Тавозуъли ва раҳм-шафқатли бўлиш — мўминликнинг муҳим шартиТошкент вилояти бош имом-хатиби Қурбонбой Турсунов билан суҳбат — Аҳли донишлар сукутнинг фазилатига алоҳида эътибор беришган. Айтиш мумкинки, ўрнида қилинган сукут ҳам хуштавозеликнинг бир кўринишидир. Ҳатто бу ҳақда Расули акрам (с.а.в) дан бир қатор ҳадислар ҳам ривоят қилинган. Масалан, ҳадисларнинг бирида: “Сукут сақламоқни ўзингга одат қилгил. Чунки сукут сақлашлик шайтонни ҳайдайди ва динингни сақлашингга ёрдам беради” дейилса, бошқа бирида: “Кимки Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, фақат яхши нарсаларни гапирсин ёки жим турсин”, дея марҳамат қилинади. “Нодоннинг жавоби - сукут” деган мақол бор. Оғзига келганини қайтармайдиган, бўлар-бўлмасга баҳслашаверадиган калтафаҳм чаламулла кишилар билан баҳслашишдан кўра сукут сақлаш фойдалироқ эканлиги уқдирилмоқда. Чунки, нодон билан тортишиб обрў топмайди киши. Аммо, шундай ҳолатлар бўладики, сукут сақлаш ноўриндир. Айтайлик, жоҳил бир кимса бировни ноҳақдан ғийбат қиляпти, ёки миллат, жамият, юрт шаънига номуносиб гап-сўзлар, иғволар тарқатяпти - сукут сақлаш мумкинмас. Ўз вақтида унинг жавобини бериш, адолат ҳимоясида туриш лозим бўлади.
Суҳбатнинг тўлиқ матни