Ақидапарастлар
Мамлакатимиз 1991 йил 31-августда ўз мустақиллигини қўлга киритгач, дин ва виждон эркинлиги берилди. Мамлакат аҳолиси эмин-эркин тоат–ибодат қила бошладилар, лекин айрим ғаламиз кимсалар, тинчлигимизни кўра олмайдиганлар унга раҳна сола бошладилар. Бундай гуруҳлар мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ 1990-1991 йилларда унга раҳна солдилар.Уларнинг мақсади битта эди, яъни, ҳокимиятни қўлга киритиш эди.
Асримизнинг сўнгги йилларида дунёнинг гоҳ у, гоҳ бу четларида ислом динини ниқоб қилиб олган бузғунчи оқимлар пайдо бўлгани маълум. Улар жамиятдаги тартибсизликни авж олдириб, эл–юрт тинчлигига раҳна солиб, конституцион тизимни ағдариб ташлаб, ислом давлатини барпо этишга ҳаракат қилмоқдалар.
Улар ҳали онги шаклланмаган ёшларнинг фикрини чалғитиб, ўз томонларига оғдириб олишларига ҳаракат қилмоқдалар. “Қуръони Карим”да одамларни алдаб фитнага солиш, ўлдиришданда ёмонроқдир. Оллоҳ зулм қилувчиларни севмайди, деб таъкидлаган.
Диний экстремистларнинг ҳаракатлари эса “Қуръони Карим” оятларига мутлақо зиддир.
Шу кунларда Сурияда бўлаётган кўнгилсизликлар, яъни, жангари гуруҳлар томонидан ИШИД (ироқ шом ислом давлати)ни қуриш учун ҳаракат қилаётган ғаламислар орасида афсуски, ўзбекистонликлар борлиги аниқланди. Улар ўз Ватанига ва ота-онасига нолойиқ инсонлардир.
(
https://nv-boshqarma.uz/index.php/106-maqolalar/198-dinij-ekstremizm-va-terrorizm-tara-ijot-dushmani)
Сўнгги йилларда ақидапараст оқимлар ёшлар ичидаги фаолиятини меҳнат мигрантларини таъсир доирасига олиш, диний экстремистик мазмундаги материалларни электрон кўринишда тарқатиш, интернет орқали тарғибот ўтказиш каби усулларда амалга оширмоқда.
Айниқса, интернет тармоғида ўзини “Ислом давлати” (ИШИД), “Жабҳат ал-Нусра” деб атаб олган террористик ташкилотлар гўёки ислом равнақи йўлида курашаётган “мужоҳид биродарлар гуруҳи” экани ҳақидаги тарғибот-ташвиқот кенг кўламда олиб борилаётгани, бунинг оқибатида дунёнинг кўплаб мамлакатларидан мусулмон ёшлар “ҳижрат” қилиш ва “жиҳод”да иштирок этиб даъвосида Сурия ва Ироқ ҳудудига бориб, ушбу гуруҳ сафига бориб қўшилаётганининг гувоҳи бўлмоқдамиз.
Афсуски, ёшлар муайян қисми ИШИДни ҳақиқатда ҳам ислом динини бутун дунёга тарқатиш, исломий давлат барпо этган ҳолда дунёда адолат ўрнатишни мақсад қилган ташкилот деб ҳисоблайди. Бундай фикрловчилар Марказий Осиёда, хусусан, Ўзбекистонда ҳам бор экани ҳеч кимга сир эмас. Бундай ёшлар юқорида қайд этилган ҳудудларда инсонларга қарши содир этилаётган жиноятларни гўёки халифалик қуриш учун жоиз амал ҳисоблаб қаттиқ адашмоқдалар.
Аслида, мутаассиб оқим аъзоларининг мақсадлари - “жиҳод”, “ҳижрат”, “шаҳидлик”, “кофир бўлиш” каби диний тушунчаларни сохта талқин қилиш орқали ёшларимизни оиласи ва яқинларининг таъсиридан чиқариш, ўқиш ёки ишидан ажратиб олиш ҳамда уларни қуролли тўқнашувлар кетаётган Сурия, Ироқ, Афғонистон ёки Покистон каби мамлакатларга жўнатиб, манқурт-жангари ёки “тирик бомба”га айлантиришдан иборат.
Муҳаммадсобир Иминов. Асака т. "Ҳазрат Умар" масжиди имом хатиби