Мен Ҳаж зиёратига пиёда бормоқчиман
Савол: Мен Ҳаж сафарига пиёда боришни орзу қиламан бунга рухсат борми?
Жавоб: Сиз Бизга Ҳаж сафарига ҳеч бир воситасиз пиёда бориш истагида савол йўллаган экансиз, биз бундан мамнунмиз.
Аллоҳ таоло ўз бандаларига қийинчиликни ҳоҳламайди, бу хусусда Қуръони каримнинг Бақара сурасида шундай дейилади:
“Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмайди”.
Шу билан бирга мамлакатимизда дипломатик фаолият юритаётган Саудия Арабистони Подшоҳлигининг элчиҳонаси Саудия Ҳаж вазирлигининг қарорига биноан, якка тартибда Ҳаж ёки Умра зиёратига ҳоҳ самолётда, ҳоҳ транспортда ва ҳоҳ пиёда бориш истагида бўлган фуқароларга Саудия Арабистони Подшоҳлигига кириш визасини бермайди.
Manba