«Ko‘kaldosh» — qadim ilm beshigiЮртимизда дунёвий билимлар билан бир қаторда Ислом асослари, Қуръони карим, ҳадиси шариф, тафсир, фиқҳ, ақоид каби ухровий илмларни ўргатишга мўлжалланган диний билим юртлари ҳам талайгина. Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида битта олий (Тошкент Ислом институти), 9 та ўрта махсус таълим муассасалари (Тошкентда «Кўкалдош», Бухорода «Мирараб», Андижонда «Саййид Муҳйиддин Махдум», Наманганда «Мулла Қирғиз», Китобда «Хожа Бухорий», Урганчда «Фахриддин ар-Розий», Нукусда «Муҳаммад ал-Беруний», шунингдек Тошкентда «Хадичаи Кубро», Бухорода «Жўйбори калон» аёл-қизлар билим юрти) ҳамда имомларни қайта тайёрлайдиган Имом ал-Бухорий халқаро маркази мавжуд.
1999 йилдан фаолиятини бошлаган «Кўкалдош» Тошкент ислом ўрта махсус билим юрти тизимдаги энг фаол ўқув муассасаларидан бири бўлиб, унда айни пайтда 97 нафар талаба таълим олмоқда. 4 йиллик муддатда, шартнома асосида (2012-2013 ўқув йили учун 2 200 000 сўм) таълимни муваффақиятли битирган толибларга имом-хатиб, диншунослик, бошланғич араб тили ва одобнома мураббийси мутахассисликлари дипломи берилади.
Мақоланинг тўлиқ матни