Fitr zakoti (рўзаи фитр) нинг хукмлари  ( 12261 marta o'qilgan) Chop etish

1 B


Doniyor  21 Oktyabr 2006, 07:06:06

Фитр закоти (рўзаи фитр) нинг хукмлари

Муаллиф: Юсуф ибн Абдуллох ибн Ахмад ал-Ахмад
Ахсодаги «ал-Имом» Дорулфунунининг Шариат Факультетида устоз
Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий

Бисмиллахир рохманир рохийм

Барча Оламлар Роббиси бўлган Аллох таъолога хамду санолар, пайгамбаримиз, Унинг оиласи ва барча сахобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг ...

Ушбу рисола «Фитр закоти ва Фитр байрами-хайити хакидаги хукмлар» нинг расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг кўрсатмалари ва суннатларидан намуна олиш нияти билан ёзилгандир.

* Фитр закотининг хукми:

Абдуллох ибн Умар разияллоху анхудан ривоят килинган хадисга биноан, фитр закотини бериш, мусулмон бўлган катта ва кичик, эркак ва аёл, озод ва кулга фарздир(1) : «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам рамазоннинг фитр закоти бўлмиш бир соъ хурмо ёки бир соъ арпани беришни озод ва кул, эркак ва аёл, катта ва кичик мусулмонларга фарз килдилар хамда уни одамлар намозга чикишларидан аввал берилишига амр этдилар» (Имом Бухорий ривояти).

* Фитр закоти хайит куни ва хайитдан олдинги кечада ўзи ва оиласининг озука эхтиёжидан ортикча нарсага эга бўлган хар бир кишига фарз бўлади. Унинг ўзи ва карамогида бўлган мусулмон хотин ва болалари номидан фитр закотини бериши фарздир. Аслида, карамогида бўлган кимсаларнинг ўзлари чикаришлари яхширокдир. Чунки бу мавзудаги хитоб, уларнинг ўзларига йўналгандир. Хомила учун фитр закоти бериш, шариатда далиллар бўлмагани учун, фарз эмасдир. Усмон разияллоху анху хакида: «У хомиладан хам фитр закоти берар эди» деб килинган наклнинг ривоят силсиласи, заифдир (Каранг: «Ирвоъ»: 3 / 330).

Qayd etilgan


Doniyor  21 Oktyabr 2006, 07:06:40

* Фитр закотининг кийматини беришнинг хукми.

Фитр закотининг кийматини бериш, кўп уламоларнинг фатволарига кўра, жоиз эмасдир. Чунки ибодатлардаги асос — тавкифдир (яъни, ибодат Аллох таъоло ва расулуллох соллаллоху алайхи ва валлам тарафидан кандай кўрсатилган бўлса, шундай килиниши керак). Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам ва У зотнинг бирон бир сахобасидан фитр закотининг кийматини берганликлари накл килинмаган. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам эса: «Бизнинг ишимиздан бўлмаган бир ишни пайдо килган кимсанинг (бу иши) рад килингандир»- дедилар (Имом Муслим ривояти).

* Фитр закотининг хикмати.

Фитр закотининг хикмати Абдуллох ибн Аббос разияллоу анху ривоят килган хадисдаги нарсалардир: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам фитр закотини рўзадорни бехуда ва хаёсиз сўзларни айтганлигидан поклаш ва мискинларга таом бўлсин учун фарз килдилар. У — ийд намозидан аввал берган кишилар учун кабул килинган закот, ийд намозидан кейин берганлар учун эса (оддий) садакалардан биридир» (Абу Довуд ва ибн Можжа коникарли ривоят силсиласи билан накл килдилар).

Qayd etilgan


Doniyor  21 Oktyabr 2006, 07:06:59

* Фитр закотининг жинси.

Фитр закотининг жинси инсонлар истеъмол киладиган бугдой, гуруч хурмо, ва бошка озиклардир. Абу Саъид ал-Худрий разияллоху анху: «Биз расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам замонида бир соъ таомни фитр закоти килиб берар эдик. Таомимиз эса арпа, майиз, куритилган катик (курут) ва хурмо эди»- деди (Имом Бухорий ривояти).

* Фитр закотини бериш вакти.

Фитр закотини сахобалар каби хайит байрамидан бир ёки икки кун аввал берилади. Абдуллох ибн Умар разияллоху анхунинг кули Нофеъ разияллоху анху: «Сахобалар фитр закотини хайитдан бир ёки икки кун аввал берар эдилар»- деди (Имом Бухорий ривояти).

Абу Довуд рахимахуллох хам Нофеъ разияллоху анхудан соглом-сахих ривоят силсиласи билан: «Ибн Умар хайитдан бир ёки икки кун аввал фитр закотини берар эди»- жумлаларини ривоят килди.

Фитр закотини беришнинг охирги вакти Абдуллох ибн Умар ва Абдуллох ибн Аббос разияллоху анхумолар ривоят килган хадисларга кўра хайит намозидир.

Qayd etilgan


Doniyor  21 Oktyabr 2006, 07:07:14

* Фитр закотининг микдори

Фитр закотининг микдори, хар бир мусулмон учун бир соъдир. «Соъ» дан максад эса, мадиналиклар ишлатган ўлчов бирлигидир. Чунки расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам, Абдуллох ибн Умар разияллоху анху ривоят килган хадисда баён килинганидек, ўлчовни Мадина ахлинининг ўлчови билан кайд килдилар: «Ўлчов-меъёр мадиналиклар ўлчов-меъёрига, вазн эса маккаликлар вазнига биноандир»- дедилар (Абу Довуд ва Насоий соглом-сахих ривоят силсиласи билан накл килдилар).

«Соъ» - ўлчов бўлгани учун хам, фитр закотининг микдори расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг замонидаги мадиналиклар «соъи» билан бўлиши керак.

Камина мухтарам илм толибларидан бирининг ривоят силсиласини Зайд ибн Собит разияллоху анхуга боглаган «муд» ни ўлчов бирлиги килиб олдим ва турли таомларни у билан ўлчадим. Маълумки, бир соъ тўрт мудга тенгдир. Сўнгра, куйидаги натижага эришдим:

Биринчи: Соъ тарози билан ўлчанмас. Чунки соънинг вазни ичига солинган нарсага караб фаркли бўлади. Масалан: Бир соъ бугдой бир соъ гуручдан, бир соъ гуруч бир соъ хурмодан огирликда фарк килади. Хурмо эса навларига караб бир-биридан фарк килади. «Хузарий» нави «суккарий» навидан огирликда фарклидир. Ва хатто бир навга мансуб бўлишига карамай, босилгани[2] куритилганидан огирликда фарк килади. Шунинг учун хам, бу масалада ўлчов бирлиги килиб соъни олиш, белгиланган микдорни аниклашнинг энг нозик усулидир.

Иккинчи: Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам ишлатган соъ, такрибан, 3 (уч) литру 280 (икки юз саксон) миллилитрдир.

Qayd etilgan