Дўстлар мусибатда ёнингга келмас,
Ёринг азобларинг дилдан хис килмас,
Олами Бокийда хеч тенги бўлмас,
Дуо олганлардан дуо ол, болам!
Дунёнинг ташвиши адо бўлмайди,
Хеч кимса сен учун фидо бўлмайди,
Дуо олган шох-ки, гадо бўлмайди,
Дуо олганлардан дуо ол, болам!
Фано хаммамизга азалий кисмат,
Кимга мансаб керак, кимгадир хурмат,
Конимиз жон эмас, жондир Охират,
Дуо олганлардан дуо ол, болам!
Якинлар омонат, ошно омонат,
Омонатга этма асло хиёнат,
Зиёни улашиб яшаш матонат,
Дуо олганлардан дуо ол, болам!
Яхшилик бошингда яркираган тож,
Ёмондан саклангин, ёмонликдан коч,
Оллохдан эзгулик сўраб кўлни оч!
Дуо олганлардан дуо ол, болам!
хурмат билан...JaruleUZB