Abdurrohman  ( 62249 marta o'qilgan) Chop etish

1 ... 5 6 7 8 9 10 11 12 13 B


Абдурроҳман  03 Sentyabr 2013, 11:18:57

Мен бу дунёга биронтасини ҳурсанд қилиш учун эмас, балки Аллоҳнинг субҳанаху ва таолонинг муҳаббатини қозониш учун келганман. Агар мени севмасангиз мен хеч нарса қила олмайман. Лекин Аллоҳ менга муҳаббат қўя бошласа, сиз истайсизми ёки йўқми барибир сизнинг қаблингизга менга нисбатан мухаббат солиб қўяди.

Qayd etilgan


Абдурроҳман  03 Sentyabr 2013, 11:22:04

Ибодат ва Аллоҳга дуо қилишда бардавом бўлинг. Албатта бир кун унинг натижаси бўлади. Тўғри натижа айнан сиз истагангингиздек бўлмаслиги мумкин. Лекин у Аллоҳ сизга нимани энг яхши деб билса ҳудди ўшандай бўлиши аниқ. Албатта Аллоҳ ва банданинг илми тўрисида Аллоҳ билан бандачалик фарқ бор.

Qayd etilgan


Абдурроҳман  03 Sentyabr 2013, 12:17:04

Форум ва шу каби ижтимоий тармоқларда бошқаларнинг кўзига одобли ва комил инсон сифатида кўринишдан осони йўқ. Лекин бизнинг асл қиёфамиз, оиламиз даврасида намоён бўлади.

Qayd etilgan


Абдурроҳман  03 Sentyabr 2013, 12:22:29

Франциялик ҳоним ва Покистонлик муслима ўртасидаги суҳбат (Мўлжалга урилган гап):
- Сиз учун тана ва юзингизни ёпиб юришнинг нимаси қизиқ? Бу ўтакетган ахмоқлик-ку!
- Аслида сизнинг бутун Франция кўз ўнгида ечинишингиз ахмоқлик эмасми?

Qayd etilgan


Абдурроҳман  04 Sentyabr 2013, 17:33:49

Ҳаё фақат аёллар учун эмас, балки у эркаклар учун ҳам безакдир. Ҳаё хақиқий эркакларда бўлади! Чин эркаклар уяладилар! Усмон р.а. ўзининг ҳаёси билан машҳур эдилар. Ҳаттоки фаришталар ҳам у кишидан ҳаё қилардилар.

Qayd etilgan


Абдурроҳман  09 Sentyabr 2013, 23:11:39

Эркакларга маслаҳат...
Аёллар наздида тинглаш энг яхши ҳамдардликдир.


Эр ва Аёл ўртасидаги энг катта тушунмовчилик:
"Хўўўш,  аёлим жуда тушкун кўринади. Менимча уни хозирча ҳоли қўйганим маъқул бўлса керак. Бир оз ёлғиз қўйсам ўзига келиб қолар."


***************** КАТТА ХАТО *****************


Кўпчилик эркаклар шундай фикрлашади. Лекин аслида ундай эмас. Аёл киши тушкунликка тушган вақтда имкон борича у билан ҳамсухбат бўлишга ва уни тинглашга харакат қилиш керак.Чунки улар тушкун вақтларида айнан шуни исташади.  Агар сиз уни ёлғиз қолдирсангиз, у яна ҳам кўпроқ тушкунликка туша бошлайди.
Аёллар муаммоли вазиятларни бизга нисбатан бошқачароқ қарши оладилар. Улар ўз муаммоларини бошқаларга айтиб кўнгилларини бўшатиб олишга эҳтиёжманддирлар.


Ечим:
Бундай вазиятларда аёлларни тушкунликдан ҳалос қилишнинг ягона усули бу уларни тинглаш ва ҳамдардлик билдиришдир. Бундай қилсангиз сиз аёлингиз наздида дунёдаги энг яхши эр сифатида шаклланасиз. Сиз уни тинглаганингиз сари аёлингизнинг сизга бўлган муҳаббати ортиб боради.

Qayd etilgan


Абдурроҳман  17 Sentyabr 2013, 10:08:23

Биз ўзимиз ичида яшаб ўрганиб қолган жамиятдаги урф одатлар одамлар томонидан секин асталик билан шаклланиб келган. Ислом эса Буюк Аллоҳ томонидан юборилгандир. Шундай экан Ислом хар қандай маданият ёки урф одатдан устун туради.

Qayd etilgan


Абдурроҳман  25 Sentyabr 2013, 07:49:32


Бир гуруҳ кишилар қояли водийда кетиб боришаркан, тўсатан бир "Агар кимда ким тош терадиган бўлса кейин пушаймон бўлади, тош термаганлар ҳам афсусланади." деган овоз эшитилди.


Бу нидо гурҳдагиларнинг барчасини саросимага солди. Улардан баъзилари тош тера бошлашди, баъзилари эса йўқ. Эртаси куни улар уйғонишиб, терилган тошларнинг барчаси олмосга айланганининг гувоҳи бўлишди. Буни кўриб уларнинг барчаси ташвишлана бошлашди. Тош йиғмаганлар тош йиғишмаганидан, йиғганлар эса кўпроқ йиғишмаганидан афсусланишарди.


Ҳулоса - қиёмат кунида барчаларимиз афсусланамиз. Хеч қандай амал қилмаганлар амал қилмаганларидан пушаймон бўлишса, амал қилганлар кўпроқ қилишмаганидан ғам чекишади. Бир бирларимиз билан кўпроқ яхши амал қилишда мусобақалашайлик биродарлар.

Qayd etilgan


Абдурроҳман  28 Sentyabr 2013, 12:19:56

Инсонни ўйга толдирувчи сурат.



Qayd etilgan


Абдурроҳман  28 Sentyabr 2013, 12:24:11

Биз ҳеч қачон туғилган кун, ҳотин қизлар куни, ватан ҳимоячилари куни ва шунга ўхшаш "кун" ларни эсимиздан чиқармаймиз. Лекин қиёмат куниничи? Бу кунни унутиб қўймаяпмизми?


Qayd etilgan