RIZQ - Allohning ne'matidir, uni Alloh beradi, bandasi emas!  ( 79019 marta o'qilgan) Chop etish

1 2 3 4 5 6 7 B


MirzoMuhammad  17 Iyul 2014, 17:19:51

РИЗҚИМ  КЕНГ  БЎЛСИН  ДЕСАНГИЗ

   Бисмиллаҳир - Роҳманир - Роҳим. Бугунги кунда ўлкамизнинг таровати ўзгача. Кишиларимизнинг табиати ҳам ўзгарган. Яқин ўтмишда ҳам одамларимизни анчагина  лоқайдлик  қамраб олар эди. Аммо бугун – ривожланиш, тараққиёт ҳамманинг кўзини очиб қўймоқда. Бугунги куннинг инсони ўзининг  устида ишламоқда. Тинмай ҳаракатда бўлиб, натижада меҳнатининг самарасини кўрар экан, диллари яйрамоқда.
Дарҳақиқат, бугунги кунда ғайрат ва шижоат билан меҳнат қилган инсон иншо - Аллоҳ завол топмагай. Қолаверса, ҳам ўзига, оиласига, жамиатга манфаъат етказиб эл - юрт олдида юзи ёруғ, мартабаси баланд бўлмоқда. Бугунги кунда ишёқмаслик, дангасалик ва ялқовлик каби иллатларга эга бўлган кимсалар фақатгина ўзларидан хафа бўлишларига тўғри келади.
Тўғри, меҳнат қилган инсон қилган машаққатига яраша даромад топиб, ҳаётдан унчалар толиқмай ўтиши табиий. Аммо яна бир нарсани унутмаслигимиз керакки, биз – бандамиз, банданинг вазифаси ҳаракат қилмоқлик, бериш эса Аллоҳ таолодан бўлади. Ва яна шуни ҳам яхши билишимиз лозимки, Аллоҳ субҳонаҳу ва Таоло дунёни сабаб билан яратди, берадиган ризқи учун банданинг ҳаракатини сабаб қилиб қўйди.
Ҳомид ал - Лифофий раҳматуллоҳи алайҳи марҳамат қилади: “Биз ризқни Ердан изладик, аммо осмондан топдик”.
Банда ўзининг вазифасини адо қилиб, ҳожатини Тангри таолодан сўраши лозим. Шу билан бирга баъзи амаллар ҳам борки, бу амаллар ризқимизга барака келишига, топаётган мол - дунёйимиз мўл кўл бўлишига   сабаб бўлади. Мазкур амаллар китобларда баён қилинган, ҳаётда ҳам кўп бора қўлланиб, самарасини кўрсатган. Албатта, билиб қўйишлик фойдадан ҳоли бўлмас деган илинжда ана шундай амаллар ҳақида эслатиб ўтишликни лозим топдик.
Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифга кўра – “Ким ризқи кенг, ажали кеч бўлишини хоҳласа қариндошликни боғласин”.(Бухорий ва Муслим ривоятлари)
Ризқни кенг қилгувчи асосий омил сахар туришликдур.
Сохр ал - Ғомидий  разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий саллалоҳу алайҳи ва саллам: “Эй бор Худоё! Умматимга эрталабки ишни баракали қилгин!” дедилар. Сохр савдогар одам эди. Қачон тижорат юборадиган бўлса, эрта тонгда юборар эди. У бой бўлиб, моли кўпайиб кетди.” (Термизий ривояти, “Зикр аҳлидан сўранг”дан олинди) 
Бунинг акси ўлароқ кеч туришлик, кун ботгунча ухлашлик эса ризқнинг қирқилишига сабаб бўлади. Хусусан “Таълимул - мутаъаллими” китобида “тонгдаги уйқу ризқни тўсади” дейилган. Мазкур китобда яна бир қанча омиллар келтирилган.
Киши қилган гуноҳи билан ризқдан маҳрум бўлади. Ҳадиси шарифда айтилишича: “Гуноҳга берилиб кетишлик  ризқдан маҳрум бўлишликнинг сабабидур”. Хусусан ёлғончилик фақирликни мерос қилади.

Шунингдек:
–   Кўп уйқу ҳам фақирликни мерос қилади.
–   Яланғоч ухлашлик, ҳожатга яланғоч кириш,
–   ёнбошлаб ёки ёнига суяниб овқатланишлик,
–   дастурхондаги ушоқларга бепарволик,
–   пиёз ва саримсоқ пиёзнинг пўчоғини ёқиб юборишлик,
–   уйни кечаси супуришлик, супрундини қолдириб қўйишлик,
–   ота - онани исми билан чақиришлик,
–   тўғри келган чўпак билан тиш ковламоқлик,
–   қўлни лой ёки тупроқ билан ювмоқлик,
–   остонада ўтиришлик,
–   эшикнинг кесакисига суяниб туришлик,
–   кийимни кийган ҳолда тикишлик(ёки ямашлик),
–   уйда ўргимчак уясини қолдиришлик,
–   намозга енгил қарашлик,
–   бамдод намозидан сўнг масжиддан чиқишга шошилмоқлик,
–   бозорга боришда эрта(ҳаммадан бурун) шошиб, қайтишда кеч қайтишлик,
–   фақир тиланчилардан ноннинг синиқларини сотиб олишлик,
–   идишларнинг тепасини очиқ қолдирмоқ,
–   чироқни нафас билан (пуфлаб) ўчирмоқ.
Мазкур маълумотлар асарлардан(саҳобаларнинг хабарлари)дан олинган.
Булардан ташқари:
–   синиқ қалам билан ёзмоқлик,
–   тиши синган тароқда соч тарамоқ,
–   ота - она ҳақида яхши дуолар қилмай қўйишлик,
–   ўтирган ҳолда салла ўрамоқлик,
–   шимни тик турган ҳолда киймоқлик,
– бахиллик, зиқналик, исрофггарчилик, дангасалик, ялқовлик, ишларда бўшашганлик.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ризқ тушишини садақа билан талаб қилинг”, – деганлар. Саҳар туришлик баракаликдур, у ҳамма неъматларни, хусусан ризқни ҳам зиёда қилади. Чиройлик ёзишлик ҳам ризқнинг очқичидир. Очиқ чеҳралик, чиройлик гапиришлик ҳам ризқни кўпайтиради.
Ҳасан ибн Али разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинишича ҳовли атрофини супуришлик ва идишни ювишлик бойликни яқинлаштиради. Ризқни келтирувчи сабабларнинг энг кучлироғи намозни таъзим ва ҳурмат ила хушуъ билан, аркон ва бошқа вожиботларини, одобларини мақомига келтириб ўқимоқликдур. Масжидга азон айтилмасдан бурун келишлик, доимо таҳоратда бўлишлик, бамдоднинг суннати билан витрни уйда ўқишлик (Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинади:”Ким бамдоднинг суннатини уйида ўқиса унинг ризқи кенг бўлади, ўзи билан аҳли ўртасидаги низолашиш камаяди ва унга имон билан хотима бўлади”), витрдан сўнг ухлагунга қадар дунё сўзини гапирмаслик, ҳожатидан ташқари хотинлар билан ўтирмаслик, дунёга фойдаси бўлмаган беҳуда гапларни гапирмаслик ҳам ризқни кўпайтиради.
Шомдан кейин “Воқеъа” сурасини ўқишлик ҳам кўп китобларда тавсия этилади

Улуғбек қори ЙЎЛДОШЕВ

Qayd etilgan