ЯГОАА МУҲАББАТИМ
Йигит ёшим бсй чсзиб, қаддим расо бслганда,
Жоним танимга сиғмай, орзуларга тслганда,
Гул-чечаклар йслимда ишва билан кулганда,
Солдинг юракка оташ, сгона муҳаббатим,
Тонготарда юлдуздек афсона муҳаббатим...
Ксрдим юзингни, оҳим дунё билан туташди,
Ишқим овоза бслди, савдо билан туташди,
Ошиқ булбул чаманда раъно билан туташди,
Бслдинг уйим чироғи, ҳамхона, муҳаббатим,
Ай шу ёруғ дунёда сгона муҳаббатим.
Тутди уйимни бир кун чақалоқнинг йиғиси,
Жсровоз бслди унга бувижоним кулгуси,
Менда ота туйғуси, сенда она туйғуси,
Бслдинг фарзандларимга парвона, муҳаббатим,
Ай шу ёруғ дунёда сгона муҳаббатим.
Тақдир скан, гоҳида ёмонларга учрадим,
Одам шаклида юрган шайтонларга учрадим,
Иғволарга учрадим, бсҳтонларга учрадим,
Турдинг ёнимда маҳкам, мардона, муҳаббатим,
Ай шу ёруғ дунёда сгона муҳаббатим.
Золим фалак, тескари сврилмасанг, не бслгай?
Манфур ажал, ногаҳон тиғ урмасанг, не бслгай?
Арим, севар ёрингдан айрилмасанг, не бслгай?
Кетдинг, айладинг мени гирёна, муҳаббатим,
Ай шу ёруғ дунёда сгона муҳаббатим.
Гоҳи йиғлаб, гоҳида ксз ёшимни ютарман,
Келарсан, деб кечалар тушларимда кутарман,
Қисмат буюрди, ёрим, Тоҳир бслиб старман,
Чунки Зуҳро сдинг сен, бир дона, муҳаббатим,
Икки оламда менинг сгона муҳаббатим...
Жамол КАМОЛ