НИЯТНИ ШАРТЛИГИ
Савол: Рўзани ўргатишда ният билан дедингиз, ниятни маъноси нима. Кенгайтириб беринг?
Жавоб: Ният дил билан боғланишдир. Мен рўза тутаман худо учун фалон рўзани деб, кейин рўза бир неча қисм. бўлади.
1. Фарз рўза у рамазондир;
2. Таъиин назр рўзаси;
3. Мутлоқ назр рўзаси;
4. Рамазон рўзасини қазоси;
5. Бузилган нафл рўзани қазоси
6. Каффорот рўзалари;
Нафл рўзани, рамазон рўзасини муайян назр рўзаси ва нафл рўзаларини жоиздир кечасидаги ният билан тутса. Лекин кечасида ният шарт эмас агар ният қилмаса ҳатто тонг отса кунни ярмигача ҳам ният қилса кифоя. Аммо рамазонни қазоси, ўзи бузган эди, бу рўзаларни тутиш кечасини ният қилмасдин мумкин эмас.
Савол: Мутъа қилувчи билан қирон қилувчилар , рўза тутсалар қурбонликка қодир бўлмасалар, кечасида ният қилиш мумкинми?
Жавоб: Кечасида ният қилмоқ шартдур. Бошқа каффоротларга ўхшаш. Гапингиздан билиндики нафл рўзани бузилса қазо вожиб бўлур экан.