Kundalik hayotimizdagi kichik mo'jizalar!  ( 5602 marta o'qilgan) Chop etish

1 B


Hilol OY  10 Avgust 2012, 21:50:13

 Ушбу блогда кундалик ҳаётимизда юз берадиган кичик мсъжизалар--ибратли ҳикосларни баҳамлашайлик дегам мақсадда очдим.

Qayd etilgan


Hilol OY  10 Avgust 2012, 22:41:47

Ушбу воқеа бир йилча олдин ишхонамда содир бслган сди.   Ҳа, ссимга тушди, 8 март арафасида сди.  Ҳар доимгидек офисда иш қизғин --ҳамма нима биландир банд.     Мен ҳам имеилимни текшириб, ниманидир қоғозга чиқаришга уринмоқда сдим.   Шу пайт, принтер ёнида стирган,  ёши кексароқ аёл--ҳамкасбим, менга бор овозда бақира кетди.   Унинг айтишича,   мен унга тегишли қоғозни принтердан чиқарган сканман. Тсғрисини айтсам, арзимаган нарса учун менга қсполлик қилганидан роса жаҳлим чиқди: муомиласига сраша жавоб қайтармоқчи бслдим.  Лекин сша  вақт қачондир сқиган ҳадис ёки мақолми, аниқ айтаолмайман,  ссимга тушди.  Унинг мазмуни қуйидагича сди:  инсон ёши улуғроқ инсонни ҳақорат қилиш,    сз ота-онасини ҳақорат қилиш билан тенгдир. (хато бслса узр, илтимос тсғирланглар).     Шуни ссладиму, мум тишладим.  Кечирим ссраб,   унга бошқа қоғоз келтиришимни айтдим.   ( Офисда ҳар доим шкаф тсла қоғоз, билмадим,  бу муаммо смасди).   У менинг босиқлигимни ксрибми билмадим,  баттар жазавага тушиб,    қоғоз керакмас менга, дес бақирди.   Ҳафсалам пир бслиб,  жойимга стирдим.        

Орадан,   1 дақиқа стди ёки стмади.      Столи устида гул турган ваза бирданига чайқалиб бутун cтоли устига тскилди.   Барча қоғозларини ҳсл қилди.   У бирданига срнидан турди ва қоғозларини сақлаб қолиш учун офисдаги диванга ота бошлади.   Зум стмай,   офисда стирган бир дугонасига "буни мен сзимга сзим қилдим" деб такрор такрор айтаётганлигини сшитдим.  

Мен жойимда қимирламай стирардим,  бу воқеадан на хурсанд ва  на хафа бслишни билардим.  Биргина билганим,  инсон қалбини оғритиш ёмонлигини,  буни зора ҳамкасбим ҳам англаб етганлидан умидвор сдим.  

Qayd etilgan


Абдурроҳман  11 Avgust 2012, 04:16:49

Кеча ишдан уйга қайтсам хар куни "Ассалому алайкум" деб, кетидан дадам келди дея ширин қилиб баланд овозда айтиб, олдимга чопқиллаб келадиган, чарчоқларимни ҳам унуттириб юборадиган ўғлим Абдуллоҳ кўринмаяпти. Кейин билсам бечора касал бўлиб уйнинг ичкарисида ётган экан, истимаси ҳам бор. Туш вақтигача истимада инграб чиқди. Унга қараб кўнглим ҳам алланечук бўлиб кетди... Туш вақти яқинлашиши билан одатдагидек Жума намозига тараддудландим ва банданинг Аллоҳга энг яқин бўлган вақти саждадаги ҳолати эканлигини айтган пайғамбаримиз с.а.в.нинг хадисини эслаб, намознинг саждасида ўғлимга буюк Аллоҳдан шифо сўрадим. Қайтиб келиб не кўз билан кўрсам-ки Абдуллоҳнинг истимаси тушган ўзи эса мени кулиб қаршилаб яна бирга ўйнашга харакат қилиб юрибди...
Мужийб сифатли буюк Роҳманга ўзи билган ададича ҳамду саноларимиз бўлсин!
Бизларга қандай ҳолатда ва қай тартибда дуо қилишни таълим берган пайғамбаримиз с.а.в. га саловотларимиз бўлсин!

Qayd etilgan


Hilol OY  15 Avgust 2012, 22:12:50

Бу воқеани ҳақиқий мсжиза деб атаса бслади.    Бундан бир неча йиллар олдин Америкада талаба сдим.  Янги йилни  Ўзбекистонлик дугонам билан бирга Аю Йоркда кутиб олишга келишган сдик.     Лекин снги йилгача диплом ишимни ёзиб битиришим ва топширишим керак сди. Шунинг учун ҳафталаб кечаси билан диплом ишимни ёзганларим ссимда.     31 куни диплом ишимни срталаб ёзиб тугатдим, почта орқали сқиш жойимга жснатдим.  Бир неча кун кечаси билан диплом ёзиб чиққаним сабаб,           роса чарчаган сдим.   Лекин ваъда берганим учун,  ҳамда снги йил йилда бир марта келишини ҳисобга олиб,  Бостондан Аю Йоркка  йсл олдим.                 

Бу орада ксп қизиқарли воқеалар юз берди,   лекин асосий мавзудан четлашмаган ҳолда ҳикосни давом сттираман.  Xуллас,   сша машҳур Тimes Square майдонига  бордик. Одам ксплигидан юришга имконист  йсқ.         Орқамда рюкзаким бор сди,  қарасам қсл сумкам йсқ. Дугонамдан ссрасам унда ҳам йсқ скан. Шунда мен орқага,  балки тушиб қолгандир деган мақсадда қайтдим.  Бироз юриб,  дугонамни ҳам йсқотиб қсйдим,        чунки одам жуда ксп сди.    Янги Йил кириб келган, одамлар бир бирини табриклар сди,  лекин атрофимдаги ҳодисаларни ксрмас сдим,   сзим билан сзим овора сдим.   Анимда на пулим ва на паспортим,   на дугонамнинг тел.  рақами ёки адреси  бор сди (телефоним ҳам счиб қолган скан).       

А­нди нима бслади,    депортаяис қилинаман,       қаерга бораман,       дугонамни қаердан топаман деган сй мисмда чарх айланар сди.  Кейин сзимда куч топиб бир полияисчини олдига бордим ва муаммони тушунтирдим,       у менга ҳозир одам ксплиги сабабли  ёрдам бераолмаслигини тушунтирди ва 2 квартал нарида жойлашган полияис маҳкамасига бориб ёзма баёнот қолдиришимни маслаҳат берди.       

(давоми кейинроқ.    .    .    )

Qayd etilgan


Hilol OY  16 Avgust 2012, 21:17:12

Хуллас,   2 квартал юриб,  полияис маҳкамасини топаолмадим  ва бошим оққан тарафга кетабошладим, менимча 10 кварталча юрдим ва снг тарафда полияис маҳкамасига ксзим тушди ва  у ерга кирдим.   Ичкаридаги сна кимлардир нимадир ёки кимнидир йсқотган,   одам ксп смас, лекин етарлича сди.  Шунда мен бир полияисчига нима сабабдан келганимни тушунтирдим.   У мендан сумка ранги ва ичида нималар борлигини ҳақида ссради,  мен жавоб бердим. Шунда кутилмаганда, у менга сумкамни қслимга тутқазди.   Мен унга раҳмат айтдим.  У сса менга сумкамни олишга вақтида келганим ва снги йил куни  уни шунча "extra paperwork"дан сақлаб қолганим учун  миннатдорчилик билдирди.     

Шундай қилиб ҳаммаси схшилик билан тугади!     

P.S.Ўша Янги Йил бир умр ссимда қолди.   Аю Йорк ксчаларида кимсасиз,  пулсиз кетар сканман,  Аллоҳга чин дилдан дуо қилганим ва таваккал қилганим ҳамда   ҳазрати Юнус алайҳиссалом дуоларини-- " Ла илаҳа илла анта субҳанака инний кунту миназ золимин" съни,      " Аллоҳдан бошқа илоҳ йсқ,      У нуқсон ва камчиликлардан покдир.      Шубҳасиз,      мен зулм қилганлардан бслдим" --такрор дилдан стказганим ссимда.     .     .     

Qayd etilgan


Abdulhafizaka  18 Avgust 2012, 11:46:00

 :asl3:
Қиш кунлари сди аёлим сз уйига кетган мен уйда ёлғизман (ота-онам ховлисида турардик)
срим тунда дадам уйғотиб қолди: -сғлим туринг печкага қаранг (дадам менга сизлаб мурожаат қиладилар). -хсп дада, срнимдан турдим ва тутундан бошим айланиб йиқилиб тушай дедим хатто дадамни чиқиб кетганини хам билмади чироқни ёқсам уй тутунга тслиб кетган скан лекин ётганим учун хали менга етиб келмаган сди. Дархол сшик деразаларни очиб уйни шамоллатдим мсрига тегиб қолган латта ва пахтани ташқарига чиқариб устидан сув қуйиб чсғни счирдим ва бир соатларда сна уйқуга ётдим. Тонгда асм уйим олдида турган ёнғин асоратидан қолган куйиндиларни ксриб нима бслди деб ссраган сди: - схшисм дадам уйғотгани бслмаса тутунда қолиб димиқиб тамом бслардим деб турсам дадам чиқиб мен хам снди ксриб турибман агар мен уйғотсам бирга уйни шамоллатиб стни счиришга қарашмай чиқиб кетмайманку деб қолдилар. Шундагина дадам мени уйғотгач чиқиб кетганини пайқамаганимни тушуниб етдим ва хаммамиз бир биримизга қараб лол бслиб қолдик. Аллоҳ бир фариштани дадамнинг сиймосида мени хаётимни сақлаш учун юборганини тушундик ва Аллохга шукрлар қилиб дуо қилдик.

Qayd etilgan


BilmasOY  18 Avgust 2012, 23:57:40

 :asl3:
 Shu yil Ramazon oyining 25-kuni edi adashmasam, saharlik tayyorlash uchun budilnikni 02:45ga qo'yib uxladim, budilnik jiringlaganini sezmabman ham, o'chirib uxlab qolibman. Bir payt kimdir sekin kelib qulog'imga "Turaqol, saharlik tayyorla"deb shivirladiyu uyg'onib ketdim. Qarasam, yonimda hech kim yo'q... Soatga qaradim: roppa rosa 03:00 bo'lgan ekan... Turib saharlik tayyorladim, keyin hammani uyg'otdim, uydagilardan meni  kim uyg'otdi deb so'rasam o'zing bizni uyg'otdingku, deb hayron qolishdii...
   Alhamdlillah, Allohimning inoyati, muqaddas oyning xosiyati bilan o'sha kuni ham "Saharlik qilinglar, saharlikda baraka bor" hadisiga amal qildik... : )

Qayd etilgan


Абдурроҳман  21 Avgust 2012, 20:35:02

Budilnik bo'lmagan hollarda uyquga yotishdan avval hamisha 'Ey Allohim namozimni o'zingga omonat topshirdim' deya uyquga yotaman. Alhamdulillah shunday duo qilib uhlashga yotganimda hali biron martta namozimni qazo qilmadim. Lekin shu duoni qilmasam ba'zida budilnik bo'la turib ham uhlab qolishim mumkin...

Qayd etilgan


Salsabil  11 Dekabr 2012, 16:31:00

Allohim asrayman desa!...
Jiyanim (u payt 3 yosh) o`zini buvisinikida (ulani uyi 3-qavat) oynani yonida o`ynab o`tirgan bo`lgan. Kelinoyim nimagadur chalg`ib judayam oz muddat bolaga qarami qolganla. Keyin qarasala bola yo`q! Kenayim oynaga yugurganla Bolaaaaaaaam!..
Jiyanim 3-qavat oynasidan pastga tushib ketgan!
Hamma shok baqir-chaqir yugur-yugur pastga tushishgan! Tog`asi hayajondan Bog`chani eshigi ochmi ustidan sakrab o`tgan! Hamma bolani tepasida! Bola bo`sa kuliiiib yoooootibdi! Tez yordam chaqirib shifoxonag olib borib rassa tekshirishgan. Bolaga hech narsa qilmagan, xatto tilingan joyiyam yo`q!
Kenayimgila etishgani Allohim asragande, farishtalani qanotida olib tushib qo`ygan deb!
Alloh asriman desa har qanday holatdayam asrab olar ekan!

Qayd etilgan


Muxsiya  07 May 2013, 16:22:28

Boshqa shahrga bir doktorni yoniga ketyapman shanba kuni edi korotkiy den bo'lgani uchun aksariyat doktorlar erta qaytadi men u doktorni qaysi kasalxonada ishlashiniyam aniq bilmayman ismini va qaysi manzildagi kasalxonada ishlashini bilaman xolos. Aksiga olib o'sha ko'chada 4-5ta kasalxona bor har biriga kirib Ra'no opani qidirdim ba'zilarni yoniga kirish uchun  soatlab navbat kutdim judayam charchadim tush vaqti yaqinlashgan aksariyat doktorlar ishdan qaytyapti uyga qaytay desam uzoq yo'l yana qchon vaqtim bo'ladi bilmayman tavakkal qilib oxirgi kasalxonaga kirdim shunchalik charchaganimdan birovdan so'rashgayam madorim qolmagan aksiga olib kasalxonada hech zog' ko'rinmaydi koridordan tepaga ko'tarilayotsam keksa yoshli soddaroq kiyingan sochariga oq oralagan bir ayol meni ko'rib to'xtadi erinibgina salom berib yonidan o'tib ketayotsam
-qizim kimning yoniga kelyapsiz, men koridorni berkitib tushyapman hamma ketdi dedi shu payt dod deb yuborgim keldi va Ra'no opani yoniga kelgan edim deb aytdim. Unda nima ishingiz bor deb so'radi ochig'i g'ashim keldi hamma ketgan bo'lsa nima ishim borligini nima ahamiyati bor deb o'ylab
- o'zida ishim bor edi desam
- men ra'no opangiz bo'laman deydi hayron bo'lib qoldim. Tibiyot fanlar nomzodi, professor Ra'no opani bunchalik sodda inson deb hech o'ylamagan edim tasavvurimdagi dimog'dor, "krutoy" Ra'no opani qidirib yurgan edimda. Agar 2 daqiqa kechiksamu bu ayol chiqib ketganida yoki bu ayol men bilan ishi bo'lmay indamay chiqib ketganida men shuncha ovorai sarson bo'lib uyimga qaytgan bolar edim. Eng oxirgi lahzada va kerakli paytda uchratganimning o'zi men uchun bir mo'jiza edi.

Qayd etilgan