Ota-Onamizni qadrlaylik.  ( 8548 marta o'qilgan) Chop etish

1 2 B


Jamilun  29 Avgust 2012, 12:12:18

ТЕ КТО ЕА©Е АЕ ЛОТЕА ЯЛИ МАТЕА ЕЙ ЛОСМОТА ИТЕ И ЛОДУМАЙТЕ

Qayd etilgan


Mufazzala  20 Sentyabr 2012, 03:00:02

 :asl3:


Har bir insonni eng go'zal, eng baxtli, eng shodon davrlari
ota-onasi bilan yashagan va ular hayot bo'lgan paytlari bo'lsa
kerak.

Qayd etilgan


Abdumuhaymin  20 Sentyabr 2012, 12:54:06

Ibratli hikoya ekan.

Ман ёш бола смасман!

Ойим телефон килдила. Хар галгидей насихат килишни бошладила.
Аима килишим кераклигини, кандай килишим кераклигини.
Уже бу сафар гапларини кутара олмадим:
-Ойи, ман уже 20 ёшдаман. Аш боламасманку!
Хадиб насихат кивурмен!

 

Шунчалар кизишиб кетганимдан, онамга бакириб берганимни билмай колдим.
Шунчалар удагайлаб бердимки, хатто онам индамай колдилар.
Анимга окам келдида, бир тарсаки туширди юзимга.
Мен телефонни улоктириб юбордимда, телевизор ёнидаги диванга бориб жойлашдим.
Вакт утди ва мен жахлимдан тушдим.
Шу вакт дустм телефон килди ва Онам оламдан утганлигини айтди.

 

Мен унинг гапларини охиригача сшитмадим хам.
-Ойим! Онажоним!Кузларимга шашкатор ёш келиб, телефон трубкасини куйганимча карахт булиб
котиб колдим.

 

Кулогимда сса онамга бакириб жеркиб бераётганим жарангларди.
Кузим олдида сса онагинамни табассумли юзи сди.
Мен шу туришимда котиб колдим, томогим бугилиб колган, калбим сзилиб,
хаёлимда сса онажоним сди.

 

Ерга тизза чукдимда, фаред кила бошладим:
- Аллохим, уни кайтариб бер! Жон Аллохим онажонимни кайтариб бер.
Мени жонимни олаколгин!
Илтимос Аллохим онамни кайтариб бер.
Майли мени азобла, истасанг ногирон килиб куй.
Аллохим онамни кайтиб бер!

 

Шунчалар бакириб йигладимки хонага окам кириб келди. Кулида телефон трубкасини ушлаб
олганича:
-Овозингни учир! — деб бакирди менга.
-Аега ахмок каби бакирасан, онамни гапларини сшита олмаспман!

 

Онамни? Котиб колдим.
Тезда телефон трубкасини окамни кулидан тортиб олдимда:
-Ойижон??? Ойижоним!
Онам сса хар галгидек хотиржам ва ёкимли овози билан:
-Ха болажоним-дедилар.
Мен бошка хеч нарса деёлмай колдим. Кузларимдан шашкатор ёшлар окиб кетти.

 

Дустим менга телефон килиб айтганида, унинг онаси улган скан.
Мен сса чала сштиб нотугри тушунганаканман.

 

Мен хеч нарса деёлмай колдим. Факатгина шивирлай олардим холос:
-Ойижоним,мени кечиринг, кадирдоним, мехрибоним.
Онам сузларимни сшитиб йиглаб юбордилар:
-Болагинам, хар нарса булсасм факат сен йигламагин, жоним болам. Сени йиглашингни
сштолмайман.

 

Мен йиглашда давом стардим. Узр сураб тавба килардим.

 

Окам кулимдан телефон трубкасини олиб хонасига кириб кетти.
Мен сса хонамга кириб Аллохга ёлворишни бошладим.
-А­й А оббим"¦
Мени кечир ва менга ухшаб онасига озор етказадиганларнисм кечир"¦
Онасига озор бериб онасидан айрилиб колганларнисм кечир"¦
Онасини бир бора дийдорини куришга зор булганларнисм кечир"¦
Онани кайтиб топа олмаймиз.

 

А­й йигитлар!
Фарзандларингизни тарбис килаётганда, уз аёлингизни, онангизни съзозлашга, хурмат килишга
ургатинг.
Ахир бу утар дунёку.
Аллох хаммамизни тугри йулга бошласин.
Амин.

                                                                                                                                                   http://miraziz.uz/2012/09/15/man-yosh-bola-e-masman/

Qayd etilgan


Ummu Muslima  20 Sentyabr 2012, 20:15:48

 :asl3:
Onangiz hayotmi?sizga havasim kelyapti...

bir paytlar shunaqa sarlavhali maqola o'qigan edim,
u davrda Onam hayot edilar
mana endi man ham Onasi hayot bo'lgan odamlarga havas bilan boqyapman...
Ularni dunyodagi eng bahtlik insonlar deb bilyapman

inson shunaqangi hotirjam yasharkanki huddi uni Ota-Onasi o'lmaydigandek,yo'q buni biladi faqat bu haqida o'ylashni hohlamaydi...
(alhamdulillah Dadam hayotlar umrilari uzoq bo'lsin.)
Qayerdadir bir hadisni o'qigan edim ma'nosi shunaqa edi:

Kimniki Onasi olamdan o'tsa endi u banda qo'rqsin,chunki uni haqqiga duo qiladigan va duosi qabul bo'ladigan Onasi yo'q. :'(

man ham shunday deyman:Onangiz hayotmi? sizga havasim kelyapti... :'(
hayot yurgan Ota-Onalarni  umrilari uzoq bo'lsin.

Qayd etilgan


Bobur Sharipov  09 Oktyabr 2012, 23:08:05

Kunlarning birida ota o'g'lini oldiga kelib
 yelkasidan tutib:- o'g'lim sen kuchlimisan yo men
,debdi. O'g'li hech uyalmasdan men deb javob
 beribdi. Ota xayron bo'libdi va yana o'sha savolni
 bergan ekan,o'g'li yana men deb javob beribdi. Ota
 hafa bölib o'g'ilni yelkasini qo'yvorib 2qadam yurib to'htab, yana bir marta so'ray deb, o'g'lim sen
kuchlimi menmi degan ekan. O'g'il hech öylanmay
 siz deb javob beribdi ,ota xayron bo'lib: boyagina
 oldingda turib 2marta so'radim, men deb javob
 berding, 2qadam buyoqqa ötib sörasam siz
 deding. E ota, boyagina oldimda tog'day suyanchig'im, siz bor edingiz. U payt men özimni
 kuchli bilaman, hozir esa siz yöqsiz, demak, men
 hechkimman, bu paytda siz kuchli bölasiz ,deb javob
 bergan ekan .Baxtimizga tog'dek suyanchig'larimiz
 dadajonlarimiz sog' bo'lsin. Oq yuvib oq taragan
, duo qilib turuvchi onajonlarimiz baxtimizga sog'-salomat bo'lishsin

Qayd etilgan


Muxsiya  12 Mart 2013, 14:30:04

ota-onam mendan rozi men ular oldidagi farzandlik burchimni to'la-to'kis ado etyapman deydigan farzand bormikan bu dunyoda

Qayd etilgan


Bechora_Bandang_  13 Mart 2013, 09:41:23

Bitta masalani eshitib o'zimdan hafa bo'lib ketdim. O'zimdan hayo qildim.
Agar hozirgi kunlarda otam vafot etadigan yoki onam vafot etadigan bo'lsa Qabrda hammadan keyin qolib Yosin surasini o'qiy olmas ekanman. BU qanday yuzsizlik-ki bu qanday nonko'rlik qaysi yuzim bilan domlaga "o'ziz o'qib qo'yavering domla aka" deyman ekan.
Duo qilinglar ota- onam vafot etgunlaricha Alloh menga Yosinni yoddan bilsih baxtni bersin!

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  30 Avgust 2014, 10:09:27

ДУНЁДАГИ ЖАННАТЛАРИМИЗ
   Кимнингки ота-онаси тирик экан, у инсон дунёда энг бахтли инсонлардан эрур. Айниқса, бу табаррук зотлар билан бир хонадонда бўлишлик ва уларнинг хизматини чин дилдан адо қилишлик дунёнинг барча неъматларидан ҳам аълороқ. Аммо ҳаёт шундай эканки, бир неча фарзанд бўлса уларнинг ҳаммаси ҳам бирдан бундай улуғ неъматдан баҳраманд бўлиш имконига эга бўла олмас экан.
   Қаранг, ота-онангиз Сиз билан бир ҳовлида бўлса, агарчи икки дона иссиқ нон кўтариб келсангиз ҳам аввало уларга тақдим этиш имкони қўлингизда бўлади. Ҳовлингизда пишиб етилган ўрик борми, узум борми биринчи мевасини ўзингиз ҳам, бола-чақангиз емай туриб аввало уларнинг олдига қўйишингиз, улар бир донасини татиб беришларини кўриб турмоқ қандай ҳам завқли! Айниқса уларнинг кексалик чоғларида бозордан тўртта сомса олиб келсангиз ҳам, беш юз сўмлик нўхот олиб келсангиз ҳам  шундай.
Бошқа ҳовлига чиқиб кетганларчи? Улар бундай имкониятдан, демакки доимо жаннат боғларида юришдек бахтдан маҳрум бўлади десак муболаға бўлмас. Чунки топганини ўз уйига олиб келади. Онасига ёки отасига бирор нарса олмоқчи бўлса алоҳида ҳафсала қилиб олишига тўғри келади. Ўшанда ҳам бола-чақасидан ошиниб олади.
Аллоҳ таоло Ўзининг Қадим Каломида бир неча оятларда Ўзига ибодат қилишнинг орқасиданоқ ота-онага яхшиликка буюрганлигини бугунги кунда юртимиз мусулмонлари яхши биладилар. Дарҳақиқат, ота-она жаннатнинг ҳидлари экан, биз эса кўпинча бу ҳикматни унутиб қўйиб, қанча машаққату, сарф-харажатлар ила атрофдан жаннат излаб юрамиз. Ваҳолонки, жаннатимиз рўпарамизда турибди-ку! Ана ўшаларнинг хизматини қилиш энг тўғри йўл ва шарафли ибодат эмасми?
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам “Бурни ишқалансин! Бурни ишқалансин! ‒ дедилар. “Кимнинг, эй Аллоҳнинг Расули?” ‒ дейилди. “Кимки ота-онасинининг бирини ёки иккаласини ҳам қариган чоғида топибдию, жаннатга кириб олмабди”, ‒ дедилар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам. (Муслим ва Термизий ривояти)
   Ҳа, биз излаб юрган жаннат жуда яқин, ёнгинамизда экан. Шунингдек...
Абу Умома разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: бир киши: “Эй Аллоҳнинг Расули, ота-онанинг фарзандларида қандай ҳақлари бор?” ‒ деб сўради. “(Уларнинг) иккаласи сенинг жаннатинг ёки дўзахингдур”, ‒ дедилар. (Ибн Можа ривояти)
   Қиз бола-ку, тақдир тақозосига тан бермай бошқа чораси йўқ. Аммо ўғил фарзандлар вақти соати келиб, кимдур она ҳовлидан чиқиб янги уйни обод қилишига тўғри келиб қолганда “бу уйда мен қолиб ота-онамнинг хизматини қиламан”, ‒ деб савоб талашиш ўрнига, кичиги каттасига, каттаси кичигига “сен қол, мен чиқиб кетаман” қай тил билан айтар экан ҳайронман?
Гўдаклигидан ахлатини тозалаб катта қилган, ўзи емай едирган, киймай кийдирган, болам ўксимасин деб чарчоқ нималигини билмай ҳаётнинг ҳар кўчасига кириб боқиб катта қилган, сал иссиғи кўтарилса кечаси билан ухламай атрофида парвона бўлиб, керак бўлса шу фарзандинг учун жонингни бер, деса болам соғ қолса бўлди, деб жонини фидо қилишга тайёр турган вужудининг сабабчиларининг ёши бир жойга бориб, фарзанд хизматига муҳтож бўлиб қолганларида, худди ўзи осмондан катта бўлиб тушиб қолгандек уларнинг хизматидан қочиб фароғат кўйига бош урган фарзанд ҳақиқатан ҳам хор бўлишга лойиқ эмасми?! Ўша чиқиб кетиш ҳақида сўз очганларида муштипар онанинг юраклари вайрон бўлганини, меҳрибон отанинг бошлари хам бўлиб ер билан баробар бўлганларини наҳотки сезмаса, бу ўғил!? Ахир туғилганида “ўғил!” ‒ деб бутун вужуди ифтихорга тўлиб кутиб олган фарзандини шундай ниятда катта қилганмиди?!

Сарварбек Йўлдошев. Асака тумани Мирзо Шариф масжиди имоми
Улуғбек қори ЙЎЛДОШЕВ. Холид ибн Валид масжиди муаззини
Гуноҳларимизни кечир, Тангрим!

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  30 Avgust 2014, 10:10:49

   РИВОЯТ. Абу Жунайд Бағдодийнинг ҳузурига бир кампир фарзанди Рум урушида кофирларга асир тушиб қолганини айтиб йиғлади ва фарзанди учун дуо сўради. Шайх сабрга чақириб, Аллоҳ насиб қилса қайтиб келишини айтиб тасалли берди. Бир неча кундан сўнг кампир яна келиб йиғлади. Охири шайх сукунатга кетиб, муштипар онанинг фарзанди ҳақида қилган дуоси ижобат бўлишини сўраб илтижо қилди.
   ‒Эй онахон, энди уйингга бор. Худо хоҳласа ўғлинг қайтиб келади, ‒ деди.
   Айни ўша пайтда ўғилни душманлар қўл-оёғида кишанлар билан асирлар қаторида олиб келаётган эди. Бир маҳал занжирлар ўз-ўзидан ечилиб кетди. Қайта занжирлашган эди яна шу ҳолат такрорланди. Йигитни подшоҳнинг ҳузурига олиб боришди. Подшоҳ  ҳам воқеани ўз кўзи билан кўрди ва аъёнларидан бу ҳолатнинг сабабини сўради. Улар ўзаро машварат қилишгач каттароғи йигитдан сўради:
   ‒ Сенинг ота-онанг борму?
   ‒ Онам бор, жавоб берди йигит.
   ‒ Онанг сендан розиму?
   ‒ Оре, рози. Хизматини яхши қилганман.Ортимдан ҳам дуо қилиб қолган.
   ‒ Шоҳим, бу йигитни тезда қўйиб юбормоқ керак. Бўлмаса, қўрқарманки, онасининг дуолари билан юртимиз вайрон бўлмаса деб, ‒ жавоб берди аъён.
   Илоҳим ота-оналаримизнинг хизмати учун бизларга ҳиммат бергин. Уларни бизнинг жаннатларимиз бўлишини насиб этгин. Роббир-ҳамҳума кама роббаяни соғиро.

Сарварбек Йўлдошев. Асака тумани Мирзо Шариф масжиди имоми
Улуғбек қори ЙЎЛДОШЕВ. Холид ибн Валид масжиди муаззини
Эй Раббим, гуноҳимизни кечир!

Qayd etilgan


Orifjon Hanafiy  04 Fevral 2015, 13:55:46

КЕКСА ОТАНИНГ ШИКОЯТИ
Яқинда интернет сайтида (“ЗиёУз.ком) бир кекса отанинг шикоятини ўқиб қолдим. Унда шундай ёзилган эди:
“Икки қиз ва бир ўғлимиз бор эди. Қизларимиздан кўра ўғлимизни кўпроқ қадрлаб, эрка қилиб ўстирдик, қариган чоғимизда бизнинг бирдан-бир таянчимиз бўлар, -  дeб умид қилардик.
Фарзандларимиз вояга етдилар. Қизларимизни чиқардик, кeйин ўғлимизни уйлантирдик. У оила эгаси бўлди-ю, ўша вақтдан бошлаб турмушимизда ўзгариш сeза бошладик. Кўнглимиз ҳар қанча ўғлимизга яқин бўлса ҳам аввалгидeк уни сeвсак ҳам, у бизга аллақандай совуққонлик билан қарай бошлади. Кўпинча онаси ўғлининг илтифотсизлиги, қаттиқ муомаласидан зорланарди:
— Уйланганларидан кeйин ўғилларнинг ҳаммаси бизнинг ўғлимизга ўxшаган бўладиларми?—дeб мeндан сўрарди. Мeн унга:
— Қайғурма, унинг бундай ҳаракатлари вақтинча бўлса кeрак,— дeб тасалли бeрардим.
Лeкин ўғлимизнинг муомаласи борган сари ёмонлашиб борарди. Шундай бўлса ҳам, бир кун эси кириб қолар, дeган умид билан ўзимизни овутиб, унинг ёмон муомалаларига чидаб кeлдик. Мeн бирор ерга бориб қайтганимда кампирим очиқ юз билан мeни кутиб оларди. Мeндан ҳар нарса тўғрисида сўрарди, мeн ҳам эринмасдан жавоб бeрардим, шу билан кўнглимиз очиларди. Ҳар иккимиз бир-биримизга таяниб қолгандик.
Кампирим вафот қилганидан кeйин ҳолимни сўрайдиган, кўнглимни кўтарадиган киши уйимда топилмади. Кўпинча xонамга кириб ўтириб зeрикаман, кўнглим бузилади, кампиримни эслаб, ўксиб-ўксиб йиғлайман.
Бир куни жуда чарчаган ва тамом баданим бўшашган ҳолда ўз xонамга кирдим. Ечинмай, ўрнимда чўзилиб ётдим, чунки жуда ҳолсизланиб қолгандим. Ярим уйқу, ярим уйғоқ ҳолда тамом эзилиб ётдим. Бир вақт нeварам кириб:
— Дада, чой ичасизми, кeлтирайми?—дeди.
Мeн «йўқ, ичмайман» дeганимдан кeйин у чиқиб кeтди. Кeйин ҳолсизланиб ўрнимга ағанаб тушдим. Ўғлим турган уйдан кулишган, ўйнашган, ашула айтган товушлар эшитиларди. Ўғлим xотин ва болалари билан бирга чой ичиб ўйнаб, кулиб ўтирганди.
Мана, кўп вақтдан бeри ўғлим мeн билан кeлиб сўзлашмади, бир марта ҳам ҳолимни сўрамади. Мeн ҳар куни эрта-ю кeч ўғлимни кутаман, лeкин у кeлмайди, унинг ўрнига кичкина боласи кeлиб мeнинг чой ичиш ёки ичмаслигимни сўрайди. Чой ичгим кeлса ҳам унга:
— Йўқ, чой ичгим кeлмайди, дeб айтаман, ўғлимнинг ўзи кeлиб чақиради, дeб умид қиламан, лeкин у кeлмайди. Мeн ошxонага бориб, совуқ сув ичаман, қотган нонларни совуқ сувга ивитиб ейман. Мeн албатта ўғлимдан кўнглим қолгани туфайли шундай қиламан, у буни сeзмайди, ёки сeзса ҳам ўзини сeзмасликка олади.
Кампиримнинг йили ўтгандан кeйин, бир кун ўғлим мeнга:
— Дада, ёлғиз ўзи яшаган киши ҳар қайси ерда турса ҳам бўлавeради. Сизнинг бу xонангиз болаларим учун жуда кeрак бўлиб қолди. Ана, ошxона ёнидаги ўзингизга муносиб кичкина уйга кўчинг,— дeди.
Нeча йиллар кампирим билан яшаган бу уйдан ошxона ёнидаги заx уйга кўчиш мeн учун оғир эди, шундай бўлса ҳам ўғлимнинг кўнгли бузилмасин, дeб у заx уйга кўчдим. Шу вақтдан бошлаб ўзимни дунёда ортиқча ва кeраксиз эканимни сeза бошладим.
Илгарилари ўғлим ва нeвараларим билан еб-ичиб, сўзлашиб ўтиришни истаб, улар ёнига кeлардим, ўғлим ҳам, кeлиним ҳам мeни совуққонлик билан кутиб олардилар. Мeн чeтдан кeлган бир мусофир каби сўзлашмай-нeтмай ўтирардим. Мабодо сўзларига аралашиб қолсам, ўғлим ёки кeлиним:
— Чоллар сўзга аралашмасалар яxши бўларди,— дeб сўзимни бўлиб қўярдилар. Бир вақт улар ёнида ўтирганимда мeн қаттиқроқ йўталиб қолдим.
Ўғлим мeнга xўмрайиб қараб:
— Овқатланган вақтимизда йўталмасдан ўтирсангиз бўлмайдими?—дeб қўйди. Шундан кeйин овқатланиш учун улар ёнига бормайдиган бўлдим. Бир-икки кун ўтгач, ўғлим мeни кўриб.
— Дада, овқатланиш учун нeга ёнимизга кeлмадингиз?— дeди ва мeнинг жавобимни кутмасдан:
— Жуда яxши, бундан кeйин овқатингизни кeлтириб бeрсинлар. Сиз учун шуниси қулай бўлади,— дeди.
Мeнинг учун қулай эмиш. Ўғлим ва нeвараларим ёнида ўтирсам ёлғизлигимни унутардим, лeкин улар буни сeзмайдилар.
Мана энди мeн бир бурчакка ташланган, кўнглим ўксиган бeчора отаман. Қизларим ора-чора кeлиб ҳолимни сўрайдилар. Гъариб бўлиб қолганимга ачиниб йиғлайдилар, мeнга тасалли бeрадилар. Уларни кўрсам, кўнглимнинг жароҳатлари анча тузалгандай бўлади. Ноқобил ўғлим мeни xўрласа ҳам, қизларим мeни унутмаганлар, дeб сeвинганимдан ўзимни тута олмай йиғлайман”.
Аввало, шикоят қилган қария қайси миллатга мансублиги бизга қоронғу. Лекин ким бўлганда ҳам инсон наслидан-ку! Ҳар қандай дин, миллат ва элат таълимотларида ота-онага яхшилик қилишга тарғиб қилинади.
Қолаверса, бу шикоятни ўқиган одам ноқобил ўғилдан нафратланиб, бечора отага раҳми келиши табиий ҳол. Лекин нима учун шу ҳолат содир бўлди? Бунга қандай омиллар сабаб бўлди? Шундай ҳолатга тушиб қолмаслик учун нима қилиш керак?
Бир оз беодоблик бўлса ҳам, қариянинг ҳам бир камчилиги бордурки, шунга мубтало бўлгандур. Бўлмаса, одатда ҳар қандай хонадонда ҳам ҳеч бўлмаганда набиралар бобо ва бувиларни яхши кўриб улғаяди. Бунда шу ҳам топилмаган. Шунинг учун энг аввало “Худо сақласин!” дейишдан кўра тўғрироқ йўл йўқ. Кейин эса, оилада исломий одоб-ахлоқ ва тарбия етишмаслиги сезилиб турмоқда. Сизлар бу ҳақда нима фикр билдирасиз?

Абдулазиз Мўминов. Мамирқори жомеъ масжиди имом хатиби
Ҳусанбой Сотволдиев. Мулла Райимжон масжиди имом хатиби
Асака

Qayd etilgan