Muallif Mavzu: Футболнинг фойдалари  ( 2080 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Abdulhafiz

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 5301
  • -oldi: 2002
  • Xabarlar: 1258
  • Jins: Erkak
  • Alloh buyukdur
    • Islom.uz forumi
Футболнинг фойдалари

Ким нима деса десин, лекин дунёда футболчалик оммавий спорт бўлмаса керак. Уни «Ð¼Ð¸Ð»Ð»Ð¸Ð¾Ð½Ð»Ð°Ñ€ ўйини» дейишгани бекорга эмас. Дунёнинг исталган нуқтасида футбол мухлислари топилади. Бу «Ð¡ÑƒÑŽÐ½Ñ‡Ð¸» фильмидаги Анзират бузи айтгандек, шунчаки Али аканинг итидай коптокнинг кетидан чопиш эмас, санъат даражасига кўтарилган ҳақиқий спортдир.

Албатта, футбол билан шуғулланган
одам соғлом бўлади. Ҳаётда рамақижон ёки семизликдан пишиллаб қолган футболчини ҳеч кўрганмисиз?.. Тинимсиз машғулотлар ўйинчини ҳар томонлама тоблаши шубҳасиз.

Даниядаги Копенгаген университети олимлари уч йил давомида футболнинг саломатликка таъсирини ўрганиб чиқишди. Уларнинг айтишича, футбол йиқилишлар туфайли суяклар синиши эҳтимолини анчагина камайтиради. Гап шундаки, спортнинг бу тури билан мунтазам шуғулланиш мушакларни ва суяк тўқималарини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Netay chun ayni aqlim beziyodur,
Amal ham yo'q, agar qilsam
riyodur.

So'fi Ollohyor


Abdulhafiz

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 5301
  • -oldi: 2002
  • Xabarlar: 1258
  • Jins: Erkak
  • Alloh buyukdur
    • Islom.uz forumi


Бундан ташқари, шуғулланувчиларда ҳаракатлар координацияси сезиларли даражада яхшиланади. Бу гап нафақат ўсмирлар ва ёшлар, балки кексаларга ҳам тегишли.
 
Шунингдек, олимлар футбол билан шуғулланишнинг руҳий саломатликка ҳам катталигини таъкидлашяпти. Югуришнинг фойдаси ҳақида ҳаммамиз эшитганмиз. Лекин бундай машғулотдан кейин ҳам, айниқса, эркакларда руҳий ҳолатнинг яхшиланиши кўп-да кузатилавермас экан. Чунки улар югуради-ю, лекин хаёли муаммоларда бўлади. Футболда эса бунақаси кузатилмайди: қатнашчиларнинг бари бор диққат-
эътиборини ўйинга қаратгани учун бошқа нарсаларни ўйлашга имкон йўқ. Шунинг учун ҳам футболдан кейин ҳаваскор ўйинчиларнинг кайфияти кўтарилганини кўрасиз, мағлуб томон ҳам одатда хафа бўлмайди.

Футбол билан қисқа муддат шуғулланишнинг ҳам одам организмига фойдаси бор: уч ой давомида ҳафтасига 2-3 марта 1,5-2 соатдан тўп тепсангиз, танангизда кислород истеъмоли сезиларди даражада ортади. Бу эса организмдаги барча органлар ва тизимларга, биринчи навбатда юрак-қон томир ва асаб тизимларига ижобий таъсир кўрсатади.

Тўғри, футболнинг соғликка фойдалари бор, аммо у билан ҳамма ҳам шуғуллана олмайди. Масалан, астматиклар ва юрак етишмовчилигига чалинганлар учун бу спорт тури тўғри келмайди.

Manba

Netay chun ayni aqlim beziyodur,
Amal ham yo'q, agar qilsam
riyodur.

So'fi Ollohyor


Muxsiya

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 18
  • -oldi: 484
  • Xabarlar: 997
Off top:  Futbolning zararlari
Televizorda beriladigan futbol o'yinlari ma'lum bir qoidaga asoslanmagan holda, har xil vaqtda to'g'ridan-to'g'ri efirga berilishi sababli bolalar sevimli multigidan yoki ayollar sevimli serialining navbatdagi qismini ko'rishdan mosuvo bo'ladilar

Shuhrat_

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 701
  • -oldi: 658
  • Xabarlar: 705
  • Jins: Erkak
  • Shuhrat Mamadaliyev.
Albatta fudbolning foydalari ko'p...
 Haftada bir bulsayam o'ynab turaman, lekin fudbol desa o'zini tomdan tashaydigan darajada ishqibozmasmiz, tv dagi fudbolni deyarli kurmayman.
Baribir borar joyimiz qora tuproq qabr,
insonga azaldan azizdir umr,
dunyo lazzati gohida ko`pu gohida kam,
boriga shukr qil,
yug`iga sabr!