Дуо ва ибодатларнинг қабул бслиши, комил ва оқил фарзандларнинг дунёга келиши ҳам ҳалол емоққа боғлиқдир.
Бошқа ибодатлар каби таом емоқда ҳам фарз, суннат, мустаҳаб, одоб, макруҳ, манҳий, ҳаромдек шариатимизнинг амр ва наҳйилари бор.
Инсон бошқа жонзодлардан илм, ақл, адаб, фиросат, шунингдек, таом ейишдаги амрларни бажариш ва наҳйиларидан сақланиш билан фарқ қилади.
Шариатнинг бу ксрсатмаларидан ҳамма ҳам хабардор смаслиги барчага маълум. Аатижада баъзилар касаликка, баъзилар сса қувватсизлик, ҳатто фақирликка гирифтор бслиб қоладилар. Чунончи, ушбу китобимизда макруҳот бобида «Ксп емоқлиқда ксп зиён-заҳматлар бор» деб таъкидланган. Шубҳасиз ушбу зиёнлардан бири беморликдир, съни ксп ейиш касаллик келтиради. Бу борада шоир ҳам айтибдир:
Иллати мардум зи пурхори бувад,
Хсрдани пур тухми бемори бувад.
Яъни, инсонларнинг дард иллати ксп ейишдандир, тсйиб ейиш сса дардманликнинг уруғидир.
Кайковус сз сғлига бундай насиҳат қилади: «Фақирликка сабаб бсладиган офатни исроф деб билгин. Еб-ичишда, ҳар қандай иш қилишда исроф қилмаслик лозим». Яна «Мафотиҳ ул-жинон» номли китобда «Ислом динида биринчи пайдо бслган бидъат ксп ейишдир» дейилган.