Топ рейтинг www.uz O'zbek qiziqchiligi

O'zbek qiziqchiligi  ( 31498 marta o'qilgan) Chop etish

1 2 3 4 B


_Otabek_  16 Iyun 2006, 09:26:25

Бу мавзуда хар бир ўзбек учун бирдек кадрли бўлган кизикчилик санъати хакида сўз юритамиз.

- Бугун у кай ахволда?
- Сизнингча, эстрадамизнинг бу йўналиши яхши ривожланиб боряптими?  
- Кандай камчиликлар бор?
- У ёки бу артист хакида шахсий фикрларингиз.
- Хорижий, масалан Россия юмористларидан бизнинг санъаткорларимиз кай тарафлама ажралиб туришади?  
- Хозирда кизикчиларимиз ижтимоий муаммоларни кўтариб чикишяптими?

Шу ва бошка йўналишларда фикр билдирингиз мумкин.

Калит сўзлар: аския, Юсуфжон кизик Шакаржонов, Эргаш Каримов, Хусан Шарипов, телевизион миниатюралар театри, Хожибой Тожибоев, Мирзабек Холмедов, "Обид-А" театри, "Хандалак", "Ках-каха", шоу, тўйлар, бачканалик, бировнинг устидан кулиш, муаммолар, олкишлар, ТВ, радио, реклама, Дилшодбек Каттабеков, Тўхтамурод, Ўткир, карсаклар


---------------------------------------------------------------------------------------------

Ёки бўлмаса, мана сизларга мухокама учун озука, сурхондарёлик бир журналистнинг маколаси:

Обид Асомов ўйлаб гапира оладими?


Кизикчилик — ўта кадимий ва эл севган санъат эканлигини хамма яхши билади. Шунинг учун хам тўю тантаналар, улфатлар даврасини кизикчилар иштирокисиз ва уларнинг ичакузди хангомаларисиз тасаввур этиш кийин. Айникса азал-азалдан, кон-конидан хазил-мутоибага, аскияга ўч ўзбекнинг бирорта даврасини шу санъат вакилларидан кимдир маромига етказиб киздириб бермаса, бу давра худди чала пишган ош егандек кўнгли жойига тушмай таркалади. Шухрати оламга кетган кулгу даргалари Сойиб Хўжаев, Гани Аъзамов ва яна ўнлаб номдор санъаткорларимиз ўзбек кизикчилигининг бетакрор мактабини яратдилар. Эргаш Каримов, Роза Каримова, Хожибой Тожибоев, Мирза Холметов ва бошкалар улар изидан бориб Элга самиммий кулгу улашган уста санъаткорлардир. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов хам ўзининг хажвчилик махорати билан эл-юртда обрў козонган кизикчилардан бири. У иштирок этган давраларда, концертларда гулдурос карсаклар, ках-кахалар тез-тез янграб туради. Булар шу санъаткорниинг махоратига элнинг берган муносиб бахоси, унга кўрсатган хурмати белгиси, албатта.  

Хар кандай касб эгаси, у мансабию даражасидан катъий назар ўзига шу мартабаларни ато этгани учун аввало Оллохга, сўнг эл-юртга шукр килиши лозим деб ўйлайман.  Эл эса катта. Лекин эл деб аталувчи буюк кучни ташкил этмиш — одамлар эса хар хил. Улар ўз бўй-басти, жуссаси, ёши, касб-кори, феъл-атвори, диди ва кўнгли, сихат-саломатлиги билан бир-бирларига сира ўхшамайдилар. Шундай бўлса-да, уларнинг санъатга бўлган ихлослари карийб бирдек баланд. Буни чикимдор бўлиб, вакт сарфлаб концертга, сайилга келган томошабинларни кузатиб билса хам бўлади. Айникса шу концерт ёки томоша телевидение оркали намойиш этилганда экранга тикилиб ўтирган коракўзларнинг хилма-хиллиги минг чандон ортиб кетишини бир тасаввур килинг-а! Бас шундай экан, сахнадан туриб ёки экран оркали айтиладиган хар бир сўзнинг, килинадиган хар  бир харакатнинг маъноси накадар ахамиятга эга эканини, уларга одамлар катта эътибор беришлари турган гаплигини хам унутмаслик жоиз бўлса керак.

Камина асл муддаога ўтишдан олдин "œмукаддима"ни бунчалик узок давом эттирганим учун сиз — хурматли муштарийдан узр сўрайман. Наилож. Телевидение оркали кўрсатилган бир концертга ўз муносабатимни билдириш учун шундай йўл тутишимга тўгри келди. Худди томдан тараша тушгандек "œўшанда шундок-шундок бўлди, нега ундок килди", деб кўяколсам хеч кўнглим жойига тушмайдигандай, гапим ичимда колиб кетадигандай туюлди.

Хуллас, энди муддаога ўтай.

            Шу йили, апрел ойининг 13-санасида "œЎзбекистон" телеканали Тошкент давлат циркида бўлган бир концертни намойиш этди. Унда республикамизнинг таникли санъаткорларидан анчаси иштирок этган экан. Навбат Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таникли кизикчи Обид Асомовга берилди. У аренада (сахна театрда бўлиши боис циркдаги томоша жойини ўз номи билан атадик - Д. Г.) пайдо бўлиши билан ўз чикишини галати "œаския" билан бошлади:

- Мана, хохланг олдимиздан кўринг, хохланг оркамиздан, - дея ўзи хандон отиб кулди. Унга биров"эргашди", биров "œтавба" деди. Тумонат одамни ўзига каратиб турган кизикчи янада илхомланди шекилли, бирданига японларга хавас килиб колди:

- Бўйимиз - 150 сантиметр. Лекин бу япониялик бўлишимиз учун баландлик килади. Бўйимиздан озрок киркинг. Хеч бўлмаса 20 сантиметр. Мусулмончасига (?!).

Буниси хам ўтди. Яна биров кулди, кимдир ёка ушлади.

Обид Асомов жўшгандан жўшаверди. Кўшикчиларни хажв остига олишни бошлади. Иктидорли хонанда Сарвара Одилхўжаева нишонга олинди. Унинг "œАйб  мендами, айб сендами энди ёр" мисралик дард ва изтиробга тўла  кўшиги бор. Бу кўшикни хонанда жуда ўрнига кўйиб айтади. Шунинг учун хам уни шундайига, эрмак ўрнида эшитиб бўлмайди. У фарзандсизлик догида коврилган, ўз жуфти-халолига содик аёлнинг кўнгил фарёди. Обид Асомов ўзича "œдонолик" килди, кўшик кахрамони бўлган мушфик аёлга "œйўл" кўрсатди:

- Хой баракат топгур. Нега жар соласан? Даволан, дўхтирга бор," — деди.  

Шунда мен кизикчига койил колгандай бўлдим. Кайси жихатдан денг? Обид Асомовда дард йўк, ташвиш йўк эканда. Багри бутун одам эканда, деб ўйладим. Илохим шундай бўлсин. Хар бандасини гамдан, дарддан Яратганнинг ўзи асрасин.

Лекин шу жихатдан унга койил колишим хам ноўриндек туюлди менга. Ахир "œдарди, гам-ташвиши йўк" кизикчи ўзининг хозирги харакати билан тирнокка зор бўлганча какшаб юрган канчадан-канча одамнинг кўнгил ярасига туз сепмади дейсиз. Ахир "œКўшнинг кўр бўлса бир кўзингни кисиб юр" деган накл бор-ку. Бу билан доно халкимиз "œбойлигинг хар канча ошиб-тошиб кетсада, атрофингда мухтожлар борлигини унутма. Кўнглинг хар жихатдан тинч бўлсада ёнгинангда хаста диллар турган бўлиши мумкинлигини эсингда тут, уларни огринтириб кўйма," демокчи эмасми?

"œЎйнаб гапирсанг хам ўйлаб гапир," — дегани-чи?

Нима энди айримларга колса, шоирлар дардли байтлар ёзишмасину, кир ювиш кукунларини, кахвани, аллакайси алока компаниясининг хизматлари афзаллигини мадх этувчи касидалар ёзишсину, кўшикчилар бошка мавзуларни йигиштириб кўйиб, эртаю кеч шу касидаларни кўшик килиб куйлашсинми? Бу кўргулик хаёт хакикатига тўгри келармикан? Бунга хурматли кизикчи О. Асомов нима деб жавоб бераркан?  

Мабодо ушбу маколани мухтарам О. Асомов ўкиб колса ўйламасинки, муаллиф хам кийналганлардан экан-да, деб. Йўк , Яратганнинг берганига минг катла шукур, ували-жувалиман. Эртаю кеч Оллохдан болаларимга бахт-саодат тилаб яшайман. Лекин шохига урса туёги зиркирайди, деганларидек, эл деб аталмиш улкан оиланинг тенг хукукли аъзоси бўлганим учун унинг кувончию ташвишига хам бошка юртдошларим катори тенг шерикман. Шу боис айрим кўнгли ўксик юртдошларимга карата ўйнаб отилган фаросатсизлик тошининг аччик шамоли менга хам тегиб ўтгандай бўлди.

     Камина юкорирокда бир мисрасини келтирган кўшикнинг куйидаги сатрлари мазмунига бир эътибор беринг-а:
 

                                              Кўрмай яшаб кетганлар бор бахтиёр,

                                              Билмай яшаб кетганлар бор бахтиёр.

                                              Биз сен билан кўл ушлашиб юргандик,

                                              Айб мендами, айб сендами, энди ёр...

 

                                               Нетай,  шундай кенг дунёга сигмасам,

                                               Боламга деб ўйинчоклар йигмасам.

                                               Тушларимда алла айтиб йигласам,

                                               Айб мендами, айб сендами, энди ёр"¦

Ushbu mavzuning dastlabki qismlari forumning oldingi manzilidan ko'chirilmoqda.

Qayd etilgan


_Otabek_  16 Iyun 2006, 09:27:16

Iqtibos
Бу мавзуда хар бир ўзбек учун бирдек кадрли бўлган кизикчилик санъати хакида сўз юритамиз.

- Бугун у кай ахволда?
- Сизнингча, эстрадамизнинг бу йўналиши яхши ривожланиб боряптими?  
- Кандай камчиликлар бор?
- У ёки бу артист хакида шахсий фикрларингиз.
- Хорижий, масалан Россия юмористларидан бизнинг санъаткорларимиз кай тарафлама ажралиб туришади?  
- Хозирда кизикчиларимиз ижтимоий муаммоларни кўтариб чикишяптими?
Iqtibos: shoir
- Qiziqchilik san'atining hozirgi ahvolini yaxshi deb bo'lmaydi
- Ha, rivojlanyapti, lekin o'sish yo'q, deyarli.
- Ortiqcha bachkanalik va o'ta nozik intim kulgi
- Hojiboy Tojiboyevni hurmat qilaman.
- To'g'risi, Rossiyanikini yaxshi bilmayman.
- Ha, lekin har doim ham emas.

Qayd etilgan


_Otabek_  16 Iyun 2006, 09:28:59

Iqtibos: muslimasubh board=liter thread=1147061008 post=1147132873
Rasululloh sallolohi alayhi vasallam birovlarni kuldirish uchun yolg'on gapirgan kishi haqida qatti qgapirganlar, ularga vayl bo'lsin, vayl bo'lsin, vayl bo'lsin deganlar. Har bir ohiratini o'ylaydigan kishi vaqtini behuda-asli hayotda yo'q bo'lgan kulguga emas, balki haqiqiy real hayotga qanday taqsimlashni bilishi kerak, hazilning ham samimiy va hayotiy bo'lganlarigina ma'qul, qolganlariga esa sarvari koinot Rasululloh salallohi alayhi vasallam aytganlaridek vayl bo'lsin!

Qayd etilgan


_Otabek_  16 Iyun 2006, 09:29:48

Iqtibos: darvesh board=liter thread=1147061008 post=1147233478
Iqtibos: muslimasubh board=liter thread=1147061008 post=1147132873
Rasululloh sallolohi alayhi vasallam birovlarni kuldirish uchun yolg'on gapirgan kishi haqida qatti qgapirganlar, ularga vayl bo'lsin, vayl bo'lsin, vayl bo'lsin deganlar. Har bir ohiratini o'ylaydigan kishi vaqtini behuda-asli hayotda yo'q bo'lgan kulguga emas, balki haqiqiy real hayotga qanday taqsimlashni bilishi kerak, hazilning ham samimiy va hayotiy bo'lganlarigina ma'qul, qolganlariga esa sarvari koinot Rasululloh salallohi alayhi vasallam aytganlaridek vayl bo'lsin!

Haq gap.

Qayd etilgan


_Otabek_  16 Iyun 2006, 09:30:26

Iqtibos: maknuna board=liter thread=1147061008 post=1147346175
Assalamu alaykum!
Islomda kulgu butkul ma'n etilmagan, birodarlar, dinni keng tushunaylik.
Biroyning ustidan kulish, har xil nag'malar ta'qiqlangan.
Lekin haq gapni kulgu bilan gapirish aslo man qilinmagan.
Shunga ham e'tibor qilinglar.

Qayd etilgan


_Otabek_  16 Iyun 2006, 09:31:34

Iqtibos: shoir board=liter thread=1147061008 post=1147512420
Mirzabek Holmedov haqidagi maqolani kiritishga harakat qilayapman. Muallif: Maqsud Jonixonov.

Qiziqchilik nima?

Dunyoda kulishni yoqtirmaydigan odam bo‘lmasa kerak. Umrida hazil qilmagan, do‘stlari, xullas kim bilandir hech qursa latifa aytishmagan odam bor desalar ishonmasdim. Negaki, kulgu ham tabiatning boshqa ne’matlari qatori Yaratgan tomonidan bandasiga berilgan ziynatlardan biridir. Kulguni ziynat deyishimizning boisi bor, kulgan odam beg‘ubor bo‘ladi, yasharadi, qalbi tozaradi. Ko‘p hollarda bitmay kelayotgan ishlar bir og‘iz latifa yoki shirin kulgu bilan ijobiy tomonga hal bo‘lganini eshitganmiz.
Kulish hammaning qo‘lidan keladi, ammo kuldirishchi? Bu mashaqqat. Buni shu sohaning (aslida qiziqchilik soha ham emas) ichida yurgan, odamlarni kuldiraman deb tunu kun so‘z qidirayotgan kishilargina yaxshi biladi. Biz qiziqchini ko‘rsak, beixtiyor kula boshlaymiz, yuzimizga tabassum yuguradi. Nega? Chunki, qiziqchini ko‘rgan odam xayolida darhol uning gaplari, sahnadagi yurish-turishlari gavdalanadi. Ammo sahna boshqa, hayot boshqa. Qiziqchi ana shu sahnaga o‘z-o‘zidan chiqib olmaydi. Bungacha qanchadan-qancha dovon bor. Bu dovonlardan o‘ta olish esa har kimga ham nasib etavermaydi. San’atning bu turida ham ustozlar, pirlar bor.
Gap ustozlar haqida ketar ekan, biz bu jihatdan ancha kambag‘almiz. Chunki bizda qiziqchi ustozlar barmoq bilan sanarli. To‘g‘ri askiyachilikda dong taratgan ustozlar ko‘p, ammo qiziqchilik bilan askiyachilik o‘rtasidagi farq osmonu yer qadar. O‘zbek qiziqchilik san’atiga Muhiddin qiziq Darveshov asos solgan desak aslo yanglishmaymiz. Sodda ko‘rinishli, dunyoning eng chekkasiga ham olib borib har qanday ajnabiy kiyimlarni ustiga ilib qo‘ysa ham o‘zbekligi shundoq bilinib turuvchi bu inson (u kishining joylari jannatda bo‘lsin) o‘zining kuldirish yo‘li bilan ajralib turardi. U oddiy latifani ham xuddi o‘zi guvoh bo‘lgan kishidek gapirar, harakatlari, do‘ppini qiyshaytirib kiyib olishlarining o‘zi ham uning o‘ziga xosligidan darak berardi. Muhiddin akaning latifalari shunchaki kulish uchun emas, balki hayotdagi muammolarni qamrab olganligi bilan ham ahamiyatli va zalvorlidir. Uning bunday kulgulari qancha zahmatlar, mashaqqatlar olib kelmadi, deysiz? Demak, qiziqchilik ham, unga munosib bo‘lish ham oson emas ekan. Shu bilan birga zahmatlarga chidab, kulgu ulashishda davom etish ham baxt.
Odamlarni kuldirishdan ko‘ra yig‘latish oson, deyishadi. Demak, kuldirish ham san’at. Kulgu bilan faqat bir odamning ko‘ngliga yorug‘lik olib kirish emas, balki uning ma’naviy qiyofasini shakllantirish ham mumkin. Shu ma’noda ustoz Muhiddin qiziqdan keyin o‘zbek qiziqchilik san’ati darajasini yanada keng targ‘ib etib, unga yangicha usullar olib kirayotganlar ham ko‘payganini ta’kidlash joiz. Ularning oldingi safida rahmatli Rustam qiziq Hamroqulov turardi. Undan keyin Hojiboy Tojiboev, Mirzabek Xolmedov, Abdulla Akbarov, Obid Asomov, marhum Sobit Asomov, To‘xtamurod Azizov, Abdurahmon Siddiqov, Anvar Ne’madaliev, Botir va O‘tkir Muhammadxo‘jaevlar, Zokir Ochildiev, Ortiq Sultonov va boshqa...lar turadi. Bularning har biri haqida alohida gap aytish mumkin. Nomlari sanab o‘tilgan qiziqchilarimiz Muhiddin qiziq haqida aytilgan fikrlarimizga qay darajada mos yoki mos emas, bunga baho berish muxlislarga havola. Lekin unutmasligimiz kerakki, qiziqchining ustozi degan gap har doim ham mantiqqa to‘g‘ri kelmaydi. Chunki birovga sen odamlarni bunday qilib kuldirasan, unday qilib kuldirasan, degan bilan kuldirishga ishtiyoqmandning badanida bo‘lmasa, hammasi zoe. Zotan, qiziqchilik kasb ham emas, hunar ham. Qiziqchilarimizning o‘zlari xo‘p topib aytishgan: "œXudo bermagan bo‘lsa eshak bozoriga dallol ham bo‘lolmaysan". Qiziqchilik qon bilan kirmasa boshqasi bekor. Har holda bu bizning fikrimiz.
Yana bir gap yuradi: "œKim qiziqchi? O‘z ovoziga, o‘z qiyofasiga ­ o‘z yo‘liga ega bo‘lgan san’atkor ­ qiziqchi".
Biz esa ushbu kitobimizda katta san’atimizda ana shunday, o‘zining takrorlanmas yo‘lini, o‘rnini, ovozini topgan ajoyib so‘z ustasi, kino va teatr aktyori, O‘zbekistonda xizmat ko‘rsatgan artist Mirzabek Xolmedov haqida, uning sahnadagi va sahnadan tashqaridagi hayoti xususida so‘z yuritmoqchimiz.

Qayd etilgan


_Otabek_  16 Iyun 2006, 09:32:22

Iqtibos: shoir board=liter thread=1147061008 post=1147512459
"œMen kim ­ oddiy bir masxaraboz..."

Uning ko‘zlari faqat sahnada kulib turadi. Boshqa paytda esa jiddiy boqadi. U o‘ta istarali inson. Bir marta suhbatlashgan odam uning gaplarini yana qo‘msayveradi. Uning bo‘y basti emas, iqtidori rosa baland. Shu bois muxlislari ko‘p. Uni yaxshi ko‘radilar, ardoqlaydilar, qo‘msaydilar. Ammo u hamma o‘ylagandek qiziqchi emas ­ inson. Bizdan farqi kuldirish uchun yig‘laydi, tinimsiz izlanadi, hayotning ikir-chikirlariga o‘ralashib qolib, insoniyligini yo‘qotib borayotganlarni hajv etadi. Ota-ona, qarindosh-urug‘, jigarbandlar to‘g‘risida jo‘shib-jo‘shib dardli monologlar o‘qiydi.

Qayd etilgan


_Otabek_  16 Iyun 2006, 09:34:11

Iqtibos: shoir board=liter thread=1147061008 post=1147512520
Bolalik yoxud kichik artist

Bir odam quduq qaziyotsa, uning iltimosi bilan tuproqni chelakda tortib olayotgan sherigi so‘rabdi:
­ Usta nima uchun quduq qazasiz?
­Ota-bobom qazigan, men ham qaziyman-da!
­Agar ular bu kasb bilan shug‘ullanishmaganda, siz nima qilardingiz?
­Unisini bilmadim-u, lekin baribir quduq qazardim, shekilli.
­Nima uchun endi?
­Chunki bu taqdir, axir odamlar suv ichishi uchun kimdir shu ish bilan shug‘ullanishi kerakmi?
Bu gapni nima uchun keltirdik. Kimning qanday odam bo‘lishi taqdiri azaldan.
Mirzabek Xolmedov ham bolaligidanoq boshqalardan ajralib turgan. Har xil latifalar aytib do‘stlarini kuldirib yurgan. Oilada ham u o‘z "œartist"ligini namoyish etavergan. Xo‘sh, bu artistlik nimadan iborat edi. Avvalo shuni aytish kerakki, u katta bir oilada, o‘n farzand orasida o‘sib-ulg‘aygan. Mabodo ota-ona aynan Mirzabekka biror yumush buyursalar, bu ishni bajarish yo uning esidan chiqardi, yoki aka-ukalariga ishonib topshiriqni ado etmas edi. Bundan voqif bo‘lgan ota-ona koyimoqchi bo‘lsalar, u darhol shirin gaplar bilan yoki ajoyib bir latifa aytib ularni kulgu bilan yengardi. Mana shunaqa holat ko‘p bora takrorlangani sabab u "œartist" nomiga sazovo? bo‘lgan...


Qayd etilgan


_Otabek_  16 Iyun 2006, 09:38:12

Iqtibos: shoir board=liter thread=1147061008 post=1147512614
So‘ng...

...So‘ng u ulg‘aydi. Ichida nedir borligini anglab yetdi. "œArtist" tayyorlaydigan o‘qishga kirmoqchi bo‘ldi. Har gal yiqilaverdi. Ammo ta’kidlashni istardik, u o‘qishga kirishga no‘noq bo‘lsa-da, hayot maktabida obdon saboq olgan edi. U o‘qiganlardan ham ko‘ra o‘n chandon ortiq iste’dodga ega edi. Yaxshi niyat yerda qolmas ekan, u baribir talaba bo‘ldi. San’at institutida boshqalar to‘rt yil o‘qigan bo‘lsa, u rosa sakkiz yil o‘qidi. Bunga sabab Mirzabek talabalik chog‘idanoq to‘ylarning "œgul"iga aylanib ulgurgandi. Uning xaridorlari mo‘l edi, ammo aksariyat to‘ylar dars paytiga to‘g‘ri kelardi. Shunday paytlarda Mirzabekning oldida ikkita muammo paydo bo‘lardi: yo darsni tanlash, yoki to‘yni. U bunday chog‘da hech ikkilanmasdan albatta ikkinchi yo‘lni tanlardi. Chunki dars har kun bor, pul esa...
Bu holat esa uning o‘qishdan bir-ikki bor chetlatilishiga olib keldi. Kursdoshlar uning yonini olib, domlalardan kechirishni so‘rardilar. Albatta mehribonchilikning boisi bor. Boisi shuki, yegan og‘iz uyalar deganlaridek, Mirzabek har gal to‘ydan olgan "œstipendiya"si bilan kursdoshlariga rosa ziyofat berardi. Qarabsizki...

Qayd etilgan


_Otabek_  16 Iyun 2006, 09:38:54

Iqtibos: shoir board=liter thread=1147061008 post=1147512839
U qiziqchimi, yoki...

Darhaqiqat, u qiziqchimi yoxud boshqa kasb egasimi? Agar qiziqchi bo‘lsa, nega uning chiqishlarida mahzun holat ko‘p. U dardli monologlar ila nechun ko‘ngillarga dard olib kiradi. Bundan nimani anglash mumkin? Bunday savollarning javobi bitta: u san’atkor. San’atkor so‘zini esa keng ma’noda tushunish kerak. To‘g‘ri, bizda artistlar ko‘p, haqiqiy san’atkor esa barmoq bilan sanarli. Mirzabek Xolmedov ham shunday noyob san’atkorlar safiga kiradi.
Odatda biz, serqirra iqtidor sohiblariga nisbatan "œHa, xudo har tomonlama bergan-da" qabilidagi gaplarni ishlatamiz. Aslida ham shunday. Biroq shu o‘rinda yana bir narsani ta’kidlamoq joizki, bundaylar o‘zligini anglab, so‘ng san’at oshyoniga qadam qo‘yadilar. Qachonki, inson o‘zini anglagan taqdirdagina, boshqalarni ham tushunib yetadi. Bu allomalardan qolgan hikmat. Shunday ekan, san’atkor sahnaga chiqishdan oldin jiddiy tayyorlanadi. Tomoshabin oldiga quruq so‘z bilan chiqishdan orlanadi. Har bir gapini ruhan tahlil etgachgina, sahnaga chiqadi. E’tibor bergan bo‘lsangiz, u hammani kulguning eng yuqori cho‘qqisiga olib chiqadi-da, birdan dardli monologlar o‘qiy boshlaydi. Shunda qiziq holat yuzaga keladi: hozirgina qah-qah otib kulayotgan tomoshabin yuzida g‘amginlik zohir bo‘ladi.
Eng muhimi, uning hamma aytadigan gaplari o‘z yuraginiki. Hatto monologu qasidalar muallifi ham uning o‘zi. Kuldira-kuldira yig‘latishiga kelsak, ushbu holat uning ichki "œMYeN"idan darak beradi.

Qayd etilgan


_Otabek_  16 Iyun 2006, 09:40:59

Iqtibos: shoir board=liter thread=1147061008 post=1147512953
"œKo‘zlarim yo‘lingda"

Yaqinda bir kino muxlis yaxshi gapni aytib qoldi. Bizda o‘zini aktyor deb sanab yurganlar ko‘p, lekin ularning aksariyati soxta rol o‘ynaydi, dedi u. Ba’zi aktyorlarning o‘nlab rollari bor-u, aksariyati esda qolmaydi, ayrim aktyorlar esa birgina roli bilan tomoshabinga ma’qul keladi.
Tomoshabin haq. Mirzabek Xolmedov ana shu ikkinchi toifaga mansub aktyordir. Biz bu o‘rinda u bosh rolni ijro etgan "œKo‘zlarim yo‘lingda" filmi haqida gapirmoqchimiz.
Mirzabek hajviy rollarni qanchalik qotirib o‘ynasa, jiddiy rollarni ham shunchalik maromiga yetkazib talqin etadi. Bunday iqtidor egalari esa kamdan-kam bo‘ladi. Biz ko‘pincha aktyor deganda har qanday rolni o‘ynayverishi mumkin bo‘lgan kishilarni tushunamiz. Lekin har bir obrazni qoyilmaqom qilib yaratadigan iste’dod egasini topish yaratilajak filmlarning muvaffaqiyatini ta’minlovchi eng muhim omil deb o‘ylayman. Aniqroq qilib aytadigan bo‘lsak, aktyorni asarga qarab emas, balki asarni aktyorga moslashtirib yozish kerak. Bu usul jahon kino tajribasida keng tarqalayotgan usullardan biridir. Masalan, "œTerminator" filmi ilk bor ekranlarga chiqqach, u katta shov-shuvlarga sabab bo‘ldi. Va buni o‘zlaricha tahlil qilgan kino stsenariychilar yana qo‘shimcha kino ishlashdi va bu filmning serialar sonini yana ikkitaga ko‘paytirishdi. Chunki bu Arnold Shvartsneggerning ijrochilik qobiliyati bilan bog‘liq. Agar "œTerminator"dagi bosh qahramon roliga Arnoldni emas, Jan Klod Van Dammni taklif etishganida...yo‘q, buni tasavvur qilishning o‘ziyoq bachkanalikka boradi. Jeki Chan uchun ham maxsus stsenariylar yoziladi. Janob Ben bo‘lib tanilgan aktyor uchun esa maxsus kinostsenariychilardan tortib, eng oddiy muxlislargacha har xil obrazlar siymosini yozib berisharkan va mana bu yerini unday, bu yog‘ini bunday o‘ynasangiz, yaxshi bo‘ladi, deyisharkan. Ben esa bu takliflarga hech qachon nopisandlik bilan qaramaydi va shuning uchun ham u dunyoni kuldira oladi. Demak, u haqiqiy qassob.
Taniqli dramaturg Erkin Xushvaqtov bir suhbatimizda shunday degandi: "œMen biror sahna asari yozishdan avval Dilbar Ikromovani ko‘z oldimga keltiraman va uning xatti-harakatlari, fe’l-atvoriga monand qilib asarni yoza boshlayman". Darhaqiqat, biz Erkin Xushvaqtovning aksariyat asarlarida Didbar Ikromovaning bosh rol ijrochisi ekanligini ko‘ramiz va o‘z o‘rnida bundan ko‘nglimiz to‘ladi.
Bu gaplar bilan aytmoqchimizki, Mirzabek Xolmedovga faqat komik aktyor sifatida qarash noo‘rin, unga munosib stsenariylar darkor. U odamlarni kuldirib yurish bilan birga, dardni ham ifoda eta oladigan kuchli aktyordir. Bu gaplarga isbot sifatida "œKo‘zlarim yo‘lingda" filmidagi rolni eslashning o‘zi kifoya.

Qayd etilgan


_Otabek_  16 Iyun 2006, 09:41:25

Iqtibos: shoir board=liter thread=1147061008 post=1147513282
Sahna va hayot

Mirzabek Xolmedov sahnaga chiqsa tamoman boshqacha odamga aylanadi. U aytadigan har bir og‘iz jumlasini shunday ifodalaydiki, ko‘z o‘ngingizda guyo voqealar jonlanadi. E’tibor bering, uning latifalari ortida albatta biror bir muammo yotadi. Va ijrochi bu muammoni shunchalik ustamonlik bilan yetkazadiki, qoyil qolmay ilojingiz yo‘q. Uning bir dasturida shunday joy bor. Mirzabek mayda-chuyda muammolardan ko‘z ochib, gapni keyingi paytlarda eommunal xizmat haqi oshib borayotganligi, hamma narsaga o‘lchagich asboblar o‘rnatilayotganligiga taqaydi-aa, shunday deydi: "œYaxshiyam hojatxonaga o‘lchagich o‘rnatishmagan, yo‘qsa..." Uch nuqtadan keyingi gap aytilsa, aytilmasa biz kulamiz. Dastlab bu gap bachkanaday tuyuladi, ammo keyin o‘ylab qarasangiz, bu so‘zning toshi nihoyatda og‘ir...
Sahna muqaddas joy. Unga chiqish oson emas va har kimga ham nasib etavermaydi. Chiqdingmi, chiqa oldingmi endi unga munosib bo‘lish darkor. Ana shu haqiqatni unutmagan Mirzabek Xolmedov mana necha yillardan buyon muxlislar ko‘nglini xushnud etib kelmoqda. Men har gal bir narsaga amin bo‘lamanki, Mirzabek qachon kontsert qo‘ysa, zal albatta tomoshabin bilan to‘ladi. Chunki u kontsert davomida hech kimni zeriktirmaydi. Latifa aytib bo‘lgach, qo‘shiq ijro etadi, keyin raqsga tushadi. Bularning barchasi zamirida tomoshabinga tabassum ulashish yotadi.
Mirzabek sahnaga chiqish uchun hayotdan ko‘p narsani oladi. U o‘ta jiddiy inson. Kundalik hayotdagi shu jiddiylik unga sahnad? topib gapirish uchun asqotadi. Mashoyixlar shunday degan ekan:"œAgar sen bu hayotning ustidan kulishni o‘rganmasang, hayot umring oxirigacha sening ustingdan kulib o‘tadi". Rostdan ham shunga o‘rganish va ko‘nikish kerak, shekilli. Har qanday qiziqchi o‘z dasturlarida mana shu haqiqatni ko‘rsata olsa, uni haqiqiy qobiliyat egasi deyishimiz mumkin. Buning uchun esa hayotda nihoyatda sinchkov bo‘lish talab etiladi. Mirzabekda shu narsa bor. Demak, hayot hamma narsaga ustoz deganlari shu o‘rinda yana bir bor esga tushadi. Abu Abdulloh Rudakiy aytganlaridek:

Har kimsa hayotdan olmasa ta’lim,
Unga o‘rgatolmas hech bir muallim.

Qayd etilgan


_Otabek_  16 Iyun 2006, 09:42:07

Iqtibos: shoir board=liter thread=1147061008 post=1147513373
Mirzabek va uning teatri

Biz ijodkorlarni, shoir va yozuvchilarni yaxshi ko‘ramiz. Ko‘cha-ko‘yda ko‘rib qolsak, salom berib ko‘rishishga, iloji bo‘lsa dastxat olishga harakat qilamiz. Nega shunday? Chunki, ular sizu bizning dilimizdagini topib, o‘rniga qo‘yib aytadigan kishilardir. Bundoq olib qarasak, bu gaplar hammamizning dilimizda bo‘ladi, biroq hamma gap uni qay darajada ifodalay olishga borib taqalashini hisobga oladigan bo‘lsak, bu ijodkorlik qobiliyatiga mos ish ekanligini anglab yetamiz. Demak, ijodkor bo‘lish, san’atkor sifatida e’tirof etilish ham Alloh tomonidan berilgan ulug‘ tuhfadir. Bunga shukur etmoq lozim. Shu ma’noda "œMirzo" teatri ham tomoshabinning diliga mos tushadigan tomoshalarni ko‘rsatish uchun tashkil etilgan yaxshi jamoadir. Mana bir necha yildan buyon bu teatr baholiqudrat o‘zining dasturlarini namoyish etib kelmoqda.
Ochig‘ini aytish kerak, "œMirzo" teatrining har galgi dasturga puxta tayyorgarlik ko‘rgani tomosha paytida bilinadi. Voqealarda "œyarq" etib turadigan xarakter bor. Agar biz "œMirzo" teatrining asoschisi Mirzabek Xolmedovni daryoga o‘xshatsak, uning suvini Valijon Shamsiev va Shukrullo Isroilovlar tashkil etadi. Mirzabekni daryoga qiyoslaganimizning boisi shuki, u nihoyatda jo‘shqin, o‘zini o‘ziga sig‘dira olmaydigan san’atkordir. Shu bois uning "œsuvlari" ham ana shu daryoga monand ravishda ijod qilishga intilmoqdalar.
Boshda aytilganidek, bizda iqtidorli aktyorlar ko‘p, ammo ularni joy-joyiga quyadigan va qobiliyatlarini to‘liq aks ettiradigan asar kam. "œMirzo" teatrida esa bunday muammo yo‘q. Valijonning ham, Shukrullo-yu Ma’murjonning ham, hattoki Oybekjonning (Mirzabek Xolmedovnina o‘g‘li) ham o‘z o‘rni va roli bor. Biz bugun "œMirzo" teatri deganda ana shunday o‘ziga xos ijodiy jamoani tushunamiz.
Valijonning "œotaxon" obrazini qoyillatgani, Shukrulloning dev yoki doim ovqat deb tamshanib yuradigan obrazlarni talqin etishi biz uchun qadrli bo‘lib qolgan. Bularning barchasi "œMirzo" teatrining dunyoga kelishi bilan bog‘liq. Agar shu teatr bo‘lmaganda, ehtimol Valini ham, devni ham va hattoki Mirzabekning o‘zini ham bunchalik kashf etmagan bo‘larmidik...

Qayd etilgan


_Otabek_  16 Iyun 2006, 09:42:44

Iqtibos: shoir board=liter thread=1147061008 post=1147513709
Qo‘shiqchilik nima?

O‘zbek qo‘shiqchilik san’atining o‘ziga xos buyuk tarixi bor. Xalqimiz orasidan shunday ulug‘ san’atkorlar yetishib chiqishganki, ularning har biri haqida alohida asar yozsa bo‘ladi.
Qo‘shiqchilarimizni, mumtoz ashulalarimizni, nolasi olamni buzadigan navolarni aytmaysizmi? Eh-he, bularning bari saltanat. San’atning bu qasrida hoqonlik darajasiga erishgan ne-ne hofizlarimiz o‘tib ketmadilar?! Shukurki, bugungi kunda ham ularning munosib davomchilari, izdoshlari bor. Biz bu o‘rinda ularni sanamoqchi emasmiz. Gap shundaki, bugun yetishib chiqayotgan yosh xonandalar ulug‘ ustozlar yo‘lini munosib davom ettirayaptilarmi?
Tan olib aytish kerakki, yoshlarimizning hammasini ham yomonotliqqa chiqarib bo‘lmaydi. Ular orasida salohiyati bilan ajralib turadigan, yaxshi qo‘shiqlar yaratayotganlar ko‘p. Buni hech kim inkor etolmaydi. Biroq, shundaylar ham borki, ularning ba’zan nima deyayotganlariga tushunmaysan, kishi. Mirzabek Xolmedov ana shunday saviyasi past, bachkana qo‘shiq va qo‘shiqchilar haqida ko‘p tanqidiy fikrlarni aytadi. Va bu holat uning kuyunchakligidan darak beradi. Mirzabek Xolmedov barcha fidoyi san’atkorlar, asl qo‘shiqning qadriga yetuvchilar qatori toza ashulalar, ma’naviy boy xonishlar dunyoga kelishining tarafdori. Shuning uchun ham u yutuqlardan quvonib, kamchiliklardan noliydi.
Endi uning o‘ziga kelsak, Mirzabekda shirin ovoz bor. U she’r o‘qiganda ko‘nglillar yayraydi, monologlar o‘qisa shuurimiz bahra oladi, qo‘shiq aytsa dil zavqlanadi. Lekin keyingi paytlarda uning ijodida yengil-elpi qo‘shiqlar ham ko‘rinib qoldi. Bu esa uning qiziqchiligiga borib taqalsa ehtimoldan xoli emas. Ammo ovozni hurmat qilib yaxshi qo‘shiqlar aytsa bo‘ladi-ku!

Qayd etilgan


_Otabek_  16 Iyun 2006, 09:43:16

Iqtibos: shoir board=liter thread=1147061008 post=1147513888
Boshlovchi

U ko‘p narsaning boshlovchisi. To‘yni boshlab, mehmonlarni xushnud etadi. Kontsertni boshlab tomoshabinlarni xursand qiladi. Ichida ilmog‘i bor latifani boshlab o‘ziga tashvish orttiradi. Demak, kimlarningdir nazdida oson tuyuluvchi boshlovchilik qilish ham qiyin ekan.
Kamina ham to‘ylarda boshlovchilik, o‘rtakashlik qilib yurardim. "œSizning monologlaringizni to‘ylarda aytaman, sizga havas qilaman" deya Mirzabek akadan duo ham olganman. Bir kuni kelin-kuyovning to‘yida bazmning o‘rtalariga borib, onalar haqidagi monologni o‘qidim. Va tugatib bo‘lgach, nihoyatda xijolat bo‘ldim. Chunki kuyovning onasi meni chetga tortib, shunday dedi: "œUka rahmat, to‘yni yaxshi olib borarkansiz, biroq, men tirikman-ku, nega o‘lganlar haqida she’r o‘qiysiz?.." Men ayolga hech narsa demadim, deyolmadim va bunga hojat ham yo‘q edi. Shu-shu bir haqiqatni yana bir bor tan oldim. Chumchuq so‘ysa ham qassob so‘yin deganlari bejiz emas ekan.

Qayd etilgan