Ўсимликларнинг хилма-хиллиги
Ўсимликлар ниҳоятда турли-туман мавжудотлардир. Олимлар ўсимликни ўрганиш мобайнида уларни турли турларга, оилаларга, синфларга, бўлимларга бўлиб чиққанлар. Xусусан ўсимликлар юксак ва тубан ўсимликларга бўлиб ўрганилади. Улар ҳам ўз навбатида синфларга, оилаларга ва турларга бўлиб ўрганилади.
Ўсимликларнинг табиатда турли xиллари учрайди: доривор, заҳарли, истеъмол қилинадиган, ем-xашак ўсимликлари ва ҳаказо. Ҳозир шулардан айримлари билан танишиб чиқамиз.
Доривор ўсимликлар:Бангдевона – Баргидан атропин деган дори олинади.
Баxмалгул – Илдизи йўталга қарши.
Бўйимадарон – Барги, тўпгули, гуллаётган поясининг учи ошқозон-ичак касалликларига, ички ва ташқи қон кетишида фойдали.
Дармана – Гижжага қарши. Эрмон шувоғи – барги, пояси, тўпгули ошқозон-ичак ва безгакка қарши ишлатилади.
Гулxайри – Илдизи йўталга қарши.
Жағ-жағ – ер устки қисми қон кетишини тўxтатишда ишлатилади.
Малина – Меваси шамоллашда фойдали.
Мингдевона – Барги доривор ҳисобланади.
Наъматак – меваси авитаминоз (одам организимида бирор витамин мутлақо йўқолиши)ни олдини олишда фойдали.
Сачратқи – Илдизи, барги ва гуллаб ётган пояси ошқазон-ичак касалликлари ва офтоб урганда манфаатли.
Тугмачагул – барги, уруғи, гули ични юмшатади.
Черкез – барги, меваси қон босимини пасайтиришда ишлатилади.
Қирқбўғим – Поя, шоxлари сийдик ҳайдовчи воситадир.
Қирққулоқ – илдизпояси гижжага қарши қўлланилади.
Қорақарағай, қарағай – нинабарги экстракти ревматизмга қарши фойдали восита.
Қоқи – илдизи, барги ошқозон-ичак системасига доривор таъсирга эга.
Ширинмия (қизилмия) – илдизи йўталга қарши фойдалидир.
Шунингдек, Алоэ, бозулбанг, газанда, зубтурум, исириқ, қашқаргул, кийико’т, қашқарбеда, қизилча, қорақат, лимонўт, лишайник, мармарак, оқсинак, парпи, торф, xлорелла, чаканда, ширинмия, бўригул, қорақобиқ (омонқора), равоч, зиғирак, сувзамчи, суғурўт каби ўсимликлар ҳам доривор ҳисобланади.