Muallif Mavzu: Рамазон туҳфаси: янги оилавий сайт  ( 2192 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Abdulhafiz

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 5301
  • -oldi: 2002
  • Xabarlar: 1258
  • Jins: Erkak
  • Alloh buyukdur
    • Islom.uz forumi
:bsm:
 :as:
Рамазон туҳфаси: янги оилавий сайт




Муҳтарам порталимиз мухлислари!



Маълумингизким, ҳар йили муборак моҳи Рамазон шарофати ила порталимизда бир қатор савобли ишлар амалга оширилади, сайтларимиз янги-янги маълумотлар билан бойиди.
Алҳамдулиллаҳ, бу эзгу ишлар йилдан-йилга такрорланиб, порталимизнинг хайрли анъанасига айланиб қолди. Бироқ, бу йилги Рамазон туҳфамиз ниҳоятда ўзига хос бўлди – порталимизда жамиятнинг таянчи, фароғат қасри бўлмиш оилага бағишланган янги сайт ишга тушди.


Оилам.уз деб аталган янги сайтимиз барчамизнинг устозимиз, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларнинг раҳбарликларида ташкил қилинган. Ҳукуматимиз томонидан “Мустаҳкам оила йили” деб эълон қилинган 2012 йилда сайт ташкил қилингани ҳам ўзига хос рамзий маъно касб этди.
Оилам.уз сайти оилавий муносабатлар, оилада тарбия масалалари ҳамда рўзғор мактаби каби мавзуларга бағишланган бўлиб, оила бошлиқлари, каттаю кичикка, ёшу қарига, шунингдек, оила қуриш арафасида турган ёшлар учун ғоятда фойдали бўлади, деб умид қиламиз.


Аллоҳ таолодан эзгу ният билан бошлаётган ушбу лойиҳамизни ҳам давомли, эл-юртимиз учун манфаатли бўлишини насиб қилишини сўраймиз ҳамда сиз азизларни ушбу сайтнинг фаолиятида фаол иштирок этиб, яқиндан ёрдамда бўлишга таклиф этамиз ва ҳар доимгидек, хайрли дуоларингиздан умидвор эканлигимизни маълум қилиб қоламиз.


Абу Муслим


Manba

Netay chun ayni aqlim beziyodur,
Amal ham yo'q, agar qilsam
riyodur.

So'fi Ollohyor