Muallif Mavzu: Халифа Абу Бакрнинг камтарлиги  ( 2969 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 284
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
ОНАЖОН! ҚЎЙ СОҒУВЧИ КИШИ КЕЛДИ!
Саййидимиз Абу бакр Сиддиқ разияллоҳу анҳу халифаликларидан аввал мусулмонларга имомлик қилар эди, саййидимиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламга халифа эдилар. Хизматларини аъло даражада адо қилар эди. Қўшниларини ҳурматлар, ожизу-нотавон, етим ва бечораҳолларнинг ҳолларидан хабар олар, оила аъзолари вафот этган ёки Аллоҳ йўлида шаҳид бўлганларнинг хонадонларига бориб ҳамдардлик билдирар эди. Уларга ҳурмат ва меҳрибонлик кўрсатиб қўйларини соғиб, хамирларини қориб берар эди.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Рафиқул Аълога риҳлат қилиб, халифа бўлганларидан сўнг мазкур инсонлар энди бу зот хабар олишлари ва аввалгидек ёрдам беришларидан маҳрум бўлиб қолишларидан қўрқдилар.
Ёлғиз қолган беванинг “Бугун қўйларимиз соғилмай қоладиган бўлди” деган гаплари саййидимизга етиб борди. “Аллоҳга қасамки, яна ўзим бориб соғиб бераман!” деб Сиддиқ разияллоҳу анҳу кампирнинг уйига бориб эшик қоқди. Эшикни кичкинагина бола очди. Халифани кўрибоқ ҳайқириб юборди:
-   Онажон! Қўйимизни соғадиган киши келди!
Шунинг учун Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Ул зотни юқори баҳолаб: “Умматимнинг ичидан умматимга энг меҳрибони – Абу Бакр” дея илтифот айлаган эдилар.
[/font]
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 284
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Эй Абу Бакр, Аллоҳ Сизни мағфират қилсин
Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ разияллоҳу анҳу билан Рабиъа Асламий ўрталарида гап ўтиб қолиб, Абу Бакр разияллоҳу анҳу ёмонроқ сўз айтиб юборди. Кейин надомат қилиб:
-   Эй Рабиъа, айтган сўзимни ўзимга қайтариб айт, токи қасос бўлсин! – деди.
-   Ундай қилмайман! – деди Рабиъа.
-   Ё айтасан, ё эса Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳимоя сўрайман! – деди саййидимиз.
-   Барибир айтмайман! – қайтарди яна.
Абу Бакр разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига йўл олди. Ортидан Рабиъа ҳам йўлга тушди. Бир неча мусулмонлар келиб айтишди:
-   Аллоҳ Абу Бакрга раҳм қилсин! У сенга нима деса деб бўлди.  Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг тарафини олармиди?!
-   Биласизларми, бу ким? Бу – Абу Бакр Сиддиқ! У ғордаги икки кишининг бири. У киши мусулмонларнинг муҳтарами. Сизлар менга илтифот қилманглар. У менинг тарафимни олаётганларингизни кўриб қолиб ғазаби чиқса ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига борса, ул зот ҳам унинг ғазаби учун ғазабланса, уларнинг ғазаблари учун Аллоҳ азза ва жалла ҳам ғазаб қилса Рабиъа ҳалок бўлади! – жавоб берди Рабиъа.
-   Унда нимага буюрасан?
-   Қайтинглар.
Абу Бакр йўлга тушди. Ортидан Рабиъа ўзи ёлғиз борди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб бўлган гапни айтиб берди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам муборак бошларини кўтариб:
-   Эй Рабиъа, сенга нима бўлди? (Бу) Сиддиқ бўлса? – дедилар.
-   Эй Аллоҳнинг расули! Шундоқ-шундоқ бўлди. Менга ўзим ёқтирмаган сўзни айтиб, “Мен сенга қандай айтган бўлсам, сен ҳам айт, токи қасос бўлсин” деди. Мен унамадим – деди у.
-   Тўғри қилибсан. Унга қайтарма! Лекин “Эй Абу Бакр, Аллоҳ Сизни мағфират қилсин” деб айт, – дедилар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам.
-   Эй Абу Бакр, Аллоҳ Сизни мағфират қилсин, – деди у.
Шунда Абу Бакр разияллоҳу анҳу йиғлаганча ортига қайтиб кетди.
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

Rahmatnoma


MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 284
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
АБУ БАКРГА БАЙЪАТ
Ҳазрат Расули акрам саллаллоҳу алайҳи ва саллам Раббул иззатга риҳлат қилганларидан сўнг яширин овозга қўйиш йўли билан  халифаликка уч киши – Абу Бакр, Умар ва Абу Убайда ибн Жарроҳ разияллоҳу анҳуларнинг номзодлари қўйилди.
Ушбу олий даражадаги маслаҳат улуғ исломий садоқат устига барпо қилингани самараси ўлароқ Абу Убайда ибн Жарроҳ разияллоҳу анҳу Абу Бакр разияллоҳу анҳуга байъат қилиб:
-   Сиз муҳожирларнинг энг афзалисиз. Ғордаги икки кишининг бирисиз. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг халифасисиз. Шундай экан, ким ҳам Сиздан кўра бу ишга лойиқроқ ва муносиброқ бўлур эди! – деди. Сўнг Умар разияллоҳу анҳу байъат берди:
-   Сиз мендан кўра афзалроқ инсонсиз!
-   Сен мендан кўра қувватлироқсан-ку?! – ажабланди Абу Бакр разияллоҳу анҳу.
-   Сизнинг фазлингиз устига менинг қувватим ҳам Сизга бўлсин!
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 284
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
ОЗОРГА СУКУТ ҚИЛГАНЛАРИ
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалари билан ўтирган эдилар. Бир киши келиб Абу Бакр разияллоҳу анҳуга қаттиқ озор бера бошлади. Ҳазрат Абу Бакр индамай тураверди. У яна озор берди, Абу Бакр яна индамади. Учинчи марта озор бергандан сўнг ҳазрат Абу Бакр разияллоҳу анҳу ниҳоят тоқатлари тоқ бўлиб ўзини ҳимоя қилиш учун унга жавоб қайтарган эди Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўринларидан туриб кетиб қолдилар.
-   Мендан хафа бўлиб қолдингизми, Эй Аллоҳнинг Расули? – сўради Абу Бакр разияллоҳу анҳу.
-   Осмондан бир фаришта тушиб, сен ҳақингда унинг айтган сўзларни ёлғонга чиқариб турувди. Қачонки сен ўзингни ҳимоя қила бошлаганингда фаришта кетиб, Шайтон ўтириб олди. Мен Шайтон билан бирга ўтира олмайман, – жавоб бердилар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам.
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

Rahmatnoma


MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 284
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
ҒОРДАГИ САДОҚАТГА МУКОФОТ
   Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага ҳижрат қилишни ирода қилганларида дўсти Абу Бакр разияллоҳу анҳу билан бирга Савр ғори томон азм қилдилар. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам қоятошларга чиқишга ва яланг оёқ юришга одатланмаганликларидан оёқларига тошлар бота бошлади. Бу ҳолатни кўриб ҳазрат Абу Бакр ғорнинг оғзига етгунга қадар елкасига кўтариб борди.
   Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам ғорга кирмоқчи бўлганларида шошилиб:
-   Кирмай туринг! Аввал мен бир кириб кўрай-чи! – деди.
Ғорнга кириб айланиб, ҳамма томонини қўллари билан пайпаслаб текшириб чиқди. Бир тешик топиб, у жойга изорини йиртиб беркитди. Яна иккита тешик чиқди. Турли зарарли ҳашаротлар бўлса Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни чақиб озор бермасин дея, у иккала тешикка икки оёқларини қадаб олиб, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни чақирди.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам анча толиққан эдилар. Кирганларидан сўнг Абу Бакрнинг тизларига бошини қўйиб ётиб уйқуга кетиб қолдилар.
Ҳазрат Абу Бакр бекорга эҳтиёт чораларини кўрмаган экан. Оёғи билан тўсиб турган тешикларнинг биридан илон келиб оёғини чақди. Илон тешикдан чиқиб кетмаслиги учун ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам безовта бўлмаслиги учун оёғини қимирлатмай тураверди.
Бироқ оғриқнинг қаттиқлигидан кўзларига ёш оқиб келди. Сўнг кўзидан Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак юзларига оқиб тушиб, уйғониб кетдилар.
-   Эй Абу Бакр, сенга нима бўлди? – сўрадилар саллаллоҳу алайҳи ва саллам.
-   Эй Аллоҳнинг расули! Ота-онам Сизга фидо бўлсин, нимадир чақиб олди, – жавоб берди разияллоҳу анҳу.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам илон чаққан жойни муолажа қилдилар. Оғриқ барҳам топди.
Тонг отиб кун ёришганда ғордан чиқиб йўлга тушдилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Бакрга эътибор бериб қарасалар, йўлга чиқаётганда кийган изори йўқ. Сўраган эдилар, йиртиб ғордаги тешикларга тиққанини айтди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қўлларини юқори кўтариб дуо қилдилар:
-   Эй Аллоҳ! Қиёмат кунида Абу Бакрни менинг даражамда қилгин!

Муҳаммадшукур Мирзақобулов
Улуғбек қори Йўлдошев
[/font][/font][/size]
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

Rahmatnoma


MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 284
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Адолат соҳиби
Умар разияллоҳу анҳу тириклик чоғидаёқ элу-юрт орасида афсонага айланган зот. Бу зот ҳақида ҳозиргача жуда ҳам кўплаб ибратли ривоятлар етиб келган. У кишнинг адолатлари ва камтарликлари қиёматга қадар бутун халқ учун ўрнак бўлур.
Ана шундай ривоятлардан баъзилари:
Мусулмон лашкаридаги бир аскар халифа Умар разияллоҳу анҳуга ўзининг қўмондони бўлмиш Абу Мусо Ашъарий уни уриб, сочини қирдириб юборганидан шикоят қилиб келганида Умар разияллоҳу анҳу Абу Мусога хат ёзиб, лашкар қошида аскар қасосини олишини буюрди.
Аскар қайти бориб унга хатни кўрсатди. Абу Мусо лашкар олдида қасосини олиши учун тайёр бўлиб ўтирди. Шунда лашкар осмонга қараб бир ҳайқирди-да:
-   Эй Аллоҳ! Мен уни Сен учун афв қилдим! – деб қасосдан воз кечди.
*****************************************
   Ҳазрат Умар разияллоҳу анҳу халифалик даврида улуснинг аҳволини ўрганиш учун кечалари оддийгина кийимида айланиб юрар эди. Ана шундай кунларнинг бирида наматдан тикланган қора уй олдида бир эркак безовта бўлиб ўтиргани эътиборини тортиб қолди.  Унга яқинроқ борган эди, ичкаридан аёл кишининг инграган овози ҳам эшитилиб қолди. Кишидан безовталигининг сабабини сўраганида у анча қўрслик қилди ва сабабини айтишни хоҳламади. Қайта-қайта сўрайвергач истамайгина жавоб берди:
-   Хотиним тўлғоқ тутиб ётибди.
-   Ёнида бирор кимса борми? – сўради Умар разияллоҳу анҳу.
-   Йўқ. Ҳеч ким йўқ, - жавоб берди киши.
   Умар разияллоҳу анҳу индамасдан уйига борди ва хотини – Али ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳунинг қизи Умму Гулсумдан сўради:
-   Аллоҳ учун савоб иш қилурмисан?
-   Қандай иш экан у?
-   Бир аёл тўлғоқ тутиб ётибди. Ёнида ёрдам бергани ҳеч ким йўқ экан.
-   Майли, агар Сиз шуни хоҳласангиз.
-   Ўзинг билан керакли нарсаларни ол. Менга қозон келтир. Яна мой билан арпа уни ҳам олиб кел.
Умму Гулсум разияллоҳу анҳо барча айтилган нарсаларни тайёрлади. Халифа ўзи қозонни кўтариб олиб йўлга тушишди. Етиб борганларидан сўнг Умму Гулсум ичкарига кириб кетди. Ҳазрат Умар хонадон соҳибидан олов сўради. Соҳиб олиб келди. Умар разияллоҳу анҳу ўзи оловни пуфлаб туташтирди. Ҳатто соқолига олов таъсир қилди. Ниҳоят онанинг кўзи ёриб, чақалоқ туғилди. Умму Гулсум ичкаридан бош чиқариб хабар берди:
-   Эй мўминларнинг амири, отасига хушхабар беринг, ўғил экан!
“Мўминларнинг амири” деган сўзни эшитиб, ҳалиги киши қўрқиб кетганидан хижолат бўлиб, ташвишга тушиб қолди:
-   Вой шармандалик! Сиз халифа Умармидингиз? Шундай ҳам қиласизми?
-   Эй араб биродарим! Кимки мусулмонларнинг ишларида бошчилик қилар экан, халойиқнинг каттаю-кичик ишларида кўмаклашиши зарур. Чунки у шунга масъулдир. Кимки ғафлатда бўлса, дунё ва охиратда хусронда қолгай! – деди Умар разияллоҳу анҳу уни тинчлантириб.
****************************
   Бир куни ҳазрат Умар разияллоҳу анҳу уйига келиб, хотинидан егулик сўради. Аёли озроқ ширинлик ҳозир қилди. Бу нарсалар қаердан келганини сўраган эди, аёли:
-   Кундалик озуқамиздан озроқ миқдорда ун, ёғ ва асалдан тежаб қолиб, жамғариб қўйган эдим. Кўпайиб қолган экан, шуларни тайёрладим, - деб жавоб берди.
-   Сен озуқамиздан тежаб қолган бўлсанг, кундалик егулигимиз камлик қилиб қолмадими? – сўради Умар разияллоҳу анҳу.
-   Йўқ.
-   Ундай бўлса бу бизга ортиқчалик қилар экан. Демак уни ейишга бизнинг ҳақимиз йўқ. Тур! Бориб байтул-молга уни топшириб кел!

Толибжон Абдураҳмонов. Шаҳрихон туманидаги “Эшон” жоме масжиди имом хатиби
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.