Umumiy bo'lim > Ro'za

Ro'za haqida hadislar

<< < (44/44)

MirzoMuhammad:
Рамазонга тайёргарлик
Ҳадемай рамазон ойи кириб келиб қолади. Имони мукаммал инсон рамазон ойини ўн бир ой интиқиб кутади. Ўн бир ой келгуси рамазон учун тайёрланаи. Биздек гуноҳкор банда инсоф юзасидан ҳеч бўлмаганда ҳали ҳам бўлса тайёргарликни бошлмасак бўлмайди. Акс ҳолда, у муборак ойдан баҳраманд бўлишни бошлагунимизча анча қисмини бой бериб қўйишимиз мумкин.
Шунинг учун ҳам пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бундай дeганлар:
"Жаннат тўрт нафар кишига муштоқдир. Қуръон ўқувчиларга, тилини ёмон сўзлардан тийганларга, очларни едириб-ичириб, тўйдирганларга ва рамазон ойида рўза тутганларга" ("Равноқул мажолис").
Хабарда кeлишича, рамазон ойининг ҳилоли кўринганда, Арш, Курси ва уларни кўтариб турувчи фаришталар: "Муҳаммаднинг умматига жаннат бўлсин", дeб ҳайқирадилар. Аллоҳ ҳузурида тайёрлаб қўйилган кароматларни кўриб, қуёш, ой, юлдузлар, ҳаводаги қушлар, сувдаги балиқлар, шайтонлардан бошқа барча жонзотлар Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) умматлари учун Аллоҳдан мағфират сўрайдилар. Ўша кeчада бирор киши мағфиратсиз тонг оттирмайди. Аллоҳ таоло малоикаларга: "Рамазондаги ҳамма саловоту тасбиҳларингизни Муҳаммад (алайҳиссалоту вассалом) умматига бағишланглар", дeйди.
Рамазон ойига тайёргарлик кўриш ушбу тартибда бўлишини тавсия қилибдилар:
1. Ниятни тўғрилаш. Ибодат холис Аллоҳ учун бўлишини ният қилиш. Рамазон озиш учун, чиниқиш учун тутиладиган жисмоний риёзат эмас.
2. Овқатланишни ҳар доим, хусусан, Рамазонда ҳам меъёрида қилиши, ортиқча исрофгарчиликка йўл қўйиш ҳаромлигини эсда тутиши керак.
3. Қуръони каримни кўпроқ тиловат қилиб ўтказишга ҳаракат қилсин. Салафларимиз Рамазон келса, ҳамма Қуръон тиловатига шўнғир эди.
4. Беҳуда гаплар, фойдасиз ишлар, вақт ўғирловчи томошалардан бу қимматли мавсумда ўзни тийиш зарур. Рамазонни бундай бефойда, билъакс, зарарли нарсалар билан ўтказиб юбориш чинакам маҳрумлик, бахтсизликдир. Бундай ҳолга тушиб қолмасликка қаттиқ ҳаракат қилайлик.
5. Ният холис бўлишига тўғаноқ бўлувчи иллатлардан қалбни тозалашга ҳаракат қилиш керак: риё, кўролмаслик, мусулмон фарзандига адоват, нафрат, кибр, ҳасад каби маразлар ўрнини ихлос, биродарларга муҳаббат, уларга яхшилик соғиниш, яхши гумон, камтарлик, синиқлик ва бошқа эзгу хислатлар билан тўлдиришга уриниш лозим. Қуръонни кўп тиловат қилиш бу ўринда жуда катта ёрдамчи бўлади.
6. Ҳар бир киши қўл остидагилардан ҳар доим масъул, Рамазонда эса бу масъулият янада ошади. Айниқса, фарзандлар, ўқувчилардан оила бошлиқлари, муаллимлар масъулдирлар, уларнинг вақти ҳам беҳуда нарсаларга кетиб қолишининг олдини олишга ҳаракат қилсинлар.
7. Чин қалбдан тавба ва истиғфорга машғул бўлиш, тоатидан маҳрум қилиб, беҳуда ишларга машғул қилиб қўйишдан паноҳ сўраб ўтказиш зарур.

Абдураззоқ Фармонов. Асака т. "Сиддиқ ҳожи" жоме масжиди имом хатиби

Navigation

[0] Message Index

[*] Previous page

Go to full version