Китобга ошик экансиз.
Китобга мухаббат замонлар оша синовдан утган,
инсониятга булган мухаббатдир.
Росулуллох сав айтгандилар "Кимки бошкани хохишини уз нафсидан афзал курса, Аллох таоло уни магфират килади" деб.
Сизга узим бн бор китобларимни хадя килай, истанг танланг, истанг хаммасини олинг.
Саьдий Шерозий газаллари ( хам форсий езувидаги асли, хам узбекча таржимаси)
Хофиз газаллари ( Олимжон Буриев таржимаси)
Бу жуда азиз китобим: Шамс Табризий газаллари (хам форсийча, хам рахматли Аскар ака Махкам таржимаси)
Фаридуддин Атторни Мантикут тойрини назмий баени (Жамол Камол таржимаси)
2 томлик Араб - рус лугати (муаллифи Баранов)
Катта раҳмат... Бирданига шунча бойликми... Қандай бахт-а бу... Ҳаммасини олардиму... виждоним йўл қўймас бунга ))
Ростини айтсам, роса яхши кўраман китобни ва яна қизғончиқман китобга
Лекин бир китобдан бир нечта бўлса қизғонмайман )
Авваллари ўқиб юрган пайтимда ҳар Стипендиядан ойига хеч бўлмаганда 1 та китоб олардим... Ўқишни битириб бу анъана ўзгарди
Бу блогда яъни "Hadyalashamiz - muhabbatlashamiz!" блогида асосан шартга кўра кимда бирор китобдан бир нечта бўлса, яъни "ортиқча" (аслида китобга нисбатан ортиқча деб бўлмайди)си бўлса, ёки ўзига зарурияти бўлмаган китоблар бўлса, бошқаларга улашилади, иншааллоҳ савоб бўлсин деб....
Шундай экан, шахсан ўзингиз учун олинган, ўзингизни китобларингизни туҳфа этаётган экансиз, ололмайман ... Ахир улар сиз учун олинганку...
Насиб этса, форум яна "жонланиб" бундай туҳфа этилувчи китоблар кўпайиб қолар...
Илоҳим китобларингиз бунданда кўпайсин. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин опам!