Яна жимирлаб ёғмоқда ёмғир,
Қаро кўздан оқаётган ёш.
Соғинганинг мен учун шудир,
Бас.... йиғлама, етар қаламқош !!!
Эрта, индин, балки....кейинроқ,
Кўз ўнгингда пайдо бўламан.
Соғинч қонар, қонар дил, бирок...
Мен унгача адо бўламан !!!
Менга висол, учрашмоқ недир,
Гул чеҳрангни кўрсам етар бас.
Овозингни эшитдим ҳозир,
Табассуминг кўрмоқлик ҳавас !!!
Масофалар айро йўлларда,
Туташ келиш тақдирга аён,
Тақдир деган ўшал қўлларда,
Ўйинчоқмиз, мудом ва ҳамон !!!