Muallif Mavzu: Sahobalar hayotidan  ( 78471 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Munira xonim

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 430
  • -oldi: 1300
  • Xabarlar: 4853
  • Jins: Ayol
  • Arsh arkida sulton O'zi...Beaybu benuqson O'zi...
Re: Sahobalar hayotidan
« Javob #15 : 05 Oktyabr 2006, 08:22:00 »
Халойик асир ортидан катл учун хозирлаб кўйилган маконга етиб келгач, Сайид ибн Омир ал-Жумахий узун коматини чўзиб, катлгохда турган Хубайбга назар солди ва хотин-халажнинг кий-чуви остида унинг хотаржам, жарангдор товушини эшитди:
- Агар лозим топсангиз. ўлимим олдидан икки ракаат намоз ўкиб олишимга рухсат беринг.
Сайид асирга бокди. У Каъба тарафга юзланиб, ўлимидан олдинга сўнгга тилаги — намозни адо киларди. Накадар гўзал ибодат эди бу икки ракаат намоз!
Хубайб намозни тугатгач, кавм оксоколларига карата:
- Худо хакки, агар мени ўлимдан кўркканидан сусткаштлик киляпти, деб ўйламаганингазда эди, намозимни
яна бир оз чўзган бўлардим, — деди,
Сўнг жаллоддар уни мусла (тирик инсон ёки хайвон-нинг аъзоларини кесиб олиш) килишга киришишди. Жасадидан кетма-кет гўшт бўлакларини узиб олишаркан, сўра-шарди:
- Хойнахой, хозир ўзинг нажот топиб кетсанг-у, лекин «менинг ўрнимда Мухаммад бўлса эди», деб тургандирсан?!
У эса кип-кизил конга беланганча жавоб берарди: - Худо хакки, мен бола-чакам билан тинч-омон бўлсаму бунинг эвазига Мухаммадга битта зирапча кирса — асло рози бўлмасдим...
Одамлар кўлларини хавода силтай бошлашди. Чор атрофни: «Уни ўлдиринглар, уни ўлдиринглар», деган овоз тутиб кетди.
Шуидан сўнг Сайид ибн Омир Хубайбнинг самога тикилганча, дуойибад килаётганиии кўрди.
- Парвардигоро, уларнинг ададини хисоблаб кўй, барчиларини халок кил, биронтасини хам жазосиз колдирма.
Шу сўзларни айташи билан унинг баданига саноксиз килич-найзаларнинг тиш санчилди ва сўнгги нафаси узилди.
U balki mendirman, balki sizdirsiz,
Balki biz tanimas g'arib bir olam.
Nima bo'lganda ham suyganim yolg'iz -
Joynamoz ustida o'tirgan odam!

Munira xonim

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 430
  • -oldi: 1300
  • Xabarlar: 4853
  • Jins: Ayol
  • Arsh arkida sulton O'zi...Beaybu benuqson O'zi...
Re: Sahobalar hayotidan
« Javob #16 : 05 Oktyabr 2006, 08:22:57 »
Курайшликлар Маккага кайтгач, турмуш икир-чикирлари билан чалгиб, оз фурсатдаёк бўлиб ўтган катлни унутиб юборшади.
Бирок ёш йигит Сайид ибн Омир ал-Жумахий Хубайбни бир лахза хам ёдидан чикара олмади. Ухласа тушида, уйгоклигида хаёлан кўрар, катлгохдаги мутлак хотиржамлик ва мислсиз хузур билан намоз ўкиётган холати кўз ўнгида гавдаланар, кулоги остида Курайш кабиласи хакига килган дуойибади янграр, бунинг касридан яшин уриб кетиши ёки осмондан тош ёгилишидан кўркарди.
Бундан ташкари, Хубайб Сайидга илгари билмаган нарсасидан сабок бергандек эди гўё.
Хакикий хаёт соф акида ва бу акиданинг йўлида то ўлгун ча курашмокдан иборат экан.
Покиза иймон сохиби ажойиб ишларни килиб, мўьжизалар кўрсатшига кодир экан.
Хубайб яна бир нарсани - асхоблари жонидан хам ортик кўрувчи киши Аллох тарафидан азиз килинган хак пайгамбар эканлигини билдирди.
Бунда Аллох таоло Сайид ибн Омирнинг калбига хидоят солди, У одамлар тўпланадиган жойга бориб, ўзининт курайшиликлар ружу кўйган гуноху маъсиятлардан безорлигини, буту санамлардан воз кечганини хамда Аллох таолонинг динига кирганини эълон килди.
Сайид ибн Омир Мадинага хижрат килиб, Расулуллох саллоллоху алайхи васаллам билан биргаликда Хайбар ва ундан кейинги газотларда иштирок этди.
Пайгамбар алайхиссалом, роббисини рози килган холда, дорулбакога рихлат килганларидан сўнг у кишининг халифалари Абу Бакр ва Умар розиаллоху анхумоларнинг кўлида, хар дамда курашга шай, ячангочлангаи килич бўлиб колди. Охиратни дунё эвазига сотиб олган, Аллохнинг розилига ва савобини нафсинииг рагбатларидан, жасадининг шахватларидан устун кўйган мўминларга хос беназир хаёт кечирди. 
U balki mendirman, balki sizdirsiz,
Balki biz tanimas g'arib bir olam.
Nima bo'lganda ham suyganim yolg'iz -
Joynamoz ustida o'tirgan odam!

Munira xonim

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 430
  • -oldi: 1300
  • Xabarlar: 4853
  • Jins: Ayol
  • Arsh arkida sulton O'zi...Beaybu benuqson O'zi...
Re: Sahobalar hayotidan
« Javob #17 : 05 Oktyabr 2006, 08:24:06 »
Расулуллох саллоллоху алайхи вассаламнинг хар икки халифаси Сайид ибн Омирнинг тўгри- сўзлигини, таквосини билишарди, бинобарин, унинг насихатларига кулок тутиб, хар бир сўзини эътиборга олишрди.
Умар ибн Хатюб эндигина халифа бўлтан кезларида Сайид ибн Омир у кишининг хузурига кириб келди ва деди:
- Эй Умар, мен сени одамларнинг хакларида Аллохдан кўркишга, Аллохнинг хаккида эса инсонлардан кўркмасликка чакираман. Сўзинг амалингга хилоф келмасин, чунки сўзларнинг энг яхшиси амал билан тасдикланганидир.
Эй Умар, Аллох сени вилоятингдаги хар бир мусулмон учун маъсул килди. Ўзингга ва бола-чакангга раво кўрган нарсаларни уларга хам раво кўр, ёмон кўрган нарсаларингдан уларни хам асра. Хак йўл узра сув келса симир, тог келса кемир ва Аллохнинг динида маломатгўйларнинг гап-сўзларидан хайикма.
Хазрати Умар айтди:
- Ким хам буни эплай оларди?!
Сайид жавоб берди:
- Аллох билан ўртасида хеч ким турмаган, Мухаммад
алайхиссаломнинг умматига волий бўлган сендай киши эплай олади.
Шунда Умар ибн Хаттоб Сайидга вазирликни таклиф килди.
- Эй Сайид, биз сени Химс ахлига волий килиб тайинлаймиз.
У киши айтди:
- Эй Умар, азбарои худо, мени дунёга рўбарў килиб, фитналарга дучор этма.
Хазрата Умарнинг аччига чикди:
~ Сенларни кара-ю, бу ишни ёлгиз менинг гарданимга юктаб, ўзларинг тумтаракай кочмокчимисанлар?! Худо хакки, мен сени бўшатмайман, — деди ва уни Химсга волийлик лавозимига тайинлади.
— Сенга маош ажратайликми?
- Уни нима киламан? Байтул-молдан оладиган улушимнинг ўзи етиб ортади, - деди Сайид.
Эртасига у Химсга жўнаб кетди.
U balki mendirman, balki sizdirsiz,
Balki biz tanimas g'arib bir olam.
Nima bo'lganda ham suyganim yolg'iz -
Joynamoz ustida o'tirgan odam!

Munira xonim

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 430
  • -oldi: 1300
  • Xabarlar: 4853
  • Jins: Ayol
  • Arsh arkida sulton O'zi...Beaybu benuqson O'zi...
Re: Sahobalar hayotidan
« Javob #18 : 05 Oktyabr 2006, 08:25:08 »
Бир неча кун ўтгандан сўнг амирул мўъмининнинг хузурига Химс ахлинииг ишончли кишилари вакил булиб келишди. Хазрати Умар нафака белгилаш учун-у ердаги факирларнинг номларини ёзиб беришни амр килди. Рўйхат кўлига теккач, ўкий бошлади: «Фалончи, фалончи, Сайид ибн
Омир...»
Шу ерда тўхтаб; сўради: «Сайид ибн Омир деганингиз ким?»
Вакиллар «амиримиз», деб жавоб беришди.
— Амирингиз факирми?
- Ха, хатто ўчогада сурункасига бир неча кун олов ёкилмайди.
Хазрати Умар буни эшитиб, кўнгли бузилиб йиглади, хатто соколлари хўл бўлиб кетди. Сўнг минг динорни бир хамёнга тугаб, вакилларга берди ва:
— Амирингизга менинг номимдан салом айтинг. Амирул мўьминин буни сизга бериб юборди, барча хожатларингизни равон килиб оларкансиз, денглар, — дея каттик тайинлади.
Вакиллар юртларнга кайтгач, хамённи Сайидга топширдилар. У эса динорларга кўзи тушиши билан хамённи иргитиб юборди ва: «Инна лиллахи ва инна илайхи рожеун» («Биз Аллохнинг бандаларимиз ва, албатга, у зотнинг хузурига кайтиб боражакмиз». Мусибатгаа йўликканда ўкиладиган дуо). деб кўйди. Буни эшиган хотини ранги ўчганча, уйидан чика солиб:
- Кандай мусибат юз берди, эй Сайид? Амирул мўъминин вафои килдиларми? — деб сўради.
— Йўк, бундан хам ёмонрок кулфат, - жавоб берди эри.
- Мусулмонлар биронта жангда маглуб бўлдиларми?
- Йўк, бундан хам каттарок мусибат рўй берди.
- Бундан катта мусибат бўлиши мумкинми? Нима экан у?
- Охиратимни барбод килиш учун хаётимга дунё ўрмалаб кирди, Уйимга фитна оралади.
- У холда кутулинг ундан.
Аёл динор вокеасидан бехабар эди.
- Бу ишда менга ёрдам берасанми? — деб сўради Сайид. Тасдик жавобини олгач, динорларни бир неча хамёнга бўлиб, мусулмонлар орасидаги факирларга улашиб берди. 
U balki mendirman, balki sizdirsiz,
Balki biz tanimas g'arib bir olam.
Nima bo'lganda ham suyganim yolg'iz -
Joynamoz ustida o'tirgan odam!

Munira xonim

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 430
  • -oldi: 1300
  • Xabarlar: 4853
  • Jins: Ayol
  • Arsh arkida sulton O'zi...Beaybu benuqson O'zi...
Re: Sahobalar hayotidan
« Javob #19 : 05 Oktyabr 2006, 08:27:37 »
* * *
Бу ходисадан кўп ўтмай хазрати Умар, ўзининг одатига кўра, Шом диёрига раият холидан хабар олгани борди.
Химснинг яна бир номи «Кўфача» эди. Сабаби унинг ахолиси хам кўфаликлар сингари волий ва рахбарлари устидан кўп шикоят килишарди. Хазрати Умар химсликлар билан учрашиб, амирлари тўгрисида фикрларини сўраганида арз-дод килишиб, унга бир-биридан огир тўртта айбни такашди.
Умар розиаллохи анху хикоя килади:
- Мен уларни бир жойга тўпладим. Ичимда Сайид хакидага фикримни ўзгартирмасликни сўраб, Аллохга дуо киувдим. Чунки Сайидга каттик ишонар эдим.
Химсликлар жамлангач:
— Амирингиз хусусида кандай шикоятингиз бор? - деб сўрадим.
- Бизнинг олдимизга тонг отиб, куёш анча кўтарилиб кетгандан кейингииа чикиб келади,— дейшиди улар.
- Бунга нима дейсан, эй Сайид? — дедим. У бир оз сукут саклаб, сўнг гап бошлади.
- Худо хакки, мен буни айтишнии ўзиша эп кўрмаган эдим, лекин бошка иложим йўк экан. Менинг хонадонимда хизмткорим йўк. Шунинг учун хар куни эрталаб ўзим хамир корамян. Бирпас кутаман. Кўпчигач, нон ясаб, ёпаман. Увдан сўнг тахорат килиб, одамларнинг олдига чикаман.
Химсликлардан: «Яна кандай шикоятларингиз бор?» - деб сўрадим. Улар: «Бу киши тунда биронтамизни хам кабул кил-майди», дейишди.
— Бунисига нима деб жавоб берасан, эй Сайид? — дедим.
— Мен буни хам ошкор килишни, худо хакки, асло хохламаган эдим. Кундузи одамларнинг хизматида бўлиб, тунни Аллохнинг хизматига багишлайман, — деди у.
Химсликлар Сайидни хар ойда бир кун вазифасини ўташ-ликка чикмасликда айблашди. Мен ундан нега бундай килишини сўрадим. У жавоб берди:
— Менинг мана шу устимдагидан бошка либосим йўк. Хар ойда бир марта кийимларимни юваман. Куригунича кутиб, куннинг охирида ишга чикаман.
U balki mendirman, balki sizdirsiz,
Balki biz tanimas g'arib bir olam.
Nima bo'lganda ham suyganim yolg'iz -
Joynamoz ustida o'tirgan odam!

Munira xonim

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 430
  • -oldi: 1300
  • Xabarlar: 4853
  • Jins: Ayol
  • Arsh arkida sulton O'zi...Beaybu benuqson O'zi...
Re: Sahobalar hayotidan
« Javob #20 : 05 Oktyabr 2006, 08:28:30 »
Мен химсликлардан сўрадим:
— Яна канака шикоятингаз бор?
— Баъзан биз билан сухбатлашиб ўтирган жойида хушини йўкотиб, ўзидан кетиб колади, — дейишди улар.
— Бунинг сабаби нима? — сўрадим мен.
Сайид айтди:
— Мен мушриклик пайтимда Хубайб ибн Адийнинг катл этилишини кўрганман. Ўшанда курайшликлар унинг жасадини нимталай туриб: «Хойнахой, канийди, Мухаммад менгинг ўрнимда бўлсайди, деб тургандирсан», дейишган эди. У эса: «Худо хакки, мен уйимда бола-чакам билан тинч-хотиржам бўлиб, бунинг эвазига Мухаммадга битта зирапча киришига хам рози эмасман», деб жавоб берди. Мен шу вокеани эсласам, ёрдамга кодир бўла туриб, кимир этмаганим ёдимга тушади. Бу гунохимни Аллох кечирмаса керак, деб
ўйлаб, кўркканимдан хушимдан кетиб коламан.
Шунда хазрати Умар Сайид хакидаги фикрини ўзгартир-магани учун Аллохга хамд айтди. Ва барча хожатларини бит-казиб олиши учун унинг уйига минг динор жўнатди. Буни кўрган хотини хурсанд бўлиб:
— Худога шукрки, халифа огирингизни енгил килди. Бу пулга ул-бул сотиб олсангаз хам, ходим ёлласангиз хам бўлади, - деди.
— Мен сенга яхширок йўлни кўрсатайми? — сўради Сайид. - Биз кўпрок шуни килишга мухтожмиз.
— Нимани назарда тугяпсиз?
- Пулнинг хамасини Аллохга карзга берамиз.
- Хўп бўлади, Аллох сиздан рози бўлсин, - деди аёл. Улар шу ернинг ўзидаёк динорларни, аввалги сафаргидай, бир канча хамёнга таксимладилар-да, бева-бечора, етим-есир, мискину факирларга таркатдилар.
U balki mendirman, balki sizdirsiz,
Balki biz tanimas g'arib bir olam.
Nima bo'lganda ham suyganim yolg'iz -
Joynamoz ustida o'tirgan odam!

Munira xonim

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 430
  • -oldi: 1300
  • Xabarlar: 4853
  • Jins: Ayol
  • Arsh arkida sulton O'zi...Beaybu benuqson O'zi...
Re: Sahobalar hayotidan
« Javob #21 : 05 Oktyabr 2006, 08:29:35 »
УМАЙР ибн САЪД

Умайр ибн Саъд — тенги йўк инсон.
Умар ибн Хаттоб

Умайр иба Саъд ал-Ансорий етимлик ва мухтожликнинг аччик шаробини гўдаклик, чогидаёк тотиб кўрди. Вафот этган Саъднинг оркасида на кўлга илингудек мол, на фарзандига кайикмайган ака-ука, кариндош-уруг колди. Кўп ўтмай онаси Жулос ибн Сувайд исмли Авс кабиласининг зодагонларидан бирига эрга тегди ва Умайр билан бирга янги уйга кўчиб ўтди.
Жулос Умайрни кучок очиб кутиб олди. Эркалаб пешонасини силар, суюб багрига босар, кўлидан келганча етимлигини билдирмасликка харакат киларди. Кўп мехрибончиликлар натижасида Умайр хам отасининг ўгай эканини гўёки унутгандай бўлди. Уларнинг иноклигини кўрган киши чин ота-бола деб ўйларди.
Умайрнинг ёшига ёш кўшилгани сари Жулоснинг калбидага мухаббатга мухаббат кўшиларди. Ўз фарзандидай бўлиб колган йигатчанинг хар бир хатти-харакатида зохир бўлаётган зийраклик ва олижаноблик аломатларидан, юриш-туришида яккол кўзга ташланиб турган беназир ахлок-одоби, хавас килгудек ростгўйлигидан Жулоснинг боши осмонга етарди.
Умайр ёши ўнга етар-етмас исломга кирди. Унинг ширк ифлослиги билан булганиб улгурмаган калбида иймон чу-кур ўрнашди, Унумдор жойга тушган ислом уруги тез муддатдаёк униб чикиб, гуркираб ўса бошлади. Хали кичкинагина болакай бўлишига карамасдаи хар куни беш вакт намозни масжидда, Расулуллох саллоллоху алайхи васал-ламнинг (САВ) оркаларида туриб адо киларди. У гох Жулос билан, гох ёлгиз ўзи масжидга катнар, буни кўрган онасининг калбида чексиз кувонч уйгонарди.
Умайр ибн Саъднинг хаёти шу йўсинда — зорлик-мухтожликдан йирок, корни тўк, уст-боши бут, тинчлик ва осойишталикда кечарди. Хотиржамлик кунлари то Аллох таоло уни огир синовга дучор этиб, хатто катта одамларни хам довдиратиб кўядиган кийин имтихон билан синаб кўргунча давом этди.
U balki mendirman, balki sizdirsiz,
Balki biz tanimas g'arib bir olam.
Nima bo'lganda ham suyganim yolg'iz -
Joynamoz ustida o'tirgan odam!

Munira xonim

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 430
  • -oldi: 1300
  • Xabarlar: 4853
  • Jins: Ayol
  • Arsh arkida sulton O'zi...Beaybu benuqson O'zi...
Re: Sahobalar hayotidan
« Javob #22 : 05 Oktyabr 2006, 08:30:39 »
Хижратнинг тўккизинчи йилида Расулуллох (САВ) Румга карши Табук газотига (Табук — Шом чегарасида жойлашган ўлка) чикажакларини эълон килдилар ва мусулмонларга хозирлик кўришни буюрдилар.
Одатда Расулуллох (САВ) газотга чикишни ирода килсалар, каёкка юришларини ошкор этмасдилар. Душманларни гафлатда колдириш учун ўзларини гўёки бошка тарафга кетаётгандай кўрсатардилар. Магар Табук газотида максадни очик баён килдилар. Негаки, масофа олис ва машаккатли, ракиб кучли ва айёр эди. Жиходга тайёргарлик кўришда эса, албатга, бу жихатларни хисобга олмай бўлмасди. Жазирама ёз фасли, куёшнинг харорати ёндираман дер, мевалар хил-хил пишганди. Кишиларнинг табиатида ялковликка ўхшаш туйгу уйгониб, соя-салкин жойларда дам олишга майл кучайганди. Лекин бунга карамай мусулмонлар пайгамбарларининг чакиригига "лаббай", деб жавоб бердилар ва барчалари бўлажак жангга хозирлик кўришга киришдилар.
Аммо бир гурух мунофиклар осойишталиклари бузулганидан норозиланиб тўнгиллашар, Расулуллох (САВ)ни берахмликда айблашиб, жон-жахтлари билан одамларни бу юришдан кайтаришга интилишарди, Ўзларининг хос мажлисларида кофирликларини аник-равшан кўрсатиб берадиган мазмунда сухбатлар куришарди.
Газотга тайёргарлик кўриш кизгин авж олган кунларнинг бирида Умайр ибн Саъд масжидган уйига хаяжонланиб кайтди. Хозиргина гувохи бўлган мусулмонларнинг фидойиликлари, Аллох учун хеч нарсани аямасликлари уни каттик тўлкинлантириб юборганди.
Мухожир ва ансорий аёллар безак ва такинчокларини келтириб Расулуллох (САВ)га беришганини Умайр ўз кўзи билан кўриб, бу зеб-зийнатларни сотиб, пулини Аллох учун жангга кетаётган кўшин эхтиёжларига сарфлашни сўрашганини кулоклари билан эшитди.
Усмон ибн Аффон бир копда минг динор тилло келтирганини, Абдурахмон ибн Авф икки юз укия (1 укия = 37.44 грамм) олтин кўтариб келиб Пайгамбар алайхис саломнинг оёклари остига тўкканининг гувохи бўлди. Хаммадан хам, кўрпасини сотиб, пулига Аллохнинг йўлида жанг килиш учун килич харид килмокчи бўлган факир кишининг олижаноблиги уни ларзага солди.
U balki mendirman, balki sizdirsiz,
Balki biz tanimas g'arib bir olam.
Nima bo'lganda ham suyganim yolg'iz -
Joynamoz ustida o'tirgan odam!

Munira xonim

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 430
  • -oldi: 1300
  • Xabarlar: 4853
  • Jins: Ayol
  • Arsh arkida sulton O'zi...Beaybu benuqson O'zi...
Re: Sahobalar hayotidan
« Javob #23 : 05 Oktyabr 2006, 08:31:15 »
Умайр, бир тарафдан, бу вокеаларни эслаганда, калби завк-шавкка тўлса, иккинчи тарафдан, имкони бўла-туриб, Расулуллох (САВ) билан бирга газотга чикиш учун тайёргарлик кўришни пайсалга солаётган Жулосдан таажжубланарди.
Умайр гўё Жулоснинг хамиятини кўзгаб, гайратини келтирмокчи бўлгандай ўзи эшитган ва кўрган вокеаларни унга гапириб бера бошлади. Айникса, Расулуллох (САВ)-нинг хузурларига келиб, Аллох йўлида жиход килишга кетаётган гозийлар сафига кабул этишни ўтиниб сўраган бир неча нафар мусулмонлар тўгрисида тўлиб-тошиб сўзлаб берди. Пайгамбар алайхиссалом берадиган от-улов-лари йўклигидан уларни кайтариб юбордилар. Улар энг суйган амаллари — Аллох учун жиход килишликдан, ким билади, балки шу билан бирга шахидлик мартабасига эри-шиш имкониятидан махрум бўлаётганларидан махзун кайфиятда, кўзлари жикка ёшга тўлиб кайтиб кетишди.
Аммо Жулос бу гапни эшитгар-эшитмас шундок жавоб килдики. Умайр кулокларига ишонмай, хуши бошидан учаёзди, Чунки ўгай ота жахл билан: "Агар Мухаммад пайгамбарлик даъвосида хак бўлса, биз эшакдан хам баттар эканмиз", деганди.
U balki mendirman, balki sizdirsiz,
Balki biz tanimas g'arib bir olam.
Nima bo'lganda ham suyganim yolg'iz -
Joynamoz ustida o'tirgan odam!

Munira xonim

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 430
  • -oldi: 1300
  • Xabarlar: 4853
  • Jins: Ayol
  • Arsh arkida sulton O'zi...Beaybu benuqson O'zi...
Re: Sahobalar hayotidan
« Javob #24 : 05 Oktyabr 2006, 08:32:49 »
Умайр дахшат ичра лол бўлиб колди. У Жулосдай аклли, кўпни кўрган одамнинг огзидан бундай гапнинг чикишини хаёлига хам келтирмаганди. Энг дахшатли жиха-ти шунда эдики, бу гап айтувчисини филхол иймондай чикариб, унинг учун куфр дарвозасини ланг очиб кўярди.
Худди замонавий хисоблаш машиналари берилган масаланинг турли ечимларини кўрсатиб берганидай, йигитча Умайр ибн Саъднинг миясида бир-бирига карама-карши фикрлар гужгон ўйнай бошлади:
— Агар Жулос айтган гапни махфий саклаб, унинг айбини беркитса, Аллох ва расулига хиёнат килган, шундок хам мунофиклар тарафидан пинхоний хужумларга дучор этилаётган исломга зарар етказган бўлади.
Ўтган вокеани ошкор килишида эса этимлик; чогида бо-шини силаган, йўксуллик гамидан куткарган, вафот этган отаси ўрнида оталик килган кишига гўёки ок бўлишдай, яхшилигига ёмонлик билан жавоб кайтаришдай маъно бор эди.
Бир-бирига мутлако зид бўлган икки йўлдан бирини танлаш керак, Умайр кўп ўйланмади...
У Жулосга юзланиб:
—-Эй, Жулос, худо хакки, Ер юзида мен учун Мухам-мад ибн Абдуллохдан кейин сиздан кўра суюклирок ин сон йўк эди. Сиз мен учун энг афзал, кўп яхшиликлар кўргизган кишисиз. Хозирги гапингизни фош этсам, сиз-ни шарманда килган бўламан. Агар ичимга ютиб кетсам, омонатга хиёнат килиб, жонимнию динимни халокатга йўликтирган бўламан. Мен Расулуллох (САВ)нинг олдиларига бориб, барча гапларни битта кўймай етказишга карор килдим. Кадамингизни ўйлаб босинг,— деди.
U balki mendirman, balki sizdirsiz,
Balki biz tanimas g'arib bir olam.
Nima bo'lganda ham suyganim yolg'iz -
Joynamoz ustida o'tirgan odam!

Munira xonim

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 430
  • -oldi: 1300
  • Xabarlar: 4853
  • Jins: Ayol
  • Arsh arkida sulton O'zi...Beaybu benuqson O'zi...
Re: Sahobalar hayotidan
« Javob #25 : 05 Oktyabr 2006, 08:35:09 »
Умайр ибн Саъд масжидга бориб, Пайгамбар алайхиссаломга Жулос мбн Сувайддан эшитган гапларини окизмай-томизмай айтиб берди,
Расулулдох (САВ) уни ўз хузурларида колдириб, асхобларлидан бирини Жулосни чакириб келиш учун юбордилар, Кўп ўтмай Жулос келди. Расулуллох (САВ)га салом бериб, рўпараларига ўтирди.
- Умайр ибн Саъд бизга етказган гапларни кандай тушуниш керак?
Шундай деб Пайгамбар алайхиссалом ўртадаги гапларни зикр килдилар.
— У ёлган айтибди, ё Расулуллох. Менинг огзимдак бу гапларнинг биронтаси хам чиккани йўк,— деди пинак бузмай Жулос,
Атрофда тўпланиб турган сахобалар хусуматлашувчиларнинг кай бирлари рост, кайсилари ёлгон сўзлаётганини билиб олишни истагандай, назарларини гох унисига, гох бунисига кўчирардилар. Пичир-пичир авжига чикди. Калбида мунофиклик марази бўлган кишилардан бири баланд овоз билан:
-Бу бола окпадар экан. Тузини еб, тузлигига тупириш деб шуни айтадиларда,—деди.
Бошкалар инкор килишди:
— Йўк, бу бола Аллохнинг тоатида ўсган. Юзиданок тўгри сўзлаётгани кўриниб турибди.
Расулуллох (САВ) Умийрга бакдилар Унинг ёноклари кип-кизариб кетган, кўзларидан шашкатор ёш окар, елкалари силкиниб-силкиниб, тинмай "Роббим, расулинг- га менинг хаклигимни англат... Роббим, расулингга менинг хаклигамни англат...", деб пичирларди.
Бир иккита мунофикнинг кўлтигига сув пуркашидан рухланган Жулос:
— Ё Расулуллох, бу бола менга тухмат киляпти. Келинг, хар ким хаклигини исботлаш учун касам ичсин. Мен Аллохнинг номи билан касам ичаманки, Умайр сизга етказган гапларнинг биронтасини хам айтганим йўк,— деди.
U balki mendirman, balki sizdirsiz,
Balki biz tanimas g'arib bir olam.
Nima bo'lganda ham suyganim yolg'iz -
Joynamoz ustida o'tirgan odam!

Munira xonim

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 430
  • -oldi: 1300
  • Xabarlar: 4853
  • Jins: Ayol
  • Arsh arkida sulton O'zi...Beaybu benuqson O'zi...
Re: Sahobalar hayotidan
« Javob #26 : 05 Oktyabr 2006, 08:36:02 »
Одамлар баб-баравар нигохларини Умайр ибн Саъдга кўчирдилар, лекин хали у огзини очиб улгурмасидан Расулуллох (САВ) вахий кабул киладиган пайтдаги холатларига тушиб колдилар. Хамма нафасини ичига ютиб, тек котди. Атрофга пашша учса билинадиган жимлик чўкди, Шунда Жулосни хавотир босиб, кўзлари ола-кула бўлиб кетди. Умайрнинг кўзларида эса, аксинча, кувонч учкунлари порлай бошлади.
Пайгамбар алайхиссалом ўзларига келгач, янги нозил бўлган, "Аллохнинг номи билан айтмаганликларига касам ичадилар, холбуки куфр калимасини аник айтдилар ва исломга кирганларидан сўнг кофир бўлдилар", деб бошланадиган оятни то "Агар тавба килсалар, ўзларига яхши бўлур. Агар юз ўгирсалар, Аллох уларни аламли азоб би-лан азоблар", деган жойигача ўкидилар.
Жулос хозиргина янграган оятларнинг нечоглик хакконийлигидан титраб-какшаб кетди. Аввалига кўркувдан тили калимага келмай кодди. Сўнг Расулуллох (САВ)га юзланиб:
— Мен тавба киламан, ё Расулуллох, тавба киламан. Ёлгончи менман, Умайр рост айтган эди. Аллохга дуо килинг, тавбамни кабул килсин, ё Расулуллох, курбонингиз бўлай,— деб ёлворишга тушди.
Расулуллох (САВ) кувонч кўз ёшлари иймон нури ила йўгрилган юзини юваётган Умайр ибн Саъднинг кулок-ларини муборак кўллари билан тутдилар ва эркалатиб чўзган бўлдилар-да:
— Кулокларинг сени уялтириб кўймади, болакай. Буни роббинг тасдикдади,—деб кўйдилар,

Шу вокеадан кейин Жулос исломга узил-кесил кирди. Сахобалар уни кейинчалик хам Умайрга кўп яхшиликлар килганини эслашади. Качонки Умайрнинг номи тилга олинса, камоли миннатдорлик ила "Аллох унга менинг номимдан мукофот берсин. У мени куфр исканжасидан куткариб, дўзах оловида жизганак бўлишимдан саклаб деб ёд этарди.
U balki mendirman, balki sizdirsiz,
Balki biz tanimas g'arib bir olam.
Nima bo'lganda ham suyganim yolg'iz -
Joynamoz ustida o'tirgan odam!

Munira xonim

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 430
  • -oldi: 1300
  • Xabarlar: 4853
  • Jins: Ayol
  • Arsh arkida sulton O'zi...Beaybu benuqson O'zi...
Re: Sahobalar hayotidan
« Javob #27 : 05 Oktyabr 2006, 08:37:08 »
SALMON FORSIY

Bu voqea hijratning beshinchi yili Handaq kuni bo‘lgan edi. O‘shanda yahudiy a’yonlaridan bir nechasi Makka tarafga yo‘lga chiqishdi. Ularning maqsadi — mushriklarni to‘plab, Rasululloh (sollallohu alayhi va sallam) va musulmonlarga qarshi qabilalarni yig‘ish va bahamjihat bu yangi dinni ildizi bilan sug‘urib tashlaydigan hal qiluvchi jangda o‘zaro yordamga ahdlashish edi.
Xoinona jang rejasi tuzildi. Unga ko‘ra, Quraysh va G‘atafon qo‘shinlari Madinaga tashqaridan, Banu Qurayza esa ichkaridan, musulmonlar safi ortidan hujum qiladi. Shunda musulmonlar ikki tegirmon toshi orasida qolib, tayyor go‘shtga aylanadilar, ulardan faqat xotira qoladi!
Bu kun Rasululloh (sollallohu alayhi va sallam) va musulmonlar son jihatidan ustun va yakson qilishga qodir qurol-aslaha bilan Madinaga yaqinlashayotgan behisob qo‘shinning xabarini to‘satdan bilishdi. Musulmonlar nima qilishni bilmay qolishdi. Nogahoniy qo‘rqinchdan aqllari boshlaridan uchdi.
Qur’onda bu shunday tasvirlanadi: “O‘shanda ular sizlarning yuqori tomoningizdan ham, sizlardan quyiroq tomondan ham (bostirib) kelgan edilar. O‘shanda ko‘zlar tinib, yuraklar bo‘g‘izlarga tiqilab qolgan va sizlar Alloh haqida (turli) gumonlar qila boshlagan edinglar” (Ahzob, 10).
Abu Sufyon va Uyayna ibn Hisn boshchiligidagi yigirma to‘rt ming jangchi Muhammadga (sollallohu alayhi va sallam), diniga va ashobiga barham berish uchun qamal qilish, hal etuvchi zarbani urish maqsadida Madinaga yaqinlashayotgan edi.
Bu qo‘shin Qurayshning o‘zidangina iborat emasdi. Balki Islomda o‘ziga xatar ko‘rgan har bir qabila va manfaat Quraysh bilan birga edi. U Rasulullohning (sollallohu alayhi va sallam) barcha g‘animlari — shaxslar, jamoalar, qabilalar va manfaatlarning oxirgi va hal qiluvchi urinishi edi.
Musulmonlar o‘zlarini juda qiyin holatda ko‘rishdi. Shunda Rasululloh (sollallohu alayhi va sallam) ashoblarini maslahat uchun yig‘dilar. Tabiiyki, mudofaa va urushning muhokamasiga yig‘ildilar, lekin qanday mudofaa?
Shunda uzun bo‘yli, sersoch, Rasulullohga (sollallohu alayhi va sallam) cheksiz muhabbat va ehtirom ko‘rsatadigan bir kishi oldinga chiqdi...
Salmon Forsiy oldinga chiqdi va baland tepalik uzra Madinaga sinchkov nazar tashladi. Shahar atrofidan tog‘-toshlar bilan o‘ralgan, biroq g‘anim osonlik bilan himoyani yorib o‘tishi mumkin bo‘lgan keng va uzun bo‘shliq — tekislik ham bor edi. Salmon vatani Forsda bo‘lgani ko‘pgina jang vositalari va urush firiblari, hiylalaridan xabardor edi. U Rasulullohga (sollallohu alayhi va sallam) arablar urushlarda oldin ko‘rmagan taklifni aytdi. Taklif Madina atrofidagi hamma ochiq joylarda haqdaqlar kavlashdan iborat edi.
Musulmonlar agar bu g‘azotda handaq qazishmaganida, Alloh biladi, boshlaridan ne ko‘rguliklarni o‘tkazishardi. Quraysh handaqni ko‘rib, kutilmagan bunday hiyladan esankirab qoldi. Qo‘shinlari Madinaga yorib kirishdan ojiz qo-lib, chodirlarida bir oy qolib ketishdi. Hatto bir kecha Alloh ularga juda kuchli shamolni yuborib, chodirlarini yer bilan yakson qildi va o‘zlarini par kabi to‘zg‘itib tashladi...
Abu Sufyon noumid, ezilgan va tinkasi qurigan holda qo‘shinga kelgan joyiga qarab jo‘nashni buyurib, qichqirdi. 
U balki mendirman, balki sizdirsiz,
Balki biz tanimas g'arib bir olam.
Nima bo'lganda ham suyganim yolg'iz -
Joynamoz ustida o'tirgan odam!

Munira xonim

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 430
  • -oldi: 1300
  • Xabarlar: 4853
  • Jins: Ayol
  • Arsh arkida sulton O'zi...Beaybu benuqson O'zi...
Re: Sahobalar hayotidan
« Javob #28 : 05 Oktyabr 2006, 08:37:57 »
* * *
Handaq qazishda Salmon g‘ayrat ko‘rsatayotgan musulmonlar safidan joy oldi. Rasululloh (sollallahu alayhi va sallam) ham qo‘llariga cho‘qmor olib, ular bilan barobar ter to‘kdilar.
Salmon sheriklari bilan ishlayotgan joyda uning cho‘qmori metin, sinmas toshga urildi. U zuvalasi pishiq, beli baquvvat kishi edi, kuchli qo‘llari bilan har zarba urganida xarsangtoshni maydalab tashlar, uning parchalari atrofga sochilar edi. Biroq bu toshning oldida u ojiz qoldi. Yonidagilar bilan birgalashib ham harakat qilib ko‘rishdi, ammo mashaqqatlari ziyoda bo‘ldi, xolos. Salmon Rasulullohning (sollalllohu alayhi va sallam) oldilariga borib, bu siljimas, qaysar xarsangga behuda kuch sarflamaslik uchun chuqurning yo‘nalishini o‘zgartirishga izn so‘radi.
Rasululloh (sollalllohu alayhi va sallam) o‘sha joy va toshni o‘z ko‘zlari bilan ko‘rish uchun Salmon bilan birga bordilar. Uni ko‘rgach, cho‘qmor keltirishni buyurdilar va ashoblaridan tosh parchalari otiladigan joydan bir oz uzoqroq turishni so‘radilar.
“Bismilloh”, deb, cho‘qmor tutgan ikki muborak qo‘llarini azmu quvvat bilan yuqori ko‘tarib, xarsangga zarba berdilar. Bir vaqt u darz ketib, yoriqlaridan ko‘zni qamashtiradigan alanga taraldi.
Buni ko‘rgan Salmon aytadi: “Alanga Madina atrofini yoritib yuborgan edi”. Rasul (sollallohu alayhi va sallam) takbir aytgan holda qichqirdilar: “Allohu akbar! Menga Forsning kalitlari berildi. Yorug‘likdan Hayrat qasrlari, Kisro mamlakatlari ko‘rindi. Albatta, ummatim ulardan g‘olib keladi!”
Uchinchi zarba urganlarida xarsang o‘zining taslim bo‘lganini ko‘rsatdi, kuchli va yorqin ziyosi bilan nur taratdi. Rasululloh (sollallohu alayhi va sallam) va u kishi bilan birga musulmonlar quvonchdan takbir aytishdi. Payg‘ambar (sollallohu alayhi va sallam) ularga hozir Suriya, San’o va bir kuni kelib, osmonida Allohning bayrog‘i hilpiraydigan boshqa mamlakatlar qasr-larini ko‘rganlari xabarini berdilar. Musulmonlar komil imon bilan qichqirishdi: “Bu narsa bizga Alloh va Rasulining bergan va’dasi. Alloh va Rasuli rost so‘zlaydi!”
Salmon handaq qazishda maslahat sohibi bo‘ldi. Payg‘ambardan (sollalllohu alayhi va sallam) yordam so‘ragan paytida esa ba’zi g‘ayb, kelajak sirlarini ochib tashlagan xarsang sohibi bo‘ldi. Rasululloh (sollalllohu alayhi va sallam) yonlarida nurni ko‘ruvchi, bashoratlarini eshitib turuvchi baxtli zotlardan bo‘ldi.
Umri vafo qilib, bashoratlarni yashovchan haqiqat va hayotiy voqe’lik o‘laroq ko‘rdi. Fors va Rum mamlakatlarini ko‘rdi. San’o, Suriya, Misr va Iroq qasrlarini ko‘rdi.
Yer yuzining hamma tarafini titratgan muborak ovozning baland mevalaridan hidoyat va ezgulik nurlarini sochgan holda taralganini ko‘rdi! 
U balki mendirman, balki sizdirsiz,
Balki biz tanimas g'arib bir olam.
Nima bo'lganda ham suyganim yolg'iz -
Joynamoz ustida o'tirgan odam!

Munira xonim

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 430
  • -oldi: 1300
  • Xabarlar: 4853
  • Jins: Ayol
  • Arsh arkida sulton O'zi...Beaybu benuqson O'zi...
Re: Sahobalar hayotidan
« Javob #29 : 05 Oktyabr 2006, 08:39:31 »
* * *
Mana u, Madoindagi hovlisi oldida, tarvaqaylab shoxlagan, serbarg daraxt soyasida o‘tiribdi. Hamsuhbatlariga haqiqat yo‘lidagi ajoyib sarguzashtlarini, qanday qilib fors qavmi dinini tashlab, masihiylikka, undan so‘ng Islomga o‘tganini hikoya qilib beryapti.
Haqiqatni izlash yo‘lida qul bozorida qanday sotilganini...
Rasululloh (sollalllohu alayhi va sallam) bilan qanday uchrashib, qanday imon keltirganini... aytib bermoqda.
«Bir kuni oldimizdan karvon o‘tib qoldi. Mamlakatlari haqida so‘radim. Shunda ularning Arab jazirasidan ekanlarini bildim. Ularga: “Meni mamlakatingizga olib ketsangiz, evaziga sizlarga mana bu qo‘y-sigirlarimni beraman”, dedim. Ular: “Bo‘pti”, deyishdi.
To Vodial-Quro degan joyga yetib kelguncha ularga hamroh bo‘ldim. Va o‘sha yerda zulm qilib, meni bir yahudiyga sotib yuborishdi. Bu joyda ko‘pgina xurmolarni ko‘rdim. Menga tavsiflab berilgan, yaqinda kelishi kutilayotgan Payg‘ambar hijrat qiladigan shaharmikan, deya umid qildim. Lekin unday bo‘lib chiqmadi.
Meni sotib olgan kishining uyida qolib ketdim. Va nihoyat Bani Qurayzadan bo‘lgan bir yahudiy kelib, meni sotib oldi, so‘ng Madinaga olib ketdi. Allohga qasamki, ko‘rishim bilan menga tavsif etilgan shahar shu ekaniga imon keltirdim.
Men Bani Qurayzadagi xurmozorda ishlab, bu yahudiy bilan birga yashadim. Bu orada Alloh Rasulini yubordi va u Madinaga kelib, Bani Amr ibn Avfga qarashli Qubo degan yerga kelib tushdi.
U balki mendirman, balki sizdirsiz,
Balki biz tanimas g'arib bir olam.
Nima bo'lganda ham suyganim yolg'iz -
Joynamoz ustida o'tirgan odam!

 

Islom hayotidan ibratli hikoyatlar

Muallif AbdulAzizBo'lim Islom

Javoblar: 349
Ko'rilgan: 127191
So'nggi javob 17 Oktyabr 2013, 19:16:52
muallifi Mirоlim
Buyuk sahobalar o'gitlari

Muallif LayloBo'lim Rasululloh SAV va sahobalar

Javoblar: 22
Ko'rilgan: 13193
So'nggi javob 02 Oktyabr 2006, 07:19:11
muallifi Doniyor
Xo'janazar Huvaydo hayotidan

Muallif Muhammad AminBo'lim O'zbek adabiyoti

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 6115
So'nggi javob 07 Noyabr 2007, 10:02:01
muallifi Muhammad Amin
Buyuk sahobalar hikmatlaridan

Muallif AbdulAzizBo'lim Rasululloh SAV va sahobalar

Javoblar: 4
Ko'rilgan: 5117
So'nggi javob 08 Fevral 2008, 22:42:35
muallifi AbdulAziz
Abdurahmon Ra'fat al-Bosho. Sodiq sahobalar qissasi

Muallif MahdiyahBo'lim Islomiy kitoblar

Javoblar: 117
Ko'rilgan: 55999
So'nggi javob 09 Mart 2010, 10:54:54
muallifi AbdulAziz