Muallif Mavzu: Abdurrohman  ( 38772 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Абдурроҳман

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 65
  • -oldi: 428
  • Xabarlar: 194
Javob: Abdurrohman
« Javob #75 : 14 Mart 2013, 22:53:25 »
Аллоҳ билан гаплашиш мумкин. Биласизми қандай қилиб? Намозда.

Абдурроҳман

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 65
  • -oldi: 428
  • Xabarlar: 194
Javob: Abdurrohman
« Javob #76 : 16 Mart 2013, 22:18:31 »
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ.

"Бизга нима бўлган ўзи?!"

Жаҳлимиз чиқса таҳорат қилиш ўрнига бақирамиз;

Ҳафа бўлсак, Аллоҳга эмас, дўстларимизга дардимиз достон қилиб уларга йиғлаймиз ҳуддики бизга Аллоҳ эмас бандалари ёрдам берадигандек;

Тушкунликка тушганимизда Қуръон ўрнига мусиқа тинглаймиз;

Алданганимизда сабр қилмаймиз, балки қасос олиш режаларини устида бош қотира бошлаймиз;

Қалбимизда бўшлиқ хис қилсак, Аллоҳни зикр қилмаймиз, балки кино томоша қиламиз...

Биз ҳамиша сокинлик ва баҳтни ўз жойиданмас, бошқа жойлардан қидириб юрамиз!

Бизларни Аллоҳ Ўз раҳматига олсин ва тўғри йўлга ҳидоятласин.

Muxsiya

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 18
  • -oldi: 484
  • Xabarlar: 997
Javob: Abdurrohman
« Javob #77 : 20 Mart 2013, 17:18:34 »
Ayollar barcha hech qanday qiyinchiliksiz tomosha qilib go'zalligidan bahra olishi mumkin bo'lgan o'ralmagan oy kabi emas, balki qaragan ko'zlar uning ziyosidan qamashib ilojsiz yerga qadaladigan oftob kabi bo'lishlari kerak.
бу узингизнинг гапингизми ёки бирор жойда укиганмисиз

Абдурроҳман

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 65
  • -oldi: 428
  • Xabarlar: 194
Javob: Abdurrohman
« Javob #78 : 24 Mart 2013, 17:28:52 »
Мен диндорманми? Йўқ. Мен диндор эмасман. Бир нечта динга алоқадор постлар, расмларни кўриб мен тўғримда нотўғри тасаввурга борманг. Мен ҳам ўқиганимни, ички кечинмаларимни, кўрган ва эшитганларимни пост қиламан. Ҳудди сизлардаги каби менда ҳам орзу умидлар бисёр. Тўғри менинг дунёқарашим ўзгарган, хозир менинг танловларим бошқача, мен ўзгарганман, менинг ҳаётдаги асосий мақсадим ўзгарган, яшаш йўлим ҳам ўзгарган. Лекин илтимос... Мени нотўғри муҳокама қилманг. Мен комил эмасман. Ҳалиям иймонимда ноқислик мавжуд. Ҳали ҳам дунёвий орзу ҳаваслардан воз кеча олганим йўқ. Мен ҳам нафсим билан сиз каби курашаман, мени комил мўмин мусулмон деб нотўғри ҳаёлга борманг. Мени бошқалардан кўра "яхшироқ" деган фикрдан йироқ бўлинг. Биз бир-биримиздан бошқача эмасмиз. Мен ҳали ҳам ҳаётда ёш бола каби майда ҳатоларга ҳам йўл қўяман, қоқиламан, яна тураман. Илтимос. мендан югуришни ва учишни кутманг.... Мен бунга ҳали тайёр эмасман ва қодир ҳам эмасман. Менга маслаҳат беринг, тўғри йўлга йўллаб туринг, руҳлантириб туринг.......
« So'nggi tahrir: 24 Mart 2013, 17:53:18 muallifi Абдурроҳман »

Абдурроҳман

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 65
  • -oldi: 428
  • Xabarlar: 194
Javob: Abdurrohman
« Javob #79 : 08 Aprel 2013, 12:42:41 »
Баъзи расмлар учун изохнинг кераги йўқ.

Muxsiya

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 18
  • -oldi: 484
  • Xabarlar: 997
Javob: Abdurrohman
« Javob #80 : 08 Aprel 2013, 16:38:03 »
Ammo rasm mohiyatini to'laligicha tushunib yetish uchun kuchli tafakkur kerak. Shundagina rasmni faqat tomosha qilibgina qolmay uning zamiridagi ma'noniyam uqishga muvaffaq bo'lamiz

Абдурроҳман

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 65
  • -oldi: 428
  • Xabarlar: 194
Javob: Abdurrohman
« Javob #81 : 14 Aprel 2013, 22:50:31 »
Ўқиб, баҳам кўринг!

Франция дўконларидан бирида ниқобли муслима ўз ҳаридини якунлаб, тўлов учун навбат кутарди.

Бир неча дақиқалардан кейин унинг навбати келди. Ҳаридларни текшириб, тўловларни қабул қилиб олувчи ҳодима Арабистонлик ҳижоб ўрамайдиган муслима қиз эди. У ниқобли муслиманинг ҳаридларини текшира туриб асабийлашиб унга ўшқира кетди: "Бу мамлакатда биз учун муаммолар етарли. Сизнинг ниқобингиз улардан биттаси! Биз, муҳожирлар бу ерларга ишлаб пул топиш учун келганмиз. динимиз ёки тарихимизни кўрсатиш учун эмас! Агар сиз ниқоб кийиб, динингизга амал қилиш истагида бўлсангиз Арабистонингизга бориб нима ҳохласангиз шуни қилаверинг!"

Ниқобли муслима тўҳтаб, ҳарид қилган нарсаларини қўйдида ниқобини кўтарди. Натижада юқоридаги сўзларни айтиб тургани Арабистонлик муслима ҳайратдан донг қотиб қолди. Сабаби ниқоб ортида мовий кўз ва оқ-сариқдан келган гўзал бир чеҳра турарди. У Арабистонлик муслимага қарата ушбуларни айтди: "Мен француз қизман, Арабистонлик меҳнат мухожири эмас. Бу менинг ватаним ва БУ МЕНИНГ ИСЛОМИМ. Сизлар, мусулмон бўлиб туғилганлар Динингизни сотдингиз ва биз уни сизлардан сотиб олдик!"

Аллоҳ айтади: "...  Ва агар сиз юз ўгириб кетсангиз, У зот сиздан бошқа қавмни ўрнингизга келтирур, улар эса сизларга ўхшаган бўлмаслар. " (47-сура, 38-оят маънолар таржимаси)
« So'nggi tahrir: 14 Aprel 2013, 23:10:06 muallifi Абдурроҳман »

Абдурроҳман

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 65
  • -oldi: 428
  • Xabarlar: 194
Javob: Abdurrohman
« Javob #82 : 20 Aprel 2013, 18:43:29 »
Асри соадатдан аввал, жоҳилият даврида қиз фарзанд кўрганлар бечора қизчаларни ўз қўллари билан тириклайин қабрга кўмганлари тўғрисида кўпчилигимиз ўқиганмиз. Фикримча ҳали бу кетишда яна ҳудди ўшандай қизлар тириклайин гўрга кўмилмаса-да шунга ўҳшаш бир ҳолат юзага келадиганга ўхшайди. Бунга бир нечта сабабларни келтиришим мумкин.

1) Қизни 17-25 йил оқ ювиб оқ тараб яхши тарбия қилиб вояга етказиш керак:
2) Унга хунар ўргатиш иложи бўлса ўқитиб олий-маълумотли қилиш керак акс ҳолда куёв топиш қийинлашиши мумкин. Пул топмайдиган уйда ўтириб эрнинг топганини еб, совуриб ўтирадиган келин кимга керак?
3) Шунча қийинчилик билан вояга етказиб эндигина қўлидан иш келганда бировга икки қўллаб тутқазиш керак;
4) Аввалига қиз тарафдан бир иккита мебел кутадиган бўлишди, Сўнгра хозирга келиб қизнинг бечора ота-онаси куёвтўранинг уйларини сара мебелларга тўлдириб беришга маҳкум;
5) Бу ҳам етмаганидек у "ЙИГИТ"нинг ота-она, опа-сингилларини ҳам кийинтиришлари керак;
6) Тўйдан кейин бир неча кун куёв томоннинг қорнини боқмаса ҳам бўлмайди;
7) Куёвни чақириб (дўстлари билан бирга) чақирди қилиш, уларни тансиқ таомлар билан меҳмон ҳам қилиш керак;
8 ) "Ота кўрди" қилиб куёв оиласи учун яна бир зиёфат уюштирмаса қизи тинч ўтира олмаслигидан қўрқишади;
9) Хар байрамда бир сават озиқ-овқат билан яна унинг устига куёвнинг онасига ва бошқаларга қимматбаҳо газлама ёки янги кийим-кечак жўнатиб турилиши зарур;
10) Қизи фарзанд кўргудек бўлса суюнчи сифатида қизнинг отаси 100 $ куёвтўрага ҳадя қилмаса ҳам бўлмайди;
11) Бу ҳам етмаганидек қизини янги гўдаги билдан бирга 1-1.5 ой бечора ота-она ўз уйида парваришлаши шарт;
12) Касал бўлиб қолса уйига олиб келиб қаратиб, даволатиб яна куёв болага жўнатиши керак (касал аёл унга керакмас-да)
13) Ҳалиги қизи туққан фарзанд ўғил бўлса, унинг хатна тўйида куёвнинг оиласини бошдан оёқ кийинтириши, тўйга катта сават тўла озиқ-овқат билан бориши, бунга қўшимча битта катта новвос (эркак қорамол) етаклаб бориши керак...

Бу рўйхатдан тушиб қолган яна бир нечта бандлар ҳам бўлиши мумкин.

Лекин қўрқаманки, рўйҳатга яна битта ачинарли банд қўшилмаяптимикан? Чунки охирги 5-6 ой ичида маҳалламда учта аёлнинг жанозаси ота уйида ўқилди! Касал қизларини қаратиб даволатишгани етмаганидек вафот этса уйларига олиб келиб чиқаришди! Мана бугун шу ҳолат 3-мартта такрорланиб турибди!

Уят эмасми! Ҳамиятинг борми ўзи! Аёлингни қорнини боқа олмасанг, устини бут қила олмасанг, қайнона-қайнотангдан тамъа қиладиган бўлсанг нима қиласанг уйланиб! Ундан кўра эрга тегиб қўя қолмайсанми!

Ҳалиги ношуд куёв боладан жаноза вақтини сўрасам ҳаттоки буни ҳам билмас экан. Қоил қолиш керак! Шунчалик ҳам бефарқ бўладими эркак ўз аёлига! Жуда жаҳлим чиқди!

Ўзимча қуйидагиларни ўйладим. Тўғри бадгумонлик яхши нарса эмас. Лекин гумонларимнинг ўзига яраша асоси бор. Чунки мен шу жамиятнинг ичида яшаб турибман.

Қайнона ёки қайинсингил: "Аёлинг пул топмайди фақат еб ўтиради ҳолос. Айт бир жойда ишлаб пул топсин". (Бу гап бориб-бориб келин бечорани уйдан ҳайдалишигача олиб келиши мумкин. Қўшним шундай бўлди ҳам)

Бечора қиз бир йилга яқин отасиникида яшади. Сўнгра бир цехга ишга кирди.

Куёвнинг оиласи: Ия пул топа бошлабди-ку! Бор ҳозир бориб олиб кел! Бизга унинг ҳизмати, пули керак! (мазза, шундаймасми, текин хизматкор, текин бойлик!!!)

Сўнгра қиз ҳалокатга учради. Ишлаётган вақтда станок қўлини қисиб қолган. Касалҳонага ётқизишга тўғри келди.

Куёвнинг оиласи: Қайнотангга айт дорига пулим йўқ, олиб бериб туринг дегин. Ўзлари қаратишсин.

Бечора ота-она қизни ўзлари қаратишади... қизнинг аҳволи оғирлашди.

Куёвнинг оиласи: Бирор нарса бўлгудек бўлса уни бу ерга олиб кела кўрма. Ўша ерда чиқаришаверсин! Бизда унақа нарсаларга ортиқча пул йўқ!

Қиз вафот этди. Энди ота эшигида чиқариляпти. Бу ўликнинг барча сарф харажатлари отанинг бўйнига тушди дегани!

Энди куёв нима қиллади?! Нимаям қиларди, таралла-ялло қилиб яна бир қизга уйланади. Яна ёш чиройли янги келинчак, янги мебеллар, янги сарполар, ўзига қўшиб дўстларига ҳам янги келиннинг отаси зиёфат уюштиради (куёв чақирди). ва ҳоказо, ва ҳоказо, юқоридаги 10 дан ортиқ рўйхати келтирилган янги "ютуқ"лар

Келинларимизни шунчалик ҳам хор қиламизми? Бу нарса қачонгача давом этади? Наҳотки хамиятли йигитлар қолмаётган бўлса?!

Лекин шуни хам таъкидлаш керакки, хеч ким буни бизга четдан келиб қилдираётгани йўқ. Ҳаммасига ўзимиз сабабчимиз, ўзимиз-ўзимизга чох қазиб энди унга ўзимиз қуламоқдамиз. Кўпчилигимиз қиз фарзанд кўрсак хафа бўладиган ҳолга ҳам тушиб улгурдик. Ишқилиб оҳири ҳайрли бўлсин...
« So'nggi tahrir: 20 Aprel 2013, 18:54:08 muallifi Абдурроҳман »

Абдурроҳман

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 65
  • -oldi: 428
  • Xabarlar: 194
Javob: Abdurrohman
« Javob #83 : 28 Aprel 2013, 00:21:59 »
Биз ҳамиша ўзимизда йўқ нарсалардан хафа бўлиб ғамга ботамиз. Атрофимиздаги гўзалликлар тўғрисида ўйлайлик. Баъзида биз йўқотган нарсаларимизни унутишимиз, ўзимизда қолганлари билан ҳурсанд бўлишимиз ва келажакда келадиганларига умид боғлашимиз керак. Ҳаётда бошимизга қандай кун тушмасин бунга рози бўлайлик. Мусибатлар бизни тарбиялайди. Бало мусибатларсиз хеч қачон ўзимизни аслида ким эканлигимизни ва нималарга қодирлигимизни англай олмаган бўлардик.

Muxsiya

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 18
  • -oldi: 484
  • Xabarlar: 997
Javob: Abdurrohman
« Javob #84 : 30 Aprel 2013, 11:39:26 »
Мулохазага ундовчи расмлардан кутяпмиз

Абдурроҳман

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 65
  • -oldi: 428
  • Xabarlar: 194
Javob: Abdurrohman
« Javob #85 : 04 May 2013, 19:11:49 »
Бу мақолани қаерга қўйишни билмадим ва ўзими блогимга қўйиб қўявердим. Агар шу мақолабоп мавзу бўлса модераторларимиз буни кўчириб қўйишса ҳам қаршимасман, бемалол. Ҳуллас ўқиб кўринг кўпчиликка фойдаси тегса керак, айниқса хижоби сабабли зулм чекаётган аёлларимизга:

Hijob ibodat libosimi?

Абдурроҳман

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 65
  • -oldi: 428
  • Xabarlar: 194
Javob: Abdurrohman
« Javob #86 : 30 Iyun 2013, 10:50:31 »
Муслима аёлнинг эри оламдан ўтиб, ёлғизланиб қолди. Бир неча кундан сўнг унинг дугоналаридан бири сўради:
"Энди оилангни,  ёлғиз ўзинги қандай тебратасан? Фарзандларинг тақдири нима бўлади? "
Аёл жавоб бериб айтдики:
"Менинг турмуш ўртоғим Раззоқ бўлмаган. Раззоқ ягона Аллоҳнинг Ўзидир, У эса тирик ва абадий тургувчидир!".
Албатта, Аллоҳ Ўзи ризқ берувчи, қувват эгаси, шиддатлидир. (Қуръони Карим, 51:58)
« So'nggi tahrir: 30 Iyun 2013, 13:25:40 muallifi Абдурроҳман »

Абдурроҳман

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 65
  • -oldi: 428
  • Xabarlar: 194
Javob: Abdurrohman
« Javob #87 : 28 Iyul 2013, 08:39:01 »



Ҳаётда хар кимнинг ҳам ўз муаммоси бор. Кимларгадир қотган нон, яна кимларгадир тақинчоқу жавоҳирлар, яна кимларгадир бошқа нарсалар...
« So'nggi tahrir: 28 Iyul 2013, 10:37:07 muallifi Абдурроҳман »

كوثر

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 59
  • -oldi: 14
  • Xabarlar: 57
  • Jins: Ayol
Javob: Abdurrohman
« Javob #88 : 28 Iyul 2013, 09:22:15 »
as.al.vr.vb.
Juddayam ta'sirlanarli gapla hikoyala va rasmla uchun Rahmat.
Uzbdigi kelinlani ahvoli eng ta'sirchan ayanchli  achchiq korgulidir.
Bu ahvolga yig'lash kere aslida.
Qizlani haqqi, qadri qani?nmaga bunchali bolib ketishdi-a?
Alloh o'zi iymon, tavfiq va hidoyat bersin  hammamizga.

Абдурроҳман

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 65
  • -oldi: 428
  • Xabarlar: 194
Javob: Abdurrohman
« Javob #89 : 03 Sentyabr 2013, 11:15:08 »
Аллоҳ таоло ҳиссиётларни бекордан бекорга яратгани йўқ. Яратишдан мақсад, уларин рад этиш ёки масхара қилиш эмас, балки хиссиётлар бизни эмас - биз хиссиётларимизни бошқара олиш ёки олмаслигимизни синашдир.

 

AbdurRohman qizchalik bo'ldi

Muallif HumayroBo'lim Tabriklar. Uchrashuvlar. E'lonlar

Javoblar: 41
Ko'rilgan: 12688
So'nggi javob 03 Dekabr 2016, 01:50:50
muallifi AbdurRohman