32-боб. Дам солиш учун бир пода куй берилиши шарт килиб куйилганлиги хакида
Ибн Аббос ривост киладилар: «А асулуллох, саллаллоху алайхи ва салламнинг бир канча сахобалари кандайдир сув буйидан утиб бораётган срдилар. Бир одам, чаён чаккан булса керак (балким чакмагандир), сувга тушиб олганди. (У ерда бир туда одамлар хам булиб), улардан бири сахобаларга: «Ораларингизда бирорта дам соладиган шахс борми? Бир одам чаён чакканми, билмайман, сувга тушиб олибди»,— деди. Шунда сахобалардан бири бир пода куй свазига «Сураи Фотиха»ни укиб, унга дам солган сди, тузалди. Кейин, дам солган сахоба бир пода куйни етаклаб шериклари хузурига келди. Шериклари унинг бу килган ишини коралаб: «Хали сен Оллохнинг Китоби учун хак олдингми?!» — дейишди, хатто Мадинага келиб: «А А асулаллох,, у Оллох¬нинг Китоби учун хак, олди!» — деб айтиб беришди. Жаноб А асулуллох саллаллоху алайхи ва саллам уларга жавобан: «Олган хаккингизга Оллохнинг Китоби хаклирокдир!» — дедилар».