Muallif Mavzu: Namozning foydalari  ( 7384 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Хадича

  • Mehmon
Namozning foydalari
« : 28 Fevral 2013, 13:18:40 »
Bismillohir rahmonir rohiym.
Assalomu alaykum...


" Sabr va namoz ila yordam so'rang.
 Va albatta,
 u nafsi siniqlardan boshqalarga
 juda katta ishdir"
(
Baqara surasi, 45-oyat)

" Namozni qoim qiling, zakot bering
,o'zingiz uchun qilgan yaxshiliklarni
 Allohning huzurida toparsiz. Albatta, Alloh qilayotganingizni ko'r
uvchidir."
( Baqara surasi, 110-oyat )

Islomning 5 ustunidan biri bo'lgan,eng go'zal va latif ibodat,mo'minning meroji bo'lmish Namozni foydalari haqida qancha izlansak,bilsak ham baribir uning insoniyatga hali noma'lum bo'lgan ko'plab foydalari bor.

Ming yil o'tib boshqa din vakillari ham Namozning qanchalik foydalik va mukarramlik ekanligini endi e'tirof qilishmoqda.

Bernard Shou shunday deydi :

" Musulmonlarning namozi tez orada vrachlarning retseptlari orasidan joy oladi".

Ushbu mavzuda Namozning qanchalik foydalari haqida ma'lumot almashamiza. Zero,bu ma'lumotlar ham Namozni xushu.siz erinib o'qiyotganlarga namozni fazli haqida bir oz tafakkur qilib,namozni seva boshlashligiga ham bir sabab,turtki bo'lsa ajabmas.

InshaAlloh, Boshlagan ishimiz hayrli va davomiy bo'lsin...





Хадича

  • Mehmon
Javob: Namozning foydalari
« Javob #1 : 28 Fevral 2013, 13:48:38 »



Мусулмон инсон намозни
Аллоҳ таолонинг амри бўлгани
учун ўқийди. Роббимизнинг ҳар
бир амрида эса бениҳоят ҳикмат
ва фойдалар, ҳар бир тақиқида эса
кўплаб зарару зиёнлар бор. Ушбу
фойда ва зарарларнинг аксарият
қисми бугунги кунда тиббиёт
мутахассислари томонидан
тасдиқланиб келмоқда.
Ислом дини саломатликка энг
юксак аҳамият берган диндир. Шу
боис бўлса керак, динимиз
ибодатларнинг энг устуни бўлмиш
намозни умримизнинг сўнгига
қадар ўқишимизни буюрган. Намоз
ўқиган одам бу гўзал ибодатнинг
саломатликка оид манфаатларига
ҳам албатта эришади. Намознинг
инсон саломатлигига келтирадиган
фойдаларидан баъзиларини санаб
ўтайлик:
1. Намозда бажариладиган
ҳаракатлар енгил, осон бўлгани
учун юракка зўр келмайди
(толиқтирмайди) ва куннинг
маълум бир вақтларида
бажарилгани учун инсонни доимо
тетик тутади.
2. Бир кунда бошини саксон
марта ерга қўйган инсоннинг
миясига мунтазам равишда кўп
миқдорда қон оқиб келади. Мия
ҳужайраларининг қон билан яхши
тўйиниши туфайли намоз
ўқийдиган одамларда хотира
сустлиги ва склероз камроқ
учрайди. Бундай кишиларнинг
турмуш тарзи соғлом бўлади.
Даставвал рукуъда тананинг
тенг ярмигача эгилган бош мияга
қон келиши жонланади. Шу
ҳолатда бироз турган киши
саждадан аввал ростланиб олади.
Бу бош мияни қон билан
таъминловчи томирларни эндиги
бўладиган кучли қон оқимига
тайёрлайди. Энди намозхон
эгилиб, тиззаларига чўккалаб, сўнг
бошини саждага қўяди. Натижада
қон босими баланд бўлган
кишилар учун ортиқча зўриқиш
ҳосил бўлмайди. Сажда ҳолатида
бош мияга катта миқдорда қон
оқиб кела бошлайди. Шу ҳолатда
бироз тургач, инсон дарров туриб
кетмай, аввал бироз ўтириб олади.
Бундай ҳолатда бирдан туриб
кетиш қон босими паст бўлган
одам учун нохуш ҳолатларга олиб
келиши мумкин. Энди намозхон
иккинчи марта саждага бош қўяди.
Бош мияни қон билан
таъминловчи томирлар иккинчи
марта тўлиқ қувват билан
ишлайди. Шундан кейингина
намозхон ўрнидан туриб, қад
ростлайди. Мана шу ҳаракатлар
натижасида пайдар-пай катта
миқдордаги қонни узатиб турган
томирлар эгилувчан, таранг
бўлади. Бундай «Ð¼Ð°ÑˆÒ›»Ð»Ð°Ñ€Ð½Ð¸
йиллар давомида ҳар куни, муайян
вақтларда бажариб турган
томирлар чиниқиб, эластик
ҳолатда бўлади, ичида тиқинлар
ҳосил бўлмайди.
Шу ерда «ÐÐ°Ð¼Ð¾Ð· ўқийдиган
одамларда ҳам қон босими,
айниқса, бош чаноғининг ички
босими учраб туради-ку», деган
ҳақли савол туғилиши табиий.
Албатта, ҳар қандай дардни Аллоҳ
таолонинг Ўзи беради. Бироқ,
бундай дардлар ёшлигидан намоз
ўқиб келаётган, саждада узоқроқ
турадиган намозхонларда камроқ
учраши ўз-ўзидан маълум. Бунинг
устига, таҳорат пайтида бўйинга
масҳ тортилганда ҳам бўйин
мушакларида қон юриши
тезлашади, намоз сўнггидаги икки
томонга салом бериш пайтида эса
бўйин томирлари умуртқа
поғонасининг бўртиқлари
томонидан бироз «ÑƒÒ›Ð°Ð»Ð°Ð±»
турилади.
Намознинг қон айланиш
тизимига кўрсатадиган ижобий
таъсирларидан яна бири ташаҳҳуд
ўқилаётган ҳолатда кузатилади.
Ҳозирги замон тиббиётининг
аниқлашича, ташаҳҳуд ҳолатида
ўтирган ҳолда сон
артерияларининг бироз сиқилиб,
кейин бўшатилиши натижасида
ички органлар, биринчи навбатда
юрак ва мия қон билан қўшимча
таъминланар экан. Маълум
бўлишича, оддий ҳолатда
организмдаги қон ташувчи
капиллярларнинг (майда қон
томирлари) 30 фоизигина очиқ
турар, сон артерияси бир сиқиб,
қўйиб юборилганда эса бу
кўрсаткич икки баравар ортар
экан. Демак, шу ҳолатдан сўнг
ички аъзоларга икки марта кўпроқ
қон етказиб берилар экан.

Хадича

  • Mehmon
Javob: Namozning foydalari
« Javob #2 : 28 Fevral 2013, 13:55:46 »
3 Намоз ўқийдиган кишининг
боши мунтазам эгилиб‑кўтарилиб
туриши сабабли унинг кўзларида
 Ò›Ð¾Ð½ айланиши яхшиланади.
Шунинг учун кўзнинг ички босими
 Ð¾ÑˆÐ¼Ð°Ð¹Ð´Ð¸, шоҳпарда (кўз мугузи)
 Ð´Ð¾Ð¸Ð¼ мўътадил намланиб туради.
Бу эса катаракта касаллигининг
 Ð¾Ð»Ð´Ð¸Ð½Ð¸ олувчи муҳим омилдир.

4. Намоздаги изометрик
ҳаракатлар ошқозондаги озуқанинг
 ÑÑ…шилаб аралашишига ва унинг
яхши ҳазм бўлишига ёрдам
беради, сафронинг (ўт
суюқлигининг) ўт пуфагида
тўпланиб қолмай, бир меъёрда
 Ð°Ð¶Ñ€Ð°Ð»Ð¸Ð± чиқишига, ошқозон ости
 Ð±ÐµÐ·Ð¸Ð½Ð¸Ð½Ð³ равон ишлашига имкон
 Ð±ÐµÑ€Ð¸Ð±, қабзиятнинг (ич
 Ò›Ð¾Ñ‚ишининг) олдини олади.
Намоздаги кундалик мунтазам
ҳаракатлар натижасида буйрак,
 Ð¿ÐµÑˆÐ¾Ð± йўллари, қовуқ ва тўғри
 Ð¸Ñ‡Ð°ÐºÐ½Ð¸Ð½Ð³ доимий чайқалиши,
 Ò³Ð¾Ð»Ð°Ñ‚ининг ўзгариб туриши
 Ð½Ð°Ñ‚ижасида бўшанишнинг бир
 Ð¼ÐµÑŠÑ‘рда бўлишини таъминланади
ва бу органларда тош ҳосил
бўлишининг олди олинади.

5. Суткасига камида беш маҳал
 Ð±Ð°Ð¶Ð°Ñ€Ð¸Ð»Ð°Ð´Ð¸Ð³Ð°Ð½ ритмик тана
 Ò³Ð°Ñ€Ð°ÐºÐ°Ñ‚лари бўғимлар, мушаклар
 Ð²Ð° томирларни жонлантириб,
 Ð°Ñ€Ñ‚роз (артрит), остеохондроз каби
касалликларнинг, хусусан,
бўғимларда туз тўпланишининг
 Ð¾Ð»Ð´Ð¸Ð½Ð¸ олади, жисмоний меҳнат
билан шуғулланмайдиган
одамларда томирларда тиқин
пайдо бўлишига тўсқинлик қилади.

6. Организмнинг саломатлиги
тананинг тозалигига боғлиқдир.
Намоз учун шарт бўлган таҳорат
 Ð²Ð° ғусл покликнинг айни ўзидир.
Бинобарин, намоз ҳам моддий,
 Ò³Ð°Ð¼ маънавий покликдир. Баданни
ҳам, руҳни ҳам покламай туриб
 Ð½Ð°Ð¼Ð¾Ð· ўқиб бўлмайди. Натижада
 Ð½Ð°Ð¼Ð¾Ð·Ð½Ð¸Ð½Ð³ барча шартларини адо
 ÑÑ‚ган киши руҳан пок, жисман
тетик бўлади.

7. Профилактик тиббиётда
жисмоний ҳаракатларни куннинг
 Ð¼ÑƒÐ°Ð¹ÑÐ½ пайтида бажариш,
 Ð¾Ð²Ò›Ð°Ñ‚ланиш, уйқу ва дам олишни
 Ò³Ð°Ð¼ аниқ режим асосида йўлга
қўйиш ўта муҳимдир. Намоз
вақтлари организмда қон
айланиши ва нафас олишни
жонлантириш учун энг қулай ва
 Ð¼Ð°Ò›Ð±ÑƒÐ» пайтлардир.

8. Намоз уйқуни тартибга
солишнинг энг мукаммал
низомидир. Мутахассислар
ўтказган тадқиқотларнинг
натижасига кўра, намоз ёрдамида
 Ñ‚анада тўпланиб қоладиган статик
 ÑÐ»ÐµÐºÑ‚Ñ€ заряддан ҳам халос бўлиш
мумкин экан. Танамиздаги бундай
 Ð·Ð°Ñ€ÑÐ´ сажда пайтида ерга ёки
 Ñ‚аҳорат пайтида сувга ёхуд
 Ñ‚аяммум пайтида тупроққа
 Ñ‚екканимизда ерга узатилар экан.

Намоздан сўнг тетиклашиб,
ўзимизни бардам сезишимизнинг
 ÑÐ°Ð±Ð°Ð±Ð¸ қисман мана шу ҳикматга
 Ò³Ð°Ð¼ боғлиқ экан. Намознинг
бундай манфаатларидан тўлиқ
 Ñ„ойдаланиш учун уни вақтида адо
 ÑÑ‚иш билан бирга покликка, тўғри
ва меъёрда овқатланишга,
парҳезга, ейдиган озуқамизнинг
 Ð¿Ð¾ÐºÐ¸Ð·Ð° ва ҳалол бўлишига ҳам
ғоятда эътиборли бўлишимиз
 Ð»Ð¾Ð·Ð¸Ð¼.

Manba: tib.islom.uz

Хадича

  • Mehmon
Javob: Namozning foydalari
« Javob #3 : 28 Fevral 2013, 15:13:37 »


Kuniga 5 mahal namoz o'qigan musulmonning jismi tobora quvvat oladi. U namoz o'qishi bilan birga,qon aylanishi va mushaklar mashg'ulotini ham bajaradi. Bu xususiyat farz hisoblangan namoz harakatlarini diqqat bilan tadqiq qilinganda ma'lum bo'ldi. Ushbu tadqiqot Vena suyak kasalliklari shifoxonasi bosh vrachi professor Xans Tilsher boshchiligida o'tkazildi. Ma'lum bo'lishicha,namozdagi harakatlar insonda ma'naviy yuksalish bilan birga,jismoniy dinanizm, ya'ni harakatchan o'sishni ham ta'minlaydi va bu ilohiy ibodatning qiymatini yanada oshiradi. Namozdagi harakatlarning a'zolarga ta'siri esa, odam anatomiyasi bilan shug'ullanadigan olimlarni hayratga solmoqda.

Namozni tahlil qilinganda ko'rinadiki, unda o'zaro hamohang o'nta jismoniy harakat, favqulodda egiluvchanlik namoyon bo'ladi. Bunda harakat va harakatsizlik ajib bir qoida asosida o'zgaradi.


Demak,birinchi holat oyoqlardan boshlanadi  :

Qo'llar yuqoriga ko'tariladi va bosh barmoqlar quloqning yumshoq yeriga tekkiziladi. Shu sababdan tana mushaklari yengilgina tortiladi. Ushbu harakat nafas olishni yengillashtirishga yordam beradi.

Ikkinchi holat - qo'llar qorin ustiga bog'lanadi.
O'ng qo'l chap qo'l ustida turadi. Doktor Tilsherning aytishicha,ushbu harakat davomida bosh barmoq eng muhim akupunktur nuqtalar hisoblangan yo'g'on ichaklarga tegadi. Qo'llarning qorin ustiga qo'yilishi ensa (bo'yin orqasi ) va yelka mushaklariga tushadigan yukni yengillashtiradi.

Uchinchi holat- ruku (egilish )

Mutaxassislarning fikricha,qo'llar tarang holda tizza ko'ziga tayanganda chuqur nafas chiqarish jaroyoni kechadi. Ko'krak qafasi mushaklari tortilib,qisqa muddatga kengayadi./color]

To'rtinchi holat - rukudan qaytish

Namoz o'qiyotgan kishi rukudan turayotib, qo'llarini yonga tashlaganda butun tana shakllari yumshab,muvozanatini tiklaydi.

Beshinchi holat- Sajda (boshni yerga qo'yish)

Bu paytda kurak suyaklari va ensa mushaklari harakatga keladi. Ayni paytda mushaklar bilan birgalikda barcha paylar tetiklashadi.

Birinchi holatdagi yelka harakatlari va undan keyingi holatlardan biqin,tizza, yelka,tirsaklar va to'piqlar faol ishtirok etadi. Bo'yin va umurtqa pog'onasi bir kunda besh mahal namoz o'qilganda ,shu tariqa "zanglab qolish"dan saqlanadi.

Natija: namoz ortopedik nuqtayi nazardan qaralganda,barcha harakat va holatlari bilan bo'yin, umurtqa pog'onasi,biqin va bo'g'imlarga koni foyda ekanligi ayon bo'ladi.

Muxsiya

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 18
  • -oldi: 484
  • Xabarlar: 997
Javob: Namozning foydalari
« Javob #4 : 11 Mart 2013, 10:42:47 »
Biror narsadan qattiq jahlim chiqqan, asbiylashgan paytimda, yoki birovga biror qattiq gap aytmoqchi bo'lgan paytimda o'zimni sal qo'lga olib ikki rakat namoz o'qiyman, shunda shayton meni tark etib, yuragimdagi g'azab o'ti so'nadi

 

Forumda ishlash qoidalari va foydalari

Muallif AbdulAzizBo'lim Fikr va mulohazalar

Javoblar: 3
Ko'rilgan: 24430
So'nggi javob 17 Avgust 2006, 00:23:22
muallifi AbdulAziz
Qovoqning foydalari

Muallif FaridaBo'lim Salomatlik

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 7094
So'nggi javob 06 Fevral 2008, 16:10:19
muallifi Farida
Turpning foydalari

Muallif ZamiraxonBo'lim Salomatlik

Javoblar: 1
Ko'rilgan: 3467
So'nggi javob 24 Mart 2009, 22:24:23
muallifi jasur85
Semizo'tning foydalari.

Muallif AnsoraBo'lim Noan'anaviy tibbiyot

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 2521
So'nggi javob 13 Sentyabr 2012, 01:23:50
muallifi Ansora