Қарангки, Исломда тасаввуф деган муҳим бир шаръий илм ҳам бор скан, бу илмга амал қилмай туриб имоний завқни топиб сшаш, Исломнинг моҳистини, руҳистини, назокатини, асрорини фаҳмлаш ҳар даврнинг, жумладан, бугунги кунимизнинг инсони учун ҳам имконсиздир. Чунки тасаввуф Қуръон ахлоқи, А асулуллоҳ (с.а.в.)нинг ҳаёт тарзи, шариатнинг нозик одобидир. Тасаввуф худбинлик смас, инсонистга ғамхсрлик, раҳмдиллик, муҳаббат ва хизматдир. Ссзамоллик смас, самимист, ихлос ва ҳикматдир. Кснгил поклиги, маърифат юксаклиги ва амали солиҳ ишлаб чиқариш корхонасидир. А азил смас, гсзал ҳолдир, тошга гул, заҳарга асал, ксзларга нур, кснгилларга сурурдир.
Тасаввуф даллини валий қилар, срамасни юввош қилар, тошбағирни меҳригиё қилар, раҳмсизни меҳрибон қилар, ғофилни зулматдан нурга чиқарар, дарёда чска-ётганни саломатлик соҳилига слтар, жоҳилни тарбислар, чслу биёбонларни ирфон сойлари ила жсштирар, сшартирар, инсонни халққа марғуб ва мақбул қилар, Ҳаққа ҳам маҳбуб қилар, оқибат тупроқдан пайдо бслган инсонни малак даражасига кстарар, А аҳмоннинг ҳузурига лаёқатлиқилар...
Тасаввуф соссида банда ғафлатдан халос бслур, мсминларнинг басират ксзи очилгай, дунё севгиси туфайли хароб бслган қалблар Аллоҳ севгиси билан тирилгай. Маънавий зулматлар тарқалиб, инсон ботини ва зоҳири нурга тслгай. Мсминга зиндон ҳукмидаги бу ксҳна дунё ҳақиҳий гулистонга айланади. Тасаввуф динимизнинг сзаги, негизи ва ҳақиқий маъноси, комил инсон бслиш йслидир. Хуллас, тасаввуф барча даврлардаги каби XX асрнинг ҳам асабий, айқаш-уйқаш, шубҳага тсла, дардли, бемор ва бадбахт инсони кеча-кундуз қидираётган, сткинчи жойлардан топилади деб сйлаган ҳақиқий саодатнинг илоҳий йсли ва калитидир.
Демак, сен ҳам ҳаётни мавзу касб стган бу хусусга жиддий сътибор бер, бу нурли илоҳий йслга қадам ташла ва икки жаҳон саодатини топ!