Muallif Mavzu: Biologiya fani  ( 6483 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Ҳанафий

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 294
  • -oldi: 514
  • Xabarlar: 303
  • Jins: Erkak
Biologiya fani
« : 19 Oktyabr 2013, 08:13:57 »
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Ассалому алайкум.

Биология фани билан танишишимиз, уни озроқ бўлсада ўрганишимиз фойдадан холи бўлмас иншааллоҳ дея шу мавзуни очдим. Камина бир неча йил муқаддам биология фанини бироз ўрганган эдим. Шу асосида озроқ маълумотлар қўйсам дегандим. Агар биология фанини жиддий ўрганаётганлар ёки жиддий ўрганиш истагида бўлганлар бўлса имкон қадар жиддий киришишимиз мумкин иншааллоҳ.

Кўпинча олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларига тайёрланаётган кишилар имтиҳон олинадиган фанларни яхшилаб (жиддий) ўрганишга ҳаракат қилишади. Билишимча биология фанидан имтиҳон топширувчилар тиббиёт олийгоҳларига кириш истагида бўлган, биология ўқитувчиси тайёрловчи олийгоҳларга кириш кириш истагида бўлган ва шунга ўхшаш ўқув юртларига кириш кириш истагида бўлган кишилардир.

Шунингдек фарзандларингизнинг, яқинларингизнинг дарсларига кўмаклашар экансиз биология фанидан дарсларига эътиборли бўлишингизда, унга кўмаклашишингиз осонроқ бўлиши учун бу фанни озроқ бўлсада ўрганишингиз фойдадан ҳоли бўлмайди деган умиддамиз. Эслатиб ўтамиз: мактаб ўқувчиларига 5-синфдан бошлаб биология фани яъни ботаника фани ўргатилади, кейинчалик зоология, одам анатомияси, умумий биология фанлари ўргатилади.

Фикр ва мулоҳазалар, таклиф ва шикоятлар ёки саволлар бўлса марҳамат.

Ҳанафий

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 294
  • -oldi: 514
  • Xabarlar: 303
  • Jins: Erkak
Javob: Biologiya fani
« Javob #1 : 19 Oktyabr 2013, 08:15:02 »
Биология қандай фан?


Биология сўзининг луғавий маъноси қуйидагичадир: “био” – ҳаёт, “логос” – фан деган маънони англатади. Демак, биология ҳаёт ҳақидаги фан экан. У ҳаётдаги ўсимликлар, ҳайвонлар, одамлар каби жамики мавжудотларни ўрганади. Биология фанини ўрганиш орқали биз мазкур жонзотларнинг ички ва ташқи тузилишини, яшаши, озиқланиши ва шу каби уларнинг ҳаётий жараёнларини ўрганамиз. Шу билан бирга биз улар билан қандай муомалада бўлишимиз кераклигини, улар билан биргаликда қандай ҳаёт кечириш, улардан фойдаланиш ва зарарларидан ҳимояланишни ҳам ўрганамиз. Шунингдек Одам анатомияси фани орқали ўз организмимизнинг тузилишини, ички аъзоларимиз, уларнинг жойлашган ўрни ҳамда уларда юз берадиган касалликлар ва  бу касалликларнинг белгилари каби турли муҳим маълумотларни ўрганамиз.


Биология фани таркибига кирувчи бир қанча фанлар бор. Улардан баъзилари ҳақида қуйида қисқача маълумот келтирамиз:


Ботаника: Ўсимликларни ўрганувчи фан.
Зоология: Ҳайвонларни ўрганувчи фан.
Одам анатомияси: Одам организми тузилиши ҳақидаги фан.


Юқорида келтирилган фанларнинг ҳар бири таркибига ўнлаб фанлар киради. Булар ҳақида биология фанини ўрганиш мобайнида маълумот олиш мумкин.

Ҳанафий

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 294
  • -oldi: 514
  • Xabarlar: 303
  • Jins: Erkak
Javob: Biologiya fani
« Javob #2 : 22 Oktyabr 2013, 15:24:07 »

Ботаника фани

Ботаника сўзи юнон тилидан олинган сўз бўлиб, “ботане” – кўкат, ўсимлик деган маънони билдиради. Номидан маълум бўлгани каби ботаника – ўсимликлар ҳақидаги фандир.
Ўз навбатида ботаника фани ҳам бир қанча тармоқларга бўлинади, улар қуйидагилардир :


  • Палеоботаника
  • Морфология
  • Экология
  • Ўсимликлар анатомияси
  • Систематика
  • Ситоембрология
  • Геоботаника
  • Интродуксия (иқлимлаштириш)

Булар ҳақида келажакда алоҳида тўхталамиз иншааллоҳ.

Ҳанафий

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 294
  • -oldi: 514
  • Xabarlar: 303
  • Jins: Erkak
Javob: Biologiya fani
« Javob #3 : 28 Oktyabr 2013, 15:43:41 »

Ўсимликларнинг хилма-хиллиги


Ўсимликлар ниҳоятда турли-туман мавжудотлардир. Олимлар ўсимликни ўрганиш мобайнида уларни турли турларга, оилаларга, синфларга, бўлимларга бўлиб чиққанлар. Xусусан ўсимликлар юксак ва тубан ўсимликларга бўлиб ўрганилади. Улар ҳам ўз навбатида синфларга, оилаларга ва турларга бўлиб ўрганилади.


Ўсимликларнинг табиатда турли xиллари учрайди: доривор, заҳарли, истеъмол қилинадиган, ем-xашак ўсимликлари ва ҳаказо. Ҳозир шулардан айримлари билан танишиб чиқамиз.


Доривор ўсимликлар:


Бангдевона – Баргидан атропин деган дори олинади.
Баxмалгул – Илдизи йўталга қарши.
Бўйимадарон – Барги, тўпгули, гуллаётган поясининг учи ошқозон-ичак касалликларига, ички ва ташқи қон кетишида фойдали.
Дармана – Гижжага қарши. Эрмон шувоғи – барги, пояси, тўпгули ошқозон-ичак ва безгакка қарши ишлатилади.
Гулxайри – Илдизи йўталга қарши.
Жағ-жағ – ер устки қисми қон кетишини тўxтатишда ишлатилади.
Малина – Меваси шамоллашда фойдали.
Мингдевона – Барги доривор ҳисобланади.
Наъматак – меваси авитаминоз (одам организимида бирор витамин мутлақо йўқолиши)ни олдини олишда фойдали.
Сачратқи – Илдизи, барги ва гуллаб ётган пояси ошқазон-ичак касалликлари ва офтоб урганда манфаатли.
Тугмачагул – барги, уруғи, гули ични юмшатади.
Черкез – барги, меваси қон босимини пасайтиришда ишлатилади.
Қирқбўғим – Поя, шоxлари сийдик ҳайдовчи воситадир.
Қирққулоқ – илдизпояси гижжага қарши қўлланилади.
Қорақарағай, қарағай – нинабарги экстракти ревматизмга қарши фойдали восита.
Қоқи – илдизи, барги ошқозон-ичак системасига доривор таъсирга эга.
Ширинмия (қизилмия) – илдизи йўталга қарши фойдалидир.


Шунингдек, Алоэ, бозулбанг, газанда, зубтурум, исириқ, қашқаргул, кийико’т, қашқарбеда, қизилча, қорақат, лимонўт, лишайник, мармарак, оқсинак, парпи, торф, xлорелла, чаканда, ширинмия, бўригул, қорақобиқ (омонқора), равоч, зиғирак, сувзамчи, суғурўт каби ўсимликлар ҳам доривор ҳисобланади.

Ssfomane

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 0
  • Xabarlar: 2
Javob: Biologiya fani
« Javob #4 : 07 Sentyabr 2018, 09:28:03 »
The past, I have, but find the answer alone about this. This has been known.