Muallif Mavzu: Jahl bilan aytilgan uch taloq  ( 2728 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Kamoldin

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 0
  • Xabarlar: 2
Jahl bilan aytilgan uch taloq
« : 28 Yanvar 2013, 16:15:19 »
Assalomu Alaykum Muhammad Sodiq hazratlari.Ilohim umringiz bundanda ziyoda bulsin.Hazrat ismim Kamoliddin.Yoshim 27da.Bitta  ug'lim bor yaqinda 2ga kiradi.Hazrat  bilmay juda og'ir gunoh ish qilib quydim.Ya'ni juda arzimagan narsa uchun hotinimga judao qattiq jahlda uch taloq aytib quydim.Lekin shu vaqtgacha  uch taloq haqida uning gunohligi va hukmi haqda bilmaganman.Keyin u bilan bir umr ajralish niyatida aytmaganman.U bilan gap talashib man bilan yashaysanmi yuqmi yoki taloq beraymi mana sanga uch taloq dedim.Lekin hotinimdan yashayman degan javob olmay oldin aytib quydim.Juda g'azabda edim.Hazrat endi juda afsusdamiz.Sizga savolim man qanday qilib oilamni saqlab qolsam buladi.Hotinimga taloq tushganmi? Katta qorilarni ma'ruzalarini eshitdim.G'azabda taloq tushmas ekan.Shu rostmi.Bazilari birdaniga aytilgan uchtaloq bir taloqqa utadi deyishgan.Hotinimni yana nigohimga olsam buladimi.Ahir ollohni uzi rahmdil va kechirguvchidir.Bolamni etim bulib qolishini hohlamayman.Hazrat javobingiz uchun rahmat.Boringizga shukr.

Mo'min Mirzo

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 789
  • -oldi: 1540
  • Xabarlar: 1088
Javob: Jahl bilan aytilgan uch taloq
« Javob #1 : 28 Yanvar 2013, 17:31:15 »
Ва алайкум ассалом. Ҳазратга савол ўзларининг форумида берилади.
Талоқнинг ҳазили ҳам чин, чини ҳам чин. Жаҳл устида айтилган талоқ ҳақида бироз тўхталиб ўтсак. Жаҳлнинг шундай тури бўладики одамнинг ақли тўсилади, нима деяётганини умуман билмай қолади. Мана шундай холда талоқ айтилса талоқ тушмайди, қул озод қилса қул озод ҳисобланмайди.
Қаттиқ ғазабда бўлса-ю лекин ўзини йўқотмаган бўлса, нима деяётганини ва нима қилаётганини билиб айтса талоқ тушади.
Талоқ ҳақида Ҳадис ва Ҳаёт китобидан иқтибос:

-------------------------------------------------------------------------------------
 ÐÐ±Ñƒ ас-Саҳбаа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ð£ киши Ибн Аббос розияллоҳу анҳуга, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр даврлари ва Умарнинг амирлигидан уч йилда уч талоқ битта қилинганини биласанми?» деди. Шунда Ибн Аббос: «Ò²Ð°», деди.Ибн Аббос розияллоҳу анҳу:«ÐÐ°Ð±Ð¸Ð¹ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Абу Бакр даврларида ва Умарнинг халифалигининг икки йилида уч талоқ биттага ўтар эди. Кейин Умар ибн Хаттоб: «ÐžÐ´Ð°Ð¼Ð»Ð°Ñ€ ўзлари шошилишлари керак бўлмаган нарсада шошилишиб қолдилар. Агар уни ўтадиган қилиб қўйсак қандоқ бўлар экан», деди ва ўтадиган қилиб қўйди».
Муслим, Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилишган.
Шарҳ: Ровий Абу ас-Саҳбаа розияллоҳу анҳу билан яқиндан танишиб олайлик.
Абу ас-Саҳбаанинг тўлиқ исмлари, Суҳайб Абу Саҳбаа Бакрий ал-Басрий. Ибн Аббосни қулларидан бири эдилар. Ҳадисларни хўжалари Ибн Аббос, Ибн Масъуд, Али ибн Абу Толиблардан ривоят қилдилар.
Ушбу ривоятда, агар эр хотинига, сен уч талоқсан, деса ёки талоқ қилдим, талоқ қилдим, талоқ қилдим, деб уч марта айтса уч талоқ тушадими ёки бир талоқми? деган савол устида кетмоқда.
Очиқ ойдин кўриниб турибдики, аввал бир жойда бир йўла уч талоқ қилиш бир талоқ ўрнига ўтган. Аммо, ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг даврларида одамлар бу ишни суистеъмол қилиб юборганларидан кейин бир лафз билан уч талоқ қўйса, уч талоқ тушади, деган ҳукм чиққан.
Жумҳури уламолар, жумладан, тўрт мазҳаб фуқаҳолари ҳам бир лафз билан айтилган уч талоқ, уч талоқ ҳисобланади. Бундай ҳолда эри хотин ажрашади, қайта ярашиш имконига эга бўлмайдилар, дейишган.
Баъзи саҳоба ва тобеъинлар, шунигдек, Моликий ва Ҳанбалий мазҳабларининг баъзи уламолари бир лафз билан қилинган уч талоқ бир талоқ тушади, деганлар.
Далил ва ҳужжатларни солиштириб, суриштирган уламоларнинг кўплари жумҳур ва тўрт мазҳабниннг қавли кучли эканига ишонч ҳосил қилганлар.
Шундоқ бўлса ҳам кейинги пайтларда бу масалада заиф қавлга амал қилишга ўтган томонлар бор. Зарурат юзасидан расмий равишда заиф қавлни қабул қилинса, ўшанга амал қилса бўлаверади, дейди бу ишни маъқуллаганлар.


Рукона Ибн  Ð¯Ð·Ð¸Ð¹Ð´ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«ÐÐ°Ð±Ð¸Ð¹ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бориб:«Ð­Ð¹, Аллоҳнинг Расули, мен ўз хотинимни «ÑƒÐ·Ð¸Ð»-кесил» талоқ қилдим», дедим.«Ð£ билан нимани ирода қилдинг?» дедилар у зот.«Ð‘ир талоқни», дедим.«ÐÐ»Ð»Ð¾Ò³Ð³Ð° қасамми?» дедилар.«ÐÐ»Ð»Ð¾Ò³Ð³Ð° қасам», дедим.«Ð£Ð½Ð´Ð¾Ò› бўлса, ирода қилганингдек», дедилар».
Абу Довуд, Термизий, Шофеъий ва ал-Ҳоким ривоят қилган.
Шарҳ: Аввало ровий, Рукона ибн Язийд розияллоҳу анҳу билан яқиндан танишиб олайлик:
Рукона ибн Язийд ибн Ҳошим ибн Мутталлиб ибн Абдуманоф ал-Матлабий
Бу зот Исломга киришларидан олдин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан курашга тушган эдилар. Манашу ишлари Исломга киришларига сабаб бўлган эди. Бу зот Мадинада истиқомат қилдилар. Усмон розияллоҳу анҳуни халифалик даврларигача анашу ерда яшадилар.
Ва ҳижратнинг 410 санасида вафот этдилар.
Биз «ÑƒÐ·Ð¸Ð»-кесил» деб таржима қилган ибора арабча матнда «Ð°Ð»-батта» - кесилган лафзи билан ифода қилинган. Бу талоққа қўшимча сифат зиёда қилиб зикр этишдир. Бу ҳолда, ривоятда кўрганимиздек, талоқ қилувчининг ниятига боғлиқ бўлар экан. Агар уч талоқни ният қилган эдим, деса гапи қабул қилинади.
Бир ёки икки талоқни ният қилган эдим, деса хотинга қайта ярашиш нияти борлиги учун гапи тўғрилигини аниқлаш учун қасам ичтирилади. Қасам ичса гапи қабул қилинади.
Агар эр хотинига сен талоқсан, деб уч панжаси ила ишора қилиб кўрсатса, уч талоқ тушади.
Агар эр хотинига, сен дунё тўла талоқсан, энг ашаддий талоқсан деса, бир талоқ тушади.
--------------------------------------------------------
Бундай саволга ғойибда турган ҳазрат ҳам жавоб бера олмайдилар, сиз яхшиси аёлингиз билан шаҳрингиздаги қозига бориб аҳволни тўла тушунтиринг.

 

Inson qalbi bilan hazillashmang Siz ...

Muallif KumushbibiBo'lim She'riyat

Javoblar: 8
Ko'rilgan: 9825
So'nggi javob 17 Iyun 2006, 12:08:41
muallifi Mohinur
Vijdon azobi... Biz bilan sirlashing...

Muallif Munira xonimBo'lim Oila va jamiyat

Javoblar: 64
Ko'rilgan: 23130
So'nggi javob 29 Iyul 2009, 06:18:31
muallifi siddiqa
Allohim, men bilan gaplash... (hikoya)

Muallif AbdulAzizBo'lim Jahon adabiyoti

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 5699
So'nggi javob 10 Iyul 2006, 18:42:13
muallifi AbdulAziz
Endi metroga faqat jeton bilan...

Muallif MargilanetsBo'lim Umumiy

Javoblar: 6
Ko'rilgan: 6440
So'nggi javob 01 Iyun 2008, 17:08:17
muallifi Furqat_Hasanovich
Dori nima bilan ichiladi?

Muallif NodiBo'lim Salomatlik

Javoblar: 7
Ko'rilgan: 5436
So'nggi javob 25 Fevral 2010, 12:03:13
muallifi Habib