Javob: Zararsiz semirish (bio oziqalar)  ( 4532 marta o'qilgan) Chop etish

1 B


Mo'min Mirzo  22 Avgust 2013, 14:49:09

Русчаси "Сена", "Сена мекканская" бўлади. Иложи борича кичкина пакетчалардагини олманг, шундоқ шапалоқдай коробка ё пакетда бўладиганини олинг.
 

Геморрой давосига кўп вақт кетади, оғир яра тури. 1-2ойда яхшиланмайди. Мен аввалги постда айтиб ўтганимдай таомланинг, энергия берадиган, газли, рангли ичимликлардан қатъий тийилинг, булар ичаклар учун жуда хавфли. Ич қотирадиган новвот каби ширинлик ҳам истеъмол қилманг. Асал ичсангиз бўлади, фақат овқатдан икки соат олдин ичасиз.

Биродар намоз ўқимаслигиз айб, ўзи бизга ўртача 60 йил умр берилади, 8 соатдан ухласак 20 йили уйқу билан ўтиб кетади. Тирикчилик ташвишида ишлаш эса кунига ўртача 8-10 соат вақтни олади, бу умрни 20-25йили дегани, ҳар куни ярим соатдан 2-3 маҳал овқат еймиз, бу умрнинг 3-5йили дегани. Болалик даври 10 йил...
Охиратга тайёргарликсиз, тирикчилик ташвиши билан юриб умримизни шундай бекор ўтказиб юборсак, қиёмат куни Аллоҳнинг юзига қандай қараймиз? Мен буюрган намозни қилдингми деб сўрайди, биз нима деб жавоб берамиз, ҳар кунимиз хисобда.

Qayd etilgan