So'rovnoma

Bola jizzaki yoki qo'rqoq bo'lib qolishi nimaga bog'liq?

Ota Onaning axloqiga
3 (42.9%)
Oiladagi janjalga
4 (57.1%)
Do'stlariga
0 (0%)
Biron kasallik oqibatiga
0 (0%)

Foydalanuvchilar ovoz berdi: 7

Muallif Mavzu: Farzandingiz jizzakimi yoki qo'rqoq?  ( 3799 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Хадича

  • Mehmon
Farzandingiz jizzakimi yoki qo'rqoq?
« : 01 Yanvar 2013, 18:30:46 »
Assalomu alaykum.

Bu mavzu ochishdan maqsad,ushbu savol juda ko'pchilik Ota-Onalarni muamosi ekanligini hisobga olib,zora birodarlarimizga foydasi tegsa,degan umiddamiz. Zero, Farzand tarbiyasi o'ta nozik ish. Bu huddi mavjlanib turgan dengizga qiyos bo'lib, goho to'lqinlanib toshadi, goh sokin bo'lib oqadi. Bunga mos va hos harakatlana bilish uchun gohida ushbu dengizni kezib o'tgan Tajribalilarni beg'araz maslahatiga muhtoj bo'lamiz.

Kuzatganlardan kelib chiqib shuni aytish mumkinki, goh bola payti iqtidorli bo'lgan bola vaqt o'tgach o'zgarib,o'zgacha yengil hayot tizimiga ilinib qoladi. Goh yoshligida sho'x bo'lgan bolalar,keyinchalik kamgap,yuvosh bo'lib qoladi. Bunga biror stress, biror janjal yoki yaqin odamini yo'qotish,yoki do'stlar ta'sir qilishi mumkin. Ba'zan yuvosh bo'lgan bola ham,biror kasallikni boshidan o'tqazgach jizzaki,yig'loqi,qo'rqoq bo'lib qolishi mumkin. Bu borada balkim har bir bolaga induvidual yondashib chora ko'rish kerakdur....

Lekin,baribir odam eng avval o'zga Ota-Onalarni farzandi bilan bo'lgan muammolar bilan tanishib,ma'lum bir yo'nalishni topishga harakat qiladi.

Bu mavzuda birodarlarimizni farzandini hozirgi ijobiy ahloqi keyinchalik o'zgarmasligi, yoki ma'lum bir jizzakilik, yig'loqi,qo'rqoqlik,qizg'anchiqlik va boshqa minus taraflari keyinchalikka ijobiy yo'lga o'zgarishi uchun kerakli maslahatlar,hayotiy misol yoki psixolog maslahatlari bilan,dinda bolani axloqini sayqallash yo'llari haqda ishonchli manbalardan maslahatlar beramiz.

Zero, xushxulq bola jamiyatni dur-u gavhari, Ota-Onani sevinchi. Farzandga vaqtida berilgan xushaxloq,tarbiyasidagi o'zgarishlarni vaqtida topilgan ijobiy natijasi ila kelajakda,oxiratda Xushaxloq va Xushodob farzandni Ota-Onasi bo'lishga erishish naqadar suyukli...

  Alloh boshlagan ishimizni hayrli qilsin.

Abdulhafizaka

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 707
  • -oldi: 965
  • Xabarlar: 587
  • Jins: Erkak
Javob: Farzandingiz jizzakimi yoki qo'rqoq?
« Javob #1 : 01 Yanvar 2013, 18:56:15 »
 Ð‘оланинг инсон сифатида шакилланиши учун оилада ота-онанинг ўзаро бир-бири билан муносабатлари жуда ахамиятли рол ўйнайди.
Куни-кеча www.ovoza.com сахифасидаги мана бу мақолани ўқиб қаттиқ таъсирлангандим мавзуни кўриб сизларга хам илиндим:
Нега бундай қилдинг, Ҳуснора?!
Хонани синчиклаб кўздан кечираётган терговчининг нигоҳи бир четда турган дафтарга қадалди. Уни қўлига олди. Дафтарнинг биринчи саҳифасида шундай сўзлар битилганди:
“Мен дунёда жуда ёлғизман. Ота-онаси йўқ етимча дейсизми. Йўқ-йўқ, ота-онам бор. Бор-у, менга йўқдай туюлади. Эсимни таниганимда ака-опаларим анча улғайиб қолишган эди. Оиламизнинг суянчиғи бўлиши керак бўлган отамиз ҳаммамизни бир олам ташвишларга кўмиб ташларди. Негадир борган сари отамдан йироқлашиб бораётгандекман. Кун бўйи хаёлларга ғарқ бўлиб юраман. Уйнинг ташвишлари, мактабдаги ўқишдан бошқа ўзим англаб етолмайдиган қандайдир бегона туйғулар менга сира тинчлик бермайди. Буларнинг ҳаммаси отам туфайли...”
 
Терговчи бу марҳума қизга тегишли эканлигини англагач, ўқишда давом этди.
 
“Отам... Бу сўзни ёзяпман-у қулоқларим остида унинг бир-биридан уятсиз ва куракда турмайдиган сўкишлари жаранглагандай бўлди. Мен бу сатрларни ярим кечада, ҳамма ухлагандан кейин ёзяпман.
Дугоналарим ўз оталари олиб берган совға-саломларни кўрсатиб фахрлансалар, оталари айтиб берган қизиқарли эртак ва ҳикояларни айтиб мақтанганларида ҳавасим келади. Менинг отам бўлса... Майли, бизни эркалатмасин, майли, кийим-кечаклар ҳам олиб бермасин. Майли, ишламасин, унинг бир сўмига зор эмасмиз. Лекин бизнинг тинчимизни бузмасин. Онаизоримизни ҳақоратлаб, хўрламасин.
Отамизнинг тутмишини кўриб, афсусланаман. Чунки унинг “хурмача” қилиқлари туфайли акаларим уйланолмай, опаларим эса қари қиз бўлиб ўтиришибди. Ойдай ҳусни бўлган опаларимга келган совчилар ҳам, онам бечора келин қидириб борган хонадон бекалари ҳам отамизнинг аҳволини кўргач, дарҳол фикридан қайтишибди. Ўз фарзандлари тақдири, туйғуларига бефарқ қарайдиган ота ҳам бўлар экан-да, дейман афсусланиб.
 
Отам тайинли касб-корнинг бошини тутмаган. Бўйни ёр бериб бирон ерда тузук-қуруқ ишламаган. Нима эмиш, соғлиги кўтармасмиш. Устозимиз “Бекорчидан Худо ҳам безади. Бироқ бемаъниликлар негизида бекорчилик ётади”, деб тўғри айтган экан. Мана, отам ўзи каби “улфат”лари билан чойхонадан бери келмайди ёки уйда ўралашиб, оила аъзоларимизнинг ҳар биридан “қийиқ” қидиради, бўлар бўлмасга вайсаб, ҳатто муштумзўрликка ҳам бориб етади. Арзимаган баҳона билан онамизга мушт кўтараверади, ҳаммамизни ҳақоратлаб, “Уй меники, уйдан чиқ”, деб кўчага ҳайдайди.
 
Тўғриси, бундай ҳаётдан безор бўлиб кетдим. Бу галги жанжал уйимизда совун қолмаганлигидан бошланди. Отам онамга “Кийимларимни ювиб қўй”, деб буюрди. “Уйда совун қолмабди. Ҳозир олиб келаман”, деган онамнинг гапи бўғзида қолди. Отамиз даҳанаки жангни бошлаб юборди. Шу кеча ҳаммамиз кечки овқатни емадик. Чунки кўнглимизга қил сиғмасди. Кундузги жанжални эслаб, уйқум келмади. Отамиз кўзимга ёмон кўриниб кетаверди. Дод-войлар, ур-сурлар кўз олдимда қайта жонланарди. Қўлида пичоқ ушлаб, кўзи қонга тўлган отам ҳаммамизни кўчага ҳайдади. Сўнгра қўлига илинган қурол – тешани олиб...”
Терговчи йигитнинг бардоши етмади. У марҳуманинг дафтарини оҳиста стол устига қўйди.
 
Кўз олдимда гоҳ оталарининг бемеҳр қўлларига, гоҳ азиз тани хор бўлаётган онаизорининг қўлларига ёпишаётган, бўйи-бастига тенг бўлиб қолган фарзандлар гавдаланди.
 
 ...Чекка вилоятлардан бирида бўлиб ўтган бу қотиллик тафсилотлари жамланган жиноят иши билан танишганимга анча бўлди. Бу оила фожиаси ҳақида ёзишга негадир қўлим бормади. Бироқ эндигина 16 ёшга кирган Ҳусноранинг аянчли тақдири менга тинчлик бермади. Чунки Рустам каби бемеҳр оталар орамизда онда-сонда бўлса-да, учраб туради. Уларнинг қилмишларини эшитган ҳар қандай инсоннинг қалби ларзага келади.
 
 Ò²Ð°Ð²Ð¾Ñ…он Пирназарова Рустам Пирназаров билан турмуш қураётганда бошига шунча кулфатлар тушиши етти ухлаб тушига кирмаганди. Ҳавохон келин бўлиб келган кунининг эртасигаёқ қаттиқ адашганлигини англади. “Шунинг учун унга яқин атрофидаги қизлар турмушга чиқишмаган экан-да”, дея ичидан қиринди ўтди. Сўнг онасининг “Сабр таги сариқ олтин” деган гапларини эслаб шайтонга ҳай берди. Балки инсофга келиб қолар, деб яхши ният қилди. Ҳавохон шу тариқа тишини тишига қўйиб яшай бошлади. Орадан бир неча йиллар ўтди. Бирин-кетин бир-биридан ширин фарзандлари туғилди. Ҳавохон ўғил-қизларининг орзу-ҳавасини кўриш ниятида далада астойдил меҳнат қилди. Кечалари бировларнинг кўрпа-тўшагини қавиб, қўллари қонталаш бўлиб кетса-да, бировга тиш ёрмади.
 
 ÐÐ¼Ð¼Ð¾ оила бошлиғи... Рустам Пирназаров табиатан анча бераҳм, қилдан қийиқ ахтариб жанжални пулга сотиб оладиган, ичкилик деса ўзини томдан ташлайдиганлар хилидан эди. Бирор ерда ёлчитиб ишламади ҳам. У кейинги йилларда ичкиликка ружу қўйди. Бундан ташқари, у деярли ҳар куни уйга маст ҳолда келиб, жанжал чиқарар, хотини Ҳавохонни ҳар хил баҳоналар билан уриб-сўкиб, ҳақоратлаб кун бермасди. Ҳавохон бечора “қўй” деган сари Рустам қўр оларди. Онасининг пинжига кириб йиғлаётган фарзандлар ҳам Рустамнинг тепкиларидан бебаҳра қолишмасди. Нобакор ота тузалиш ўрнига ашаддий жанжалкашга, шафқатсиз золимга айланди. Ҳавохон бир неча марта ажрашмоқчи бўлиб ота-онасиникига кетиб ҳам кўрди.
 ÐÐ¼Ð¼Ð¾ бир этак бола билан қаерга ҳам сиғарди. Бундан ҳаволанган Рустам кун сайин шафқатсиз ва раҳмсиз инсонга айлана борди. Унинг бу ҳолати кун сайин кучайиб, азоб-уқубатларга чидашнинг иложи бўлмай қолди. Ҳавохонга Рустамни деб бахти бойланиб қолган фарзандларининг қисмати алам қиларди. Унинг кейинги пайтларда одамови бўлиб қолган кенжатойи Ҳуснорага раҳми келарди. “Шугинага жуда қийин бўлди-да. Қўли калталик қурсин. Шу қизим шоир бўладиган кўринади, ўқитолмадим-да”, деб кўп афсусланарди.
 
 ÐŽÑˆÐ° машъум фожиа рўй бергандан бир кун олдин оқшомда Рустам ҳовлига бешиктерватардек тебраниб кириб келди. Арзимаган нарсадан жанжал чиқариб, ҳовлини бошига кўтарди. Ҳавохонни ҳовлини зир айлантириб қувлади. Уни тартибга чақирмоқчи бўлган фарзандларига қараб оғзидан тупук сачратиб бақира кетди:
 
 â€“ Ҳо, номус қиладиган бўлиб қолдиларми? Сенлар ор-номуслию мен номуссиз бўлдимми? Ҳамманг йўқол!
 ÐšÑžÐ·Ð¸Ð¼Ð³Ð° кўринмаларинг! Ҳе...
 
 Ð˜Ð½ÑÐ¾Ð½Ð¸Ð¹ қиёфасини йўқотган Рустам Пирназаровнинг оғзидан оқ ит кириб қора ит чиқарди.
 
 ...Эрта тонгда янграган она фарёди ҳамманинг қалбини ларзага солди:
 
 â€“ Онанг ўлсин, болам! Нега бундай қилдинг, қизгинам!..
 
 Ò²ÑƒÑÐ½Ð¾Ñ€Ð° тандирхонада ўзини осиб қўйганди...
 
 Ð ÑƒÑÑ‚ам Пирназаров-ку, қилмишига яраша жазосини олди. Агар у ҳалол меҳнат қилиб, пул топганда, рўзғорни бутлаб қўйганида, қўни-қўшнилар, юрт отаси ҳисобланмиш маҳалла оқсоқоллари “Қўшнинг тинч – сен тинч” деган нақлга амал қилганларида, “Ҳой нодон, инсофинг борми? Сен отасан. Бекорчиликдан нима наф? Ҳадеб бемаврид жанжал чиқараверасанми”, деганларида бунчалик оғир оқибат юз бермасмиди... Қолаверса, уйлари ёнма-ён жойлашган қўни-қўшнилар фарзандларнинг бўзлашини, Ҳавохоннинг аччиқ фарёдини эшитмаган бўлишлари мумкин эмас. Бизнинг фикри ожизимизча, “Эр-хотиннинг уриши – дока рўмолнинг қуриши” деган лоқайдлик туфайли Ҳусноранинг гулдек умри хазон бўлди.
 ÐÐ·Ð¸Ð· юртдошлар! Дунё Рустам Пирназаров каби ёмон одамларга тўлиб кетмаган. Ҳавохон каби оилам, фарзандларим деб яшаётган сабр-бардошли инсонлар ҳам борлигини, булут ортидан албатта қуёш чиқишини ҳамиша ёдимизда тутайлик.
 
Ҳабиба Ўктам.

Манба:  www.ovoza.com
 
Abadiy hayot haqida ko'p oyladim va chorasini topdim; Huddi mayin tong shabbodasi kabi hammaga barobar sahiylik bilan yahshilik qilish kerak ekan!

Хадича

  • Mehmon
Javob: Farzandingiz jizzakimi yoki qo'rqoq?
« Javob #2 : 01 Yanvar 2013, 19:48:04 »
Savollarga ruhshunos Nigora Shomurodova javob bergan.

- E'tibor bersam, 3 yashar o'g'lim ko'chada tengdoshlari bilan o'ynayotganida ularga nisbatan o'zini tajovuzkor tutadi. Uyda biz-yaqinlari bilan o'ynaganda esj yuvosh bolaga aylanadi. Buning sababi nima? Nega o'g'lim tengdoshlari bilan yaxshi munosabatda bo'lmaydi ?
Sohiba Matkarimova, Xiva tumani

- Xavotirlanishga asos yo'q: o'g'lingiz o'zini yoshiga munosib tarzda tutyapti. Odatda 2-3 yoshda,ayniqsa,bog'chaga bormaydigan bolalar yaqinlari va o'zlariga tanish insonlar bilan o'ynashga o'rganib qolgan va ularda "birgalikdagi o'yin" haqida tasavvur mavjud emas. Qolaversa,kattalar bilan o'ynayotganda bola hamisha e'tibor markazida bo'ladi. Tengdoshlari bilan o'ynaganida esa u umumiy qoidalarga bo'ysunishga majbur bo'ladi va o'zini doimgidek e'tibor markazida his qilmaganidan siqila boshlaydi. Shuning uchun boshqa bolalarga yon bermaslik maqsadida tengdoshlarini o'z qoidalariga bo'ysundirishga urinadi.
O'g'lingizga ertak va multqahramonlar misolida ko'pchilik orasida o'zini qanday tutish kerakligini vazminlik bilan tushuntiring. Faqat ehtiyot bo'ling,bu bilan boladagi yetakchilik sifatini yo'qqa chiqarmang. U bilan rolli o'yinlar o'ynab,harakatlarini to'g'rilab boring. Bola tengdoshlari bilan tez-tez va ko'proq muloqotda bo'lishiga harakat qiling.


- Ikki o'g'lim bor. To'ng'ichim 3 yoshda, kenjam esa endi 1 oylik bo'ldi. U ukasi tug'ilganidan buyon tuvakka bormaydigan odat chiqardi. Nima qilsam bo'ladi?
Oliya Turobova
Toshkent shahri


- Bu-qizg'anish holati. O'g'lingiz uka yoki singilli bo'lgan barcha bolalarda bo'lgani kabi stress holatini boshdan kechirmoqda. Bunday paytda bolalar rivojlanish borasida biroz orqaga ketadi. Bolaga ko'proq e'tibor qarating. O'zini yolg'iz his qilmasligiga harakat qiling. Uni ukasiga namuna qilib ko'rsatib,chaqaloqqa nisbatan mehr uyg'otishga urining.

Хадича

  • Mehmon
Javob: Farzandingiz jizzakimi yoki qo'rqoq?
« Javob #3 : 03 Yanvar 2013, 15:01:57 »
 Quloqsiz bolalarning Ota Onalariga 7 ta maslahat.

Sizning bolangiz
doim xarxasha qilib, jo’rttaga injiqlik
qilayotgandek bo’ladimi?

Bu tabiiy
hol. Go’dak o’ziga ishonch bilan va
quvnoq o’sishi uchun o’zining
hissiyotlari va xulq-atvorini nazorat
qilishiga o’rgatishi ham zarur.
Barchasi bolalikdan boshlanadi, siz
bolangizni sekin-asta oilangiz uchun
odat bo’lib qolgan ovqatlanish
tartibiga ko’niktirib borasiz. Keyinroq
esa uni uyqu oldidan mustaqil
tinchlanishiga va qisqa vaqt ichida
o’zi bilan o’ynashga o’rgatasiz.
Go’dak yura boshlaganidan so’ng siz
uning har jihatdan mustaqilligini
orttirasiz. Bolada xarakter va vijdonni
tarbiyalar ekansiz, bu uning
maktabgacha bo’lgan yoshida juda
muhim ahamiyat kasb etadi.
Intizom – bu bamisli ota-onalarning
farzandlariga beradigan qo’llanmasi
bo’lib, bolalar undan hayot uchun
zarur tajribalarni o’rganishadi. Bu
jiddiy, sermashaqqat ish va u bilan
o’qtin-o’qtin shug’ullanish mumkin
emas
Bolalar sho’xligining oldini oling
Siz go’dagingizga gullarga
tegmasligini bir necha marta iltimos
qildingiz, ammo nima uchun siz
xonadan chiqishingiz zahoti u
gullarga tashlanadi va uzishni
boshlaydi?


Muammo: 1,5 yoshgacha bo’lgan
go’daklar o’z impulslarini to’liq
nazorat qilishga hali qodir
bo’lmaydilar. Shuningdek ular ongli
ravishda gapga quloq solmaslikni
ham uddalay olishmaydi va boshqa
odamlarning fikrlashi va xohishlari
ularning shaxsiy fikrlaridan
boshqacharoq bo’lishi mumkinligini
ham unchalik tushunishmaydi.
Ularning eng katta istagi esa albatta,
olamni anglashdir. Endigina yurishni
boshlagan go’daklar atrofdagi barcha
narsaning ta’mini totib ko’rishga,
ularga tegib ko’rishga harakat
qilishadi. Go’daklarga yangi
tovushlar, yangi narsalar qiziq
tuyuladi. Shu tufayli ularga “Tegma!”
deb doim aytaverish qat’iyyan
mumkin emas, axir ular sezgi orqali
yangi bilimlarni qo’lga kiritadilar-da.


Echim: uyingizni va bog’ingizni bola
uchun bemalol harakatlanadigan va
har doim “yo’q!” degan xitobni
eshitmaydigan holatda xavfsiz qilib
qo’ying. Agar boshqa joyga qo’yib
bo’lmaydigan va tez sinadigan
buyumlar, masalan bog’ingizdagi
o’simliklar go’dakni jalb qiladigan
bo’lsa, uning diqqatini yanada
qiziqarliroq boshqa ob’ektga
qaratishni o’ylab ko’ring. Misol
uchun, jigarbandingizdan o’tloqda
o’sib yotgan momaqaymoqni uzib
olishni yoki undagi uchar
pufakchalar bilan o’ynashni
so’rashingiz mumkin.
Go’dakning hissiyotlarini hurmat
qiling
Go’dak shodonlik bilan parkdagi
arg’imchoqda uchmoqda, aynan shu
paytda siz u uchun dahshatli bo’lgan
jumlani qo’llaysiz: «Azizim, uyga
ketish vaqti bo’ldi!». Shu gapdan
so’ng bir lahzada mashmasha
boshlanadi. Siz xunob bo’lasiz, yig’ini
bas qilishni va tezda uyga otlanishini
talab qilasiz, aks holda hech qachon
bog’ga olib kelmaysiz. Bola yanada
qattiqroq yig’laydi va arg’imchoqqa
mahkamroq yopishadi.


Muammo: u ikki yoshga to’lganmi,
yoki ikki yuz ikkigami, uni urishsa va
nimadir qilishga majbur qilishsa,
albatta hech kimga yoqmaydi. Mana
nima uchun jahli chiqqan boladan
itoatkorlik talab qilinishi ko’p
hollarda jazavaga tushishga olib kelar
ekan.


Echim: Farzandingizning o’z hislariga
ega bo’lish huquqini tan oling.
Vaziyatga uning ko’zlari bilan qarang.
Sizning farzandingiz bog’da qolishni
xohlagani uchun jahlingiz chiqdi.
Ammo nahotki uning bog’da qolishni
istashi yomon bo’lsa? Bolangizga
shunday deyishga harakat qilib
ko’ring: «achchig’ing chiqayotganini
tushunib turibman, chunki qolishni
istayapsan, men esa seni uyga
ketishga undayapman. Ammo
chindan ham uyga ketish payti
keldi». Keyin ehtiyot bo’lib, ammo
ishonch bilan bolani ko’taring va uni
mashinaga olib boring yoki uy
tomon etaklang. Bu yoshda so’zdan
ham ko’ra harakat kattaroq o’rinda
turishini esdan chiqarmang.
Go’dakning tuyg’ulariga qarshi
bormang va uni ko’ndirishga harakat
qilmang. «Bizningcha, bu juda oddiy,
biroq ko’pgina ota-onalar go’daklari
o’z hissiyotlari bilan yashashiga
qiyinchilik bilan yo’l qo’yishadi,
chunki ularni g’amgin ko’rishlarini
xohlashmaydi. Biroq agar ota-ona o’z
farzandining tuyg’ularini anglasa va
ularni boshqarishni o’rgansa, u holda
bola gapga ko’nadigan bo’lib qoladi»,
− deydi oilaviy ruhshunos Olesya
Agranovich.
Gapirmang, balki namuna ko’rsating.
Siz tanish ona bilan bolalar
maydonchasida gaplashib turibsiz,
shu onda sizning go’dagingiz baland
va tantanali qichqiriq bilan
diqqatingizni jalb qiladi. Siz o’girilasiz
va bir yarim yashar farzandingiz
boshqa bir go’dakning sochlariga
chang solayotganligining guvohi
bo’lasiz. Siz yugurib borasiz, ularni
ajratasiz va qattiqqo’llik bilan tanbeh
berasiz: «Sochidan tortma! Soch dan
tortma!»


Muammo: Sizning bolangiz
“Sochidan tort!” jumlasini, ya’ni
aynan siz istamayotgan narsani
eshitadi va buning o’rniga u nima
qilish kerakligini tushunmaydi.


Echim: Kichkintoyning qo’lchasini o’z
kaftingizga qo’ying, u bilan o’zining
sochlariga ohista qo’l tekkizing va
“Ularni nozik siypala!” deb ayting.
«Agar gap tartib-intizom haqida
ketayotgan bo’lsa, bolalar bu yoshda
quruq so’zdan ko’ra harakatni
yaxshiroq tushunishadi, − deya
ta’kidlaydi oilaviy ruhshunos Olesya
Agranovich. − ularga unday qilish
kerak emasligi haqidagi pand-
nasihatni bergandan ko’ra nima
qilish kerak va mumkinligini
yumshoqlik va xotirjamlik bilan
ko’rsatib berish ko’proq samara
beradi».
« So'nggi tahrir: 03 Yanvar 2013, 15:24:19 muallifi Хадича »

Хадича

  • Mehmon
Javob: Farzandingiz jizzakimi yoki qo'rqoq?
« Javob #4 : 03 Yanvar 2013, 15:08:14 »
Davomi...
       Qoidaga amal qiling


  Siz qoida o’rnatdingiz: unga ko’ra siz
uyqu oldidan unga ertak o’qib
berishingizdan avval go’dagingiz
sizga o’yinchoqlarini yig’ishtirishga
yordam berishi shart. Ammo odatiy
tartibga rioya qilaman deb siz tez-tez
charchaysiz va o’yinchoqlarni
o’zingiz yig’ishtirib qo’ya qolasiz.
Keyin navbatdagi uyqu oldidan
xatoingizni eslab qolasiz va
kichkintoyingizni barchasini o’z
joyiga qo’yishiga majbur qilasiz. U
esa polga yotib olib, hiqqillashni
boshlaydi. Kubiklarni o’zingiz
yig’ishtirasiz va “O’zingni yomon
tutyapsan. SHu sababli bugun
kechqurun xech qanaqa ertak
aytilmaydi!” deysiz. SHu onning
o’zidayoq jazava boshlanadi.


   Muammo:   «Tuturiqsizlik o’z-o’zidan
ixtiloflarni keltirib chiqaradi, axir bir
yoshli boladan to o’smirgacha, har
biri ruxsat etiladigan narsalarning
aniq chegarasini bilishni istaydi», −
deydi oilaviy ruhshunos Olesya
Agranovich. Agar biz aniq
qoidalardan tez-tez chekinadigan
bo’lsak, bolalarda yolg’on hislar
qaror topishi mumkin, bu bilan ular
xavfsizlik hissini yo’qotishadi. «O’zini
himoyalangan sezishi uchun
bolalarga bu oldindan aytilishi zurur
bo’ladi», − deb izoh beradi Olesya
Agranovich.
Har bir qadami kuzatuv ostida
bo’ladigan bolalar shaxsiy qaror
qabul qilishni hech qachon o’rgana
olishmaydi.


   Echimi: Har doim amal qilinishi lozim
bo’lgan bir nechta mustahkam oila
qoidalarini tanlab oling. «Hamma
narsaga qoida o’rnatib chiqish shart
emas. Siz o’z oldingizga yuksak
namunadagi bolani tarbiyalashni
maqsad qilib qo’yishingizga hojat
yo’q, − deydi oilaviy ruhshunos
Olesya Agranovich. – Sizning
vazifangiz − o’zining ham,
begonaning ham chegaralarini
tushunadigan va hurmat qiladigan,
o’ziga ishonadigan insonni
o’stirishdan iborat». Qoidani
tushuntiring va uni buzishdan kelib
chiqadigan oqibat haqida albbata
gapirib bering. Shunday qilingki,
buning oqibati go’dak xulq-atvori
bilan bog’liq bo’lsin, u sababini va
oqibatini aniq tushunib olishi kerak.
Misol uchun, agar qoida “ovqat bilan
o’ynama!” tarzida yangrasa, mantiqiy
xulosaga ko’ra oxir-oqibat uning
tarelkasini tortib olasiz. Agar
o’zinikini ma’qullayversa, oqibati
nima bo’lishi mumkinligi haqida
ogohlantiring: agar u qoidani
buzishni tanlasa, u bu bilan birga
kelib chiqadigan natijani ham
tanlagan bo’ladi.

Хадича

  • Mehmon
Javob: Farzandingiz jizzakimi yoki qo'rqoq?
« Javob #5 : 03 Yanvar 2013, 15:14:43 »
Davomi...

       Buyruq bermang, iltimos qiling
..!
 
Sizning uch yashar o’g’lingiz katta
opasining oldiga keladi, qora
flomasterni oladi va uning rasmiga
qalin chiziq tortadi. Siz flomasterni
olasiz: «Hozirning o’zida kechirim
so’ra!» deysiz.


   Muammo: «Kichkintoylar noto’g’ri
ish qilishgani, o’zlari buni sezishi va
tezroq tuzatishlari kerakligi haqida
pand-nasihat qilib, biz ularning
shaxsiy xatolarini o’rganish
imkoniyatidan mahrum etamiz, −
deydi Olesya Agranovich. − Go’dak
“kechir” deyishi mumkin, ammo bu
bilan u hech nimani his etmaydi.
Xo’sh, ular bu bilan nimani
o’rganishadi? Atrofdagilardan
ma’qullov eshitish uchun yaxshisi
yolg’on gapirish kerakliginimi? »


   Echim: To’g’ri maqsadga o’tib unga
savollar bering: «Nima yuz berganini
gapirib ber-chi? Opang nimani his
qildi? Sen nimani his etding?
Vaziyatni tuzatish uchun nima qilish
kerak deb o’ylaysan?» «SHu yo’l
bilan siz go’dakni mulohaza
yuritishga va mustaqil qaror qabul
qilishga o’rgatasiz, − deb
tushuntiradi Olesya Agranovich. –

Bizning asosiy vazifamiz − bolalarga
nimani o’ylashlari zarurligini emas,
qanday o’ylash zarurligini
o’rgatishdan iborat».
Salbiyni ijobiyga aylantiring

2,5 yoshli go’dak o’zining
mustaqilligini (va sizning sabringizni)
amalda sinab ko’ryapti. Siz esa
o’zingizni ancha siyqasi chiqqan
plastinkaga o’xshatyapsiz: «Jurnal
stolchasiga chiqma!», «Oyingni
kompyuteriga suv quyma!»


Muammo: Agar go’dak “yo’q” so’zini
har doim eshitaversa, u bu so’zni
fahmlashni bas qiladi. Xuddi
aeroport atrofida yashayotganlar
samolyot shovqinini his qilishni bas
qilganidek.


  Echim: Ijobiy jumla yordamida
chegara o’rnating. Misol uchun,
“gulchelakdan o’yinchoqqa suv
quyma” jumlasi o’rniga– «Kel,
gullarga suv quyamiz!» Ijobiy ifoda
orqali go’dakka tanbeh bersangiz, siz
unga o’zini yaxshi tutishi
mumkinligini uqtirgan bo’lasiz. Agar
go’dak “yo’q” so’zini hadeb
eshitavermasa, o’zi ham ularni kam
qo’llaydigan bo’ladi.
Yaxshi narsalarga diqqatni
kuchaytiring
Bir yoshli go’dak o’z tarelkasini va
qoshig’ini polga tashlamaydi. 1,5
yoshda stolga emas, qog’ozlarga
chizadi, 3 yoshida esa o’z
mashinachasini boshqa bolalarga
qizg’anmasdan o’ynash uchun berib
turadi.


  Muammo: Bola boshqalarning
e’tiborini ularga jalb etadigan
harakatlarni qaytaradi. Agar siz
e’tiborni go’dakning “yomon”
qiliqlariga jalb qilib, “yaxshilariga”
e’tiborni kamaytirsangiz, go’dak
o’zining yomon hatti-xarakati
hayotdagi muvaffaqiyatini
ta’minlaydi, deb hisoblaydigan
bo’ladi.


 Echim: Ular qachon o’zlarini yaxshi
tutishsa, buni ularga tushuntiring.
Har doim ularning harakatlaridagi
kamchiliklarni qidirishga urinmang,
doim ijobiy qiliqlariga e’tibor
qarating! Ammo me’yorni ham
biling: har besh daqiqada maqtab
turish ham uncha to’g’ri kelmaydi.
Onalar uchun taym-aut
Go’dakni ma’lum muddatga
yakkalatib qo’yish – jazolashning
uncha yaxshi yo’li emas. Agar siz
charchoqni sezsangiz, bola xavfsiz
joyda, misol uchun karavotchasida,
o’zining xonasida ekanligiga amin
bo’ling. YOki bo’lmasa 5-10 daqiqalik
erkin vaqtdan katalogni varaqlash,
bir chashka choy ichish yoki nafas
olish gimnastikasi bilan shug’ullanib,
unumli foydalaning. O’z holatingiz
haqida qayg’urish juda muhim, agar
charchab qolsangiz, u holda to’g’ri
qaror chiqarish ancha mushkul
bo’ladi.

Manba: wday.ru/parents-online/

 

Farzandingiz ismini nima deb qo'ymoqchisiz?

Muallif maknunaBo'lim Oila va jamiyat

Javoblar: 110
Ko'rilgan: 112774
So'nggi javob 21 Mart 2013, 19:20:45
muallifi duvlaev
Chatga kirasizmi? U zararmi yoki foyda?

Muallif maknunaBo'lim Oila va jamiyat

Javoblar: 63
Ko'rilgan: 24468
So'nggi javob 27 Yanvar 2011, 14:30:40
muallifi Zuxurov
Horijda o'qishmi yoki Vatanda???

Muallif ZiyoBo'lim Xorijdagi o'zbeklarim

Javoblar: 16
Ko'rilgan: 13020
So'nggi javob 10 Dekabr 2008, 02:48:31
muallifi ibnUyayna
Hollywood yoki Bollywood? Nega?

Muallif MuslimаBo'lim Kino olami

Javoblar: 11
Ko'rilgan: 10664
So'nggi javob 16 Aprel 2009, 18:52:36
muallifi Usmon
Seen nick yoki diqqat, qidiruv!

Muallif ikbaljohnBo'lim Forumdoshlar hayoti

Javoblar: 1371
Ko'rilgan: 429319
So'nggi javob 15 Dekabr 2017, 09:02:24
muallifi NANO