She'riyat...  ( 7418 marta o'qilgan) Chop etish

1 B


jas7  20 Avgust 2013, 10:50:28

Yangi she'rlarim!

Qayd etilgan


Shuhrat_  20 Avgust 2013, 21:07:45

qani ! ?

Qayd etilgan


azizbek_mx  20 Avgust 2013, 22:31:55

qani ! ?
-bilmadim, yöl-pölda tushib qogandir...
-ee buni matori orqada böladiyu!..

Qayd etilgan


Lu`lu`  21 Avgust 2013, 03:09:54

Yangi she'rlarim!

Форумдош Jas 7 килдилар ма'лум
Бир ше'рий манзума, тутдилар мавхум.
Назмига шархини наср-баен этуб,
Жавохирий нома битилар манхум?!  :D










Qayd etilgan


Aqoid  21 Avgust 2013, 16:11:38

O'sh bola har-xil forumlarda "donishmand"lik qilib yurmayaptimi?

Qayd etilgan


Abdumuhaymin  06 Sentyabr 2013, 22:47:36

Энг гўзал "қарғиш"!

Бир саҳрои аёлнинг
Ўғилчаси шўх экан.
Ундан зарар кўрмаган,
Бирон куни йўқ экан.

Қозондаги таомин,
Тепиб қочиб кетаркан.
Мешидаги сувини,
Сепиб қочиб кетаркан.

Қарғар экан боласин,
Қилолмасдан эпини,
Қирқиб қочганида кир
Ёядиган ипини.

"Ҳой, ипимни қирқмагин,
Қалбинга илм тўлгур.
Ҳой, мешимни тешмагил,
Каъбага имом бўлгур!

Сичқон думин кесмагин,
Беозор бўл, тўғри юр.
Ғариб йўлин тўсмагил,
Каъбага имом бўлгур. "

Демас экан: "Жувонмарг",
"Ҳароми", "Мараз", "Ўлгур",
 Битта экан қарғиши:
"Каъбага имом бўлгур!"

Ният кетди, вақт ўтди,
Мисли ел ё шабада,
Шу онанинг, шу ўғли
Имом бўлди Каъбага.

Не-не шоҳу султонлар,
Орқасидан туриб ғоз.
Унга иқтидо қилиб,
Ўқир эдилар намоз.

Дуо-ла шум боладан,
 Чиқди бир хуш нафасли
 Олим,ҳофизи Қуръон -
Абдураҳмон Судайсий.

Назоратда инсоннинг,
Ҳар сўз, ҳар бир нафаси,
Ибрат бўлсин бизга бу
Aллоҳнинг мўъжизаси.

Комил инсон кўрдингми,
Марҳабо, билки улар
 -Ота-она, элидан
Дуо олган болалар.

Sher haqida malumotim yoq. whatappdan kochirdim.

Qayd etilgan


Muhammad Sanjar  06 Sentyabr 2013, 23:09:56

Энг гўзал "қарғиш"!

...

Комил инсон кўрдингми,
Марҳабо, билки улар
- Ота-она, элидан
Дуо олган болалар.

She'r haqida ma'lumotim yo'q. Whats up.dan ko'chirdim.

She'r muallifi - Marhabo Karimova.

Qayd etilgan


Muhammad Sanjar  06 Sentyabr 2013, 23:28:45

U bu kim bilan gapimiz teng kelib qolishi kamdan kam bo'ladiyu,lekin qiziqarlide : )

Ayb Abdumuhayminda. ;) Xabar jo'natishdan oldin bir qatorlik gaplarini tahrirlab qo'yay degandim, keyin qarasam "Diqqat.." degan yozuv chiqibturiptiyu.. :) Ha mayli, deb yana junaturdim..

p.s. Xadichaxon, hozir futbol bo'yicha yozyapman, uyodayam hisobni bir vaqtda aytib turmaylik.. ;)

Qayd etilgan


Soliha Salimi  31 Iyul 2016, 21:03:43

КИМГА НЕ, КИМГА ҲЕЧ НЕ...
Кимнинг бағри қондир бугун
Кимга орзу-жондир бугун
Ким қўлида нондир бугун
Айшин сурур ош устина.
Кимдир гўзал, юзи таранг
Оқу-қизил, қирмизи ранг
Кимни ваҳшат, қувган, гаранг
Кунин кўрар тош устина.
Ким топтаган бор қимматин
Айрибошлаб мард умматин
Бошин эгиб зўр ҳимматин
Ҳол қўйибдур қош устина.
Ким тотмаган кайфу-сафо
Ўзгадан ҳеч топмай вафо
Сиррин айтса бергай жафо
Кўшиш қилур фош устина.
Кимни манзил, кўшки-қамоқ
Эгнидаги минг бир ямоқ
Юз тиришган, этлар қадоқ
Калтак еюр бош устина.
Ким топгани-туҳмат, ситам
Сочин юлар тутам-тутам:
-"Аҳлим!"-деяр-"қай кун етам?"
Фарёд урур ёш устина.
Шукр, мен ҳам кўрдим жабр
Дуо айланг, берсин сабр
Олам манга гўё қабр
Ё яшарман дош устина...
Салим АЙЮБИЙ

Qayd etilgan