Рўза одоби ва суннати
(5) Барчамиз то бомдодга азон чакирилмагунича еб-ичиб сахарлик килишнинг мумкинлигига шак-шубхасиз ишонамиз. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Сахарлик килинглар, чунки сахарликда барака бор» — деб мархамат килганлар. (Имом Бухорий ривояти). «Сахарлик — баракадир. (Яъни сахарликда барака бор). Ва у (бизни) ахли китоблардан ажратиб туради. Мусулмон учун энг яхши сахарлик, бу хурмодир». (Абу Довуд ривояти).
Ифторни оркага сурмангиз, чунки расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Одамлар ифторларини кечга колдирмасалар, (бузилмасдан) мудом яхшилик узра коладилар» — деб мархамат килганлар. (Имом Бухорий ривояти).
Киши рўзасини куйида Анас розияллоху анху ривоят килган хадисда тасвирлаганидек очиши афзалдир: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам рўзаларини намоз (шом) дан олдин рутаб-хўл хурмо билан очардилар. Агар рутаб топилмаса, куритилган хурмо ердилар. Агар куритилган хурмо хам бўлмаса, икки-уч хўплам сув ичардилар» (Термизий ва бошкалар Термизий «гариб хасан хадис» деган. Албоний «ал ирваъ»да сахих деган).
Ифтордан кейин килинадиган зикр (дуо) тўгрисида Ибн Умар розияллоху анхумо расулуллох саллаллоху алайхи ва салламдан ривоят килади: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам рўзаларини очганларидан кейин: «Захабаз-замау, вабталлатил уру-у-ку ва сабатал ажру ин ша Аллох» «Чанкок кетди, томирлар хўлланди ва ин ша Аллох ажр собит бўлди» — дер эдилар. (Абу Довуд ривояти, Дора Кутний хасан деган).
Гунохлардан четланинг, чунки расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Сизлардан бирортангиз рўза тутса, гунох иш килмасин...» — деб мархамат килганлар. (Имом Бухорий ривояти).
Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Кимда-ким ёлгон гапиришдан тўхтамаса ва ёлгонга биноан амал килса, Аллохга унинг еб-ичишдан тийилишининг кераги йўк» — деб мархамат килганлар. (Имом Бухорий ривояти).
Рўзадор гийбат, сўкиниш, ёлгон каби барча харом амаллардан тийилмаса, унинг савоблари йўкка чикиши мумкин. Бу хакда расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «... У киши очликдан бошка нарсага эга бўлмайди» — деганлар. (Ибн Можа ривояти, сахихут таргиб).
Савобларни йўк килиб, гунохларни кўпайтирадиган ёмон ишларга куйидагиларни хам киритишимиз мумкин:
Бугун кўп рўзадор кишилар ўз вактларини хаёсиз ва лагвга тўла кўрсатувлар, томошалар, сериаллар, мусикали томошалар, кинолар ва спорт мусобакаларини томоша килиш, лагв давраларида ўтириш, бирон бир касдсиз кўчаларда ёки бошка жойларда юриш билан ўтказадилар. Айримлар эса, тахажжуд, зикр, ибодат ойи бўлган ушбу улуг ойни очликни хис килмасликлари учун кундузи билан ухлаб ўтказадилар. Бу билан улар намозларни казо киладилар ва намозларни жамоат билан ўкиш имкониятларини кўлдан чикарадилар. Кейин эса кечани турли кўнгил очар нарсалар ва шахватларини кондириш билан ўтказадилар. Хатто баъзилар бу ойни газаб билан кутиб олади. Чунки, улар бу ойда рохатларини йўкотадилар. Баъзилар эса Рамазон ойида атайин таътил олиб, кофир мамлакатларга сафар килиб, кўнгил очиб келади. Хатто масжидлар хам бундай ёмонликлардан холи эмас. Аёллар бўяниб ва атирлар суриб олганини кўрасиз. Баъзи одамлар эса бу ойни — эхтиёжлари бўлмаса хам — тиланчилик мавсуми килиб олади. Баъзилар эса вактларини бозор ва дўконларни айланиш билан ўтказади.
Бирортанинг газабланишига йўл кўйманг. Чунки, расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Агар бирор киши рўзадор билан уришса, ёки хакорат килса, у «мен рўзадорман, мен рўзадорман» — десин» — деб мархамат килганлар. (Имом Бухорий ривояти).
Бунинг бир сабаби (рўзадор эканини) ўзи эслаши бўлса, бошка бир сабаби душманига эслатишдир. Аммо хозир рўзадорларнинг хатти-харакатларига караган киши анча фаркли нарсаларни кўради.
Кўп еманг, чунки расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам «Одам боласининг ошкозонидан кўра ёмонрок тўлдирадиган идиши йўк» — деб мархамат килганлар. (Термизий ривояти, хасан сахих хадис деганлар). Окил ейиш учун яшамайди, балки, яшаш учун ейди. Енг яхши таом бу осон тайёр бўладиган таомдир. Аммо баъзи одамлар турли туман таомларни ейишдан завкланадилар. Улар улар анвои таомлар тайёрлашга харакат киладилар. Шунинг учун уй бекалари ва хизматкорлар бутун вактларини таом тайёрлаш билан ўтказади ва бу уларни ибодат килишдан гафлатда колдиради. Баъзилар рамазон ойида таом тайёрлашга бошка вактлардагига караганда кўпрок вакт ва пул сарфлайдилар. Турли хил таомларни тайёрлаб олганларидан кейин очкўзлар каби ейдилар ва чанкок касалига гирифтор бўлган туя каби ичадилар ва бу ой улар учун хазм килиш, семириш ва гастрит касаллигини орттириб олиш ойи бўлади. Ошкозонларини тўлдириб олганларидан сўнг, тарових намозига турганларида намоз ўкигилари келмасдан хохишсиз ўкийдилар ва баъзилари аввалги икки ракатдан кейинок чикиб кетади.
Илмни таркатиш, пулни беришда ўзининг обрўси ёки жисмоний кучи билан бошкаларга яхшилик килишда астойдил бўлиш. Бухорий ва Муслимда Ибн Аббос розияллоху анхумодан шундай хадис ривоят килинган: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам (Яхшилик килишда) одамларнинг энг сахийси эдилар. Рамазонда Жибрил алайхис салом билан учрашганларида яна хам сахий бўлиб кетардилар. Жибрил алайхис салом набий саллаллоху алайхи ва саллам билан рамазоннинг хар кечаси учрашарди ва у билан Куръонни дарс килишарди. Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг яхшилик килишдаги сахийликлари эсаётган шамолдан хам тез эди». (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари). Одамлар кандай килиб сахийликни бахилликка алмашадилар-а! Улар амалларини кўнгилдагидек килмайдилар ва бошкаларга ёмон муомала килиб буларнинг барчаси учун рўзани узр килиб кўрсатадилар.
Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам айтганларидек, рўзани мискинларни тўйдириш билан боглаш жаннатга элтгучи сабаблардан биридир: «Жаннатда ташкарисидан ичкарисини ва ичкарисидан ташкарисини кўриш мумкин бўлган уйлар бор. Аллох таоло бу уйларни мискинларга таом едирувчилар, мулойим гапирувчилар, узлуксиз (давомий) рўза тутувчилар ва кечаси бошкалар ухлаётган вактда намоз ўкувчилар учун тайёрлаб кўйган». (Ахмад ибн Хузайма ривояти,). Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам яна шундай мархамат килганлар: «Кимда-ким рўзадорга ифтор килиб берса, рўзадорнинг савобидан заррача камайтирилмаган холда рўзадор эга бўлганчалик савобга эга бўлади». (Имом Термизий ривояти, сахихут таргиб). Шайхул Ислом ибн Таймийя: «Бу хадисда, рўзадорни тўйгунича таомлантириш назарда тутилган» — деганлар. (Ихтиёротул фикхийя 109-бет).
Салафлар ифторларини бечора-мискинлар билан бахам кўришни ўзларига одат килиб олганлар. Улардан Абдуллох ибн Умар, Молик ибн Дийнор, Ахмад ибн Ханбал ва бошка улуг имомларни санаб ўтишимиз мумкин. Абдуллох ибн Умар бир етим ёки мискин бўлмаса, ифтор килмас эдилар.