"œЧелси"нинг тўрт нафар ўйинчилари навбатдаги ғалабадан сўнг кўнгилхушлик қилиб қайтишаётса, Роман Абрамовичнинг шахсий ҳайдовчиси уларни кўриб қолиб:
- Ҳа, йигитлар?! Қани ўтиринглар, базага олиб бориб қўяман! - деб қолибди.
Шунда Дрогба агар ҳайдовчи йигитларни "œдори" чекволишганини билиб қолса, Абрамга айтиб клубдан бадарға қилдириб юборишини огоҳлантириб, ҳеч нима демасдан базагача жим кетишни маслаҳат берибди. Улар машинага чикишиб жим кетишаётса, ҳайдовчи гапга солибди:
- Бу дейман, роса "œдори"ни чекиб олибсизлар-ку а?!
- Ия, Сиз буни қаёқдан дарров пайқаб қолдингиз?!
- Нимасини пайқамайсан?! Ахир тўртовларинг хам олдинги ўриндиққа ўтириб олиб, жим кетяпсизлар-ку!