Muallif Mavzu: Абдуллоҳ ибн Умар  ( 1571 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 284
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Абдуллоҳ ибн Умар
« : 06 May 2014, 14:49:03 »
Юртбошимиз ташаббуси ила Мустақилликнинг авваллариданоқ буюк аждодларимизнинг ёрқин хотираларини оммавий тарзда нишонлаш жуда ҳам хайрли тадбир бўлди. Чунки Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларга ўтганларимизни қандай хотиралаш ҳақида чиройли иршод қилиб “Ўлганларингизнинг яхшиликларини эсланглар”, ‒ деганлар (имом Суютий, “Ал-жомиъул-акбар”).
Ҳар йили хотира куни яқинлашар экан Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумонинг фазилати ёдимга тушади. Негаки қуйидаги ҳикояни хотира ва қадрлашнинг энг ёрқин намуналаридан бири десак муболаға бўлмагай.
Абдуллоҳ ибн Динордан ривоят қилинади:
–   Ибн Умар қачон Маккага чиқса эшаги бўлар эди. Туяга минишдан малолланиб қолса ўшани минар эди. Яна бошига ўраб юрадиган салласи бўлар эди.
Бир куни ўша эшагида кетаётган эди бир аъробий ўтиб қолди.
–   Сен фалончининг ўғли фалончи эмасмисан? – сўради ибн Умар.
–   Шундоқ, - деди аъробий.
Ибн Умар разияллоҳу анҳумо эшагини бериб:
–   Мана буни миниб ол! – деди ва салласини ҳам бериб: - Буни бошингга ўраб ол, -деди.
Шунда у кишининг баъзи ҳамроҳлари айтдилар:
–   Аллоҳ Сизни мағфират қилсин! Бу аъробийга ўзингиз миниб турган эшагингизни ва ўзингиз бошингизга ўраб юрган саллангизни бериб юбордингиз.
У киши эса:
–   Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Яхшиликларнинг  энг эзгуроғи кишининг oтаси вафoт этганидан кейин унинг дўстлари билан алoқаларни боғлашликдур”, деб айтганларини эшитганман. Унинг oтаси менинг oтам Умар (разияллоҳу анҳу)нинг дўсти эди, –  дедилар. 
(Имoм Муслим ривoяти)
   Албатта, уларга тиловатлар қилишлик ҳам хайрли иш, бироқ улардан хотира бўлиб қолган бугунги ғанимат инсонларни ҳам қадрлашимиз зарур. Ҳофиз айтганидек
Ўтгандан сўнг юз йил йиғлаб юргунча,
Тириклик чоғида бир бора йўқланг.
   Зеро бу кун ХОТИРА ва ҚАДРЛАШ кунидир.

   Юсуфжон ҚАҲҲОРОВ
   Шаҳрихон тумани, Намозгоҳ масжиди
   Улуғбек қори ЙЎЛДОШЕВ
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

Rahmatnoma