Muallif Mavzu: Abdurrohman  ( 40077 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 2 Mehmonlar ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Mahdiyah

  • HIDOYAT ALLOHDAN...
  • Global Moderator
  • Mega Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 5209
  • -oldi: 4920
  • Xabarlar: 4369
  • Jins: Ayol
  • Allohim! O'zingdan o'zgaga muxtoj qilmagin...
Re: Abdurrohman
« Javob #45 : 05 Noyabr 2012, 21:33:58 »
:2  :2  :2
Tavba juda achinarli voqea ekan.
Shunchalik ham beparvolik bo'ladimi?
Alloh asrasin bunday xolatlardan.

Bir tanishim aytardi: "Hech bo'lmaganda 1 farzandni ota dunyoga keltirsa edi..."
Albatta Allohning har ishida hikmat bor.

Абдурроҳман

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 65
  • -oldi: 428
  • Xabarlar: 194
Re: Abdurrohman
« Javob #46 : 05 Noyabr 2012, 21:44:54 »
Albatta, ichkilik odamni bundan ham achinarli ahvolga tushirishi mumkin....

xojar

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 45
  • -oldi: 78
  • Xabarlar: 40
  • Jins: Ayol
  • La ilaha illalloh!!!
Re: Abdurrohman
« Javob #47 : 06 Noyabr 2012, 02:34:47 »
 :asl3:
Inna lillahi va inna ilayhi roji'un'
Bu voqeada eng achinarli holdagi kishi Go'dak emas, uning Onasi ham emas, farzandining bilmayin qotili bo'lib qolgan go'dakning Otasi.

Go'dak o'lgan bo'lsa Ibrohim a.s ning atrofida aylanib , o'ynab yuradi inshaalloh.
Onasi agar sabr qilsa bolasi Qiyomatda oldiga suv ko'tarib chiqadi, inshaalloh.
Lekin Otasi nima qiladi,bu gunohiga Alloh subhanahu va ta'alaning huzurida qanday javob beradi???

 Mag'firatli Robbimiz gunohlarimizni kechirsin.Kechirgan bandasiga Yomonliklarini Yaxshiliklarga aylantirib qo'yishga Va'da bergan va U Zot  Va'dalariga xilof ish Qiluvchi emas.
Ular Alloh zikr qilingan vaqtda qalblari titraydigan va o'zlariga yetgan musiybatga sabr qilguvchilar hamda namozni to'kis ado etguvchilardir , ularga rizq qilib bergan narsamizdan infoq qiladilar. Xaj-35.

Mana bu ikki g'anim Robbilari haqida talashgan edilar. Bas, kufr keltirganlarga olovdan kiyim bichildi. Boshlari ustidan o'ta qaynoq suv quyilar.  Xaj-19.

Sen:" Ey Robbim , mag'firat qil,raxm qil. O'zing raxm qilguvchilarning yaxshisisan ", deb ayt. Mu'minun-118.

Абдурроҳман

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 65
  • -oldi: 428
  • Xabarlar: 194
Re: Abdurrohman
« Javob #48 : 07 Noyabr 2012, 00:27:01 »

|"Hammadan ko'ra yaxshiroq bo'lishga harakat qilishni to'htating. Faqat hozirgi holatingizdan ko'ra yaxshiroq bo'lishga intiling"

Ey Allohim, Yaxshiroq musulmon bo'lishimizda va boshqa har qanday holatimizda ham biz Sening yordamingga muhtojmiz. Albatta biz zolimlardan bo'ldik va Sening diningda sobitqadam bo'lishda dangasalik qildik lekin baribir hech qachon rahmatingdan noumid emasmiz. Bizning kattayu kichik gunohlarimizni avf et va O'zing rozi bo'ladigan ishlarga muvaffaq ayla! Nafsimizni o'zimzga qul qilib bergin! Dinimizdagi musibatlardan o'z panohingda asra....

Абдурроҳман

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 65
  • -oldi: 428
  • Xabarlar: 194
Re: Abdurrohman
« Javob #49 : 07 Noyabr 2012, 00:43:18 »

Boshqalar bizdafi kabi hayotga erishishni orzu qilib yurgan bir vaqtda, biz o'z hayotimizdan noliymiz.

Абдурроҳман

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 65
  • -oldi: 428
  • Xabarlar: 194
Re: Abdurrohman
« Javob #50 : 07 Noyabr 2012, 07:48:16 »
Tasavvur qiling sizga sovg'a berishdi va siz uning uchun rahmat ham aytmadingiz. Vaqt o'tishi bilan u narsa sizga sovg'a qilib berilganini ham unutib yubordingiz va hayolingizda u sovg'a emas, avvaldan o'zi shundayligicha sizning mulkingiz bo'lganidek tasavvur paydo bo'la boshladi. Keyinroq sizda u buyum faqat va faqat meniki degan hissiyot kuchayib ketdi, huddiki u sovg'ani sovg'a beruvchiga siz o'zingiz bergandek his qila boshladingiz. So'ngra siz u sovg'a uchun to'lov ham talab qila boshladingiz.
Siz va men Allohga nisbattan huddi shundaymiz. Allohning hizmatida bo'lish aslida bizga berilgan eng katta sovg'a. Bizning amallarimiz biz tomonimizdan Allohga berilayotgan sovg'a emas. Ular Alloh tomonidan bizga berilayotgan in'om. Shunday bo'lsa-da Rohman va Rahiym bo'lgan Robbimiz u amallarni (sovg'alarni) olganimiz uchun yana bizga qo'shimcha sovg'alar beradi! Shunday ekan Allohning hizmatida, uning ibodatida sobitqadan bo'lganimizga shukr qilishimiz kerak. Dimog'dor, takabbur bo'lishimiz yaxshimas....

Абдурроҳман

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 65
  • -oldi: 428
  • Xabarlar: 194
Re: Abdurrohman
« Javob #51 : 08 Noyabr 2012, 00:42:04 »
Онангиз сизга меҳрибонлик қилган вақтда сизга меҳр берган  хақиқатдан ҳам онангиз деб ўйлайсизми?
Отангиз сизга бирор нарса совға қилсачи? У совға аслида ҳам отангиз томонидан берилдимикан?
Ака-укаларингиз сизни ҳимоя қилишаётганда ростдан ҳам сиз учун туриб берганлар улармикан?
Хизматкорингиз овқат таёрлаб келгандачи? Очликни сиздан кетказган аслида ҳам ўша хизматкорми?
Агар бирор киши сиз хақингизда ширин сўз айтса, чиндан ҳам у сизни яхши кўргани учун айтдимикан?
Дўстингиз сизга табассум қилиб, кўз ёшларингизни артганда, буларнинг барчаси чин дўстлик натижасимикан?
Турмуш ўртоғингиз қўлларингиздан ушлаб сизни ўпса, бу севгининг самарасиданми?
Баъзан биз ажойиб туйғулар оғушида қоламиз лекин ўй суришдан тўхтай олмаймиз. Хақиқат шуки, одамлар шунчаки бир восита ҳолос. Барча яҳшилик, сизга шодлик келтираётган нарсаларнинг хаммаси, ҳурсандчилик онларимизнинг бари, сиз севилган онларнинг ҳаммаси, сиз хақингиздаги қилинган ғамлар, айтилган яхши сўзлар, севги, ҳамма-ҳаммаси Аллоҳдан бошқа хеч ким томонидан эмас. Биз онамизнинг қорнида яралиб инсон сифатида шакллана бошлаганимиздан бери шундай бўлиб келган. У сиз тўғрингизда қайғурган! Сизни ҳурсанд қилиб келаётганлар аслида одамлар деган хулосага келишдан сақланинг.
Шуни ёдда тутингки, сиз бошқалар томонидан севилган, ҳурматланган бўлсангиз бу сиздаги яхшилик сабабиданмас. Ҳаммасининг бош сабаби Аллоҳ уларнинг қалбига сизга нисбатан меҳр-шавқат ва ҳурмат туйғуларини жойлаб қўйганидир. Аллоҳ ўзининг меҳр муҳаббатини улар воситасида сизга етказади. Бироқ дунёдаги жамики муҳаббатнинг ҳаммаси сиз учун бўлган тақдирда ҳам Аллоҳнинг сизга нисбатан бўлган муҳаббати олдида хеч нарса бўлмай қолади. Агар сиз буни чин дилдан ҳис қилиб Унга  (Аллоҳга) қайта олсангиз, кейин яна хеч қачон бошқа бу туйғуни йўқолишини, Аллоҳдан узоқлашишни истамаган бўлардингиз.
« So'nggi tahrir: 12 May 2014, 21:00:04 muallifi Абдурроҳман »

Абдурроҳман

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 65
  • -oldi: 428
  • Xabarlar: 194
Re: Abdurrohman
« Javob #52 : 07 Dekabr 2012, 00:09:28 »


У эндигина Ҳуфтон намозини адо этиб бўлиб, жойномоз устида дуо қилиб ўтирарди. Роббига дуо қилиб ўтирган вақтда тўсатдан унинг қўл телефони жиринглади.
У телефонни олди ва "Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу" (Сизга Аллоҳнинг тинчлик омонлиги, раҳмати ва баракаси бўлсин) деди. Телефондан эса "Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу. Илтимос мен фалончи билан гаплашсам бўладими" деган ёш йигитнинг овози келди.
Муслима қиз: "Кечирасиз сиз адашиб тушдингиз" дея телефонни қўйиб қўйди. Бир неча дақиқалардан сўнг  яна қўнғироқ бўлди. У телефонни олди ва бояги йигитнинг овозини эшитди.
У "Агар сизни безовта қилган бўлсам мени маъзур тутинг деб сиздан кечирим сўраш учун қўнғироқ қиляпман! Сиз яхши қизга ўхшайсиз! Сизни яқиндан билишни истайман, танишсак бўладими?"...
Қиз бу сўзлардан бир неча сонияга донг қотиб қолди, лекин кейин "биродар... Аллоҳдан қўрқинг! Сиз хозир масжидда жамоат билан хуфтон намозини адо этаётган бўлишингиз керак эди. Лекин бунинг ўрнига тунда қизлар билан ўйнашмоқчи бўлиб юрибсиз. Сиз Роббингизга бош эгиш ўрнига унга исён қиляпсиз! Ўзингиздан уялинг!!!" ушбу сўзларни айтгач у дарҳол телефонни қўйди.
Бир неча кун ўтгандан сўнг йигит яна қўнғироқ қилди ва "Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу, синглим. Илтимос, телефонни қўймай туринг! Мен сиздан яна кечирим сўрамоқчиман ва шуни айтмоқчиманки, сиз сабабли яна беш вақт намозимнинг ҳаммасини масжидда жамоат билан адо этадиган мусулмон йигитга айландим. Бунинг учун сизга раҳмат айтаман. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин мени ғафлат уйқусидан уйғонишимга сизни сабабчи қилди! Илтимос, Аллоҳ мени ким орқали тўғри йўлга ҳидоят қилганини билсам бўладими? Мен чиндан ҳам сиз каби иймонимни мустаҳкамлашда ва тўғри йўлдан тойилиб кетмаслигимда ёрдам берадиган одамга жуда муҳтожман. Илтимос синглим менга ёрдам беринг, бунинг учун Аллоҳ сизни муносиб мукофотласин!"
У жавоб бермай бироз ўйга толди:
"Унинг илтимосини қабул қилиб тўғри йўлда бўлишига ёрдам берсамикин? Ҳар замонда у билан телефон орқали алоқада бўлиб иймонини мустаҳкам бўлишида ёрдамчи бўлсамикин?"
Шу онда у "Бу энди яхши йигитга айланибди. Нимага бунчалик ҳавотирланасан? Унинг қўнғироқ қилиб туришига ижозат бер! Фақат яхши мақсадда гаплашиб турасан! Ҳақиқатдан ҳам у сенга муҳтож! Агар хозир сен уни рад этсанг, у яна аввалги ҳолига қайтади ва бу сенинг айбинг билан бўлган бўлади!" деган шайтоний шивирлашни эшитди. Эндигина унга ижозат бермоқчи ҳам бўлиб турганди-ки тўсатдан бошқа бир пастроқ овоз: "Аллоҳ сени кузатиб турибди..." дея янграй бошлади.
Шу дамда уни уйғотган ва КАТТА ҲАТОга йўл қўйишидан асраб қолган нарса унинг виждони эди. "Кечирасиз биродар" деди у ва ниҳоят. "Агар сиз чиндан тавба қилган ва аҳдингизга содиқ бўлсангиз ўзингизга мендан кўра яхшироқ ёрдамчи топа оласиз! Ҳаттоки мен ўзим ҳам тўғри йўлдан адашиб кетмаслигим учун бировга сиздан кўра кўпроқ муҳтожман! Ишончим комилки, масжидда тўғри йўлда собитқадам юрадиган мусулмонлар кўплаб топилади. Сиз улар билан кўпроқ бирга бўлиш орқали Аллоҳга яқинроқ қурбат хосил қилишингиз мумкин. Илтимос, агар сиз хақиқатдан хам Аллоҳдан қўрқсангиз менга бошқа қўнғироқ қилманг ва Роббимнинг азобидан қўрқинг! Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!" ушбу сўзлар билан у телефонни қўйди. Қайтадан жойномозига борди. ва қўлларини дуога кўтариб: "Эй Аллоҳим, қалбларни ўзгартирувчи бўлган Зот, менинг қалбимни Ўзингининг хақ йўлингдан оғдирмагин. Динингда собитқадам қил, ва ёмон фитналардан Ўзинг паноҳингда асра, Омийн." дея Аллоҳга ёлвориб дуо қилди. ♥

Afriin Nawaz

P.S. Мен бу блогда қолдираётган постларнинг аксариятини Facebook даги SuperMuslimah саҳифасидан мазмунан таржима қилиб қўяман. Агар инглиз тилида яхши бўлсангиз сизни ҳам бу саҳифага қўшилишингизни маслаҳат бераман.

Абдурроҳман

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 65
  • -oldi: 428
  • Xabarlar: 194
Re: Abdurrohman
« Javob #53 : 17 Dekabr 2012, 17:59:31 »

AbdulAziz

  • Forum Administratori
  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 6942
  • -oldi: 12023
  • Xabarlar: 20359
  • Jins: Erkak
  • Sevelim, sevilelim. Yunus Emre
    • Ziyo Uz
Re: Abdurrohman
« Javob #54 : 17 Dekabr 2012, 18:13:32 »


Ushbu g'oya muallifi kim?
Facebookda ulashsak bo'ladimi?
Ilm o'rganish - Allohdan qo'rqish, uni talab qilish - ibodat, izlash - jihod, bilmaganga o'rgatish - sadaqa, uni o'z ahliga o'rgatish - Allohga qurbatdir. Ilm - tanholikda hamroh, hilvatda - do'st, to'g'ri yo'l ko'rsatuvchi - dalil, begonlar oldida - eng sodiq do'st, Jannat yo'lining minorasidir.
Hazrati Umar ibn Hattob r.a.

Абдурроҳман

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 65
  • -oldi: 428
  • Xabarlar: 194
Re: Abdurrohman
« Javob #55 : 17 Dekabr 2012, 18:40:32 »
Ғоя бу ердан таржима қилинди  . Муаллифи SuperMuslimah.
« So'nggi tahrir: 12 May 2014, 21:01:22 muallifi Абдурроҳман »

Абдурроҳман

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 65
  • -oldi: 428
  • Xabarlar: 194
Re: Abdurrohman
« Javob #56 : 17 Dekabr 2012, 19:03:12 »


Биз ўз динимизнинг хақ дин эканлигини исботлаш учун юқоридаги каби суратлардан  фойдаланишимизда хеч қандай мантиқ йўқ, лекин баъзилар буни тушунишни истамайдилар...

Мен сизларнинг барчангиздан исломнинг хақ дин эканлигини исботлаш учун бу каби суратларни тарқатишни тўхтатишингизни илтимос қиламан. Нима учун биз исломни тарқатишдан ёлғонни ишлатишимиз керак??

Аллоҳ барчангизни яхши мукофотлар билан мукофотласин.
« So'nggi tahrir: 18 Dekabr 2012, 16:35:59 muallifi Абдурроҳман »

Абдурроҳман

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 65
  • -oldi: 428
  • Xabarlar: 194
Re: Abdurrohman
« Javob #57 : 18 Dekabr 2012, 18:12:58 »
Аллоҳ сизни ўзингиз севган киши ёки нарсадан ажратса  асло ғамгин бўлманг, агар Аллоҳнинг сиз учун тайёрлаган режаларини билганингизда эди, кўнглингиз Унинг севгиси тафтидан эриб кетган бўларди...
« So'nggi tahrir: 19 Dekabr 2012, 08:39:53 muallifi Абдурроҳман »

Абдурроҳман

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 65
  • -oldi: 428
  • Xabarlar: 194
Javob: Abdurrohman
« Javob #58 : 09 Yanvar 2013, 13:11:55 »
Биз ўзимиз давомли равишда кўриб, ичида юрган нуқсон камчиликларимизга шунчалик кўникиб кетганимиздан у, ҳаттоки катта камчилик, айб, шармандали иш бўлса ҳам ўзимизга умуман билинмай қолар экан. Хаётимда икки мартта чет элликлар олдида жуда изза бўлдим. Улар мен кўникиб кетган хатоларимизни ўзимга яққол кўрсатиб беришди.


Биринчисида АҚШ лик бир мехмон келганлди. У киши исломни қабул қилган бўлиб, 5 вақт намозини қолдирмасдан ўқишга, жума намозига боришга барча имкониятларини ишга соларди. Бир кун жумага бирга кетаётганимизда бизга шундай бир гапни айтдики, ер ёрилмади, ерга кириб кетмадим. Унинг айтган гапи шундай эди: "Мен Ўзбекистонга келиш олдидан бу ерлик халқ тўғрисида бошқача тасаввурда эдим. Сабаби бу жойлар Имом Бухорий ва Самарқандий каби исломнинг буюк олимлари етишиб чиққан диёр. Лекин бу ерга келгач, фикрим мутлақо ўзгарди. Чунки ўзларини мусулмонман деб, бенамозлик ва ароқхўрлик билан шуғулланувчилар жуда кўп экан... "

Иккинчисида эса, Кореада эдим. Улар биз учун "Welcome Party" уюштиришди. Яъни биз борганимиз шарафига бизга дастурхон ёзиб таклиф қилишди. Мехмондорчиликдан аввал биздан нималар истеъмол қилишимиз мумкинлигини сўрашди, қўй гўшти бўладими? деб савол беришди. Мен эса "Биз балиқ ейишимиз мумкин. Қўй гўштини ҳам еймиз лекин бу ердаги қўйлар сўйилишидан аввал "Бисмиллаҳи Аллоҳу Акбар"б деб айтилганига ишончимиз комил эмас. Шу сабабли истеъмол қила олмаймиз." дедим. Шундан кейин меҳмондорчилик бошланди. Балиқдан таёрланган таомларнинг жуда кўп тури бор эди стол устида. Лекин кўнглимни бир нарса хижил қилди.... Сабаби, столда алкоголли ичимликлар турарди ва ўзини мусулмон деб атовчи юртдошимиз хам тортинмасдан бамайлиҳотир уни истеъмол қиларди... Туриб кетишни ҳаёл қила бошладим. Лекин туришимдан аввал унинг сабабини ҳам уларга тушунтириб қўймоқчи бўлдим ва уларга қарата "Сизларга каттакон раҳмат, бизни шунчалик қадрлаб зиёфат уюштирганингиз учун. Менинг ишончим комилки бу зиёфатни фақат ва фақат бизни хурсанд қилиш учун уюштирдингиз. Лекин мен сизларга бир нарсани айтиб қўймоқчиман. Ислом динида алкоголли ичимлик қўйилган ёки у истеъмол қилинаётган дастурхонда ўтиришга рухсат берилмайди. Лекин мен бу билан сизларни ичишдан таъқиқламоқчимасман. Бунга хаққим ҳам йўқ. Уни ичиш ёки ичмаслик хар кимнинг шахсий иши. Лекин мен бу дастурхонда ўтира олмайман. Сабаби бунга эътиқодим йўл қўймайди...." Кореялик дўстларимиз бу гапларимдан жуда ажабланишди ва менинг турмаслигимни, балки ўтиришимни. Бунинг учун улар алкогол ичишни тўхтатишга тайёр эканликларини айтишди ва уни стол устидан олишди ва ичишни тўхтатишди ҳам!!! Лекин мени жуда ҳижолатга қўйган ушбу гапларни айтишди: "Биз Ўзбекистонда бир неча мартта бўлганмиз. Бизни қабул қилган Ўзбекисонликлар хаммаси ҳам мусулмон бўлишган. Лекин бизни алкоголли ичимлик билан мехмон қилишган ва ўзлари хам биргалашиб ичишган. Алкоголли ичимлик қўйилган ёки истеъмол қилинаётган даврада мусулмон одам ўтириши мумкин эмаслигини БИРИНЧИ (!!!) мартта эшитиб турибмиз. Бизни маъзур тутинг сабаби биз бу тўғрида аввал билмас эдик..."   

Бу воқелардан кейин жуда изтиробда қолдим. Бутун халқимга қарата "Исломни бошқаларга тўғри кўрсата олмасангиз, мўмин, мусулмон бўлиш қўлингиздан келмаса ислом номини қаро ерга булғаманг! Сабаби сиз туфайли бошқаларда Ислом тўғрисида тескари тасаввур пайдо бўляпти!!!" дея хайқиргим келди!!! Лекин наилож?! Аллоҳ барчамизга инсоф берсин ва ҳаммамизни тўғри йўлга ҳидоятласин ва бизларни ўзининг хақ йўлидан адаштирмасин!!!   
« So'nggi tahrir: 12 May 2014, 21:08:32 muallifi Абдурроҳман »

Абдурроҳман

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 65
  • -oldi: 428
  • Xabarlar: 194
Javob: Abdurrohman
« Javob #59 : 10 Yanvar 2013, 09:20:30 »
Ҳикоя – Мактаб

Париж шаҳрида яшовчи кичкинагина болакай  масжидга кириб, имомга шундай деди: “Жаноб, мени бу ерга онам жўнатди. Мени шогирдликка қабул қилишингизни илтимос қиляпти”
“Лекин сени онанг қаерда ўзи?” дея савол берди имом. “У дарвоза олдида турибди, у мусулмон эмас.” деб жавоб берди болакай.
Имом боланинг онаси олдига чиқиб ундан нима учун ўзи мусулмон бўлмагани ҳолда фарзандига Исломни таълим беришни истаётгани билан қизиқди.
У айтдики: “Менинг қўшним муслима аёл. Хар куни у ўз фарзандларини мактабга олиб бориб ҳайрлашишлари олдидан унинг барча фарзандлари онасининг қўлини ўпишади. Улар ўз оналарига ҳудди қироличага бўлгани каби гўзал муомалада бўлишади. Унинг оиласи жудаям бахтли. Илтимос менинг ҳам фарзандимни ўз мактабингизда ўқитинг. Ажаб эмаски шу сабаб билан менинг ҳам фарзандим  менга мусулмон болалар ўз ота-оналарига муомола қилишгани каби гўзал муносабатда бўлса...”
« So'nggi tahrir: 12 May 2014, 21:08:56 muallifi Абдурроҳман »

 

AbdurRohman qizchalik bo'ldi

Muallif HumayroBo'lim Tabriklar. Uchrashuvlar. E'lonlar

Javoblar: 41
Ko'rilgan: 13144
So'nggi javob 03 Dekabr 2016, 01:50:50
muallifi AbdurRohman