Tarjima san'ati (maqolalar)  ( 21381 marta o'qilgan) Chop etish

1 B



shoir  01 Sentyabr 2006, 04:46:50

Таржима ва таржимон махорати

Услуб ёзувчи ижодининг унинг асарларида такрорланиб турадиган асосий , типик гоявий- бадиий хусусиятлари мажмуасидир. Ёзувчининг дунёкараши ва у яратган асарларнинг мазмунига алокадор асосий гоялар, муаллиф купрок тасвирлаган сюжет ва характерлар силсиласи, санъаткор ижодида тез- тез учраб турадиган бадиий тасвир воситалари, узига хос тили унинг индивидуал услубини ташкил этади.

Хаёт ва адабиётнинг вазифаларини бир хил тушунадиган, бир эмас бир неча ёзувчининг ижодига хос булиб, улардан хар бирининг ижодида такрорланадиган гоявий - бадиий хусусиятларни хам баъзан услуб деб атайдилар. Ижод ахлини бирлаштирадиган бундай муштараклик, якдиллик, аслида адабий окимдир. Бадиий камолотда Садриддин Айний Максим Горькийдан сабок олди, тожик ва узбек тилларида баравар ижод килди, уз асарларини узи таржима килди. Драматург сифатида, Абдулла Каххорни Н.В. Гоголь комедиялари узига купрок жалб этган булса, новеллистикада - А.П. Чехов, романчиликда- Л.Н.Толстой, М.А.Шолоховлардан махорат сирларини урганди, уларнинг асарларини таржима килди. Абдулла Каххорнинг таржималаридан укувчи факат А.С. Пушкин, Н.В.Гоголь, Л.Н.Толстой, А.Серафимовичларнигина эмас, балки талантли таржимоннинг узини, унинг узига хос, такрорланмас услуби, тадбир ва тадорикини хам хис этади.

Индивидуал услуб деганда бирон авторнинг муайян даврда яратган асарларида доим учраб турадиган ёки унинг бутун ижодига хос асосий услубий унсурлар мажмуаси тушунилади. (Г.Саломов. «Таржима назарияси асослари», Т.,1983, 66 - бет).

Qayd etilgan


shoir  01 Sentyabr 2006, 04:47:26

Чинакам суз устасининг услуби уз замондошларигагина эмас, балки келажак замон китобхонларига хам таъсир килиш кобилиятига эгадир. Маълумки, бадиий асар барча холларда хам уз китобхонларини топавермайди. У узи манзур буладиган талабгорларини, укувчиларини топгунга кадар орадан узок вактлар утиши хам мумкин. Бирок ана шундай жозибадор кизикиш пайдо булиши учун асар оригинал образлар силсиласигагина эмас, балки пухта ишланган услубий системага хам алокадор муайян фазилатларга, эстетик туйгу тугдириш кобилиятига эга булмоги даркор.

Хар бир ижодкорнинг услуби узига хослиги тил ресурслари асосида юзага келар экан, тил ва услуб тушунчалари бир-бирига якин, аммо улар уртасида тенглик аломати куйиб булмайди. Башарти тил билан услуб бир нарса булганида, бирон адибнинг асарини бир тилдан бошка тилга таржима килганда унинг факат лугавий бисоти эквивалентларини утказиб, услубий хослигини бериб булмасди. Холбуки, хар бир муаллифнинг уз «тили», яъни услубини кайта яратиш бадиий таржиманинг мухим шартларидан биридир. Айни бир тил, рус тилида ижод килган Ф .М. Достоевский билан А. П. Чехов услубида катта фарк бор.

Узбек тилида ижод килган Ойбек билан Абдулла Каххор услубида хам жиддий узига хослик мавжуд. Лекин бошка- бошка тилларда калам тебратган А.П.Чехов билан Абдулла Каххорнинг услуби бир-бирига якин. Бу услубий хамоханглик икки адибнинг адабий- эстетик карашларидаги якинлик, тилдан фойдаланишдаги махорат билан изохланади.

Бадиий асар хар хил услубда, турлича маромда ёзилган булиши мумкин. Бунда куп нарса китобда тасвирланаётган давр, танланган мавзу, вокеаларнинг характерига боглик. Агар таржима килиш учун танланган асарнинг бундай белгилари аникланган булмаса, унинг рухига мос калит топиб булмайди, натижада гарчанд китоб бошка тилга кучирилса-да, у янги китобхонга «тилсимоти» ни очмайди. Шу тарика таржима килишдан кузатилган максад руёбга чикмайди.

Qayd etilgan


shoir  01 Sentyabr 2006, 04:49:07

Шу уринда таникли рус болалар ёзувчиси Н. Носовнинг ижодига назар ташлаймиз.

 Николай Носовнинг барча катта асарлари узбек тилига таржима килинган. («Кудук тубидаги сир», «Билмасвой Ойда» бундан мустасно). «Коля Синициннинг кундалиги», «Кувнок оила» киссаларини таникли адабиётшунос олим, таржимон Абдусодик Ирисов 1954, 1957 йилларда, «Коплон» номли хикоялар тупламини М.Норматов 1955 йилда узбек тилига угиришган.

Н.Носов асарларининг асосий кисмини болаларнинг севимли шоири, услуби муаллиф услубига мос келадиган, асарлари хам хажвга бой ижодкор - Пулат Мумин узбек тилига таржима килган. У дастлаб 1953 йилда «Витя Малеев мактабда ва уйда» киссасини, 1954 йилда шу кисса асосида «Икки дуст» пьесасини узбек тилига таржима килди. «Билмасвой билан дустларининг бошидан кечирганлари» (1958) ва «Билмасвой Куёш шахрида» (1964) асарлари таржимаси эса шоир таржимон ижодида алохида урин тутади. Аввало, шуни таъкидлаш керакки, ижодининг Н. Носов ижоди билан хамоханглиги- хажвий услуб ушбу асарлар таржимасида П. Муминга кул келди. Чунки, асл нусха услубини топа олиш таржимада асосий шартлардан бири хисобланади. Шунингдек, таржимоннинг узбек тилининг бой имкониятларидан уринли фойдаланганлиги хам Билмасвой хакидаги асарларнинг узок йиллар давомида узбек болаларининг энг севимли китобларига айланишига сабаб булди. Масаланинг яна бир, адабий таъсир томони бор. Одатда бир яхши асарни таржима килиш иккинчи бир асар яратилишига сабаб булади. (Г.Саломов. «Таржима назарияси асослари», Т.,1983, 101 - бет). П. Муминнинг «Ковоквой ва Чаноквой», «Сукатой-Конфетвой» номли эртак- пьесалари, шоирнинг узи тан олиб айтишича, Билмасвой хакидаги асарлар таъсирида яратилган экан. X. Тухтабоевнинг машхур «Сехрли калпокча» номли киссасида хам Билмасвой хакидаги асарлар таъсири яккол куриниб турибди. Зеро, Билмасвойнинг купгина кургилик ва саргузаштларига сехрли таёкча сабаб булса, Хошимжоннинг саёхат ва кечинмалари сехрли калпокча воситасида амалга ошади. Хатто хар иккала адибнинг асар охиридаги «Билимсиз хеч нарсага эришиб булмайди» , деган хулосаси хам хамохангдир. Яна бир ташки ухшашликка эътибор берсак, «Билмасвой ва дустларининг саргузаштлари» дастлаб эртак- кисса эди, кейинги икки китоб роман - эртак шаклида майдонга келди. «Сехрли калпокча» хам дастлаб кисса эди, кейин эса «Сарик девни миниб» ва «Сарик девнинг улими» романлари пайдо булди.

Билмасвой хакидаги асарларнинг узбек тилига таржима килина бошланганлигига 40 йилдан купрок вакт булди. Аввало, бу давр орасида таржимага муносабат анча узгарди, таржималар асл нусхага янада якинлашди. Масалан, доктор Дорижон (Пилюлкин) турли дорилар ва йод билан даволашни афзал курса, доктор Асалхон (Медуница) ут- уланлар ва асал билан, табиий дори- дармонлар билан даволашни устун куяди, хатто уларнинг номлари хам шунга ишорадир.
Н.ЭРГАШЕВА, НДКИ катта укитувчиси.
Р.ИРГАШЕВА, С.АЛЛАНАЗАРОВА, Ассистентлар.

Манба: http://www.ngmk.uz/pressa/050623/9.htm

Qayd etilgan