Ota-Onamizni qadrlaylik.  ( 8578 marta o'qilgan) Chop etish

1 2 B


Abdulhafizaka  08 Fevral 2015, 18:40:11

Албатта жуда ачинарли ҳолат, ўқиб фақат қалбинг эзилади кишини.
Мени ёшим ва тажрибам бу воқеага таҳлил беришга озгина ноқислик қилади лекин бошқа бир воқеа мисолида ўз фикримни билдиришим мумкин.
Бир мен таниган хозирда ҳаёт отаҳон бор, у кишини ҳаёти ҳам ҳозирда унчалик яҳши эмас, тўғрироғи оиласидагилар билан унчалик яҳши эмас, бунга сабаб аёли, нега десангиз эркак киши одатда кўчани одами, ота меҳнат билан бўлиб болалар билан камроқ шуғулланади, она эса уйда болалар билан бирга бўлади. Хотин киши уйда болалар олдида ҳамиша отани оила устуни сифатида кўрсатиб доим - тур даданг келяпти, даданг кеганда овозингни пасайтир, даданг бир марта чақирганда лаббай де, дадангни ўрнига ўтирма, қизим қозон олдидан даданга бир коса олиб ўраб қўй ... ва хоказо гаплар билан болаларни онгида отани юксак шаҳс сифатида шакллантириб бориши энг асосий вазифа саналади, фарзандлар отани қаттиқ ҳурмат қилиш асносидагина онани ҳам ҳурмат қилади, (бунга отасиз болаларнинг кўпинча онасини куйдириши мисол) отаҳонни оиласида эса кампир ота бола ўртасида жаҳаннам жарлигини барпо қилди, энди бу жарлик чол кампирни ҳар иккаласини домига тортмоқда, ноқобил ўғил ҳатто отаҳонни итариб пилапоядан йиқитиб юборибди ва уйдан ҳайдаб солибди бечора отаҳон ҳозирда бешвақт намоз ўқийдиган бировга зиёни йўқ киши, ҳаёт давом этмоқда отаҳон ҳам ўзининг қандайдир ҳатога йўл қўйганини ва орқага йўл йўқлигини айтиб афсус қилиб яшамоқда. Қиссадан ҳисса  оиладаги оқибатга биринчи ўринда она сабабчи , отани ёмон бўлса ҳам болалар олдида ёмонламасдан, жанжал ва бошқаларни болалардан ҳоли пайтда муҳокама қилинса, бола туғилгандан бошлаб отани оиладаги идеал шаҳс сифатида танитиб борилса(албатта ота ҳам идеалга лойиқ бўлиши керак) бир куни яҳши бўлса ҳам ёмон бўлса ҳам шу ота билан бирга баҳам кўришади, бу мени шаҳсий фикрим албатта.

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  17 Fevral 2015, 09:45:52

ЭККАНИНГНИ ЎРАСАН
   Бу йил муҳтарам юртбошимиз ташаббуси билан “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилиши бугунги куннинг талаби бўлди. Фақат уни ҳаётга тадбиқ қилиш учун ҳар биримиз ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозим. Шу ўринда ибратли ҳикояни тақдим этишни ирода қилдик. Зеро ҳадемай умр дарёдек оқиб ўтиб, ўзимиз ҳам кексайиб, меҳрга зор ва ташна бўлиб, меҳрсиз қолмаслигимиз учун бугундан тайёргарлик кўришимиз даркор. Аксинча эртага кеч бўлади. Бугун биз отамизни, онамизни эъзозласак, иншо-Аллоҳ, эртага биз ҳам эъзоз топажакмиз.
   Бир мўтабар одам бир йигитнинг ота-онасига қилган xизматларини эшитиб уни зиёрат қилмоқчи бўлди. Бу йигит қассоб эди. Мўтабар одам қассобчилик бозоридан у йигитни излаб топди. У билан кўришиб, ҳол-аҳвол сўрашгандан кeйин:
— Ўғлим, мeн мусофир бир кишиман, агар қабул қилсанг, бу кeчани сизнинг уйингизда ўтказсам,— дeди.
Йигит мўтабар одамнинг илтимосини қабул қилди, кeчқурун дўконини бeркитиб, у билан бирга уйига қайтди.
Уйнинг тўрисидаги тўшакда қариликдан кичкина бўлиб қолган бир чол ётарди. Йигит мeҳмонига жой кўрсатиб:
— Азиз мeҳмоним, қани, бeмалол ўтириб дам олинг, тўшакда ётган муҳтарам чол мeнинг отам бўладилар. Онам яқинда вафот этдилар. Отамга мeндан бошқа қарайдиган киши йўқ. Ҳар кун отамнинг xизматларини қилиб, кeйин ишга кeтаман,— дeди.
Йигит дарҳол шўрва пиширишга киришди. Овқат тайёр бўлгандан кeйин бир косачада шўрва олиб отасининг ёнига кeлди. Унинг бошини сeкингина кўтариб шўрвани ичирди. Йигит отасини уxлатиб xотиржам бўлгандан кeйин мeҳмон учун дастурxон ёзди. Ўзига ҳам, мeҳмонга ҳам шўрва кeлтирди, биргалашиб овқатландилар. Мeҳмон:
— Ўғлим, сeн отангни тўйдириб, ювиб-тараб ўрнига ётқизганингдан кeйин у оғзини қимирлатиб турди, шу билан у нималар дeди? — дeб сўради.
— Мeн ҳар вақт отамни овқатлантирганимдан кeйингина ўзим овқатланаман. Агар аввал овқатлансам, ота ҳурматини бажо кeлтирмаган тарбиясиз, адабсиз ўғиллардан ҳисобланардим. Отам мeндан жуда розидирлар. Таомдан кeйин оғзиларини қимирлатиб шукур этадилар ва мeнинг ҳақимга дуо қиладилар. Марҳума онам ҳам мeндан рози эдилар, доимо ҳақимга дуо қилардилар,— дeди йигит.
Меҳмон йигитнинг сўзларини эшитгач, кўзларига ёш олиб:
— Баракалла, ўғлим! Сeн ҳақиқий фарзанд экансан. Ота-она ҳурматини унутган фарзандлар сeндан ибрат олсинлар. Офарин, ўғлим. Ота-онангга қилган xизматингни ажрини кўражаксан,— дeди ва йигит ҳақига дуо қилди. Эртаси кун эрталаб йигит билан xайрлашиб ўз йўлига қайтди.

Абдулазиз Мўминов. Мамирқори жомеъ масжиди имом хатиби. Асака

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  28 Aprel 2015, 19:22:09

ОТА-ОНА ҲУРМАТИ
   Ота ва оналаримиз бизнинг дунёдаги жаннатларимиз. Бироқ ёнгинамиздаги жаннат қолиб, атрофдан савоб излаб юрамиз. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
   «Ғайбдан хабар бериш даъвоси бўлиб қолмаса эди, ушбу беш нафар кишига «Албатта улар жаннат аҳлидан», деб гувоҳлик берар эдим:
   1. Камбағал оила бошлиғи;
   2. Эрини рози қилган аёл;
   3. Ўз маҳрини эрига садақа қилган аёл;
   4. Ота-онасини рози қилган фарзанд;
   5. Гуноҳларига тавба қилувчи киши».
   Чунки улар бизга бор меҳрларини берганлар. Керак бўлса жонини фидо қилишга тайёр. Улар бизга нисбатан шунча олийҳимматларки, ҳар қандай нобакорлик қилсак-да кечириб юборишга тайёр турадилар.
   Шу ўринда бир ҳикоя:
   Бир кекса аёл уйланган ўғли билан бир уйда яшарди. Бир куни ўғил ишдан келиб, хотинининг олдига кирганда, хотини унга кекса онаси ҳақида кўп ёмон гапларни гапирди. Ўғил ғазабланган ва юзлари қизарган ҳолда дарҳол онанинг олдига тушиб, унга деди:    “Туринг ўрнингиздан, сиз билан бир жойга борамиз”.
   Она ўғлининг ниятини билмади. Ўғил онасини тоғ сари бошлаб борди. Тоғнинг тепасига чиққач, онасига:
   “Сабрим тугади. Агар хотинимга қилаётган муомалангизни бас қилмасангиз, сизни шу тоғдан ташлаб юбораман” деди. Шунда она бечора сокинлик ва виқор билан:
   “Истаган ишингни қилавер, ўғлим. Лекин бундан олдин менга рухсат берсанг, икки ракат намоз ўқиб олай” деди.
   Она намозни ўқиб бўлиши биланоқ ер ёрилиб, ўғилни бўйнигача ер ютди. Бу ҳолни кўрган она ўзини йўқотиб қўйди ва бор овози билан қичқирди. Унинг қичқириғини пастдан ўтиб кетаётганлар эшитиб, болани ердан чиқариб олиш учун дарҳол ёрдамга келишди. Лекин барча уринишлари бефойда бўлди. Охири улар бир олимни воқеа жойига чақириб келишди. Олим ҳолатни кўргач, онага:
   “Бу оқ бўлишнинг жазосидир. Сиз Аллоҳга ўғлингизни бу азобдан қутқаришини сўраб дуо қилсангизгина, у бу балодан қутилиши мумкин” деди.
   Она дарҳол қўлларини дуога очиб, ўғлини бу азобдан қутқаришини сўраб дуо қилди. Аллоҳнинг изни билан ер юмшаб, ўғил ташқарига чиқди, ҳаётга қайтди. Чиқишга чиқдию, аммо оёқ-қўллари ишламайдиган бўлиб чиқди. Бировнинг кўмагисиз ҳеч нарса еёлмас ва ичолмас эди. Бошқаларнинг қўлидан ичимлик ичса, ҳеч қонмас эди. Фақат онаси ичириб қўйсагина қонарди. Шунинг учун унга яна ўша меҳрибон она ўз қўллари билан едириб-ичириб қўярди. Онаси ичириб қўйсагина чанқоғи босиларди. Ўз ўғлининг қилмишларига қарамай, онасининг унга меҳр кўрсатишини қаранг! (“Ислом.Уз” сайтидан фойдаланилди)
   
   Толибжон Абдураҳмонов. Шаҳрихон туманидаги Эшон жомеъ масжиди имом хатиби

Qayd etilgan


Orifjon Hanafiy  29 Iyul 2015, 09:53:58

ONA DUOSI
Bir kuni Muso alayhis salom: "Ey Alloh! Menga jannatda men bilan hamroh bo‘ladigan insonni ko‘rsatgin", deb duo qildi. Alloh taolodan vahiy keldi: "Falon shaharning falon bozoriga borsang, bir qassob bor. O`sha qassob jannatda sen bilan birga bo‘lg`usidur".
Muso alayhis salom aytilgan yerga borib, qassobxonani topdi. Kun botguncha qassobni kuzatib turdi. Kun botgach, qassob bir parcha go‘shtni savatiga solib do‘konidan chiqdi. Muso alayhis salom ham uning ortidan bordi. So`ng yigitdan iltimos qildi: “Shu kecha uyingda mehmon bo‘lsam maylimi?”
Qassob rozi bo‘ldi va uyiga olib bordi. Qassob haligi go‘shtdan mazali sho‘rva tayyorladi, so‘ngra kaptar bolasi kabi bir zaifa kampirni savatda ko‘tarib keldi. Taomni kampirning og‘ziga solib, qornini to‘yg‘azdi. Keyin kiyimlarini yuvdi, toza kiyim kiydirib, yana savatga qo‘ydi. Shu lahzalarda Muso alayhis salom kampirning labi qimirlayotganini ko‘rib qoldi. Asta quloq solib ko`rsalar, kampir pichirlab: "Ey Parvardigor! O‘g‘limni jannatda Muso bilan birga qil", deb duo qilayotgan ekan.
Qassob savatni bir qoziqqa ilib qo‘ydi. Muso alayhis salom: "Nima uchun bunday qilding?" dedilar. Qassob: "Bu ayol onam, qarib kuchlari ketib, hatto o‘tira olmaydigan bo‘lib qolganlar", dedi. Shunda Muso alayhis salom: "Ey birodar! Senga xushxabar bor. Men Muso payg‘ambarman, sen esa mening jannatdagi qo‘shnim ekansan", dedilar.

Jaloliddin Ismoilov. Siddiq hoji jome` masjidi imomi
Erkinjon Husanov. Marqayuz jome` masjidi imomi
Asaka

Qayd etilgan


okahon.8800  03 Avgust 2015, 18:16:24

FARZANDNING BAJASHI KERAK BO’LGAN 40 TA VAZIFASI.
Kitoblarda bayon qilinishicha, ota onaning  hayotlik davrida farzandlari bajarishligi kerak bo’lgan qirirqta vazifalari bor. Tiriklik chog’idagi 40 ta haqning 10 tasi badanga, 10 tasi tilga, 10 tasi dilga va 10 tasi mol-u dunyoga taalluqlidir.
Badanga taalluqli bolgan 10 ta haq:
1) Ota-onaga sidqidildan xizmat qilishlik. 2) Ularga doimo hurmatda bo’lishlik. 3) Qilma degan isharini qilmaslik. 4) Ularni maslahati va roziligisiz hech narsaga qo’l urilmaydi. 5) Ota-ona farzand otirgan joyga kirib qolsalar tik turib kutib olishlik.  6) Ota-onani o’rniga o’tirmaslik. 7) Ularni oldiga tushib yurmaslik.   8) Ular oldida ochiq chexra bilan o’tirishlik. 9) Qovogini solmaslik.  10) Xo’mrayib qaramaslik chaqirganda labbay deya yugurib borishlik.
Dilga taalluqli 10 ta haq:
1) Ularga rahmu shafqatda bo’lmoqlik. 2) Ularga diomo yaxshilik qilishlik. 3) Ularni ko’nglini shod qilishlik 4) Ularni dardmandligida dardiga malham bo’lishlik. 5) Ularni gaplari va erkaliklarini malol olaslik. 6) Ular tanbeh bersalar xafa bo’lish o’rniga hursand bo’lishlik. 7) Ularga qanchalik yaxshilik qilayotgan bo’lsada ranjitib qo’yishlikdan ehtiyot bo’lishlik. 8) Ularni niyyatlarini amalga oshirishlik 9) Ularni umrlari uzoqligidan quvonishlik  10) Ularni og’irini yengil qilish.
Tilga taalluqli bo’lgan 10 ta haq:
 1)Ularga nisbatan muloyim bo’lishlik. 2) Ularga o’shqirmaslik 3) Ular malollanadigan darajada ko’p gapirmaslik.  4)Ismlarini aytib chaqirmaslik. 5) So’zini bo’lmaslik  6)Gap qaytarmaslik . 7)Ularga osiy bo’lmaslik. 8) Ular baland ovozda gapirsalar ham kamtarlik bilan javob qilishlik. 9)Ularga uff demaslik.  10)Ularga eng shirin yoqimli gaplarni gapirishlik.
Mol-u dunyoga taalluqli haqlar:
 1)Kiyim-kechak  sotib olishda, o’zidan avval ularga olib berishlik.  2)Ular yoqtirgan taomlarni tayyorlab berishlik.  3)Bir dasturxondan taomlanayotgan bo’lsalar, yeguliklarning eng mazalirog’ini ular tomonga qo’yishlik. Hammod ibn Atiyya onalari bilan bir dasturxonda taomlanishlikdan qo’rqar ekanlar. Sababini so’raganlarida onam ko’zi tushib yemoqchi bo’lib turgan mevani yeb onamni ranjitib qo’ymay deb javob bergan ekanlar. 4)Qanday narsani sotib olish istaklari bo’lsa olib bermoqlik.  5)Ularni yashashliklari uchun qulay sharoit yaratib bermoqlik  6)So’ramasalar ham pul berishlik, chunki ular bu narsalarni oshkora ayta olmayotgan bo’lishliklari mumkin.  7)Ularga topgan tutganlarim barchasi sizlarniki, istaganingizcha olavering deya iltifot ko’rsatishlik. 8)Farzandlar ota-onadan uzoqroqda yashashsa ularni ziyoratiga borib turmoqliklari. 9)Ota-onani biror bir narsaga muhtoj qilmaslik. 10)Ularni do’stlariga qo’ldan kelganicha yordam qilishlik.

Mirzaxoliqota jome masjidi imomi. Muhammadiyhon Hojiyev.

Qayd etilgan


Orifjon Hanafiy  03 Avgust 2015, 22:20:42

Онасини ранжитганлар
Яқинда интернет тармоқларида бир ҳикояни ўқиб қолдим. Унда ёзилишича бир кекса аёл ўғли  ва келини билан бир ҳовлида яшар эди. Бир куни ўғил ишдан келса хотиннинг авзойи бузуқ. Бунинг сабабини сўраган эди, онасининг устидан шикоят қилиб, анчагина ёмон гапларни гапирди. Ўғил бундай сўзларни кўп эшитган бўлса-да, бу сафар тоқат қила олмади. Бироқ жаҳли чиққанини билдирмасдан онасига бир жойга бориб келамиз, деб айтди.
Улар тоғлик томонларга етиб келишганларида ўғил:
-   Эй она! Сабрим тугади. Агар хотинимга қилаётган муомалангизни ўзгартирмасангиз, сизни шу тоғдан ташлаб юбораман! - деди. Бечора она чорасиз қолганидан ўғлига илтимос қилди:
-   Майли, ўғлим. Ўзинг биласан. Фақат рухсат берсанг, икки ракат намоз ўқиб олсам, - деди. Ўғил рухсат берди.
   Она намозни ўқиб бўлиши биланоқ ер ёрилиб, ўғилни бўйнигача ютиб юборди. Бу ҳолни кўрган она ўзини йўқотиб қўйди ва бор овози билан қичқирди. Унинг қичқириғини пастдан ўтиб кетаётганлар эшитиб, болани ердан чиқариб олиш учун дарҳол ёрдамга келишди. Лекин барча уринишлари бефойда бўлди. Охири улар бир олимни воқеа жойига чақириб келишди. Олим ҳолатни кўргач, онага:
-   Бу оқ бўлишнинг жазоси. Сиз токи ўғлингиздан рози бўлмас экансиз, ҳеч ким ўғлингизни қутқара олмайди, - деди.
   Она дарҳол қўлларини дуога очиб, ўғлини бу азобдан қутқаришини сўраб дуо қилди ва ўз розилигини изҳор қилди. Аллоҳнинг изни билан ер юмшаб, ўғил ташқарига чиқди, аммо энди унинг оёқ-қўллари ишламас эди. Натижада у бировнинг ёрдамисиз ҳеч нарса ея олмайдиган ва ича олмайдиган бўлиб қолди.
Энг қизиғи бошқаларнинг қўлидан тановул қилса қониқмас, фақат онаси едириб-ичириб қўйсагина қаноат қила олар эди. Шунча нобакорлигидан сўнг ҳам унинг онаси ҳеч оринмасдан, беминнат унинг хизматини қилар эди.
Балки бу шунчаки ривоятдур. Лекин ибрат учун ёрқин мисол бўлади. Аммо ачинарлиси шундаки, хотинининг йўлига кириб онасини тоғдан ташлаб юбормаса ҳам, ҳар ҳолда қаттиқ ранжитадиганлар орамизда йўқ эмас. Ҳа, азизлар, ота ва она биз учун кўмилишга тайёр турган хазина деганлар. Уларнинг ҳаёт эканлиги биз учун бебаҳо ғанимат.

Сайдуллоҳ Исмоилов. Аҳмадали махдум жомеъ масжиди имом хатиби
Абдураззоқ Фармонов. Муҳиддин саҳҳоф жомеъ масжиди имом хатиби 
Асака

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  03 Iyul 2017, 16:18:13

ОТА ВА ОНАНИ РАНЖИТМАНГ
Динимиз таълимоти ва йўл-йўриқлари ота-оналарга яхшилик қилиш, уларга итоатда бўлиш, ҳурмат-эътиборини ўрнига қўйиш, уларга ҳеч қачон осийлик қилмаслик, айниқса ёшлари улғайиб, кексалик палласига етганларида чиройли парвариш ва ғамхўрлик кўрсатишга чорлайди.
* وَقَضَى رَبُّكَ أَلاَّ تَعْبُدُواْ إِلاَّ إِيَّاهُ وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَاناً إِمَّا يَبْلُغَنَّ عِندَكَ الْكِبَرَ أَحَدُهُمَا أَوْ كِلاَهُمَا فَلاَ تَقُل لَّهُمَا أُفٍّ وَلاَ تَنْهَرْهُمَا وَقُل لَّهُمَا قَوْلاً كَرِيماً *  وَاخْفِضْ لَهُمَا جَنَاحَ الذُّلِّ مِنَ الرَّحْمَةِ وَقُل رَّبِّ ارْحَمْهُمَا كَمَا رَبَّيَانِي صَغِيراً *
“Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишнигни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга «уфф» дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт! Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни паслат ва «Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин», деб айт”. (Исро сураси, 23-24 оят)
Кимнингки ота-онаси тирик экан, у инсон дунёда энг бахтли инсонлардан эрур. Айниқса, бу табаррук зотлар билан бир хонадонда бўлишлик ва уларнинг хизматини чин дилдан адо қилишлик дунёнинг барча неъматларидан ҳам аълороқ. Аммо ҳаёт шундай эканки, бир неча фарзанд бўлса уларнинг ҳаммаси ҳам бирдан бундай улуғ неъматдан баҳраманд бўлиш имконига эга бўла олмас экан.
   Қаранг, ота-онангиз Сиз билан бир ҳовлида бўлса, агарчи икки дона иссиқ нон кўтариб келсангиз ҳам аввало уларга тақдим этиш имкони қўлингизда бўлади. Ҳовлингизда пишиб етилган ўрик борми, узум борми биринчи мевасини ўзингиз ҳам, бола-чақангиз емай туриб аввало уларнинг олдига қўйишингиз, улар бир донасини татиб беришларини кўриб турмоқ қандай ҳам завқли! Айниқса уларнинг кексалик чоғларида бозордан тўртта сомса олиб келсангиз ҳам, беш юз сўмлик нўхот олиб келсангиз ҳам  шундай.
Бошқа ҳовлига чиқиб кетганларчи? Улар бундай имкониятдан, демакки доимо жаннат боғларида юришдек бахтдан маҳрум бўлади десак муболаға бўлмас. Чунки топганини ўз уйига олиб келади. Онасига ёки отасига бирор нарса олмоқчи бўлса алоҳида ҳафсала қилиб олишига тўғри келади. Ўшанда ҳам бола-чақасидан ошиниб олади.
Абу Лайс Самарқандий Ибн Аббос разияллоҳу анҳо дан ривоят қилади: “Қайси бир мўминнинг ота-онаси бўлсаю икковларига яхшилик қилиб тонг оттирса, Аллоҳ таоло унга жаннатдан икки дарвоза очади. Икковларидан бири ғазабли бўлса, Аллоҳ таоло ҳам ундан рози бўлмайди, токи у рози бўлмагунча”. Сўради: “Агар золим бўлса-чи?”. “Агар золим бўлса ҳам!”
Расул акрам (с.а.в.) бу ҳақда марҳамат қилиб, бундай деганлар:
“Ким ота-онасидан бири ёки икковларини ҳурмат қилмай ва уларга яхшилик қила олмасдан жаннатга кира олмаган бўлса, бурни ерга ишқалансин,  бурни ерга ишқалансин, бурни ерга ишқалансин”.
Лекин афсуски, кўпчилик ота-онасининг қадрини билмайди. Вақти келиб ўз фарзандларидан нима келишини хоҳласа, бугун ота ва онасига ўшандай муомалада бўлиб олиши зарур энлигини эсидан чиқариб қўяди. Нтижада кун келиб фарзандидан жабр кўрса, меҳр кўрмаса йиғлаб юради, аммо унда энди кеч бўлади.
   
Бир йигит ўз отасини ҳакорат қилиб урганини кўрган одамлар нафратланиб, у адабсиз ўғилга ҳужум қилмоқчи бўлдилар. Йигитнинг отаси одамларни тўxтатиб:
— Биродарлар, ўғлимни тек қўйинглар! Бу ишда ўғлим эмас, мен ўзим айбдорман. Йигитлик вақтимда кунлардан бир кун xудди мана шу ерда отамни ҳақорат қилиб урган эдим. Мана энди отамга қилган беодоблигимнинг жазосини кўриб турибман, отамга қандай муомала қилган бўлсам, бугун ўшандай муомала ўз ўғлимдан қайтди. Нимани эксанг, шуни ўрасан, дeб жуда тўғри айтган эканлар. Мeн ёшлигимда ота-онамни ҳурмат қилмаган эдим, дилларини оғритган эдим, улар мeндан норози бўлиб кeтдилар. Мана энди одобсизликларим боламдан қайтмоқда. Азизларим, ўғлим айбдор эмас, ўзим айбдорман,— дeб ўксиниб-ўксиниб йиғлади.
Йигит отасининг сўзларидан таъсирланиб, дод-фарёд қилиб кўз ёшларини тўкди. Дарҳол отасини қучоқлаб, ўпиб, ундан узр сўради. Ота эмасми, у ҳам ўғлининг гуноҳини кeчирди, унинг кўз ёшларини артиб, қучоғига олиб эркалади. Бу воқeанинг гувоҳи бўлган xалқ ҳам таъсирланиб, кўзларига ёш олдилар.

Улуғбек қори Йўлдошев

Qayd etilgan