Muallif Mavzu: Vitaminlar haqida bilasizmi?  ( 38368 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Nodi

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 29
  • Xabarlar: 1805
  • Jins: Ayol
  • Nodira Shomurodova
Vitaminlar haqida bilasizmi?
« : 24 Oktyabr 2006, 20:17:21 »
Inson hayotida vitaminlar organizm uchun muhim rol o‘ynaydi. Qaysidir vitaminlarni yetishmasligi oqibatida organizmda kasallikka moyillik uyg‘onadi. Ayollar uchun esa qaysi vitamin nima uchun kerakligini bilish nihoyatda zarur. Vitaminlar va kosmetologiya o‘zaro uzviy bog‘liq. Organizmingizdagi o‘zgarishlarga qarab qanday vitaminlar yetishmayotganligini bilib olasiz. Shunga qarab o‘z taomnomangizni tuzishingiz mumkin.

Vitamin A: Bu vitamin teri, sochlar va tirnoqlar uchun juda kerakli. A vitamini yetishmasa teringiz dag‘allashadi, teri tez quruqshab, ko‘chadi. Sochlaringiz quruqshab, tez sinadigan bo‘lib qoladi. Bu vitamin baliq yog‘i, buyrak, jigar, sabzi, o‘rik va qarolida ko‘p bo‘ladi.

Vitamin B1: Bu vitamin uglevodlar almashinuvini mo‘’tadillashtiradi, asab tizimi, hujayralar va oshqozon-ichak trakti faoliyati uchun zarur. Aqliy va jismoniy faoliyat bilan ko‘p shug‘ullanuvchilar bu vitaminni ko‘proq iste’mol qilishi kerak. Soch ko‘p to‘kilishi va oqarishi shu vitamin yetishmasligidan dalolat beradi. Bu vitamin sut, mol go‘shti, cho‘chqa go‘shti, no‘xat, kartoshka, yurak, jigar va buyrakda ko‘p bo‘ladi.
Qachonlardir Biz albatta BAXTLI bo'lamiz!

Nodi

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 29
  • Xabarlar: 1805
  • Jins: Ayol
  • Nodira Shomurodova
Re: Vitaminlar haqida bilasizmi?
« Javob #1 : 24 Oktyabr 2006, 20:18:01 »
Vitamin B2: Bu vitamin yetishmasa, yuzingizda husnbuzar paydo bo‘ladi. Lab va og‘iz atrofi tez-tez yoriladigan bo‘lib qoladi. Bu vitamin xamirturush, tuxum sarig‘i, sut, jigar, buyrak, baliq, go‘sht va tovuq go‘shtida ko‘p bo‘ladi.

Vitamin B3: Pigmentatsiya uchun javobgar. U yetishmasa soch oqaradi. U barcha turdagi o‘simlik va go‘shtlarda bo‘ladi.

Vitamin B6: Asab tizimi va oqsillar almashinuvi uchun zarur. Bu vitamin jigar, sut, kartoshka, sabzi, tuxum, sariyog‘, guruch, bug‘doy va karamda ko‘p bo‘ladi.
Qachonlardir Biz albatta BAXTLI bo'lamiz!

Nodi

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 29
  • Xabarlar: 1805
  • Jins: Ayol
  • Nodira Shomurodova
Re: Vitaminlar haqida bilasizmi?
« Javob #2 : 24 Oktyabr 2006, 20:18:48 »
Vitamin B9: Hamma ichki organlar, teri va soch to‘kilmasligi  uchun zarur. Bu vitamin lavlagi, tarvuz, qovun, tvorog, olma, sabzi, karam, tuxum va piyozda ko‘p bo‘ladi.

Vitamin E: Teri kasalliklari kelib chiqmasligi uchun zurur. Bu vitamin sut , tuxum sarig‘i va sabzavotlarda ko‘p bo‘ladi.

Vitamin C: Organizmni kasallikka qarshi kurashish qobiliyatini ko‘taradi. Qon tomiri tizimi va terida dog‘ paydo bo‘lmasligi uchun zarur. Bu vitamin barcha tsitrus mevalarda, qulupnoy, malina, karam, petrushka, ukrop, qizil qalampir va baqlajonda ko‘p bo‘ladi.

Yuqorida berilganlarga qarab o‘z organizmingizda qanday vitamin yetishmayotganligini bilishingiz mumkin. Yuqoridagilarga qarab kerakli mahsulotlardan foydalanishingiz mumkin. Umid qilamizki, bu ma’lumotlar sizga o‘z jozibadorligingizni saqlab qolish uchun yordam beradi.

Munojat Isanova
Qachonlardir Biz albatta BAXTLI bo'lamiz!

Farida

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 16
  • Xabarlar: 715
  • Jins: Ayol
Vitaminlar hayotimiz garovi
« Javob #3 : 17 Mart 2008, 14:50:31 »
Парранда гўштида А витамини, В1 витамини мавжуд. Мол жигарида ҳам айнан мана шу витаминлар кўп миқдорни ташкил этади.

Оддий товуқ тухуми А, В1 ҳамда С витаминларига бой ҳисобланади.

Сигир сути, қаймоқ, сметана, ёғли пишлоқлар таркибида эса А ва В1 витамини бор.

Сабзавотлардан бақлажон, кўк нўхат, карам, кўк пиёз, сариқ сабзиларда С витамини бор.

Қизил сабзида эса каротин, В1, В2, РР ҳамда С витаминлари мавжуд.

Ҳар куни истеъмол қиладиган сабзавотимиз картошка эса В1, В2, РР ва С витаминларига бойдир.

Farida

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 16
  • Xabarlar: 715
  • Jins: Ayol
Re: Vitaminlar hayotimiz garovi
« Javob #4 : 17 Mart 2008, 14:51:09 »
Бодринг, редиска, турп, шолғом, қизил лавлаги, помидор, қовоқ, исмалоқ таркибида оз миқдорда каротин ҳамда С витаминлари бор.

Айнан шу моддалар яна ўрик, туршак, тарвуз, апельсин, узум, олча, нок, қовун, лимон, малина, мандарин, шафтоли, олхўри, қора смородина, олма каби мевалар таркибида ҳам учрайди.

Болалар севиб тановул қиладиган сариёғ маҳсулоти таркибида А витамини мавжуддир.

Қандли қуюлтирилган сут таркибида эса деярли барча витаминлар, яъни А, Ð’1, Ð’3, РР ва С витаминлари бор.

Олий навли буғдой уни таркибида кўп миқдорда РР витамини бўлади.

Жавдар унида эса Ð’1, Ð’2 ҳамда РР витаминлари мавжуд.

Farida

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 16
  • Xabarlar: 715
  • Jins: Ayol
Re: Vitaminlar hayotimiz garovi
« Javob #5 : 17 Mart 2008, 14:51:23 »
Кўп ҳолларда болалар ва аёллар организмида витаминларга бўлган кучли эҳтиёж сезилади.

Нима учун?

Биринчидан, маҳсулотларни ҳаддан ортиқ қайнатиб юбориш уларнинг таркибидаги витаминларнинг камайишига сабаб бўлади.

Иккинчидан, кўпчилик болалар овқат истеъмол қилиш қонун-қоидаларига амал қилмайдилар.

Бир бўлак нон ёки қуруқ печенье билан қорин тўйдириб юраверадилар.

Эркакларнинг аксариятида эса бу ҳолатнинг тескарисини кузатиш мумкин. Айниқса, тушлик ва кечки овқат пайтида улар меъёридан ортиқ овқат истеъмол қилишлари мумкин.

Ёғли таомларни кўп истеъмол қилиш оқибатида касалликларнинг бир неча тури зўрайиб кетиши ҳолатлари кузатилади.

Farida

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 16
  • Xabarlar: 715
  • Jins: Ayol
Re: Vitaminlar hayotimiz garovi
« Javob #6 : 17 Mart 2008, 14:51:34 »
Ҳомиладор аёлларда эса токсикоз даврида умуман овқат истеъмол қилмаслик ҳолатлари юзага келади.

Бунинг оқибатида эса камқонлик, камқувватлик, витаминлар етишмовчилиги аниқ сезилади. Бу эса ўз навбатида аёлнинг саломатлигига кескин таъсир кўрсатади.

Ҳомиладор аёллар ҳамда болаларга иложи борича кўпроқ мева-чевалар истеъмол қилиш тавсия этилади.

Дуккакли маҳсулотларни мунтазам истеъмол қилиш ҳам камқонлик касаллигини даволашда яхши натижа беради.

Кичик ёшдаги болаларга кўпроқ сутли маҳсулотлар ва манний, гречка сули ёрмаларидан тайёрланган таомларни бериш тавсия этилади.

Ёнғоқ таркибида ҳам витаминлар бор. Улар ақлни чархлашга фойда беради. Бироқ бу мевани меъёридан ортиқ истеъмол қилиш айрим касалликларнинг юзага келишига сабаб бўлиши мумкин.

Farida

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 16
  • Xabarlar: 715
  • Jins: Ayol
Re: Vitaminlar hayotimiz garovi
« Javob #7 : 17 Mart 2008, 14:51:59 »
Болалар организмида гижжалар пайдо бўладиган бўлса, уларга ёнғоқ, ер ёнғоқ, писта (семичка), бодом каби қуруқ меваларни бермаганингиз маъқул. Уларга кўпроқ сутли маҳсулотлардан беринг.

Ҳомиладор аёллар организмида ўзгариш рўй бериб, баъзи ноодатий маҳсулотларни истеъмол қилишга эҳтиёж кучаяди.

Бўр, оҳак, кесак, тупроқ кабиларни ейиш мумкин эмас. Бундай пайтда шифокор билан маслаҳатлашиб, зарур чораларни кўрган маъқул. Акс ҳолда жиддий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин.

Витаминлар ҳаёт кечиришимизда муҳим ўрин тутар экан, буни доимо ёдда тутмоғимиз ҳамда кундалик тартиб-қоидаларга амал қилмоғимиз лозим. Зеро соғлигимиз ўзимизнинг қўлимизда.

Экспресс-Инфо

G_u_l_i

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 2575
  • -oldi: 1137
  • Xabarlar: 848
  • Jins: Ayol
Re: Vitaminlar haqida bilasizmi?
« Javob #8 : 12 Avgust 2009, 06:30:52 »
ҲАММА ВИТАМИНЛАР ФОЙДАЛИ ЭМАС

Ҳомиладор аёлларимиз учун мўлжалланган турли хил витаминлар, биоқўшимчалар дорихоналарда кўп учрайди. Буларни қабул қилишдан олдин шифокорингиз билан маслаҳатлашиб олдингизми?!

Ҳомиладорлик даврида бошидан кечирилган ҳар бир касаллик, истеъмол қилинган ҳар бир дори туғилажак болага салбий таъсир қилиш тайин. Шу боис ҳам, ҳомиладорлик даврида гормонал воситаларни, сульфат, магний, резерпин, фенотиазин ва хориж давлатларида ишлаб чиқарилган турли хил биоқўшимчаларни қабул қилиш мумкин эмас. Чунки ушбу дори воситалари туғилиши кутилаётган болада аритмия, брадикардия, гипотония чақиради. Баъзан шифокорлар зарарсиз дея доривор гиёҳлар асосида тайёрланган дориларни ҳомиладор аёлларга тавсия этишади. Бироқ шуни унутмангки, барча доривор гиёҳлар ҳам ҳомиладор аёллар учун безарар эмас. Ҳомиладорлик вақтида жинсий безлар фаолиятини тезлаштирувчи ўтлардан фойдаланиш қатъиян ман этилади. Ушбу гиёҳларга маврак, доривор момоқаймоқ, доривор қашқарбеда, ёнғоқ каби ўсимликлар киради. Шунингдек ҳомиладор аёлларга қора андиз, тоғ райҳон, равоч каби ўсимликлардан тайёрланган дамлама ва тинитмаларни ичиш қатъиян ман этилади. Саримсоқ пиёз, денгиз карами, селдерей, петрушка, укроп ва тузланган бодринг истеъмолида ўта эҳтиёт бўлиш лозим.

Ҳомиладорлик вақтида аёл организмининг витаминларни етарли миқдорда олиши Ñ‚Ñžғрисида қайғуришимиз даркор. Масалан, С витамини организмни мустаҳкамлаш ва касалликларга қарши чидамлилигини ошириш учун зарур. Ð’ гуруҳидаги витаминлар донлар ва дуккаклиларда, помидор ва ачитқиларда кўп бўлади. Ушбу витамин қондаги қизил таначаларнинг кўпайишига ёрдам беради. Аёл саломатлигини тиклашда кам учрайдиган муҳим элемент бу селен ҳисобланади. Селен элементи тухум сариғида, ачитқида, ундирилган буғдойда кўп бўлади. Дарвоқе, селен углеводлар билан қабул қилинганида парчаланиб кетиб органимзга сингмайди. Шу боис, селенни ҳомиладорлик даврида ширинлик ва хамир овқатларга қўшмаган ҳолда истеъмол қилиш керак. Кам учрайдиган фойдали элементлардан кобальт заҳирасини буғдой, маккажўхори, ёнғоқ, какао, ўрик, банан, узум исмалоқ билан тўлдириш мумкин. Бундан ташқари ушбу ўсимликлар таркибида ҳужайралар фаолиятини ва хромосом аппаратининг меъёрда ишлаши учун зарур бўлган магний миқдори кўп.

Ҳомиладор аёллар таомномасида балиқ, жигар, яшил cабзавотлар бўлиши шарт.

manba: http://www.bekajon.uz/uzbk/guzallik_va_salomatlik/hamma_vitaminlar_foydali_emas.mgr
Alloh taologa chin tavakkal qilgan kishi Alloh taolo unga taqdir va taqsim qilgan narsaga rozi bo'lgan kishidir. (Bishr Xofiy)

G_u_l_i

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 2575
  • -oldi: 1137
  • Xabarlar: 848
  • Jins: Ayol
Re: Vitaminlar haqida bilasizmi?
« Javob #9 : 21 Avgust 2009, 06:05:47 »
Витаминлар алифбоси


Инсон соғлиғи ва гўзаллигида витаминларнинг ҳам аҳамияти катта. Аксариятимиз витаминларни кўкатлар, сабзавотлапр, мевалар, реза мевалар таркибида борлигини биламиз. Аммо шундай витаминлар ҳам борки, улар ҳайвонлардан олинадиган маҳсулотлар таркибида мавжуд бўлиб, бўлажак оналар учун жуда зарур.
А витамини – инфекцияларга қарши кураш

Икки хил формада бўлади: ретинол ва каротин.
Қайси маҳсулотларда мавжуд:
Балиқ мойи, печение, тухум, сут маҳсулотларида ретинол мавжуд. Бу маҳсулотлар организмнинг А витаминига бўлган талабининг учдан бир қисмини қондиради. Каротин эса ўсимлик Ñ‘ғлар таркибида бўлади. Бундан ташқари сабзи, помидор, кўкат ва сариқ рангли сабзавотлар, мевалар ва реза меваларда ҳам мавжуд. Каротин Ñ‘ғда яхши эрийди, шунинг учун бу маҳсулотларни Ñ‘ғ, қаймоқ ёки сметана билан истеъмол қилган маъқул.


А витаминининг фойдалари:
Кўриш органлари билан боғлиқ кўпгина касалликларни даволашда ёрдам беради.
Унинг бошқа номи – Иммунитет витамини. Чунки у тананинг инфекцияларга қарши курашиш қобилиятини орттиради.
Тери ва сочни гўзал, соғлом ҳолатда сақлайди.
Бола бўйининг ўсишида ёрдам беради, суякларни мустаҳкамлайди, тиш ва тиш милкларини соғломлаштиради.
Қалқонсимон безлар фаолиятини яхшилайди.

А витамини етишмаслиги оқибатида келиб чиқиши мумкин бўлган ҳолатлар:
Иммунитет тушиб кетиши оқибатида тана ўзининг курашиш қобиялиятини йўқотиб, касалликларга очиқ бўлади.
Ретинол етишмаслиги оқибатида кўзларнинг қизариб кетиши ва ачишиши кузатилади. Мабодо шифокор А витамини ичишни тавсия қилса, қанча миқдорда ичишни ҳам ёзиб олишни унутманг, чунки меъёридан ортиқ ичиб юбориш ҳам хавфли. Агар ÑŽқорида санаб ўтилган маҳсулотларни доимий равишда истеъмол қилиб турсангиз, қўшимча А витамини ичишга ҳожат қолмайди.
« So'nggi tahrir: 21 Avgust 2009, 06:09:45 muallifi G_u_l_i »
Alloh taologa chin tavakkal qilgan kishi Alloh taolo unga taqdir va taqsim qilgan narsaga rozi bo'lgan kishidir. (Bishr Xofiy)

G_u_l_i

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 2575
  • -oldi: 1137
  • Xabarlar: 848
  • Jins: Ayol
Re: Vitaminlar haqida bilasizmi?
« Javob #10 : 21 Avgust 2009, 06:07:25 »
Д витамини – суяклар мустаҳкамлиги

Д витамини манбаи– калциферол, виостерол, эргостерол ва қуёш.


Қайси маҳсулотларда мавжуд:
Қуёш нури Ñ‘ғли моддалар билан биргаликда бу витаминнинг пайдо бўлиши ва тери орқали ичкарига сўрилишига ёрдам беради.
Калциферолга бой озуқалар таркибига балиқ мойи, сарда, селд, тунец балиқлари, сут ва сутли маҳсулотлар киради.

Д витаминнинг фойдалари:
Суяк ва тишларни мустаҳкамловчи калций ва фосфор моддаларининг организмга сўрилишига ёрдам беради.
А ва С витаминлари билан биргаликла қабул қилинса, шамоллаш касалликларида ҳам фойдали.
А витаминининг ўзлаштирилишини таъминлайди.
Кўз жилди, шиллиқ пардасининг яллиғланишини даволашда ёрдам беради.

Д витамини етишмаслиги оқибатлари:
Рахитнинг турли кўринишлари.
Тишлар емирилиши ва суякларни юмшоқлашиши оқибатида бола суякларининг номутаносиб ривожланиши.

Рахитнинг олдини олишнинг энг яхши йўли – кундузи сайр қилиш ва тент остида қуёш ваннаси қабул қилиш
Alloh taologa chin tavakkal qilgan kishi Alloh taolo unga taqdir va taqsim qilgan narsaga rozi bo'lgan kishidir. (Bishr Xofiy)

G_u_l_i

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 2575
  • -oldi: 1137
  • Xabarlar: 848
  • Jins: Ayol
Re: Vitaminlar haqida bilasizmi?
« Javob #11 : 21 Avgust 2009, 06:10:54 »
Е витамини – кислород демак

Е витамини токоферолларнинг аралашувидан таркиб топган. Фаол антиоксидант.
Қайси маҳсулотларда мавжуд:
Ҳайвонлардан олинадиган маҳсулотлар орасида тухум Е витаминининг булоғи ҳисобланади. Токоферол ўсимликлар таркибида ҳам бор, энг бойи буғдой, ўсимлик Ñ‘ғи, соя, исмалоқ, барглари кўкатлар ва бошоқли ўсимликлардир. Агар овқатларингизда мана шу маҳсулотлар билан биргаликда жонзотлар Ñ‘ғларидан фойдалансангиз, Е витамини организмга яхши синггади. Токоферол организмда қисқа вақÑ‚ сақланади, шунинг учун ушбу маҳсулотлардан тайёрланган таомларни ҳар куни истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ.


Е витамини фойдалари:
Организмнинг кислород билан таъминланишини яхшилайди.
А витамини билан биргаликда ўпкани нотоза ҳаводан сақлайди.
Куйган ва кесилган жойларнинг ўрни тезроқ ва чандиқсиз битишини таъминлайди.
Тана ҳужайраларининг чидамлилигини оширади.

Е витамини етишмаслиги нималарга олиб келади:
Қон ҳужайралари бузилиши, камқонлик.
Мушак толаларининг бўшашиши (ажин)

Ушбу витамин тахчиллигини олдини олиш учун видопроводдан келадиган хлорли сув истеъмолини камайтиринг.
Alloh taologa chin tavakkal qilgan kishi Alloh taolo unga taqdir va taqsim qilgan narsaga rozi bo'lgan kishidir. (Bishr Xofiy)

G_u_l_i

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 2575
  • -oldi: 1137
  • Xabarlar: 848
  • Jins: Ayol
Re: Vitaminlar haqida bilasizmi?
« Javob #12 : 21 Avgust 2009, 06:20:40 »
К витамини - яшил баргли сабзавот

К витамини – менадион. У ичакларда яшайдиган ҳаво бактерияларини пайдо қилиши мумкин. Бактерияга қарши дори-дармонлар ишлатилиши (антибиотиклар) оқибатида фойдали бактериялар камайиб кетса, таркибида К витамини мавжуд бўлган озуқалар тавсия этилади.
К витаминига бой маҳсулотлар:
Менадионга бой бўлган маҳсулотлар –яшил баргли сабзавотларнинг фақат янги узилганлари. Музлатилган маҳсулотларда К витамини ўлган бўлади. Бундан ташқари йогурт, беда, тухум сариғи, соя, балиқ мойлари таркибида кўп бўлади.
К витамини фойдалари:
Қон қуюқлигини нормал ҳолатда сақлайди.

К витамини етишмаслиги оқибатида кучли ич кетиши мумкин. Бу антибиотикларни кўп қабул қилиш оқибатида келиб чиқади.
« So'nggi tahrir: 21 Avgust 2009, 06:23:34 muallifi G_u_l_i »
Alloh taologa chin tavakkal qilgan kishi Alloh taolo unga taqdir va taqsim qilgan narsaga rozi bo'lgan kishidir. (Bishr Xofiy)

G_u_l_i

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 2575
  • -oldi: 1137
  • Xabarlar: 848
  • Jins: Ayol
Re: Vitaminlar haqida bilasizmi?
« Javob #13 : 21 Avgust 2009, 06:25:03 »
F витамини – соғлом тери ва сочлар

Ғ витамини – тўйинмаган Ñ‘ғли кислоталар. Бу истеъмолда ишлатиладиган ўсимлик Ñ‘ғлари таркибидаги кислоталардир.
Ғ витаминига бой маҳсулотлар
Кўпгина керакли Ñ‘ғли кислоталар қуйидаги ўсимлик Ñ‘ғлар таркибида бўлади: зиғир, соя, кунгабоқар, ёнғоқ. Шунингдек, ёнғоқ, ерёнғоқ, писта, бодом ҳам Ғ витаминига бой. Аммо буларнинг ҳаммаси очиқ идишларда сақланиши шарт, иссиқда Ғ витамини бузилиб кетади.
Ғ витамини фойдалари:
Тери ва сочларнинг соғломлигини сақлайди. Болаларнинг бўйи ўсишига ёрдам беради ва ўзини ҳис қилишни яхшилайди. Ички секреция безларининг фаоллигига самарали таъсир қилади, кальцийнинг сўрилишини яхшилайди. Агар семириб кетаётган бўлсангиз Ғ витаминига бой озуқаларни кўпроқ истеъмол қилинг. Улар тўйинмаган Ñ‘ғларни кўйдириб, ортиқча ванзлардан халос қилади.
Ғ витаминининг тахчиллиги нимага олиб келади:
Туйимаган Ñ‘ғли кислоталар етишмаслигининг бошланғич белгилари, терида сариқ Ñ‘ғли тангачалар пайдо бўлиши, сочлар қўриши ва мўртлашиши. Агар бу витамин тахчиллиги ошиб кетса, ҳар хил тошмалар тошади, ич кетишига мойиллик орттади.
Оилангизни ва ўзингизни гўзал ва соғлом бўлиб юришини истасангиз ÑŽқорида айтиб ўтилган витаминларга бой озуқаларни истеъмол қилишга ҳаракат қилинг.

manba: http://www.muslima.uz/vitamin
Alloh taologa chin tavakkal qilgan kishi Alloh taolo unga taqdir va taqsim qilgan narsaga rozi bo'lgan kishidir. (Bishr Xofiy)

yoqutxon

  • "Har qanday bilimdondan ustun Bilimdon zot bor." (yusuf surasi,76-oyat)
  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1087
  • -oldi: 1223
  • Xabarlar: 1249
  • Jins: Ayol
Vitaminlar
« Javob #14 : 01 Sentyabr 2010, 08:38:10 »
Bu mavzuda hayotimiz  uchun zarur bo'lgan Vitamilar haqida ma'lumot beraman.
 
 20chi asrgacha odamlar ovqatni faqar uning koloriyasiga qarab belgilaganlar. Lekin 20chi asr boshlarida olimlar bir qancha tajribalar olib borishdi tajribaga ko'ra hayvonlarning ovqat rasionidan malum bir yeguliklar olib tashlanganda ular tez orada nobud bo'lishardi.Tajribalar asosida ovqatlar tarkibida fanga nomalum elementlar borligi aniqlandi.1911 yilda esa kelib chiqishi polshalik, amerika biohimik olimi K.Funkom bu moddalarni Vitaminlar deb atashni taklif qildi. 20chi asr boshlaridayoq vitaminlarni toza shalkda o'simliklardan ajratib olish usullari o'ylab topildi. Shu tariqa vitaminlardan ho'jalik ishlari va tibbiyotda  keng miqyosda foydalinila boshlandi.
"Tiriklik shubxasiz bandalikdur,
Bandaliksiz tiriklik sharmandalikdur"
                           
                                  Jaloliddin Rumiy.

 

Кошениль-Cochineal qurtidan olingan bo'yoqlar haqida bilasizmi?

Muallif AnsoraBo'lim Salomatlik

Javoblar: 1
Ko'rilgan: 2924
So'nggi javob 16 Iyul 2012, 11:56:23
muallifi Mufazzala
Islomiy kitoblar haqida

Muallif Abu MuslimBo'lim Islom

Javoblar: 6
Ko'rilgan: 13246
So'nggi javob 28 Sentyabr 2007, 19:12:49
muallifi Muhammad Amin
Ismlar o'yini yoxud ismingiz ma'nosini bilasizmi?

Muallif AbdusalomBo'lim Oila va jamiyat

Javoblar: 178
Ko'rilgan: 113859
So'nggi javob 16 Avgust 2013, 23:29:52
muallifi Zumrad1995
Ota-onalarimiz haqida she'rlar

Muallif KumushbibiBo'lim She'riyat

Javoblar: 78
Ko'rilgan: 335105
So'nggi javob 24 Mart 2013, 06:33:47
muallifi muzaffar.uz92@yahoo.com
G'ijduvon haqida ensiklopediyalarda

Muallif MohinurBo'lim Buxoro viloyati

Javoblar: 3
Ko'rilgan: 11121
So'nggi javob 05 Iyul 2009, 17:03:30
muallifi MSJON