Muallif Mavzu: Abdurrohman  ( 38439 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Bobur Sharipov

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 803
  • -oldi: 217
  • Xabarlar: 97
  • Jins: Erkak
Javob: Abdurrohman
« Javob #60 : 10 Yanvar 2013, 13:02:14 »
Assalomu alaykum.
Bitta odam sartaroshxonaga kelib, Xudodan so'z ochibdi.
Sartarosh esa:
-Agar Xudo bo'lganida dunyoda muhtoj,kambag'al odamlar qolmas edi,hamma bir xil farovon yashar edi,debdi.Shu paytda tashqaridan soch-soqoli olinmagan bir odam o'tib qoldi,buni ko'rib mijoz ayttiki:
-sen ham sartarosh emassan,agar sartarosh bo'lganingda ko'chada mana bunaqa soch-soqoli o'skan qarovsiz odamlar qolmas edi,debdi.
Sartarosh:
-men uni orqasidan yugurib borib yalinib soch-soqolini olmayman,o'zi kelib murojaat qilsin,debdi. Shu gapni kutib turgan mijoz ayttiki:
-Xudoyim ham bandasiga yalinib boylik,farovonlik bermaydi,bandasi o'zi Xudoga murojaat qilishi kerak,ana o'shanda dunyoda muhtojlar qolmaydi,debdi.(hikoya facebookdan olindi)

Абдурроҳман

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 65
  • -oldi: 428
  • Xabarlar: 194
Javob: Abdurrohman
« Javob #61 : 24 Yanvar 2013, 09:48:10 »
Мен мусулмонман. Ислом комил дин, лекин мен эмас. Шундай экан агар мен бирон бир хатога йўл қўйгудек бўлсам, Ислом динини эмас мени айбланг!
« So'nggi tahrir: 30 May 2014, 06:54:25 muallifi Абдурроҳман »

Mahdiyah

  • HIDOYAT ALLOHDAN...
  • Global Moderator
  • Mega Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 5209
  • -oldi: 4920
  • Xabarlar: 4369
  • Jins: Ayol
  • Allohim! O'zingdan o'zgaga muxtoj qilmagin...
Javob: Abdurrohman
« Javob #62 : 24 Yanvar 2013, 17:14:00 »
Assalamu alaykum.
Bu fikr egasi kim bilmadimu, baraka topsin, yaxshi gap aytilibdi.

Best friend

  • Mehmon
Javob: Abdurrohman
« Javob #63 : 24 Yanvar 2013, 19:06:13 »
Abdug'ani qori aka adashmasam juma ma'ruzasida yoki tarovehda shunga ma'nodosh gapni aytgandilar: "Islomga asoslanib musulmonga baho beriladi, musulmonga asoslanib Islomga emas."

Abdulloh_8800

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 157
  • -oldi: 172
  • Xabarlar: 231
  • Jins: Erkak
Javob: Abdurrohman
« Javob #64 : 24 Yanvar 2013, 21:15:32 »
adashmasam juma ma'ruzasida yoki tarovehda shunga ma'nodosh gapni aytgandilar: "Islomga asoslanib musulmonga baho beriladi, musulmonga asoslanib Islomga emas."
Ha men ham Abdug'ani qori akaning ma`ruzasida eshitgandim. Juda ta`sirli mavzu ekan
"Ey, Parvardigor, bizlarga bu
 dunyo va oxiratdagi yaxshiliklarni bergil va
 do'zaxdan saqlagil".

Абдурроҳман

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 65
  • -oldi: 428
  • Xabarlar: 194
Javob: Abdurrohman
« Javob #65 : 01 Fevral 2013, 21:25:52 »
Ибратли ҳикоя


Ёши 40 ларга борган аёл бор эди. Унинг барча ака-ука ва опа-сингиллари оилали, ота-онаси эса бу дунёни тарк этишганди. У уйда ёлғиз ўзи яшарди ҳамда ўз динини махкам ушларди.


Кунлардан бир кун бир аёл унинг хузурига келиб: "Ота-онангиз оламдан ўтганларидан кейин анча ёлғизланиб қолдингиз, Аллоҳ сизга чиройли сабр берсин" дея ўзича таскин бермоқчи бўлди.

Лекин у дунёнинг анча-мунча машҳур кишилардан хам кутиш қийин бўлган ўта хайранланарли жавоб қайтарди.

У айтдики: "Сизга ким айтди мени ёлғиз деб? Мен хечам ёлғиз эмасман. Ҳаттоки мен умримнинг бир кунини ҳам ўз севгилимсиз ўтказмаганман. У кечаю кундуз хамиша мен билан бирга ва мени хеч қачон ташлаб кетмайди. У менга ҳаммадан ҳам яқинроқ. У менинг Эгамдир.

Абдурроҳман

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 65
  • -oldi: 428
  • Xabarlar: 194
Javob: Abdurrohman
« Javob #66 : 02 Fevral 2013, 07:35:20 »
Эркак ким?!

Эркак киши бошқалар билан келишиб яшашни ўзининг кичик ёшидан бошлаб ўрганишга лаёқатли бўлган, Аллоҳнинг энг гўзал махлуқларидан бири.

У ўз шоколадини ўзи ҳам ейишни ҳоҳлаб турган бўлишига қарамасдан синглиси ёки опасига беради.

У ўзининг орзу умидларини фақатгина ота онасининг чеҳраларидаги хурсандчилик эвазига қурбон қилади, армонга айлантиради.

У чўнтагидаги ҳамма пулларини севимли аҳли аёлига совға олиш учун сарфлайди, бундан уни хушнуд қиладиган нарса фақатгина унинг табассумини холос.

У ўзининг бутун ёшлик куч қуввати, ғайрат-шижоатини ўзининг аёли ва фарзандлари учун кечгача ишлаб ўтказади ҳамда бунинг учун асло нолимайди.

У банклардан кредит олиб кейин уни бутун умри давомида узиш орқали фарзандларининг келажагини қуради.

У бутун имкониятларини ишга солиб харакат қилишига қарамай барибир ўз онаси, аёли ёки раҳбаридан дакки эшитади.

Унинг онаси, аёли ва раҳбари, уччаласи бир вақтнинг ўзида уни назорат қилишга харакат қилишади.

Унинг бутун хаёти бошқаларни баҳтиёр қилиш учун сарфланади.

Хаётдаги хар-бир эркакнинг хурматини жойига қўйинг.

Сиз хеч қачон у сизга нималарини қурбон қилганини билмаслигингиз мумкин.
« So'nggi tahrir: 02 Fevral 2013, 07:49:41 muallifi Абдурроҳман »

Абдурроҳман

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 65
  • -oldi: 428
  • Xabarlar: 194
Javob: Abdurrohman
« Javob #67 : 07 Fevral 2013, 10:08:47 »
Валентин куни.

Бунинг аслида нима эканлигини биласизми?

Авлиё Валентин бир ёш қизчани севиб қолади ва никоҳдан аввал у билан бирга бўлади (Зино қилади) ва шу сабабли Бирлашган Қироллик хукумати уни  ўша куни яъни 14-февралда дорга осади. Бўлиб ўтган бу воқеадан буён иймонсизлар шу кунни нишонлаб келишади!!!

Лекин энг ачинарли ва шармандалиси шуки, бугунги кунда мусулмонлар хам бу кунни, ношаърий қўшилиш кунини (Зино кунини) нишонлай бошлашди.

Биз мусулмонлармиз ва иншаАллоҳ биз бу кунни бошқа нишонламаймиз!!!

Эй Аллоҳ бизни ҳаромдан асрагин. Омин.

Абдурроҳман

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 65
  • -oldi: 428
  • Xabarlar: 194
Javob: Abdurrohman
« Javob #68 : 07 Fevral 2013, 10:34:00 »
Опа сингиллар.

Агар кўча куйда йигитлар сизга шаҳвоний назар билан тикилишаётганидан, сизнинг ортингиздан эргашиб юришганидан шикоят қилаётган бўлсангиз...

У ҳолда уйга қайтиб бориб, кўзгу қаршисида бироз тўхтангда, ўзингизга савол беринг: "Уларни маҳлиё қилаётган ва диққат, эътиборларини менга жалб қилаётган нарса аслида нима ўзи? Мен ва менинг танамми?". Ҳурматли опа-сингиллар, шикоят қилишни тўхтатиб исломдаги биродарларингизни кўзларини ерга қаратишга ёрдам бериш, уларни кўз зиносидан асраш учун ҳижоблангинг.
« So'nggi tahrir: 07 Fevral 2013, 13:36:25 muallifi Абдурроҳман »

Абдурроҳман

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 65
  • -oldi: 428
  • Xabarlar: 194
Javob: Abdurrohman
« Javob #69 : 08 Fevral 2013, 09:37:35 »
Абу Бакр (Ñ€. а.) ўзининг ҳалифалик даврида бомдод намозидан сўнг саҳро томон йўл оларди. Умар (Ñ€. а.) ўз биродарининг қаерга бориши билан қизиқди ва ортидан эргашишга қарор қилди.  У Абу Бакр (Ñ€. а.) нинг бир чодирга кирганини ва Мадинага қайтишдан аввал унинг ичида бироз муддат қолиб кетганининг гувоҳи бўлди.

Сўнгра Умар (р. а.) чодирга кириб, у ерда бир аёл ва унинг ёш болаларига кўзи тушди. У аёлнинг ҳолати билан қизиқди. Аёл айтдики: "Мен бир қари, кўр, бева аёлман етим болаларни парваришлайман". Умар (р. а.) яна унинг олдига ким келганини сўради. У эса: "Мен унинг исмини ҳам, кимлигини ҳам билмайман. У ҳар куни келиб бизга овқат пиширади, ҳамир қоради, нон ёпади, турар жойимизни, кийимларимизни тозалайди, эчкимизни соғади ва қайтиб кетади" деб жавоб берди. Умар (р. а.) унинг хизмати учун маош тўлаш ёки тўламаслигини сўради. Аёл эса: "Менда пул йўқ" деб айтди. Умар (р. а.) яна у киши қанча вақтдан буён аёл ва етиб болаларнинг хизматида эканлиги билан қизиқди ва бунга узоқ муддат бўлганлигининг хабарини олди.

Чодирни тарк этаркан хазрати Умар (р. а.) ўз-ўзига: "Эй Абу Бакр. Сен ўзингдан кейинги халифаларга жуда оғир вазифани юклабсан!" дерди...

Абдурроҳман

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 65
  • -oldi: 428
  • Xabarlar: 194
Javob: Abdurrohman
« Javob #70 : 08 Fevral 2013, 11:22:33 »
Мусулмон болакай ва унинг онаси ўртасидаги суҳбат.

Мусулмон бола: Дўстимнинг (мусулмон эмас) айтишича у бир хафтада фақат бир мартта ибодат қилар экан. Ойижон нимага биз ҳам уларнинг динига ўтмаймиз? Хар куни беш мартта ибодат қилишдан кўра бир хафтада бир мартта ибодат қилиш осонроқ-ку!

Она: Хўп майли, бугундан бошлаб ўйинчоқларинг билан бир хафтада фақат бир мартта ўйнайсан. Шунга розимисан? Шундай қилсак бўлаверадими?

Болакай: Лекин мен ўйинчоқларимни жуда яхши кўраман. Уларни соғиниб қоламан!

Она: Хўш, сен ўйинчоқларингни яхши кўрасан, агар хафтада фақат бир мартта улар билан ўйнасанг уларни соғиниб қоласан, шундайми?

Болакай: Ха!

Она: Аллоҳ ҳам ҳудди шундай. Агар сен хафтада фақат бир мартта Унга ибодат қилиб, у билан гаплашадиган бўлсанг, у ҳам сени соғинади. Сен ўйинчоқларингни ўзинг яратмаган, ясамаган бўлсанг ҳам уларни шу қадар севиб, бироз билан ўйнамасанг уларни соғиниб қоласан. Аллоҳ сени Ўзи яратган, шундай экан Унинг сенга бўлган муҳаббати қай даражада эканлигини ўзинг бир тасаввур қилиб кўр. Сен эса У билан бир хафтада атиги бир марттагина гаплашмоқчимисан???

Келаси куни болакай дўстига шундай деди: "Худо сени соғинади. Сен У билан кўпроқ гаплашганинг ва Унга кўпроқ ибодат қилганинг маъқул".

Абдурроҳман

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 65
  • -oldi: 428
  • Xabarlar: 194
Javob: Abdurrohman
« Javob #71 : 09 Fevral 2013, 11:58:47 »
Кўпчилик ҳолидан ҳабар олмай қўйган ташландиқ сингилнинг ғамгин ноласи.

"Менинг тўртта опа-сингилларим бор ва уларинг ичида энг давлатманди ўзимман, ҳар ҳолда нима сабабдан қариндошларим менинг опа-сингилларимни тез-тез йўқлаб туришларини тушуна олмайман. Ташриф навбати меники бўлса ҳам қариндошларимнинг жуда озчилиги мендан ҳабар олишлари мумкин, лекин шу билан бирга улар опа-сингилларимникига ҳар куни бориб, аҳволларидан ҳабар олиб туришади.  Менимча улар менинг учун асло қайғуришмайди. Камига, менинг навбатимни ортга суришади, устига-устак уларнинг баъзиларини умуман кўрмайман ҳам. Гўёки мен улар учун унут бўлиб кетгандекман.  Баъзилари мени камдан-кам ҳоллардагина йўқлаб туришади ва тез-тез кела олмаётганлик сабабини ҳар-ҳил кулгили баҳоналар билан изоҳламоқчи бўлишади. Лекин мен нима ҳам қила олардим? Майли ҳижолат чекманг дейишдан бошқа чорам йўқ.

Сингилларим орасида энг сахийси ҳам ўзимман. Мен асло бирортасини кам йўқлаганлари сабабли айбламаганман. Менинг қўлим очиқлигини, бахил эмаслигимни қариндошларимнинг барчаси яҳши билишади.

Уларга қараганда бадавлатроқ бўлганим учунми мени йўқлашга келган одамни асло қуруқ қўл билан қайтаргим келмайди. Уларни ҳамиша кўпдан-кўп совға-саломлар билан кузатиб қўяман. Шунга қарамай улар доимо мендан ўзларини олиб қочишади. Кўз ёшларимга қарамай мен шундай ёлғизланиб қолганман.

Муаммо нимада? Нима учун мени ёлғизлатиб қўйишади? Мен ҳам беш опа-сингилларнинг бири эмасманми? Улар учун мен ҳам жигармасманми? Нимага улар мендан меҳр муравватларларини дариғ тутишади? Нимага мени унутишади?"  :2 :2 :2

Шу ерга келганда ташландиқ сингилнинг ғамгин ҳикояси ўз ниҳоясига етади. Фақат унинг ким эканлигим хануз номаълум.

"Менинг иккита исмим бўлиб, ҳар бири араб алифбосидаги 3 та харфдан таркиб топган.
Мен бадавлат, саҳий бўлишимга қарамай бошқалар томонидан ёқтирилмаган Фажр, Субҳ (Бомдод) намозидирман.

Менинг бу нолаю шикоятларим кўплаб мени ташландиқ ҳолда қолдирган мусулмонлар устидандир. Менинг опа-сингилларим қолган тўрт вақт намозлар ва мени доим йўқлаб турувчи қариндошларим эса мен орқали Аллоҳга қурбат, яқинлик ҳосил қилган мусулмонлардир".

... Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир. (Нур сураси, 103-оят)

Абдурроҳман

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 65
  • -oldi: 428
  • Xabarlar: 194
Javob: Abdurrohman
« Javob #72 : 01 Mart 2013, 07:45:46 »

Абдурроҳман

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 65
  • -oldi: 428
  • Xabarlar: 194
Javob: Abdurrohman
« Javob #73 : 02 Mart 2013, 20:14:46 »

Абдурроҳман

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 65
  • -oldi: 428
  • Xabarlar: 194
Javob: Abdurrohman
« Javob #74 : 08 Mart 2013, 14:40:46 »
Ayollar barcha hech qanday qiyinchiliksiz tomosha qilib go'zalligidan bahra olishi mumkin bo'lgan o'ralmagan oy kabi emas, balki qaragan ko'zlar uning ziyosidan qamashib ilojsiz yerga qadaladigan oftob kabi bo'lishlari kerak. ♥ :)

 

AbdurRohman qizchalik bo'ldi

Muallif HumayroBo'lim Tabriklar. Uchrashuvlar. E'lonlar

Javoblar: 41
Ko'rilgan: 12571
So'nggi javob 03 Dekabr 2016, 01:50:50
muallifi AbdurRohman