Hayotimizdagi isrofgarchilklar  ( 4814 marta o'qilgan) Chop etish

1 B


kamolahon  24 Sentyabr 2006, 10:58:59

Assalomu alaykumwr wb!
Men bu forumda yangiman , hamma mavzularni ko`rib chiqishga ham ulgurmadim, shunday bol`sada yangi mavzu ochishga jazm qildim.
Hurmatli opa-singil, aka-ukalar  hayotingizdagi isrofgarchiliklar haqida o`ylab ko`rganmisizlar?
qanchadan qancha narsani isrof qilamiz a? eng ko`p isrof qiluvchimiz bu vaqt !
Ba`zida bekor ketgan vaqtimni eslasam yuragim orqaga qaytib ketadi, g`aflat bosib uhlab qancha vaqtimizni yo`qotamiz, ko`chada har-hil g`iybat gaplarga quloq osib qancha gunoh qilamiz, chatlarda maza-matrasasiz gaplashib vaqtmiz ham pulimiz ham isrof bol`adi.
Isrofgarchiliklarni son-sanog`i yo`q
Lekin qanday qilib shu isrofgarchilklarni kamaytirish mumkin?
Shu haqda firk-mulohazalaringiz bo`lsa  o`rtoqlashsangizlar
Assalomu alaykum wr wb!
Olloh barchamizdan rozi bolsin!

Qayd etilgan


Nodi  24 Sentyabr 2006, 11:03:50

Etibor berganmisiz, bugun deyarli barchamizga bir narsa etishmaydi:
Vaqt! Ku`chada istagan odamingizdan biror narsani iltimos qilib ku`ring,
albatta uning vaqti yu`q" bu`lib chiqadi. Yoningizdan g`izzilab
u`tayotgan mashinalarni qarang, bir zumlik qizil chiroq"qa ham tu`htagilari
kelmaydi. Molu jon hatarga qolsa qolsin u tezroq y`ulga ravona bu`lsa
bu`ldi. Chunki vaqt yu`q"!
Bizning vaqtimizga nima bu`lyapti? Nega bizning vaqtimiz yu`q? Vaqtimiz
qayoqqa ketyapti? Vaholanki, biz bugun fan-texnika rivojlangan,
zamonaviy tilda aytadigan bu`lsak sivilizatsiya" davrida yashayapmiz. Bugun
dunyoninig qaysidir burchagida sodir bu`lgan voqeadan soniyalar ichida
voqif bu`lishimiz mumkin. Istasak, bir zumda Amerikadagi tanishimiz
bilan gaplashyapmiz.istasak minglab chaqirim masofaga bir necha soat
nari-berisida etib borish imkoni bor. Ammo shunga qaramasdan, bari bir
insoniyat muammosining ku`lami toraygani yu`q.

davomi - http://forum.ziyouz.com/index.php?topic=415.0

Qayd etilgan


Naqshbandiy  26 Sentyabr 2006, 07:47:21

Mehribon va rahmli Alloh nomi ila

Ularning gaplari faqat quyidagi bo'ldi: "Ey, Rabbimiz! Bizlarning gunohlarimizni va ishimizdagi isrofgarchiligimizni kechir, (jang asnosida) qadamlarimizni mustahkam qil va bizga kofirlar qavmi ustidan g'alaba nasib et!"
(Oli-Imron surasi, 147-oyat)

Chunki, isrofgarlar shaytonlarning birodarlaridir. Shayton esa Parvardigoriga o'ta noshukr edi.
(Al-Isro surasi, 27-oyat);

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  27 Avgust 2014, 09:41:52

ИСРОФ НИМА – БИЛАСИЗМИ?
   Халқимиз меҳмондўстлиги, қўли очиқлиги тилларда достон бўлиб кетган. Саҳоват ҳақида қанча гапирсак кам. Бироқ кейинги пайтларда саҳоват қилиш ўз меъёридан ошиб кетганми ёки рисоладагидек эмасми, ҳар ҳолда исроф ҳақида кўпроқ кўпроқ гапиришга тўғри келяпти.
   Исроф нима? Эҳсон ва зиёфатларда дастурхонга тортилган нарсаларнинг кўплигими? Уч-тўрт кун тўй қилишми? Отаси, онаси ёки бошқа яқини ўтганда ҳар пайшанба эҳсон қилишми?
   Агар бор-йўғини нисор қилиш исроф бўлса саҳобалар ҳам нисор қилган-ку? Ўтган онасига савоби етсин деб катта майдонга эга бўлган боғларни садақа қилганлар. Ўзлари муҳтож бўлиб турган нарсаларни ҳам бошқаларга бериб юборишган.
   Бугунги кунда айрим кимсалар уй ва ҳовлининг ички ва ташқи зийнатлари учун кўп миллионлаб қилинган харажатга зўр бериб, элга ёзиладиган дастурхон харажатларини тежашликка ҳаракат қилади. Ҳолбуки, фалон миллион сўмлик дарвозалар дунёда қолиб кетади, Аллоҳ йўлида қилган эҳсонларимиз биз билан қабрга бирга боради.
   Мен исроф ҳақидаги мулоҳазаларни кузатар эканман, баъзида мавзу бир томонга оғиб кетаётганга ўхшаб кетади. Саҳоват – мадҳ қилинади. Исрофдан қайтарилади. Аммо иккаласининг ўртасидаги чегарани ҳар ким ўзича белгилайди. Гоҳо исроф ҳақида гапирувчи, гоҳо саҳоват ҳақида гапирувчи эҳтиросга берилиб кетганидан, у – бу чегарадан, бу – у чегарадан ўтиб кетади.
   Биз ўша чегарани пайҳон қилмаслик учун китобдан ташқари чиқмасликка ҳаракат қилдик.

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  27 Avgust 2014, 09:51:07

“Қўлингни бўйнингга боғлаб олма”
Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло жўмардлик ва исроф ҳақида шундай деган:
وَلاَ تَجْعَلْ يَدَكَ مَغْلُولَةً إِلَى عُنُقِكَ وَلاَ تَبْسُطْهَا كُلَّ الْبَسْطِ فَتَقْعُدَ مَلُوماً مَّحْسُوراً
“Қўлингни бўйнингга боғлаб олма. Уни бир йўла ёзиб ҳам юборма. Яна маломат ва ҳасратда ўтириб қолмагин”. (Исро. 29)
Алусийнинг “Руҳул маъоний” тафсирларида баён қилишича “Қўлингни бўйнингга боғлаб олма. Уни бир йўла ёзиб ҳам юборма” ибораси бахиллик ва ўта исрофгарчиликка тимсол. Ҳақиқий мадҳ қилинган саҳоват шу иккисининг ўртасида бўлади.
Яна шу китобда ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Иқтисод қилган кимса қашшоқ бўлмагай” деганлар. (Аҳмад ривояти)
Ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда эса жаноб саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Нафақада тежамкорлик – тирикчиликнинг ярми” деганлар.
Айтибдиларки, иффат ила бўлган чиройли тадбиркорлик исроф ила бўладиган бойликдан яхшироқдур.
فَتَقْعُدَ مَلُوماً مَّحْسُورا
“Маломат ва ҳасратда ўтириб қоласан” иборасининг тафсирида
“Аллоҳ таолонинг ҳузурида ҳам, бандаларнинг ҳузурида ҳам маломатга қоласан, надомат ва ғам-қайғуда бўласан” деганлар. Имом Насафийнинг “Мадорик” тафсирида айтилади:
“Чунки исрофгар Унинг ҳузурида ҳам, инсонларнинг ҳузурида ҳам розилик топганлардан бўлмайди. Камбағаллар “Фалончига берди, менга бермади” деса, бойлар “Яхши иш қилмади-да!” дейишади.
Имом Журжоний мол-мулкни керакли ўринларда нафақа қилишда чегарадан чиқишни исроф,  деб таърифлаган.
Имом Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳи айтади: “Аллоҳ тоатидан чиқиб қилинган озгина нафақанг исрофдир”.
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумо эса: “Ўринсиз жойга қилинган бир дирҳам нафақа исрофдир” деганлар. Ва яна: “Хоҳлаган нарсангни истеъмол қил, истаган кийимингни кий, аммо исрофгар ва бахил бўлма!” деганлар.

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  27 Avgust 2014, 09:52:16

Мўътадиллик
Исроф ҳақида Фурқон сурасида ҳам баён қилинади:
وَالَّذِينَ إِذَا أَنْفَقُوا لَمْ يُسْرِفُوا وَلَمْ يَقْتُرُوا وَكَانَ بَيْنَ ذَلِكَ قَوَامًا
“Улар инфоқ қилганларида исроф ҳам ва хасислик ҳам қилмаслар. У иккиси ўртасида мўътадил бўлурлар”. (Фурқон. 67)
Умар ибн Абдулазиз қизи Фотимани узатаётганда Абдумалик ибн Марвон сўради:
-   Қандай харажат қилмоқчисан?
-   Икки гуноҳнинг ўртасидаги чиройли ҳолатда, – деб юқоридаги оятни тиловат қилди Умар ибн Абдулазиз раҳматуллоҳи алайҳ.
Ибн Касирнинг тафсирида “Нафақаларини ҳожатдан ташқари исроф қилиб совуриб ҳам юбормайди, ўз аҳлига уларнинг ҳақларини поймол қилиб бахиллик ҳам қилмайди” дейилган. Яна ўша тафсирда  Иёс ибн Муовиядан ривоят қилинади: “Аллоҳнинг амридан чиққани исроф саналади”. Бошқалар “Аллоҳга осий бўладиган ишларга нафақа қилишлик исрофдур”деганлар.
   Ҳасан Басрий “Аллоҳ йўлида қилинган нафақа исроф эмас” деган.
   Абу Абдураҳмон айтади: “Исроф – маъсиятга сарфлаш. Бахиллик – тоат сарфидан ушлаб қолишлик”.
   Авн ибн Абдуллоҳ ибн Утба айтади: “Исроф – бировнинг молини сарф қилишлигингдур”.
   Анас разияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Ҳар бир хоҳлаган нарсангни еяверишлигинг исрофдур” деганлар. (Ибн Можа ривояти)
Жалолиддин Суютийнинг “Дуррул мансур” тафсирларида ушбу ривоятлар келади:
   Ибн Аббос разияллоҳу анҳумо: “Улар мўминлардур. Аллоҳга осий бўлишга олиб келадиган исрофни ҳам қилмайдилар ва Аллоҳнинг ҳақларини тўсгувчи бахилликни ҳам қилмайдилар” деган. (Аҳмад ривояти)
   Имом Табарий Язид ибн Ҳабибдан ривоят қилишича “Улар – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари. Таом есалар неъмат истагида емас, кийим кийсалар гўзаллик ишқида киймас эдилар. Уларнинг қалблари бир қалб узра эди”
.   Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу: “Киши бир нарсани хоҳлаб қолса ва уни албатта бозордан харид қилиб олиб еса, ўша нарса исроф бўлишликка кифоя қилади” деган.

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  27 Avgust 2014, 09:53:14

Бошқа исрофлар
Исроф деганда фақат маблағ, ёки бойлик ёки мол-мулкни ноўрин жойларга совуришгина эмас, балки вақтни беҳуда кетказиш, фойдали ишларга сарфламаслик ҳам исроф саналади.
Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳи  айтадилар: “Ҳар кун тонг ёришганда Аллоҳ таоло томонидан бир жарчи: “Эй  Одам боласи! Мен янги кунман. Сенинг барча амалингга гувоҳман. Мендан бу кунда солиҳ амаллар қилиб, фойдаланиб қол, чунки мен то қиёматгача сенга қайтмайман”, ‒ деб жар солади”.
Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари марҳамат қиладилар: “Ким вақтини зое кетказса, вақт унинг душманига айланади, нафаснинг зое бўлишига йўл қўйманг ва ундан эҳтиёт бўлинг”.
Куч-қувват ва салоҳиятни эл-юртга ёки ўзига фойда келтирмайдиган нарсаларга йўллаш ҳам исрофдир.
Не-не машаққатлар ила топган мол-мулкини  беҳуда йўллар билан ўринсиз жойларга сарфлаш ва исроф қилиш қаторига фақтгина одамлар орасида фахрланиш учун ҳожатдан ташқари қўша-қўша қимматбаҳо машиналар,  кийимлар, шоҳона кошоналарга эга бўлиш, қарзу ҳаволалар қилиб серҳашам,  дабдабали тўй ва маърака қилиш ҳам киради. Натижада улар ўзлари билмаган ва кутмаган ҳолда ғам-ғусса балосига мубтало бўлиб, дунё ва охиратларини қўлдан бой берадилар,  натижада қарзга ботадилар. Ҳазрати пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) қарздорликни нақадар улкан офат экани ҳақида огоҳлантириб шундай деганлар:
 “Қарздорликдан сақланинглар, чунки у кечаси сизларга ғам-ғусса, кундузи хорлик бўлади”.
Абдуллоҳ  ибн  Умар ривоят қиладилар: “Мен ҳазрати пайғамбаримиз Муҳаммаддан (с.а.в) шуларни эшитганман:
 “Гуноҳни оз қил, ўлишинг енгил кечади. Камроқ қарздор бўл, озод яшайсан!”   

Маҳмуджон АБДУРАҲИМОВ. Асака туманидаги “Пастки Қурама” масжиди имоми
Улуғбек қори ЙЎЛДОШЕВ. Холид ибн Валид масжиди муаззини

Qayd etilgan