G'aroyib voqealar  ( 73618 marta o'qilgan) Chop etish

1 2 3 4 5 6 7 8 9 B


siddiqa  04 Yanvar 2009, 13:28:27

ota onam juda ko'p ishlashardi ,onamla hardoim tushlik vaqtida uyda bo'lavermasdilaru lekin buvimmi kimdir bo'lardi ,bir kuni kesam 2 yo  3 sinf edim qormin och lekin ovqat yo'q ,tuhum qovirib yemoqchi bo'ldim , qarasam skavorodkaniyam topolmadim shu payt buvimlani qalin chinni tarelkalariga ko'zim tushdi va uni gazga qo'ydim yog' soldim keyin nimadir paaq etdi hm yog'qizigandirde dip tuhumni soldim keyi n allambalo hid chiqib ketdi ,gazni o'chirib singan tarelkadan zo'rg'a tuhumni sidirib oldim ,chinni parcha parcha bo'maganu lekin galati rang bo'pqogandi ,ancha gapni buvijonimdan eshitgandim.

Qayd etilgan


ibnUyayna  05 Yanvar 2009, 16:18:56

Assalamu alaykum wr wb!

Universtitetta,Halqaro Munosabatlar yo`nalishida o`qiyotgan paytim.Bir Angliskii ustozimiz bo`lardi Nadirbek Baxadirovich degan.O`zi O`zbegu mani unga Domla dep chaqirishim yoqmasti.Nadirbek Bahadirovich dep chaqir derdi.Shu  bir kuni domla dsam,domla dema Nadirbek Baxadirovich degin dep qoldi.Keyin man domla demiyommanu domla dsam hamma kulvordi de gruppada qah-qaha otib,o`zim ham kulgamman :-)

Qayd etilgan


ORIF  09 Yanvar 2009, 01:42:37

Dunyo tor deb shuni aytishsa kerakda.
1- viqea:
US, Massachisetsning North Adams Shaharchasi. New Yorkga qaytishimizga ikki kun qolgan. Biz bilan yozgi maktabga qatnashayotgan barcha musiqachilar kichkina bir afeda konsert qo`ydik. Hech esimdan chiqmay, o`sha konsertda hamrohim Childirmakash Abror Mansurov o`z ijrosi bilan chinakkamiga hammani lol qoldirgandi. Tomoshabinlar orasida bir ayol va qiz bor edi. Bizni chiqishimizni qo`llab quvvatlashdi. Yana men kiyib olgan oq milliy yaktakka ishora qilib "nice shirt, nice shirt" deb qo`yardi.
Xullas New Yorkga qaytdik. U qadar kichik bo`lmagan va gavjum bo`lmagan Manhattan ko`chalarida yana o`sha kafedagi ayol va qiz bilan ko`rishib qolsak bo`ladimi. Uchrashib qolgan joyimiz esa o`sha ma'lum va mashhur 11-sentyabr yodgorligi maydoni edi. Ular ham biz ham bir birimizga tikilib "World is small" deyardik xolos.

Qayd etilgan


prettyuz  09 Yanvar 2009, 17:36:18

Koreyaga birinchi borgan haftam edi,darsga ketayotgandim avtobusga chiqdim qo'limda harita,man nomini bilgan astanofkaga yetdik man eshikni tagida tushishga tayyor bo'lib turibman aftobus hech to'xtamaydi,ha keyingisida to'xtar desam yana o'tib ketdi,keyin shofyorga qarab Ajoshi stop dedim u manga kulib knopkani ko'rsatdi,tushadigan bekatizga kelganda knopkani bosish kerak ekan bizdagiday tushadigan bormi,yest vihodyashshiy deb chipta sotadigan baqirmas ekan.....

Qayd etilgan


ibnUyayna  07 Fevral 2009, 02:35:38

Москвадан ссзласамми, Лос-Анжелес ёки Ҳиндистондан?

Мазкур ҳикослар менинг Москва, Ҳиндистонга қилган қисқа сафарларим, Жанубий Коресдаги срим йиллик таассуротларим ва Малайзисдаги бугунги ҳаётим ҳақидадир. Улар оддий бир ҳаваскорнинг ҳикослари. Шунинг учун анча-мунча камчиликлардан холи бслмаслиги аниқ. Бунинг учун мени маъзур тутасиз. Ҳикослар юзасидан фикр ва мулоҳазалар учун мен очиқман. Уларни, агар лозим топсангиз, қуйироқдаги смайл-манзилимга йсллашингиз мумкин. Ҳикослар фақат саргузаштлардан иборат бслмай, баъзида қиёслаш, таҳлил, айрим хулосалар чиқариш каби бслиши ҳам мумкин. Тушунарлики, бундай таҳлил ва хулосалар мутлақо субъектив бслади ва фактни бошқа такрорламасликка рухсат берасиз.

А аҳмат,
Абдурашид

[email protected]

--------------------------------------------------------------------------------

Москвада нимадан фахрланибман?

--------------------------------------------------------------------------------

Менинг илк хорижий сафарим Москвага бслган. Ўшанда 29 ёшда сдим. 2002 йилнинг апрел ойида биз Ўзбекистондаги турли фан ва таълим муассасаларининг 20 га сқин вакиллари Москва Давлат Университетига икки ҳафталик малака ошириш учун борган сдик. Машғулотлардан бсш вақтимда биринчи қилган ишим Кремлни бориб ксриш бслди. В.И. Ленин мақбараси олдида суратга тушдим ( мен балоғат ёшигача Советлар мамлакатида сшаганман, қарангки, 2002 йилда ҳам Ленин мақбараси олдида суратга тушишни сзим учун фахр деб ҳисоблаган сканман). Машҳур Третьсков галерессини томоша қилдим. Тасвирий санъат асарларини схши тушунаман деб айтолмайман. Лекин Третьсков галерессидаги санъат асарлари ростдан ҳам мени завқлантирди, улардан завқ олиш учун бу соҳанинг устаси бслиш шарт смас скан, деган хулосага келдим. Москвага саёҳатим ғаниматлигидан фойдаланиб, "œБольшой" театрга, Чайковскийнинг "œИоланта" операсига тушдим. Лекин тан олишим керак, опера шунчалик узоққа чсзилдики, сабрим тоқ бслди. Лекин срта чиқиб кетишни сзимга сп билмадим. Тарихий Москва ксчаларида ёлғиз айландим, Москва дарёси қирғоқларида хаёллар сурдим...МДУ қаршисида "œСмотровас плос‰адка" деган жой бор. Кечқурунлари бу ерга сочлари тақир қилиб олинган ёки аксинча, типратикандек қилиб сстирилган, алламбало кийимлар кийган рус ёшлари мотояиклларда чиқишар ва унинг олд ғилдирагини кстарган ҳолда у ёқдан бу ёққа бориб келишар, гитара чалишар, қсшиқ айтишарди. Уларни томоша қилиб, бир тарафдан ста сркин сканлигига ҳавасим келса, иккинчи томондан аҳлоқсизликни фазилат деб билиб, ксз-ксз қилаётганларига ачинардим.

--------------------------------------------------------------------------------

Амалга ошмаган сафар

--------------------------------------------------------------------------------

2005 йилнинг носбр ойида мен АҚШнинг Лос Анжелес шаҳрига ...боролмадим. Виза ҳам, авиа-чипта ҳам олинган сди. Учиш куни ҳам келди, юкларимни кстариб асропортга чиқдим. Биз тахминан 20 кишидан иборат гуруҳ-ҳайъат сдик. Шунча-шунча югур-югурлардан кейин шундоққина асропортда сафарни уюштираётган ташкилот вакиллари саёҳатимиз айрим молисвий сабабларга ксра бекор қилинганини айтишди. А­нди ҳолимизни тасаввур қилаверинг!...Бошқаларни-ку билмадим, аммо менга роса алам қилди...

--------------------------------------------------------------------------------

А­ҳҳ, Агра, Агра

--------------------------------------------------------------------------------

2006 йилнинг феврал-март ойларида Ҳиндистонга бордим. Аью Деҳлидаги СМС Ltd номли IT компаниссида 3 ҳафта малакамни оширдим. Москва — Оврспо шаҳри, Тошкентдан анча узоқда, Аью Деҳли сзимизнинг Осиёдаги шаҳар, Тошкентга сқин. Лекин Тошкент ва Москва орасида жуда ксп схшашликлар бор: рус миллати бизга таниш, уларнинг тилини ҳам биламиз, шаҳар қурилиш архитектураси ҳам бизникидан жуда кам фарқ қилади, хуллас, Москвада мен ста бегона ҳолатга дуч келмагандим. Ҳиндистон сса, мутлақо бошқача мамлакат, бошқа одамлар, сзгача табиат, сзгача иқлим...Ҳиндистонда гсзаллик ва хунуклик, озодалик ва ифлослик, бойлик ва камбағалликни ёнма-ён ксрдим. Бундай икки қутбдаги хислатлар ораси у ерда бир-бирига жуда сқин сди. Ҳиндистонга ҳам гуруҳ таркибида борган сдим. Биз ҳайъатимиз билан асосан Аью Деҳлида бслдик, фақат бир кунга Аграни ксришга бордик. Мақсадимиз гсзаллиги тилларда достон сша Тож Маҳални томоша қилиш сди. Тож Маҳал баҳона Қизил қалъани ҳам ксрдик. Айниқса, Тож Маҳалнинг гсзаллигидан ҳайратландим. Уни сзимизнинг Бобурийлар қурдирганидан фахрландим. Шундай ажойиб обида Ҳиндистондамас, Ўзбекистонда қурилиши мумкин бслгани ҳолда, ундай бслиб чиқмаганидан афсусландим. Бобурнинг ватани Ўзбекистон сканлигини бугунги ҳиндлар билмаслигидан жаҳлим чиқди. Улар Бобурни муғул, деб айтишди, мен рад қилдим. Кейинроқ тарихчилардан бу ҳақда суриштирсам, ҳиндларнинг гапида жон бор скан — бизнинг тарихимиз муғуллар билан чатишиб кетган скан. Маълумки, Тож Маҳал Шоҳ Жаҳон томонидан суюкли рафиқаси Мумтоз Маҳалга қурдирилган мақбара. У Жамна дарёси бсйида, оқ мармардан 23 йил давомида қурилган. Дарёнинг иккинчи қирғоғига Шоҳ Жаҳоннинг сзи учун қора мармардан мақбара қурилиши режалаштирилган скан, лекин бу режани амалга оширолмаган, натижада Шоҳ Жаҳоннинг ҳоки ҳам Тож Маҳалга, хотини Мумтоз билан ёнма-ён қсйилган. Тошкентда она шарафига қсйилган ҳайкаллар ксп. Бу бежиз смас — сзбеклар онани улуғлашади, уни бошларига кстаришади. Оналаримиз бунга арзийди ҳам. Шу билан бирга, аёлларимиз, рафиқаларимиз ҳам севишга, ардоқлашга муносиб. Тож Маҳал ёрга бслган МУҲАББАТга қсйилган ҳайкал сди. Бироз истиҳола қилсам-да, сна шуни айтишим керакки, Ҳиндистоннинг ҳиди ссимда қолди. Учоғимиз Аью Деҳлидаги "œИндира Ганди" номли асропортга қснаркан, унинг сшиклари очилиши билан ичкарига ста ёқимсиз бир ҳид кириб келди. Кспчилик, "œБу ниманинг ҳиди?" дегандек, атрофга аланглардик. Тажрибали стюардесса қизнинг жавоби мен учун кутилмаган бслди, у шундай деди: "œКечирасизлар, бу сизлар сйлаган ҳид смас, бу Ҳиндистон ҳиди, Ҳиндистонга хуш келибсиз!" Ҳақиқатан ҳам, сафаримиз давомида ана шу ҳид бизга ҳар доим ҳамроҳ бслди. Очиғи, бу ҳид манбаини — айнан ниманинг ҳиди сканлигини мен ҳалигача билмайман. Кейинроқ Жанубий Коресда ҳам шунга схшаш, лекин анча кучсиз ҳид сездим. Балки бу серёғин слкалардаги балчиқ ҳидидир. Лекин Малайзис ҳам серёғин мамлакат, бироқ сша ёқимсиз ҳид бу ерда йсқ.

--------------------------------------------------------------------------------


Qayd etilgan


ibnUyayna  07 Fevral 2009, 02:36:35

Ҳаёт давом стади

--------------------------------------------------------------------------------

Аью Деҳлида биз турган муъжазгина Hotelнинг шундоқ сқинида...бир чайла бор сди. Чайла дегани ичида одам тик туролмайдиган, қслга илинган клёнкани, қалинроқ қоғозми — шунақа нарсалар билан усти ва атрофи сралган, лекин доимий сшаш учун мслжалланган уй сди. Унда бир аёл 5-6 ёшлар чамали фарзанди билан сшарди. Она срталаб туриб, нонушта тайёрлар, нонушта сса, қозонга ёпиб пишириладиган, биздаги қатламага схшаш нарса сди. Аонушта тайёр бслар скан, она боласини ҳам уйғотарди. Бола туриб ювинарди, ҳатто тиш пастаси билан тишини юварди. Барча сшаш воситалари ибтидоий бслгани ҳолда, боланинг тиш ювиши мени ҳайрон қолдирарди. Кейин она-бола ерга стирволиб, нонушта қилишарди. Мен бу ҳолатни десрли ҳар куни хонамнинг деразасидан кузатардим. Аью Деҳлида бундай чайлаларни ҳар қадамда учратиш мумкин, ҳатто чайлалардан иборат кварталлар ҳам бор. Камбағаллар билан тслиб-тошган ана шу мамлакат миллиардерлар сони бсйича ҳам дунёдаги етакчи сринлардан бирида туради. Ҳиндистон шундай мамлакатки, дастлаб борганингизда у Сизга ёқмайди, "œАега ҳам келдим шу ерга?" деб юрасиз. 3-4 кундан кейин ксникасиз. Сафарингиз қариб, қайтиш лозим бслганда сса...қайтгингиз келмайди. Қайтгандан кейин ҳам узоқ пайт соғиниб, сслаб юрасиз.

--------------------------------------------------------------------------------

Ҳаракатда баракат

--------------------------------------------------------------------------------

2005 йилнинг сентсбр ойида номзодлик диссертаяиссини ҳимос қилдим. Шундан кейин чет слда узоқроқ муддат бслишга астойдил ҳаракат қила бошладим. Мақсад — тажриба алмашиш, илмий ҳамкорлик, тил срганиш, дунё ксриш ва албатта, иқтисодий манфаат сди. Мен учун чет слга чиқишнинг осонроқ йсли — бу таълим олиш учун чиқиш сди. Лекин мен Ўзбекистонда таълимнинг ҳамма босқичларида сқиб бслган сдим, фан номзоди илмий даражам ҳам бор сди. Шундай бслса ҳам, мен чет сл университетларидан бирида докторлик учун қайта сқишга қарор қилдим. Ўзбекистонда фан номзоди ва фан доктори илмий даражалари мавжуд. Аксарист хорижий мамлакатларда илмий даража битта — докторлик даражаси. Шунинг учун ҳам бизнинг илмий даражаларимизни уларнинг докторлик даражаси билан таққослаш қийин. Менинг номзодлик даражам чет слда докторлик билан тенглаштирилиши мумкин. Шунга қарамасдан, мен чет слда иккинчи марта докторлик учун сқишга рози сдим. Хуллас, ҳаракатни бошладим ва роппа-роса бир йил деганда натижага сришдим. Менинг асосий қидирув воситам интернет сди. Шу билан биргаликда чет слда сқиб юрган айрим танишларимдан ҳам маслаҳатлар олардим. Интернетни кавлаб ксрсангиз, Сизга таълим олишни таклиф қиладиган университетлар тиқилиб ётибди. Лекин менинг иккита қатъий критерисм бор сди: биринчидан, жуда ксп университетлар TOEFL ёки унга сквивалент имтиҳон талаб қилишарди. Мен сса, бу каби имтиҳон топширмаганман ва сқин орада топширишимга ксзим ҳам етмасди. Гап шундаки, менинг инглизчам мақтагулик смасди, инглиз тилида қийналиб гапирардим ва ундан ҳам баттар қийналиб тушунардим. Мен TOEFL талаб қилмайдиган университет қидиришим керак сди; иккинчидан, маълумки, чет сл университетларида сқиш жуда қиммат. Менинг сса, уларга тслаш учун ҳеч бир пулим йсқ сди. Мен текин университет қидирардим. Ҳатто, текин университет ҳам мен учун кам, менга чет слда сшашим учун ҳам пул керак сди. Хуллас, университет мени текинга сқитиб, сшашимга пул ҳам бериб туриши керак сди. Бунинг номини Scholarship дейишади. Мен турли университетлар сълон қилган ана шундай Scholarshipларга ҳужжатлар жснатдим. Ҳужжатлардаги ксрсаткичларим ёмон смасди. Швеяисдаги бир университетдан, "œБизга ҳужжат жснатганингиз учун раҳмат, лекин сизни қабул қилолмаймиз," деган мазмунда хат олдим. Исроилдаги бир университет хатларимга мутлақо жавоб бермади, балки уларга менинг арабий исми шарифим ёқмагандир. Жанубий Коресдаги бир университетга ҳужжатларим муддатидан кейин етиб борибди ва ҳоказо...Лекин ҳаракат қилинаверса, натижа бсларкан. Испанисдаги кичикроқ бир (Таррагона шаҳридаги) университет мени докторлик курсига қабул қилди. Биринчи семестр сқиш текин сди, шу билан биргаликда, текин ётоқхона ва овқат ҳам беришни ваъда қилишди. Кейинги семестрларда бундай моддий ксмак сақлаб қолиниши ёки қолинмаслиги менинг қандай сзлаштиришимга боғлиқ сди. Мен бу университетга қабул қилинганлигим тсғрисида нафақат смайл орқали хат олдим, балки почтадан ҳам тегишли ҳужжатларни жснатишди.

--------------------------------------------------------------------------------

Афсус, умидлар сзини оқламади

--------------------------------------------------------------------------------

Мен Испанисга бориш учун тайёргарлик ксра бошладим. Бу йслда дастлабки муаммога дуч келдим: Ўзбекистонда Испаниснинг слчихонаси йсқ сди, таълим визаси олиш учун Москвага бориш керак сди. Табийики, Москвага бориб-келиш харажатлари учун мен ҳомийга муҳтож сдим, узоқ қидиришлардан сснг ана шундай ҳомий топдим. Мен Москвага бориш учун тайёрлана бошладим. Икки ҳафталардан сснг жснаб кетишим керак сди. Ўша кунларда Испанисдаги университетдан слектрон мактуб олдим, унда айтилишича, мен қабул қилинган докторлик курси унинг раҳбари бошқа ишга стгани муносабати билан (бошқа мамлакатга) ёпилган бслиб, бу йил қабул қилинган талабаларнинг ҳаммасига раддис берилган сди. Тасаввур қилинг, мен охирги икки ойда хаёлан Испанис ксчаларида кезиб юрибман, қанча амалий ҳаракатлар қилдим....А­нди сса, ҳаммаси тамом! Шунчалик ҳам омадсиз бсламанми? Олдин сса, Лос Анжелесга боролмай, асропортдан қайтиб келган сдим, снди сса...Мени ҳайрон қолдирган нарса — Испанис каби Ғарбий Оврспонинг бир мамлакатидаги университетнинг субутсизлиги сди. Аомига кечирим ссрашди, шу билан қутулишди. Ахир бу бир нечта одамнинг тақдири билан сйнашиш дегани смасми? Мен сзимча шу университетни судга ҳам бермоқчи бслдим. Бу тсғрида маслаҳатлашиш учун БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига қснғироқ қилдим. Лекин у ерда инсон ҳуқуқлари билан шуғулланувчи бслим йсқлигини айтишди. Вақт стиши билан Испанис аламлари ҳам ссдан чиқди. Жанубий Коресдаги бир университетга ҳужжатларимни жснатганим, лекин улар кеч етиб боргани ҳақида юқорида ёзган сдим. Аавбатдаги семестрда шу университет сна Scholarship сълон қилди ва бу сафар мен ҳам сртароқ ҳаракатни бошлаб юбордим. Бу сафар ҳужжатларим вақтида етиб борди, уларни ксриб чиқишгунча орадан сна 2 ойча вақт стди ва ниҳост 2007 йилнинг июнида мен Жанубий Коресдаги университетдан табрик слектрон мактубини олдим, унга ксра, мен Коресдаги снг зср — Ссул Давлат Университетининг scholarshipига сга бслган сдим. Менда икки йил давомида СДУ да математика фани бсйича докторлик курсида сқиш имконисти бор сди. Мен сга бслган Scholarship тслиқ сқиш харажатларини қоплар, шу билан бирга мени Ссулдек қиммат шаҳарда сшашимга бемалол етадиган ойлик стипендис ҳам тсларди. Бу мен учун катта омад сди ва Аллоҳга шукрки, омад мендан юз сгирмади. Мен 2007 йилнинг 13 август куни Ссулга учиб кетдим.

Давоми бор,..Абдурашид, Малайзис


Qayd etilgan


Erkin01  25 Fevral 2009, 13:17:42

MAY TO’LA QADAH

Malayziyaga yangi kelgan paytlarim edi. "Palace of the Golden Horses" deb ataluvchi ajoyib Hotelda yashayman. Hotelda bir necha restoranlar bor. Shulardan biri "œGrand Salon Lobby" degan restoran bo'lib, u bu yerdagi boshqa restoranlardan bir xususiyati bilan ajrab turardi: bu restoranda jonli musiqa tinglash mumkin edi. Restoran ajoyib arxitekturaga ega, go'zal qilib bezatilgan, zal o'rtasiga otlardan iborat ulkan, aylanib turuvchi fontan-ansambl o'rnatilgandi. Zal nim qorong'i, stollarga sham yoqib qo'yilgan edi. Xullas, o'ta romantik bir manzarada biror narsa ichib, yengil muzikalarni tinglash mumkin edi. Avval fortepianoda klassik muzikalar chalinardi. Keyin uch qiz va bir yigitdan iborat guruh ijrosida pop muzika, qo'shiqlar yangrardi.
 
Bu yer menga judayam yoqib qoldi va men deyarli xar kuni oqshomni shu yerda o'tkazadigan bo'ldim. Men avval bu yerga fortepiano tinglash uchun kirardim. Lekin tez orada "3+1" guruhi ham menga ma'qul kep qoldi. Guruhdagi qizlar jozibador edi. Ular sahnadan pastga tushib, tinglovchilarni oldiga borar, hol-axvol so'rab, qo'shiqlar yoqayotgan yoki yo'qligi xaqida qiziqqan bo'lishardi. Ular, taklif qilsangiz, siz bilan birga o'tirishar, bemalol suhbat uchun hamroh bo'lishardi. Zalda odam ko'p bo'lmas, shuning uchun ham qizlarni gaplashishga vaqti bemalol edi. Aslida bunday suhbatlardan ularning manfaati bor edi. O'tirgandan keyin "Biror narsa ichasizmi?", deb taklif qilsangiz, darrov rozi bo'lishar va eng qimmat vinolardan tanlashardi.
 
Qizlarni ichida menga bittasi yoqardi. Navbatdagi oqshomlardan birida o'sha qiz stolimga kelib, o'tirishga ruhsat so'radi. Men taklif qildim. U yoq - bu yoqdan gaplashib o'tirdik. Qiz Filippinlik ekan. Qorachadan kelgan, ispanlarga o'xshab ketardi. Chiroyli edi. Tabiiyki, men bu qiz uchun bir bokal vinoni ayamadim. Qiz vinoni xo'plab o'tirib, meni gapga solar, men esa no'noq inglizcham bilan unga zo'rg'a javob qaytarardim. Lekin uni go'zalligiyu, qo'shiq aytishdagi mahoratini maqtashni eplashtirdim.
 
Qiz boshqa stollarda o'tirgan sheriklari bilan gaplashish uchun bir zum chalg'ib qoldi. Men stol ustidagi chala yarim ichilgan vinolik bokalga tikilib o’tirardim. Bu - lolasimon, katta, og'irgina bokal edi. Bir payt ... mo'jiza yuz bera boshladi. Meni ko'zlarim bokalga qattiq qadalgan, bilmadim, extimol kaftlarim ham beixtiyor shu yo'nalishda ochilgan edi. Bokal stol ustida asta surila boshladi. U bir tekis xarakat qilib, salkam bir qarich surildi. Qo'shiqchi qiz buni ko'rmadi. U menga qayta tikilganda, men hamon bokaldan ko'z uzolmay turgan edim. U mendan "Nima qilyapsan, namuncha tikilib qolding?", deb so'radi. Men bokalga ishora qildim. Bokal yana surila boshladi. U yana bir qarich xarakatlandi. Bir tekisda surildi. Bu safar bu xarakatga qo'shiqchi qiz ham guvoh edi. U o'zini tutolmay, baqirib yubordi: "Wow, what are you doing?"...
 
Shu bilan meni beixtiyor namoyish qilgan mo'jizam tugadi. Lekin ana shu qisqa tomosha qo'shiqchi qizga ham, o'zimga ham qattiq ta'sir qilgan edi. Qo'shiqchi qiz nuqul "How did you do it?", deb takrorlardi. Men esa qanday qilganimni o'zim ham bilmasdim. Nahot buni men qildim?, deb ajablanardim.
 
Balki bu g'ayritabiiymasdir, bokal surilishiga biror real narsa sabab bo'lgandir, deb atrofni zimdan tekshirib chiqdim. Stol tep-tekis va mutlaqo siljimaydigan qilib o'rnatilgan edi. Uni qiyshaytirish u yoqda tursin, sal-pal qimirlatish ham mumkin emas edi. Bokalni qo'limga olib, rosa tikildim. U yetarli darajada og'ir edi, uni ustiga, ichida vinosi ham bor edi. Uni xarakatlantirish uchun yaxshigina kuch talab qilinardi. Eng ajablanarlisi, bokalning xarakati silliq, tekis kechgan edi. Og'irlik markazi noqulay joyda bo'lgan, lolasimon bokalni qo'l bilan ham bunday tekis qilib surish osonmas.
 
Bokal surilish voqeasi men uchun sirligicha qoldi...
 

Qayd etilgan


Erkin01  25 Fevral 2009, 13:51:59

McDonaldsning ezma sotuvchisi

 McDonalds Corporation (Makdonalds) — amerika korporatsiyasi bo’lib, dunyodagi eng katta tez ovqatlanish restoranlari to’ridir. Ayni paytda dunyoning 119 ta mamlakatida McDonalds brendi ostida 31 000 dan ortiq restoranlar mavjud, ularda 1,5 milliondan ortiq odam ishlaydi. Restoranlarning assortimentiga gamburger, sendvich, kartoshka-fri, xar xil desertlar, ichimliklar va x.k"¦lar kiradi. Men Moskvada, New Delhida, Seoulda va Kuala Lumpurda McDonalds restoranlariga kirib ko'rganman, hamma joyda o’sha bir xil ovqatlar, lekin narxi mamlakatga qarab farq qiladi. 
Qizim bilan Kuala Lumpurdagi ijara uyimizdan uncha uzoq bo'lmagan McDonalds restoraniga kiramiz. Qizimga biror yegulik olib bermoqchi bo'laman. Ovqat uchun navbatda turamiz, navbatimiz kelguncha qaysi ovqatni tanlashni qizim bilan kelishib olamiz.
- Xush kelibsiz, ser. Nima xoxlaysiz?, - deb kutib oladi meni 20 yoshlardagi sotuvchi bola. U albatta inlizcha gapiradi. Men ham inglizcha javob beraman:
- Iltimos, bizga 1 ta Grilled chicken bersangiz. "Grilled chicken" degani qizdirilgan metall ustida (yog'siz) pishirilgan tovuq go'shti.
- Ok. Kattasidanmi, o'rtanchasidanmi yoki kichigidan? Ovqat portsiyasini shunaqa razmerlari bo'ladi. 
- Kattasidan.
- Ok. Chipsi bilanmi yoki chipsisizmi, ser? "Chipsi" degani kartoshkani qalamcha qilib qovurilgani.
- Chipsi bilan.
- Ok. Ichishga biror narsa xoxlaysizmi, ser?
- Xa, ichishga muz solingan ko'k choy bering.
- Ok. Kattasidanmi, o'rtanchasidanmi yoki kichigidanmi, ser?
- Kattasidan.
Yuqoridagi savollarga tez va ishonch bilan javob beraman. Chunki bu savollar standart savollar, ularni oldin ham xuddi shu yerda bir necha marta eshitganman. Odatda savollar shu bilan tugashi kerak edi, lekin bu safar sotuvchi navbatdagi savolni beradi. Bunisi endi men uchun yangi savol. Sotuvchi tez gapiradi, uni ustiga atrof biroz shovqinroq. Anig’ini aytganda, mening inglizcham juda kambag’al, shuning uchun men sotuvchini tushunmayman:
- Kechirasiz, deyman. Bu "Yana bir marta qaytarvoring", degani. Sotucvhi savolini yana qaytaradi. Xaa, "Ovqatni shu yerda yeysizmi yoki uyga olib ketasizmi?", deb so'rayotgan ekan. Shu yerda yeyilsa patnusda, uyga olib ketilsa paketda berilishi kerak.
- Uyga olib ketaman.
Sotuvchi ovqat va ichimlikni paketga joylayturib, navbatdagi savolni beradi. Bu safar uni tushunish uchun savolini 3 marta qaytartiraman. Odatda ovqatga kichkina paketchalarda mayonez, ketchup qo'shib berishadi. O'shalarni achchig'idan beraymi yoki achchiqmasidanmi, deyotgan ekan.
- Xar biridan bittadan bering, deyman. Chunki bilaman, ular tekin.
Men tezroq ovqatni olib, bu yerdan uzoqlashishni xoxlayman, lekin sotuvchini savollari tugay demaydi. U navbatdagi savolni beradi. Men tushunmayman.
Sotuvchini ezmaligiga bir jaxlim chiqadi, bir kulgim keladi. Oxiri o'zbekchalavoraman:
- Xey nomard, bo'ldida endi, so'rayverasanmi. Bitta tovuq olishga shuncha savolga javob berishim kerakmi. Qiynavordingku odamni. Bersang berib qo'ya qol, endi.
Yonimda qizima qotib-qotib kuladi. Sotuvchi xech narsa tushunmasa ham, meni jaxlim chiqqanini sezadi va tirjayadi. Va nihoyat biz ovqatni qo'limizga olamiz.
- Raxmat ser, kelib turing, - deb sotuvchi bizni kuzatib qoladi.


Qayd etilgan


Erkin01  25 Fevral 2009, 14:22:38

"œMISTER KAMIL" QANDAY QILIB "œKOMILJON AKA" BO’LGANI XAQIDA

Malayziyaga dastlab kelgan paytimda 2 xafta mexmonxonada yashadim. Meni xar kuni ishga kompaniyam tomonidan yollangan taksi olib borib, olib kelardi. Xar kuni ayni bir taksi, ayni bir xaydovchi xizmat qilardi. Xaydovchi ilk kunlari menga gapirmaslikka xarakat qildi, lekin uning gapirgisi kelayotganligi shundoq bilinib turardi. Ko’z va yuz xarakatlaridan uning sergap, xushchaqchaq va samimiy odam ekanligini sezish mumkin edi. Uchinchi kuni u chidab turolmadi. Men bilan astoydil tanisha boshladi. Rosa so’rab-surishtirdi. O’zini menga "œMister Kamil" deb tanishtirdi. Shuni eslatib o’tishim kerakki, malaylarda ham arab ismlari keng tarqalgan.
Ikki xafta ichida biz Mister Kamil bilan juda yaqin bo’p ketdik. U xaqiqatanam samimiy va sodda odam edi. Uning biroz qo’pol, lekin o’ziga yarashadigan kulish usuli bor edi. U menga Malayziya, bu yerdagi odamlar, urf-odatlar xaqida gapirib berdi. Kuala Lumpur va Malayziyaning boshqa joylaridagi diqqatga sazovor joylarni menga ko’rishga tavsiya qildi.
Keyin men kvartiraga ko’chib chiqdim va kunlik taksi xizmatiga extiyojim qolmadi. Lekin Mister Kamilning telefon raqamini olib qoldim. Endi menga taksi kunda bo’lmasada, xar zamonda kerak bo’p qolar, shunday paytda Mister Kamilga qo’ng’iroq qilardim. Mister Kamil aytilgan joyga, aytilgan paytda yetib kelardi.
Bir kuni oilam bilan boshqa shaxarga boradigan bo’ldik. Shaxar Port Dikson deb ataladi. Nomidan sezgandirsiz, u dengiz bo’yida joylashgan shaxar. Port Dikson Kuala Lumpurdan 100 chaqirimcha uzoqda edi. Men Mister Kamilga qo’ng’iroq qildim.
-   Aaa, Port Dikson?, - dedi u qayta tasdiqlatish uchun. Xar bir gapga cho’zib "œaaa" qo’shish barcha malayziyaliklarga xos odat.
Xullas, biz Mister Kamilni mashinasida Port Diksonga qarab yo’lga chiqdik. Uzoq yo’lda Mister Kamil bizni zeriktirmadi. U tinmay gapirar, beo’xshov, lekin o’ziga yarashadigan kulgisi tez-tez jaranglab turardi.
-   Mister Kamil,- dedim men uni sal gapdan chalg’itish maqsadida, - Maylimi Sizni Mister Kamilmas, Brother Kamil deb atasam.
-   Mayli, - darrov rozi bo’ldi Mister Kamil.
-   "œBrother" - o’zbekchada "œaka" deyiladi. Balki Sizni "œKamil aka" deb, o’zbekcha qilib ayta qolarman?
Mister Kamil bu safar qattiq kuldi. "œAka" degan so’zni 2-3 qaytarib, talaffuz qilib ko’rdi. Aytilishi sodda bo’lgani uchunmi, xarqalay u "œKamil aka" deyilishiga rozi bo’ldi.
-   Bizda ismlarga "œjon" qo’shib aytishadi. Bu xurmat belgisi. Maylimi Sizni "œKamiljon aka" deb aytaman?
Mister Kamil endi "œjon"ni talaffuz qila boshladi. Lekin uning talaffuzi ko’proq inlizcha "œJohn" ismiga o’xshab ketardi. Xuddi Kamil John deb, ismi-familiyasi to’liq aytilayotgandek tasavvur qoldirardi. U bu safar ham rozi bo’ldi. Oxirgi urinishda "œKamiljon aka"ni "œKomiljon aka" qildim.
Shunday qilib, Mister Kamil Komiljon akaga aylandi. Men rostanam o’sha kundan boshlab uni Komiljon aka deb atay boshladim. Telefon qilib chaqirganimda ham "œKomiljon aka" deb, gap boshlardim. U avval bunga kulib yurdi, keyinchalik o’rganib ketdi.         

Qayd etilgan


Ansora  25 Sentyabr 2009, 14:56:50

Turkiyaga ilk kelgan kunimni oqshomida darrov boshqa 11 soatlik shafarga borishim kerak edi. O'zi Turkiyaga birinchi kelishim, hayajon kuchli, avtobusga mindim, bu yerni avtobus firmalari orasida raqobat bo'lgani uchun eng ohirgi model avtobuslar bilan hizmat qilishadi. Masalan hozir butun avtobus firmalarini avtobuslari 2009 model, juda kam 2008 uchraydi. Hamma ham chet elga chiqmagani uchun aytib beryabman, bularni, bilganlar voy biz bilamizz, deb kulishmasin:) Men ham uydan birinchi marta Turkiyaga 2000 yilda "o'ynagani kelgandim:) shu yil ko'rganlarim doim hotiramda, eslab-eslab kulib qo'yaman.
Ho'sh, undan keyin (men ham Boy otaga o'hshab, innankeyin innankeyin deb siqvormasam bo'lgani:) avtobusni ichida shofyor, bir yuk ortadigan odam yana biri esa sizga butun yo'l davomida huddi samolyotdagiday hizmat qilib choy-poy berib turadigan odam unga muovin, deyishadi.
Men ham İstambuldan Amasya degan shaharga ketish uchun avtobusga mindim. Yo'limiz juda uzun 11 soat. Avtobus harakat etishi bilan birga darrov, sizga odekolonga yaqin modda (kolonya) uzatishadi, qo'lingizni yuvganday bo'lasiz. Keyin suv berishadi. Men har safarida muovinga Turkcha rahmat aytihsni o'rniga endigina O'zbekistondan kelganim uchun nuqul "rahmat" deyaveribman:)
Keyinchalik bilsam Turklar "rahmat" so'zini asosan o'lgan insonlar uchun "Olloj rahmat qilsin" ma'nosida ishlatisharkan. Bechora muovin "bu qiz nima demoqchi o'zi", degandir aniq:)

Qayd etilgan