга илқо қилган калимаси ва ундан бўлган руҳдир. Бас, Аллоҳга ва унинг пайғамбарларига иймон келтиринг. Уни учта деманг. Тўхтанг, ўзингизга яхши бўлади. Албатта, Аллоҳ ягона илоҳдир, ўзга эмас У ўзининг боласи бўлишидан пок бўлди. Осмонлардаги нарсалар уникидир, ердаги нарсалар уникидир. Вакилликка Аллоҳнинг ўзи кифоя қилур.(Нисо-171, “Тафсири хилол”дан таржима)
«Ð˜ÑÐ»Ð¾Ð¼ дини инсониятнинг ақидасини Ñ‚Ñžғри йўлга солишга келган. Бу ўринда носароларнинг ақидасини Ñ‚Ñžғриламоқда. Маълумки, насроний дини янгилиги вақтида ақида Ñ‚Ñžғри бўлган. Лекин замон ўтиши билан бу ақида аста секин бузила борган. Милодий олтинчи асрга келиб, Рим императорларининг тазйиқи остида насроний ақидаси тамоман бузилиб бўлган эди. Носаролар ўз динларида ҳаддан ошиб кетдилар. Аллоҳнинг бандаси ва пайғамбари Исо алайҳиссаломни, Аллоҳнинг Ñžғли, дедилар. Сўнгра, Аллоҳ уч аслдан ота, Ñžғил ва муқаддас руҳдан иборатдир, деб даъво қилдилар. Шунингдек, Биби Марямни ҳам илоҳлик даражасига кўтардилар. Худонинг зоти ва сифатлари ҳақида битмас- туганмас ихтилофларга тушдилар. Охири келиб, ўзлари ҳам тушуниб етмайдиган ақидавий машмашаларга гирифтор бўлдилар. Уларнинг ушбу ва шунга ўхшаш кўплаб ишлари динда ғулувга кетиш – ҳаддан ошиш эди...»(“Тафсири ҳилол”дан)
Насроний дин вакилларининг эътиқодига кўра, Исо Масиҳ инсон эмас, аксинча у ер юзига инсон қиёфасида тушган Худодир. Шунга қарамасдан «Ð˜Ð½Ð¶Ð¸Ð»» китобидан унинг бутун оламлар Худосими ёки бошқами тушуниб бўлмайди. “Инжил”нинг бирон жойида ҳам Исо Масиҳ аниқ қилиб Худо деб аталмаган, носаролар шунга қарамасдан Исо алайҳиссаломни Худо ёки «Ð¥ÑƒÐ´Ð¾Ð½Ð¸Ð½Ð³ Ñžғли» ҳам дейдилар. Маттода 32 марта, Маркда 15 марта Луқада 22, Юҳаннода эса 12 марта Исо алайҳиссаломни «Ð¸Ð½ÑÐ¾Ð½ Ñžғли» дейилган. Ҳамма вақÑ‚ бу сўзларни Исо алайҳиссаломнинг ўзлари баён этган. Хушхабарчиларнинг ҳаммаси бўлиб 70 мартадан зиёд Исо инсон Ñžғли деса-ÑŽ, черков руҳонийлари уларнинг гапларига яна эътибор бермаса...?
qalamlar ko'tarilgan...sahifalar qurigan...


Muzayyana

  • muslima
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 269
  • -oldi: 756
  • Xabarlar: 1010
  • Jins: Ayol
  • Alhamdulillah Ya Rabbil A'lamiyn!
Re: Diqqat! Diqqat! Missoner tuzog'iga ilinmang
« Javob #47 : 06 Aprel 2009, 11:09:19 »
Маълумки Исо алайҳиссалом арамий тилда даъват қилганлар, бу тил иброний тилига яқин тил бўлиб ўша вақтдаги кўп яҳудийларнинг ўзаро сўзлашув тили эди. Энг эски «Ð˜Ð½Ð¶Ð¸Ð»» ҳам яъни Матто баён этган хушхабар (номаълум вариант) ва бошқа апокриф асарлар ҳам шу тилда ёзилганлиги ҳақида тахминлар бор. Лекин бу тилда ёзилган битта ҳам «Ð˜Ð½Ð¶Ð¸Ð»» хозирда сақланиб қолмаган, балки ушбу китобларнинг эски юнонча таржималари қолган холос. Таржималарнинг нуқсонлари ва ким томонидан таржима қилинганлиги ҳақида гапирмасак ҳам бўлади. Хулласи калом: «Ð¥ÑƒÐ´Ð¾Ð½Ð¸Ð½Ð³ Ñžғли» ибораси арамий тилида «Ð°Ð±Ð´ Иеҳова» арабчаси абд Аллоҳ яъни Худонинг қули маъносини берган. Лекин китоб юнончага таржима қилинганида бу иборага юнонча «pias» калимаси ишлатилган экан, яъни маъноси қул ёки Ñžғлон деб тушунилган. Вақтлар ўтиши билан қадимги дунёнинг ботил динлари ва Исо алайҳиссалом рисолатларининг чатишиши оқибатида «Ð¥ÑƒÐ´Ð¾Ð½Ð¸Ð½Ð³ Ñžғли» ибораси асосий ўринга чиқиб қолган.
Янги аҳдда шундай жойлар ҳам борки Ота ва ÐŽғил бир қилиб кўрсатилган «ÐœÐµÐ½ ва Отам-бирмиз» Юҳанно 10 30) ва шу бобнинг 38 оятида «ÐžÑ‚ам Менда ва Мен Отамда эканимизни англаб иймонингизни комил қилинлар» (Юҳанно-10,38)га ўхшаш иборалар. Шунга қарамасдан “Инжил”да Худо алоҳида, Ñžғил алоҳида қилиб кўрсатилган жойлар кўпдир. Исо айтади «ÐœÐµÐ½ Отамда ҳозирман, Отам эса Менда ҳозир» (Юҳанно-14, 10) дейилса-да, Исо « Зеро: Отам Мендан улуғдир»-деб (Юҳанно-14,28) Худони алоҳида улуғ зот эканлигини таъкидлайди. Бошқа жойда эса «Ð‘ироқ Мен ёлғиз эмасман, чунки Отам Мен биландир» (Юҳанно-16,32) дейилган. Мен биландир ибораси менда эмаслигини англатади, мен ёлғиз эмасман ибораси эса Худо алоҳида зот, Исо эса алоҳида зот эканлигини исботлайди.
Исо алайҳиссаломнинг Худо ҳакида берган гувоҳликлари ҳам қизиқарлидир. Исо: “Мен ўз ўзимдан ҳеч нарса қилолмайман. Қандай эшитсам, шундай ҳукм қиламан ва Менинг ҳукмим ҳаққонийдир. Чунки мен ўз иродамни эмас, балки Мени юборган Отамнинг иродасини бажо келтиришни истайман”(Юҳанно 5-30). Исо алайҳиссалом “Мени юборган Отамнинг иродасини” деб ўзини юборилган элчи эканлигини, “Мен ўз иродамни эмас” деб Аллоҳ буюрган иродани бажо келтиришни истайман деяптдилар.
Ота калимасини яҳудий тилларидан таржима қилаётганларида ўзгартириб таржима қилган бўлишлари ҳам мумкиндир. Биродаримиз Байматов фикрича: “сомий халқлар гуруҳига кирувчи тилларда, мисол учун араб тилида “Роббун” калимаси бир неча маънони беради; биринчиси Парвардигор, иккинчиси хўжайин, соҳиб, учинчиси тарбиячи. Уларни таржимон ўзи билганича таржима қилиши мумкин, лекин араблар ва яҳудийлар бу калима маъносини яхши англайдилар. Улар Исо алайҳиссаломни пайғамбар, устоз деб билишганлар. Исо алайҳиссаломнинг ўзи ҳам ўзини «Ð¸Ð½ÑÐ¾Ð½ Ñžғли» деб атаган. Шубҳасиз, Исо алайҳиссаломга “ўзини инсон қиёфасидаги худоман деган фикр Ñ‘Ñ‚ эди.” Аҳмад Дийдот эса: «..Ҳа, ҳақиқатан ҳам Аллоҳ таолонинг 99 гўзал исми бор, Ота исмини (аб), Парвардигор (Робб) исмидан арабчада айтиш осон бўлишига қарамай, уларнинг орасида Ота исми йўқ.. Бунга сабаб нима экан? Сабаби инсонларни ҳар хил адашган, ботил фикрлардан сақлаш учундир...», деганлар.
Баъзи бир черков руҳонийлари ҳийла ишлатиб: «Ð¥ÑƒÐ´Ð¾ ер юзида ўзининг худолик сифати билан эмас, балки одам сифатида фаолият кўрсатган, яъни худо инсон қиёфасида ерга тушган» дейдилар. Ахир у ҳамма нарсага қодир- ку деган ҳолда бу билан ТАВҲИДга ҳеч қандай путур етмаганлигини исботламоқчи бўладилар.
Исо алайҳиссалом «Ð¡Ð¸Ð·Ð»Ð°Ñ€Ð³Ð° ростини айтайин: қул ўзининг хўжайинидан ÑŽқори турмас, элчи ҳам уни юборгандан улуғ бўлмас. Агар гапимни уққан бўлсангиз, бунга амал қилинглар ва бахтли бўласизлар!» (Юҳанно-13,16-17) яъни мени элчи қилиб юборгандан мен улуғ эмасман десада, насроний динининг «ÑƒÐ»Ð°Ð¼Ð¾Ð»Ð°Ñ€Ð¸» йўқ, Исо худодир дейдилар. Агар Исо худо бўлганида у ЎЗИНИ ЎЗИ элчи қилиб юборган бўладими?
“Инжил”даги: «Ð Ð°Ð±Ð±Ð¸Ð¼Ð¸Ð· Исо шогирдларига ушбуларни тайинлаб бўлгач, осмонга кўтарилди ва Худонинг ўнг томонига ўтирди»(Марк 16 19) деган ибораси уларнинг даъволари саробдан бошқа нарса эмаслигини кўрсатиб қолмасдан, балки уларнинг қаттиқ адашаётганликларининг исботи ҳамдир. Сабаби уларнинг ақидасига кўра, Исо алайҳиссалом осмонга кўтарилгач, Худо билан қўшилиб кетиши керак эди. Қўшилмай абадий Худонинг ўнг томонида ўтирса иккита Худо бўлиб қолади-ку, ахир бу Аллоҳ таоло лаънатлаган кўпхудолик эмасми? Муқаддас Руҳнинг борлигини ҳам ҳисобга олсак, масала яна ҳам ечиб бўлмас тус олади.
«Ð˜Ð±Ð»Ð¸Ñ Исони яна жуда баланд тоққа олиб чиқиб кетди. Дунёнинг барча салтанатларини ҳамда уларнинг ҳашаматини Унга кўрсатиб:
-Агар тиз чўкиб менга сажда қилсанг, буларнинг ҳаммасини Сенга бераман, - деди. Шунда Исо:
-Йўқол кўзимдан, шайтон! Чунки Тавротда: «Ð Ð°Ð±Ð±Ð¸Ð½Ð³- Худовандга сажда қил, биргина Унга итоатда бўл», деб ёзилган, -деди. (Матто-4,8-10
Бу дегани Исо алайҳиссалом ҳеч қанақа Худо эмаслигини кўрсатиб турибди. Ахир у насронийлар айтмоқчи худо бўлганида эди, шайтон келиб Худони васваса қилиб унга «Ð´ÑƒÐ½Ñ‘нинг барча салтанатларини ҳамда уларнинг ҳашаматини» ваъда қилармиди? Аксинча, Исо алайҳиссалом ўз оғизлари билан «Ð Ð°Ð±Ð±Ð¸Ð½Ð³ Худовандга сажда қил, биргина Унга итоатда бўл» деб айтяпти-ку.
...Яна бўлса носаролар “бизлар муваҳҳидларнинг пешвосидирмиз. Бизлар ширкка даъват этмаяпмиз. Бизлар Худони бир деб биламиз” дейдилар, аммо амалда эса ҳар хил иконаларга (тасвирларга), Исо, Марям, ҳаворийларга ва бошқа авлиёларнинг ҳайкалчаларига, ҳар хил маълум ва номаълум авлиёлар қабрларига ибодат қилаётганликларини, бўйинларига хочни тақиб олиб шу хоч ҳар хил балолардан сақлашига иймон келтириб, маст қилувчи ичимликларни ичиб, чўчқа гўштидан тановул қилиб олиб, аёлларини рашк қилмасдан ярим ялонғоч юришларига йўл қўйиб бериб. яна бизлар Исо алайҳиссалом йўлларидадирмиз, дейдиларми?....
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Ð Ð°ÑÑƒÐ»ÑƒÐ»Ð»Ð¾ҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деб марҳамат қилдилар: «Ð–оним қўлида бўлган зот ҳаққи, яқин (келажакда) Марям Ñžғли (Исо алайҳиссалом икки фариштанинг қанаотларига икки кафтларини қўйган ҳолда менинг шариатим бўйича одилона ҳукм юргазиш учун осмондан ораларингизга, Дамашқнинг шарқроғидаги оқ минора яқинига) тушадиларда, хочни синдириб, тўнғизни (чўчқани) ўлдирадилар (яъни, хочларни ва тўнғизларни йўқ қилмоқни амр қиладилар. Кейин, (зиммийлар бўйнидаги) жизияни (яъни, жон солиғини) бекор қиладилар. (Жобир разияллоҳу анҳу: “Исо алайҳиссалом жизияни бекор қиладилар, чунки барча одамлар Исломни қабул қилиб мусулмон бўлгач, бунга эҳтиёж қолмайди”,-дейдилар. (Имоми Нававий: Тўғриси, Исо алайҳиссалом Исломни қабул қилишидан бошқасини қабул қилмайдилар. Жизиянинг шариатимизда қабул қилиниши Исо алайҳиссалом тушишларигачадир – дейдилар. Фатҳул Борий – 6-жилд, 609-бет)
...Сўнг, мол-дунё(шу қадар) кўпайиб кетадики, ҳатто (бирор нарса берсанг, қадри йўқлигидан), ҳеч ким олмайди ва ҳатто бир сажда бутун дунё ва ундаги барча нарсалардан афзал бўлиб қолади”. (“Чунки, Ер юзида адолат ўрнатилиб, зулм маҳв бўлгач, Аллоҳ таолонинг барокатидан барча бениҳоят бойиб кетади»,-дейдилар Нававий) (Ал-жомиъ ас-саҳиҳ. Имоми Бухорий 2-жилд, 445-446-бетлар)
Хушхабарнинг ҳаворийлар бобида бир қизиқ воқеа бордир. Ундан кўп насроний биродарларимиз ибрат олса бўларди:
“Листра шаҳрида бир чўлоқ киши ерда ўтирар эди. У туғма майиб бўлиб, умрида асло юрмаган эди. У Павелнинг айтаётган сўзларини тингларкан, Павел унга кўз тикиб, дарддан халос бўлиш учун имони борлигини пайқади. Овозини баланд қилиб:
-Раббим Исо Масиҳ номидан сенга айтаман: оёғингда тикка тур! –деди. Ўша заҳоти у киши ўрнидан ирғиб турдида, юра бошлади.
Халойиқ Павел қилган ишни кўриб, Ликаония тилида баралла:
-Тангрилар одам қиёфасида олдимизга тушибди! –деб бақира кетишди. Барнабони – Зевс, Павелни эса нотиқ бўлгани учун Ҳермес дейишди. Шаҳарнинг ташқарисидаги Зевс маъбадининг коҳини эса шаҳар дарвозаларига хўкизларни ва гулчамбарларни олиб келиб, халойиқ билан бирга қурбонлик келтирмоқчи бўлди.
Ҳаворийлар Барнабо ва Павел буни эшитгач, кийимларини йиртганча, ўзларини халойиқнинг орасига отиб: «Ð­Ñ€Ð»Ð°Ñ€! – деб бақиришди. – Нима учун бу ишларни қиляпсизлар? Биз ҳам сизларга ўхшаган инсонмиз! Сизлар бу сохта тангриларга топинишдан қайтиб, ер, осмон, денгиз ва ундаги ҳамма нарсани яратган барҳаёт Худога илтижо қилинглар. Мана биз сизларга етказаётган Хушхабаримиз шу”(Ҳаворийлар-14,8-15)
Насронийлар Исо алайҳиссаломга нисбатан худди Листра шаҳри аҳолиси Барнабо ва Павелга қилган муносабатни қилдилар–ку. Ахир бу ақлсизлик эканлигини жуда яхши билиб, нега Исо алайҳиссаломни ўзларингизга худо қилиб олгансизлар?

qalamlar ko'tarilgan...sahifalar qurigan...


Chustiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1743
  • -oldi: 4001
  • Xabarlar: 2433
  • Jins: Erkak
  • "Namoz mo'minning me'rojidir"
    • www.hilol.com
Re: Diqqat! Diqqat! Missoner tuzog'iga ilinmang
« Javob #48 : 14 Aprel 2009, 15:27:03 »
kurayev.ru, pravoslaviye.ru hamda islam.ru forumlaridan ashaddiy antiIslamistka bir a'zo bo'lar edi Anya(Anna) Kabulova degan. Ko'p yillardan buyon Musulmonlar bilan disput qilib nuqul o'zinikini tasdiqlardi.

Mana bu birodarlarimizning sayi-harakatlarin samarasi (mevasi) bo'lsa ajab emas.
"Alloh Hidoyatga boshlab qo'yganni hech kim zalolatga boshlay olmas, Alloh zalolatga boshlab qo'yganni hech kim Hidoyatga boshlay olmas"

Anya Kabulovaning Чт Мар 12, 2009 4:47 pm kundagi posti

Iqtibos
Ну если только Сам Господь Бог. Больше никто.
Так что держи - первым будешь:

Ашхаду алля иляхаилляЛлах ва ашхаду анна Мухаммадан расулюЛлах.

"Я знаю, верю всем сердцем и подтверждаю на словах, что нет божества, кроме Единого Создателя - Аллаха, и я знаю, верю всем сердцем и подтверждаю на словах, что Мухаммад - последний Посланник Аллаха"
Istochnik


Allohu Akbar. Alloh Hidoyat yo'lida bardavom qilsin.

Muzayyana

  • muslima
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 269
  • -oldi: 756
  • Xabarlar: 1010
  • Jins: Ayol
  • Alhamdulillah Ya Rabbil A'lamiyn!
Re: Diqqat! Diqqat! Missoner tuzog'iga ilinmang
« Javob #49 : 16 Aprel 2009, 11:39:22 »
Assalamu alaykum!
Esgitimshimcha missionerlaerni aslida dinga targ'ib qiliuvchilar deb qaraladi, aslida esa ularning o'zlari ham dinni chuqur bilishmas ekan.
Ular aslida mana shunday dinni buzish va targ'ib qilish uchun, har hil soxa mutaxassislari maxsus o'qitilar ekan! keyin ular har hil muassalarda chet davlatlarga chiqarilar ekan. Mana masalan, o'zim xam yaxshi eslayman, 1997-99 yillar orasida bizni shaharda "Angliskiy biblioteka" ochilgan edi.
U yerga o'quvchilarni zo'r jaklb qila olishgan, sababi shar markaziy kutubxonasida yo'q ingilizcha kitoblarni hammasi o'sha uyerda bor bo'lgan, undan taxshqari har hil treyninglar o'tkazilardi. Bu o'quvchilar uchun juda qiziq edi.Keyinchalik aniqlanishicha u yerda asosan missionerlar ish olib borishgan, bazi talabalarni maxsus xonalarga olib kirib bira to'la cho'qintirib ham qo'ya qolishgan, bunga rozilik bildirmaganlar esa har hil bahonalar bilan u yerdan haydalgan!
Alhamdulillah, ularni faoliyati 2 yilgdan oshmadi, shahar hokimiyati ularni kelgan joylariga kuzatib yuborishgan!
qalamlar ko'tarilgan...sahifalar qurigan...


Chustiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1743
  • -oldi: 4001
  • Xabarlar: 2433
  • Jins: Erkak
  • "Namoz mo'minning me'rojidir"
    • www.hilol.com
Re: Diqqat! Diqqat! Missoner tuzog'iga ilinmang
« Javob #50 : 21 Aprel 2009, 02:26:52 »
Аллоҳ биттадир.

Ватиканинг дин соҳасидаги энг илғор олимлари етти йил-лик тадқиқот ниҳоясида Исломдаги каби битта Аллоҳга ишонмоқ кераклиги ҳақида бир фикрга келдилар.

Асрлардан бери католикларнинг "Ота, ÐŽғил ва Руҳул Қудус" тарзидаги Аллоҳга ишонишлари нотўғри ишонч эканлиги Ватикан олимлари томонидан тайёрланган бир китобда эълон этилди. Христиан дунёсига бомба каби таъсир этган бу асарнинг нашр қилиниши ва тарқатилиши, олимларнинг фикрича жуда муҳим илгарилама сифатида қабул этилди.
Ватиканнинг Руҳоний Мажлис масъул ходими, Диний нашрлар назоратчиси Кординал Лав билан нашриёт редактори поп Шонборнчинг "Дунёвий католизм" номли асарларида Барноба Инжилидаги Аллоҳнинг ёлғизлиги ишончи ҳам эмас, балки Аллоҳга фақат мусулмонлар каби, Муҳаммад Пайғамбар (с.а.в.) айтганларидек ишониш кераклиги укдирилади.
Ватиканнинг бутун дунё католиклари учун ёзилган "Дунёвий католизм" китобида католик черковларининг расмий нуқтаи назарлари акс эттирилади. Етти йилда тайёрланган бу китоб шу кунларда Франсада сотилмокда. Христианларнинг ўртоқ китоби ҳисобланмиш "Инжил" 1966 йилда католик нуқтаи назаридан "Дунёвий католизм" китоби туфайли янгиланиб олди.
Христианларда Аллоҳга ишониш "Ота, ÐŽғил ва Руҳул қудус" шаклида рўй беради. Яъни, Аллоҳга Унинг ўзи яратган махлуқотларнинг сифатлари тақилади. Китобда бу ҳол танқид қилинади, Аллоҳ на эркак ва на аёлдир, Унда инсоннинг ҳеч бир сифати акс этмайди, дейилади. Шунинг учун янги ишонч Исломиятдаги ишонч каби бўлиши муҳимлиги тушунтирилади.

Католик черксвининг ва Ватиканнинг Пападан кейинги энг билимдон руҳоний раҳбарлари ва олимларидан иборат тўрт кишининг етти йиллик тинимсиз меҳнатлари натижасида яратилган "Дунёвий католизм" асарларида, жумладан, бундай дейилади:
"Ҳузур топишнинг калити Яратганни севиш ва Аллоҳнинг Битта эканлигига ишонишдир".
Китобда ёзилишича, католиклик, протестантлик, ортодокс-лик, яҳудийлик ва бошқа диний оқимларнинг ҳаммасидаги Аллоҳга ишониш айнан Исломдаги каби бўлиши зарурлиги укдирилади.

http://www.hilol.com/index.php?option=com_content&task=view&id=137&Itemid=46

Chustiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1743
  • -oldi: 4001
  • Xabarlar: 2433
  • Jins: Erkak
  • "Namoz mo'minning me'rojidir"
    • www.hilol.com
Re: Diqqat! Diqqat! Missoner tuzog'iga ilinmang
« Javob #51 : 27 Aprel 2009, 02:07:54 »
"Миссионерлик: моҳият, мақсадлар, оқибатлар ва олдини олиш йўллари" деган китоб нашрдан чикарилибти, шу китобни маълум кисми www.hilol.com сайтига куйилди насиб этса тез кунда тулик версиясиям куйилади иншаАллох.

Мана уша китобдан кискача иктибос


Марказий Осиёда миссионерликни амалга оширишга қаратилган махсус дастурларнинг мазмун-моҳияти нимада?

Муайян ҳудудларни эътиқодий таъсир ва тазйиқ ўтказиш объекти сифатида танлаб олиш ва улар билан мақсадли ишлаш миссионерлик стратегиясининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Миссионерликнинг машҳур назариётчиси Ж. Монтгомери фикрича, христианлик ўз тарихида бир авлод ҳаёт даврининг ўзида амалга ошириш учун 700 дан ортиқ бутунжаҳон инжиллаштириш режаларига эга бўлган.Шу нуқтаи назардан қараганда, бугунги кунда Марказий Осиё христиан миссияларининг асосий ҳаракат нуқтасига айланган ҳудудлардан бири ҳисобланади.

Миссиялар томонидан ушбу ҳудудни ўзлаштириш учун бир қатор режалар ишлаб чиқилган. 2000 йилга бориб дунёдаги черковлар сонини 7 миллионга етказиш кўзда тутилган "Тонг-2000" дастури доирасида минтақамизда ҳам черковларни кескин кўпайтириш, уларнинг сонини бир неча баробарга ошириш назарда тутилгани ҳам фикримизнинг исботи бўла олади.
Марказий Осиёни христианлаштиришга қаратилган "Марказий Осиё-300" лойиҳасида ҳам ÑŽқоридаги каби мақсадлар белгиланган. Жумладан, лойиҳада 2009 йилгача минтақада 300 та янги черков ташкил этилиши режалаштирилганини алоҳида қайд этиш лозим.

Фаол миссионерлик билан шуғулланаётган "Еттинчи кун адвентистлари" жамоаси томонидан Марказий Осиёда ўз фаолиятларини кучайтириш мақсадида махсус бўлим тузилгани ҳам яқин истиқболда минтақамизда "чин эътиқодни" тарғиб қилиш йўлидаги ҳаракатлар янада кенгроқ кўлам касб этиши мумкинлигидан далолат беради.

ДАВОМИ....

Chustiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1743
  • -oldi: 4001
  • Xabarlar: 2433
  • Jins: Erkak
  • "Namoz mo'minning me'rojidir"
    • www.hilol.com
Re: Diqqat! Diqqat! Missoner tuzog'iga ilinmang
« Javob #52 : 27 Aprel 2009, 02:08:30 »




Бугунги кунда миссионерликдан ғаразли геосиёсий маҳсадларда фойдаланиш ҳам кенг тус олган.Шундай эмасми? Тарих ўзга ҳудудларни забт этиш мақсадида ишлатиладиган уруш қуроллари узлуксиз такомиллашиб борганини кўрсатади. У найзалардан тортиб автоматик қуролларгача, замбараклардан тортиб Ер юзининг ҳар қандай нуқтасига бехато етиб борадиган қитъалараро баллистик ракеталаргача бўлган узоқ такомил йўлини босиб ўтди. Бу қуроллар босиб олиниши керак бўлган ҳудудлар аҳолисини жисмонан йўқ қилишга қаратилган эди. Бугунги кунда эса, ўзга ҳудудларни забт этиш учун уларнинг аҳолисини маҳв этиш шарт эмас. Зеро, онги ва шуури забт этилган, қараш ва кайфиятлари «Ð¼Ð°ÑŠқул» йўналишга ўзгартирилган ерлик аҳоли кўмагида ҳар қандай бойлик, табиий ресурсларга эгалик қилиш мумкин бўлиб қолмоқда.

Шу нуқтаи назардан қараганда, XX аср йирик давлатлар томонидан ўз таъсир доираларини кенгайтириш учун олиб борилган кураш даври бўлди, дейиш мумкин. Осиё ва Африка мамлакатлари эса асосий кураш майдонига айланди. Бунда нефть ва нефть маҳсулотларига бўлган эҳтиёжнинг ортиши натижасида Ñ‘қилғининг қимматлашиши ва йирик давлатларнинг энергетик заҳиралар жойлашган ҳудудларда ўз таъсирларини ўтказишга ҳаракат қилиши муҳим роль ўйнади.
Бу муаммо ҳозир ҳам долзарблигича қолиб, йирик давлатлар ўзларининг геосиёсий мақсадларига эришиш йўлида хилма-хил усулларни ишга солмоқ-далар. Жумладан, "Мақсад-воситани оқлайди" деган тамойилга амал қилган ҳолда миссионерликдан ҳам фаол фойдаланилаётганини таъкидлаш зарур. Мазкур ҳолат ҳам, миссионерлик бошқа диний эътиқодларга муросасиз муносабатда бўлиш, жамиятда беқарорлик тўлқинини келтириб чиқаришнинг ўта нозик шаклига айлангани ҳақида хулоса чиқариш имконини беради.
Миссионерларнинг асосий мақсади христианликни тарғиб қилиш йўли билан жамиятда хайрихоҳ бўлган гуруҳларни шакллантириш ва тарафдорлар сонини кўпайтириш орқали муайян мамлакат ва ҳудуд устидан назорат ўрнатишдир. Зеро, Юртбошимиз И.Каримов таъкидлаганларидек, "... қудратли давлатлар ва муайян сиёсий марказлар ўз мақсадларига эришиш учун аввало забт этмоқчи бўлган мамлакатларнинг аҳолиси онгини ўзига қарам қилишга интилади".
 

Chustiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1743
  • -oldi: 4001
  • Xabarlar: 2433
  • Jins: Erkak
  • "Namoz mo'minning me'rojidir"
    • www.hilol.com
Re: Diqqat! Diqqat! Missoner tuzog'iga ilinmang
« Javob #53 : 19 May 2009, 01:12:25 »
Миссионерлик мазмун-моҳияти




Миссионерлик деганда нимани тушуниш керак?


Миссионерлик ҳақида гап кетар экан, аввало ушбу тушунчанинг луғавий ва истилоҳий маъноларини тушуниб олиш муҳим аҳамиятга эгалигини алоҳида қайд этиш лозим.

Ушбу сўз лотин тилидаги «missio» феълидан олинган бўлиб, «ÑŽÐ±Ð¾Ñ€Ð¸Ñˆ», «Ð²Ð°Ð·Ð¸Ñ„а топшириш», миесионер эса "вазифани бажарувчи" деган маъноларни англатади. Миссионерлик эса белгиланган вазифаларни ҳал қилишга қаратилган назарий ва амалий фаолият мажмуини билдиради.
Турли луғатлар ва манбаларда миссионерликка кўплаб таърифлар берилган. Уларнинг деярли барчасида миссионерликка хос хусусиятлар атрофлича тавсифланган. Жумладан, ҳар йили қайта нашр этиладиган "Жаҳон китоби" энциклопедиясида "Миссионер бирор диний гуруҳ томонидан бошқаларни ўз динига тарғиб қилиш ва киритиш учун юборилган инсон", — деган фикр қайд этилган. 2005 йилда Москвада нашр этилган "Кирилл ва Мефодийнинг катта энциклопедияси"да эса «ÐœÐ¸ÑÑÐ¸Ð¾Ð½ÐµÑ€Ð»Ð¸Ðº бирор диний бирлашма вакилларининг ўз эътиқодини бошқа дин вакиллари орасида ёйиш ҳаракати», — деган таъриф келтирилган.
Умуман олганда, турли луғатлар ва манбаларда баён этилган таърифлар бир-бирига жуда яқин ва ўхшаш бўлиб, уларга таянган ҳолда қуйидаги хулосани чиқариш мумкин: миссионерлик — бир динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни тарғиб қилишни англатади.


Давоми....

Chustiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1743
  • -oldi: 4001
  • Xabarlar: 2433
  • Jins: Erkak
  • "Namoz mo'minning me'rojidir"
    • www.hilol.com
Re: Diqqat! Diqqat! Missoner tuzog'iga ilinmang
« Javob #54 : 22 May 2009, 02:17:00 »
Аллоҳ, Библияда Мусо алайҳиссаломга хитоб қилиб шундай дейди:

«ÐœÐµÐ½ уларга ўз оғалари сафидан сенга ўхшаган Пайғамбарни чиқарурман ва Менинг сўзларимни унинг оғзига солурман ва У уларга Мен Унга буюрганларимнинг ҳаммасини сўзлайди»
(Иккинчи Қонунлар 18:18)

Бу жумлаларда, Аллоҳ келажакда Мусо алайҳиссаломга ўхшаган Пайғамбар чиқаришини (юборишини) хабарини бермоқда.
Насоролардан бу башорат ким ҳақида ва қайси Пайғамбар чиқишини ҳақида айтилган десангиз, хеч иккиланмай ва ўйлаб ҳам ўтирмай, “бу башорат Ийсо а.с ҳақларида” дейишади.
Бу жумла асло Ийсо алайҳиссаломга мос тушмаслигини Ахмад Дийдот хазратлари бир неча йил олдин исбот қилиб берганлар. Шундай бўлишига қарамай, ÑŽқоридаги жумлани яна бир бор устозлар тайёрлаган асар ва маълумотларга таянган холда такрор қилиб чиқсак иншаАллоҳ фойдадан холи бўлмас.
Келинг аввало Аллоҳ, Мусо алайҳиссаломга “... сенга ўхшаган Пайғамбарни чиқарурман” деган жумласини олиб, Мусо алайҳиссаломга ўхшашликни таққослаб кўрамиз.


Таққослаш худудиМусо алайҳиссаломИйсо алайҳиссаломМуҳаммад (с.а.в )
ТуғилишлариОддий туғилган (яъни ота-она сабабли)Мўжизавий тарзда, отасиз, фақат бокира онадан туғилганОддий туғилган (яъни ота-она сабабли)
Ким деб қабул қилишганПайғамбарХудонинг фарзандиПайғамбар
ХокимятБўлган  (Сонлар 15:35-38)Бўлмаган (Юҳанно 18:36)Бўлган
Ота-Она Бўлган Фақат она Бўлган
НикоҳУйланган Умуман уйланмаганУйланган
ФарзандларБўлганБўлмаганБўлган
Ўз ҳалқи қабул этган Яхудийлар қабул қилганЯхудийлар қабул қилишмаган (Юҳанно 1:11)Араблар қабул қилишган 
Хизматни бошлаган вақтлариҚирк ёшда Ўттиз ёшдаҚирқ ёшда
ЗинокорниТош бўрон қилишга амр этган Тош бўрон қилишдан қайтарганТош бўрон қилишга амр этган
Янги қонунОлиб келганОлиб келмаган (Матто, 5:17)Олиб келган
ВафотлариТабий ўлим ила вафот этганХочга михланганТабий ўлим ила вафот этган
Дафн этилишлариЕрга, қабрга кўмилган Қабр бўш Ерга, қабрга кўмилган
ИздошлариИлоҳийлаштирмаганИлоҳийлаштириб олганИлоҳийлаштирмаган
Қайта тирилишҚайта тирилмаганУч кундан сўнг қайта тирилганҚайта тирилмаган


ЛИНК
« So'nggi tahrir: 22 May 2009, 23:58:11 muallifi Chustiy »

yoqutxon

  • "Har qanday bilimdondan ustun Bilimdon zot bor." (yusuf surasi,76-oyat)
  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1087
  • -oldi: 1223
  • Xabarlar: 1249
  • Jins: Ayol
Re: Diqqat! Diqqat! Missoner tuzog'iga ilinmang
« Javob #55 : 01 Oktyabr 2010, 06:42:29 »
Assalam aleykum. Bundan bir necha yillar oldin, ya'ni 4,5 yil oldin missionerlik ayniqsa avj olib ketgandi. Bizning uyimizga ham kunda kun ora bir ikkita bo'lishib Injil va yana shunga o'xshash kitoblarni tashlab ketishardi. O'sha kitoblarni barchasini o'qib chiqganman. Ishonasizmi o'sha kitoblarni o'qiganingizdan so'ng sizda paydo bo'ladigan savollarga na kitobdan va na o'zingiz mantiqan o'ylab javob topa olasiz. Kitoblarning Ayrim joylaridagi mantiqsizliklarni o'qib mazza qib kulgan paytlarim ham bo'lgan. Bu kitob menga o'z dinimning qanchalar buyuk ekanligi va Ollohga Haq yo'lda tug'iltirib, to'g'ri yo'ldan adashtimaganiga behisob sanolar aytishimga yana bir sabab bo'lib qoldi.Afsuski missionerlik hurujlari hammani ham chetlab o'tmadi. Bu aldovlar girdobiga iymoni sust insonlar tushib qolishdi. Bunday tanishlarim ham bor.......... Lekin keyingi yillarda uyimizga keladigan missionerlar ketti uzlganigami, missionerlik biroz bo'lsada kamaygandek. Yanayam bilmadim.
"Tiriklik shubxasiz bandalikdur,
Bandaliksiz tiriklik sharmandalikdur"
                           
                                  Jaloliddin Rumiy.

Chustiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1743
  • -oldi: 4001
  • Xabarlar: 2433
  • Jins: Erkak
  • "Namoz mo'minning me'rojidir"
    • www.hilol.com
Re: Diqqat! Diqqat! Missoner tuzog'iga ilinmang
« Javob #56 : 09 Oktyabr 2010, 10:54:07 »
Shu kunlarda missionerlaga raddiya sifati kichik bir ma`lumotlar to'playotgan edik, duo qilib turinglar Alloh boshlagan ishimizi hayrli hotimalashini nasib etsin...

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 369
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: Diqqat! Diqqat! Missoner tuzog'iga ilinmang
« Javob #57 : 30 Avgust 2014, 15:47:29 »
МИССИОНЕРЛАРДАН ОГОҲ БЎЛИНГ!
Фан техника ўта жадал ривожланиб, ота-боболаримиз кўрмагн ихтиролар пайдо бўлди. Улар орзу қилиб эртакларда тасвир қилган ажойиботлар бугунги куннинг оддий матосига айланиб бормоқда. 
Ахборот алмашинуви мисли кўрилмаган даражада тарққий топган бугуни кунда Ер юзининг хоҳлаган гўшасида содир бўлаётган ҳодисалардан хабардор бўлиш имконияти кенгайди. Турли миллат, элат ва дин вакиллари бемалол ҳар қандай ҳолатда бир-бирлари билан мулоқот қилиш ва фикр алмашиниш имконига эга.
Сир эмаски, бугунги кунда бир томондан мусулмонлар сафи тобора кенгайиб, бутун куррайи заминга тарқалиб бормоқда. Ғарб мамлакатларида номусулмонинсонларнинг орасида ҳам мусулмонлар сони ортиб бормоқда. Иккинчи томондан эса, миссионерлик ҳаракатлари ҳам жадал давом этиб бормоқда. Бу ҳолат қалбида имон бўлган ҳар қандай мусулмонни бефарқ қолдирмаслиги керак. Чунки улар мусулмонларнинг оарсига кириб олиб турли иғво ва асосиз сафсаталарини срдда ва илмсиз ёшлар орасида тарқатишга ҳаракат қилмоқдалар.
“Миссионерлик (лотинча: миссия – “юбориш”, “топшириқ”, “вазифа” маъноларида бўлиб) бирор динни ўз юртидаги ёки ўзга юртлардаги ғайридинлар ўртасида тарқатиш бўйича христиан черков ташкилотларининг фаолиятидир. Миссионерлик босқинчилик урушлари даврида ҳам мустамлакачи империяларни барпо этиш ва мустаҳкамлашда идеологик экспанция турларидан бири бўлган. Миссионерлар ошкора ёки махфий равишда Америка, Осиё ва Африка халқларини забт этишда қатнашганлар”. (Энциклопедик луғат)
Аслида улар ҳозирги кундаги насроний динидагиларга ҳам бегона. Негаки Ислом динини ўзларига ниқоб қилиб олган оқимлар динимизда қандай қораланса, христиан динида ҳам ўз ичидан чиққан миссионерлар шундай қораланади.
Ҳолбуки, биз мусулмонлар Ислом динимиз таълимотидан келиб чиқиб, христиан дини асли илоҳий дин эканига иймон келтирганмиз. Аллоҳ таоло Ийсо алайҳиссомга Инжил китобини нозил этганига ишонамиз. Ийсо алайҳиссаломнинг номларини тилга олганимизда албатта, у кишининг исмларидан сўнг “алайҳиссалом” (у зотга салом бўлсин) деган жумлани қўшамиз.
 Лекин улар ўша диннинг диний китобларида ҳам ягона Аллоҳга ва Унинг охир замон пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат этиш керак эканлиги айтилганини билмайдилар. Биладиганлари ҳам бу гапларни қавмларидан яширадилар.
Аллоҳ таоло ўз Қуръони Каримида шундай марҳамат қилади:
"Биз китоб берганлар (яҳудийлар билан насронийлар) уни (яъни, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни) ўз ўғилларини танигандек танийдилар. Уларнинг бир фирқаси, шубҳасизки, ҳақиқатни билиб туриб яширадилар. (Бақара:146)
Ўтмиш пайғамбарларнинг ҳаммаси ўз қавмига охир замон пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг башоратларини берганлар
Маълумки ҳозирги мавжуд бўлган Таврот, Забур, Инжил ва бошқа саҳифаларни ўзида мужассамлаштирган Библия деб аталмиш китоб замонлар ўтиши билан ўз аслий нуқтасини йўқотган. Бироқ шунга қарамай Қуръони Каримда зикр қилинган Инжил, Таврот, Забурлардаги охир замон пайғамбари ҳақидаги башоратлар ҳамон бу китобларда мавжуддир. Бу башоратларни асри саодатда яширган роҳиблар ҳали ҳам яшириб, беркитиб келмоқдалар.
Дарҳақиқат бугунги кундаги Библия китобида бир қанча пайғамбарлар алайҳимус саломларнинг башоратлари берилган. Хусусан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни шундай таништирганларки, ҳар қандай одам бу башоратларни эшитганларидан кейин дарҳол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни танир эдилар.
Тарихда Варақа бин Навфал, Ҳабашистон подшоҳи Нажжоший, Рум салтанатининг подшоҳи Ҳерақл, Шомдаги Бусролик роҳиб Буҳайро ва бошқалар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламда пайғамбарлик аломатларни кўриб унинг охир замон пайғамбари бўлишидан башорат берганлар ёки улар пайғамбар деб тан олганлар.
"Ийсо бинни Марям: "Эй Бани Исроил, албатта мен Аллоҳнинг сизларга (юборган) пайғамбаридирман. (Мен) ўзимдан олдинги Тавротни тасдиқловчи ва ўзимдан кейин келгувчи Аҳмад исмли бир пайғамбар "ҳақида Хушхабар бергувчи бўлган ҳолда (юборилдим)", - деган эди. (Соф:6).
Аммо манманлик, кибру-ҳаво, ўзбошимчалик, ўз динида ғулу кетишлик натижасида уларнинг аксариси адашдилар. Натижада Таврот, Инжилда буюрилган амаллардан юз ўгирдилар, ўзларига юборилган пайғамбарларини Худо қилиб олдилар, Аллоҳ нозил қилган муқаддас китобларни ўз раъйларича бузиб, уни алмаштирдилар. Кейинги авлодлар эса кўр-кўрона мутаассибларча уларга эргашиб, ҳали ҳанузгача ҳақни тан олмай, залолат зулматида сарсон-саргардон бўлиб юришибди.
   Илоҳим, халқимизни Исломда собит айлаб, турли оқимлар фитналаридан Ўзинг асрагин.

Сайдулло Исмоилов. Асака тумани Аҳмадали махдум масжиди имоми
Муҳаммадсобир Иминов. Асака тумани Ҳазрат Умар масжиди имоми

Интернет материаллари асосида тайёрланди.
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

 

Diqqat tanlov!!!

Muallif AbdulAzizBo'lim Dizayn

Javoblar: 8
Ko'rilgan: 9332
So'nggi javob 17 Mart 2011, 23:16:31
muallifi Abdullоh
Seen nick yoki diqqat, qidiruv!

Muallif ikbaljohnBo'lim Forumdoshlar hayoti

Javoblar: 1371
Ko'rilgan: 428884
So'nggi javob 15 Dekabr 2017, 09:02:24
muallifi NANO
Diqqat, xorijdagi hamyurtlar !!!Ehtiyot bo'ling

Muallif jadidmuslimBo'lim Xorijdagi o'zbeklarim

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 4295
So'nggi javob 10 Iyul 2009, 17:50:38
muallifi jadidmuslim
Diqqat: Qaysi O'zbek asarini Turk tiliga tarjima qilinishini xohlaysiz?

Muallif AnsoraBo'lim Turk tili va adabiyoti

Javoblar: 27
Ko'rilgan: 15874
So'nggi javob 07 Fevral 2012, 11:17:33
muallifi Akbarjоn
Diqqat: Internet fiqhi

Muallif Abu YusufBo'lim Islom

Javoblar: 2
Ko'rilgan: 3727
So'nggi javob 18 Fevral 2014, 12:26:12
muallifi Abu Yusuf