Тасхили заруррий
(Қудурий масалалари)
Абдурахмон ибни Абдуллоҳ Марғилоний таржимаси
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМОНИР РОҲИМ.
Алахамду лилахиллази хадано лихаза. Вама куниаа линахтадия лавлаа ан хаданаллоҳ. Вассалоту вассалому ала саййидил холқи Муҳаммад ибни Абдуллоҳ (саллолоҳу алайхи васаллам) Аммо баъду.
Муҳтарам азиз диндор биродарлар. Диндорларга қачон диний эркинлик бўлади деб Аллоҳга илтижо ва яхши умидлар билан умрини ўтказган ака-ука, опа-сингиллар. Аллоҳга чексиз шукрлар бўлсинки ана шундай кунларга ҳам етиб келдик. Мустақиллик шабодаси эсиб орзулар ушалмоқда. Иншооллоҳ яна ҳам ёруғлик кунлари олдинда. Лекин динга бўлган 70 йилдан ортиқ тазйиқ диндорлар мадорини қуритган. Уларнинг маънавий озуқаси бўлган диний маърифатдан маҳрум қилган. Шунинг учун динни қайта тиклашда, диндорларимиз онгини оширишда илмлик кишиларимиз жуда катта ишлар қилишлари керак бўлади. Демак, хали жуда кўп ишлар қилишимиз керак. Шуни назарда тутиб мен ҳам ожизона қалам тебратиб халқимизга динни етказиш йўлида Аллоҳдан мадад тилаб бир хизматга бел боғладим. Агарки бу ишга менда қобилият бўлмасада Хожи Абдуқодир Марғилонийни илтимосларига кўра саъй қилдим.