Таржима ва таржимон махорати
Услуб ёзувчи ижодининг унинг асарларида такрорланиб турадиган асосий , типик гоявий- бадиий хусусиятлари мажмуасидир. Ёзувчининг дунёкараши ва у яратган асарларнинг мазмунига алокадор асосий гоялар, муаллиф купрок тасвирлаган сюжет ва характерлар силсиласи, санъаткор ижодида тез- тез учраб турадиган бадиий тасвир воситалари, узига хос тили унинг индивидуал услубини ташкил этади.
Хаёт ва адабиётнинг вазифаларини бир хил тушунадиган, бир эмас бир неча ёзувчининг ижодига хос булиб, улардан хар бирининг ижодида такрорланадиган гоявий - бадиий хусусиятларни хам баъзан услуб деб атайдилар. Ижод ахлини бирлаштирадиган бундай муштараклик, якдиллик, аслида адабий окимдир. Бадиий камолотда Садриддин Айний Максим Горькийдан сабок олди, тожик ва узбек тилларида баравар ижод килди, уз асарларини узи таржима килди. Драматург сифатида, Абдулла Каххорни Н.В. Гоголь комедиялари узига купрок жалб этган булса, новеллистикада - А.П. Чехов, романчиликда- Л.Н.Толстой, М.А.Шолоховлардан махорат сирларини урганди, уларнинг асарларини таржима килди. Абдулла Каххорнинг таржималаридан укувчи факат А.С. Пушкин, Н.В.Гоголь, Л.Н.Толстой, А.Серафимовичларнигина эмас, балки талантли таржимоннинг узини, унинг узига хос, такрорланмас услуби, тадбир ва тадорикини хам хис этади.
Индивидуал услуб деганда бирон авторнинг муайян даврда яратган асарларида доим учраб турадиган ёки унинг бутун ижодига хос асосий услубий унсурлар мажмуаси тушунилади. (Г.Саломов. «Таржима назарияси асослари», Т.,1983, 66 - бет).