“Бас, агар аниқ ҳужжатлар келгандан сўнг йўлдан тойсангиз, билингизки, албатта Аллоҳ Азиздир, Ҳакимдир”. (Baqara, 209)
Бу оятга муфассирлар имоми Табарий бундай шарҳ берганлар:
“Бас, эй мўминлар, агар сизларга Менинг ҳужжатларим ва ҳидоятим далиллари келиб, Ислом ишининг тўғрилиги узрга ўрин қолдирмайдиган исботлар билан аниқ бўлгандан кейин ҳақ йўлни йўқотсангиз ва ундан адашиб кетсангиз, Исломга ва унинг шариатига хилоф йўл тутсангиз, билингизки, албатта Аллоҳ иззат соҳибидир - сизлардан интиқом олишдан бирор нарса Уни тўса олмас. Унинг амрига тескари иш қилганингиз ва Унга гуноҳкор бўлганингиз учун сизларни жазолашдан Уни ҳеч ким қайтара олмас…” (Тафсири Табарий, 4/259).