Umumiy bo'lim > Islom

Diqqat! Diqqat! Missoner tuzog'iga ilinmang

<< < (12/12)

yoqutxon:
Assalam aleykum. Bundan bir necha yillar oldin, ya'ni 4,5 yil oldin missionerlik ayniqsa avj olib ketgandi. Bizning uyimizga ham kunda kun ora bir ikkita bo'lishib Injil va yana shunga o'xshash kitoblarni tashlab ketishardi. O'sha kitoblarni barchasini o'qib chiqganman. Ishonasizmi o'sha kitoblarni o'qiganingizdan so'ng sizda paydo bo'ladigan savollarga na kitobdan va na o'zingiz mantiqan o'ylab javob topa olasiz. Kitoblarning Ayrim joylaridagi mantiqsizliklarni o'qib mazza qib kulgan paytlarim ham bo'lgan. Bu kitob menga o'z dinimning qanchalar buyuk ekanligi va Ollohga Haq yo'lda tug'iltirib, to'g'ri yo'ldan adashtimaganiga behisob sanolar aytishimga yana bir sabab bo'lib qoldi.Afsuski missionerlik hurujlari hammani ham chetlab o'tmadi. Bu aldovlar girdobiga iymoni sust insonlar tushib qolishdi. Bunday tanishlarim ham bor.......... Lekin keyingi yillarda uyimizga keladigan missionerlar ketti uzlganigami, missionerlik biroz bo'lsada kamaygandek. Yanayam bilmadim.

Chustiy:
Shu kunlarda missionerlaga raddiya sifati kichik bir ma`lumotlar to'playotgan edik, duo qilib turinglar Alloh boshlagan ishimizi hayrli hotimalashini nasib etsin...

MirzoMuhammad:
МИССИОНЕРЛАРДАН ОГОҲ БЎЛИНГ!
Фан техника ўта жадал ривожланиб, ота-боболаримиз кўрмагн ихтиролар пайдо бўлди. Улар орзу қилиб эртакларда тасвир қилган ажойиботлар бугунги куннинг оддий матосига айланиб бормоқда. 
Ахборот алмашинуви мисли кўрилмаган даражада тарққий топган бугуни кунда Ер юзининг хоҳлаган гўшасида содир бўлаётган ҳодисалардан хабардор бўлиш имконияти кенгайди. Турли миллат, элат ва дин вакиллари бемалол ҳар қандай ҳолатда бир-бирлари билан мулоқот қилиш ва фикр алмашиниш имконига эга.
Сир эмаски, бугунги кунда бир томондан мусулмонлар сафи тобора кенгайиб, бутун куррайи заминга тарқалиб бормоқда. Ғарб мамлакатларида номусулмонинсонларнинг орасида ҳам мусулмонлар сони ортиб бормоқда. Иккинчи томондан эса, миссионерлик ҳаракатлари ҳам жадал давом этиб бормоқда. Бу ҳолат қалбида имон бўлган ҳар қандай мусулмонни бефарқ қолдирмаслиги керак. Чунки улар мусулмонларнинг оарсига кириб олиб турли иғво ва асосиз сафсаталарини срдда ва илмсиз ёшлар орасида тарқатишга ҳаракат қилмоқдалар.
“Миссионерлик (лотинча: миссия – “юбориш”, “топшириқ”, “вазифа” маъноларида бўлиб) бирор динни ўз юртидаги ёки ўзга юртлардаги ғайридинлар ўртасида тарқатиш бўйича христиан черков ташкилотларининг фаолиятидир. Миссионерлик босқинчилик урушлари даврида ҳам мустамлакачи империяларни барпо этиш ва мустаҳкамлашда идеологик экспанция турларидан бири бўлган. Миссионерлар ошкора ёки махфий равишда Америка, Осиё ва Африка халқларини забт этишда қатнашганлар”. (Энциклопедик луғат)
Аслида улар ҳозирги кундаги насроний динидагиларга ҳам бегона. Негаки Ислом динини ўзларига ниқоб қилиб олган оқимлар динимизда қандай қораланса, христиан динида ҳам ўз ичидан чиққан миссионерлар шундай қораланади.
Ҳолбуки, биз мусулмонлар Ислом динимиз таълимотидан келиб чиқиб, христиан дини асли илоҳий дин эканига иймон келтирганмиз. Аллоҳ таоло Ийсо алайҳиссомга Инжил китобини нозил этганига ишонамиз. Ийсо алайҳиссаломнинг номларини тилга олганимизда албатта, у кишининг исмларидан сўнг “алайҳиссалом” (у зотга салом бўлсин) деган жумлани қўшамиз.
 Лекин улар ўша диннинг диний китобларида ҳам ягона Аллоҳга ва Унинг охир замон пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат этиш керак эканлиги айтилганини билмайдилар. Биладиганлари ҳам бу гапларни қавмларидан яширадилар.
Аллоҳ таоло ўз Қуръони Каримида шундай марҳамат қилади:
"Биз китоб берганлар (яҳудийлар билан насронийлар) уни (яъни, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни) ўз ўғилларини танигандек танийдилар. Уларнинг бир фирқаси, шубҳасизки, ҳақиқатни билиб туриб яширадилар. (Бақара:146)
Ўтмиш пайғамбарларнинг ҳаммаси ўз қавмига охир замон пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг башоратларини берганлар
Маълумки ҳозирги мавжуд бўлган Таврот, Забур, Инжил ва бошқа саҳифаларни ўзида мужассамлаштирган Библия деб аталмиш китоб замонлар ўтиши билан ўз аслий нуқтасини йўқотган. Бироқ шунга қарамай Қуръони Каримда зикр қилинган Инжил, Таврот, Забурлардаги охир замон пайғамбари ҳақидаги башоратлар ҳамон бу китобларда мавжуддир. Бу башоратларни асри саодатда яширган роҳиблар ҳали ҳам яшириб, беркитиб келмоқдалар.
Дарҳақиқат бугунги кундаги Библия китобида бир қанча пайғамбарлар алайҳимус саломларнинг башоратлари берилган. Хусусан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни шундай таништирганларки, ҳар қандай одам бу башоратларни эшитганларидан кейин дарҳол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни танир эдилар.
Тарихда Варақа бин Навфал, Ҳабашистон подшоҳи Нажжоший, Рум салтанатининг подшоҳи Ҳерақл, Шомдаги Бусролик роҳиб Буҳайро ва бошқалар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламда пайғамбарлик аломатларни кўриб унинг охир замон пайғамбари бўлишидан башорат берганлар ёки улар пайғамбар деб тан олганлар.
"Ийсо бинни Марям: "Эй Бани Исроил, албатта мен Аллоҳнинг сизларга (юборган) пайғамбаридирман. (Мен) ўзимдан олдинги Тавротни тасдиқловчи ва ўзимдан кейин келгувчи Аҳмад исмли бир пайғамбар "ҳақида Хушхабар бергувчи бўлган ҳолда (юборилдим)", - деган эди. (Соф:6).
Аммо манманлик, кибру-ҳаво, ўзбошимчалик, ўз динида ғулу кетишлик натижасида уларнинг аксариси адашдилар. Натижада Таврот, Инжилда буюрилган амаллардан юз ўгирдилар, ўзларига юборилган пайғамбарларини Худо қилиб олдилар, Аллоҳ нозил қилган муқаддас китобларни ўз раъйларича бузиб, уни алмаштирдилар. Кейинги авлодлар эса кўр-кўрона мутаассибларча уларга эргашиб, ҳали ҳанузгача ҳақни тан олмай, залолат зулматида сарсон-саргардон бўлиб юришибди.
   Илоҳим, халқимизни Исломда собит айлаб, турли оқимлар фитналаридан Ўзинг асрагин.

Сайдулло Исмоилов. Асака тумани Аҳмадали махдум масжиди имоми
Муҳаммадсобир Иминов. Асака тумани Ҳазрат Умар масжиди имоми

Интернет материаллари асосида тайёрланди.

Navigation

[0] Message Index

[*] Previous page

Go to full version