200. Абулҳасан б. Шаъра р. т. Оти Амр б. Усмон б. Ҳаким Шаърадур. Суфийларнинг машойихидиндур. Шайх Абу Саид Молиний ани арбаъинида келтурубдурки, Миср машойихидин эрди. Дерларки, анинг қабридин Қуръон ўқумоқнинг унин эшитурлар. Ҳар киши анинг зиёратиға борса эрди, эшитур эрди. Валлоҳу таоло аълам.
201. Абу Ҳомид Асвад Маъруф Занжий. р. т. Абу Али Рудборийнинг устодларидиндур. Абулҳасан Музаййнн дебдурким, Шайх Ҳомид Асвад Занжий ўттуз йил масжиди Ҳарамда эрди. Каъба ўтрусида ўлтурдиким, ташқари чиқмади, магар таҳорат учун. Ва ҳеч киши анинг нима еганин кўрмайдур ва ичканин ҳам, Абу Ҳомидқа ҳар қачон важд етишса эрди, ранги оқарурэрди, чун ул важд таскин топса, яна ҳам ул рангига борур эрди.
202. Иброҳим б. Довуд Қассор Риққий р. т. Иккинчи табақадиндур. Кунияти, Абу Исҳоқ. Шом машойихининг ажилласидиндур. Жунайд ва Абу Абдуллоҳ Жаллонинг ақронидиндур. Умри узоққа тортти, учунчи табақаға етти. Ва Шайх Суламий ани ўз битиган табақотда учунчи табақада битибдур. Уч юз йигирма еттида дунёдин борди. Зуннун суҳбатига етиб эрди. Шайх ул-ислом дебдурки, ул ўттуз йил бир сафар қилди, то инкор аҳлининг кўнглин бу тоифа била тузатгай. Ул беандомлиғлару бебоклиғларкйм алардин зоҳир бўлур эрди, барчасин салоҳга келтурди. Кўр, не жавонмардлиғ бўлғайким, умрини суфий ҳурматини тиламакка ийсор қилғай. [Ислом ва тариқатдаги хизматлари учун Аллоҳ унга энг яхши ажру мукофотлар берсин!]
1.
Иброҳим Қассор дебдурки, [ҳар бир инсоннинг қиймати ҳимматига кўрадир. Агар ҳимматй дунё бўлса, унинг қиймати йўқ. Агар ҳиммати Аллоҳнинг розилиги бўлса, унинг қиймати ниҳоясини тасаввур қилиш ва ундан воқиф бўлиш мумкин эмас]
2.
Иброҳим Қассор дебдурки, санга дунёдин икки нима басдур: бир фақирнинг суҳбати ва авлиёуллоҳдин бир валининг хизмати. Ва ҳам дебдурки, [кимки, Аллоҳдан бошқа нарса билан азиз бўлса, албатта у азизлигида хордир]
3.
203. Абу Жаъфар Ҳаффор р. Жунайднинг асҳобидиндур. [Жунайд била қарийб тенгдош. Одамлар уни Жунайднинг қариндошларидан, ўзи эса дўстларидан ҳисоблайди] Шайх ул-ислом дедиким, Жунайд дебдурки, йигитлигимда Бағдодда кезар эрдим. Бир бузуққа кирдим, кўрдумки, Шайх Жаъфар Ҳаффор Бағдодий ўлтурубдур. Ранжур бўлдумки, анга кароҳият етмиш бўлғай, хижолат юзидин дедим: Эй Шайх, бир сўз айт, то ёнай! Деди: не сўз айтан? Дедим анга: йўл нечукдур? Деди: башорат бўлсун сангаким, улсанга харидор бўлмаса эрди, сен анга харидор бўлмас эрдинг ва агар сендин анга кераклик бўлмаса эрди, сен андин сўрмас эрдинг.
204. Абу Жаъфар Сумоний қ. т. с. Шайх ул-ислом дебдурким, ул бу тоифадиндур. Ул дебдурким, [дўстинг сени гуноҳлардан қўрқитади, Рафиқинг айбингни кўрсатади. Биродаринг шундай кишиким, сани ғайбни билувчи зотга йўналтиради]
1.
205. Абу Жаъфар Сайдалоний р. т. Абулҳасан Сойиғ Диноварийнинг устодидур ва Жунайд ва Абулаббос Ато қ. с. нинг ақрони. Маккада мужовир эрди ва Мисрда дунёдин ўтти ва қабри Заққоқ Мисрийнинг ёнидадур. Абу Саид Ҳарроз қ. с. била суҳ-бат тутубдур ва Ибн. ул-Арабиннинг устодларидиндур. Шайх ул-ислом дебдурки, Абулҳасан Сойиғ Дшгаварий дедиким, менинг устодим Абу Жаъфар Сайдалоний дедиким; аввали ибодатимда Ҳазрат Рисолат с. а. в. ни туш кўрдумки, ўлтурубдур. Ва бу тоифадин бир жамоат, машойих ул Ҳазратнинг теграсида ўлтурубдурлар. Ногоҳ осмондин бир фаришта инди ва илгида бир ташт ва бир офтоба. Ва ул Ҳазратнинг муборак илигида сув қуйди. Ва бирин-бирин машойих илгига ҳам қуйди ва илигларни. ювдилар. Чу манга етти, дедиларки, ул бу тоифадин эмас. Ул фаришта таштни кўтарди ва кетти. Мен айттим: Ё Расулуллоҳ, мен агарчи бу тоифадин эмасман, аммо санга зоҳирдурки, буларнинг дўстларимен. Мустафо с. а. в. дедики, ҳар ким буларни севар, булардиндур. Бас ул малак келиб, менинг ҳам илгимга сув қуйди ва илгимни ювдум. Филҳақиқа мосиваллоҳдин ул Ҳазрат с. а. в. менинг сари боқиб табассум қилиб дедиким, чун. бизни севарсен, бизинг биласен!
206. Абу Жаъфар Аҳмад б. Ҳамдон б. Али б, Синон р. т. Учунчи табақадиндур, Нушобурдиндур. Абу Усмон Ҳирий била суҳбат тутубдир ва Абу Ҳафс Ҳаддодни кўрубдур ва уч юз ўн бирда дунёдин ўтубдур. Ул дебдурки, (итоаткорларнинг тоатларидан кибрланиб, осийларга такаббурлик қилишлари осийларнинг гуноҳларидан ёмонроқ ва зарарлироқ]
1.
Ва ҳам ул дебдурки, [кишининг чиройи – сўзининг гўзаллигида, камоли эса феълининг тўғрилигида]
2.
Ва ҳам ул дебдурки, [Ҳаққа боғланган кишининг ҳақиқий аломати – Аллоҳдан қайтадиган нарсаларга чалғимаслигидир]
3.
207. Абу Жаъфар Фарғоний р. т. Оти Муҳаммад Абдуллоҳдур. Ул дебдурки. [Тилнинг такаллуми даъво қилади, қалбнинг таваккули маъно беради]1. Шайх ул-ислом дебдурки, Абу Абдуллоҳ Боқу дедиким, Абу Жаъфар Фарғонин Абу Усмон Ҳирий-нинг ходимидур.
Бир кун Нишобурда онинг рикобида борур эрди.. Еғнн ёғиб эрди ва ер балчуқ эрди. Абу Жаъфарниш; кўадлида шайхидин кечхики, ул отлиғ не билгайки, манинг ҳолим.бу болчуқда нечукдур? Лаҳза ўтмадики, шайх отдин тушти, доғи Абу Жаъфарға айттики, кел, бу отни мин! Абу Жаъфар истиғфор қилдиким, нечук андоғ бўлғай?
Шайх хоҳий нахоҳий ҳукм қилди. Доғи они отқа миндурди. Ва ғошияни эгнига солиб, онинг жиловида борди. Абу Жаъфар хйжил бўлуб, отдин тушди. Шайх деди, эй Фарғоний, сен отлиғ, мен олингда яёғ юрурда ҳолинг не эрди? Деди: Эй шайх, сўрмағил. Шайх деди: мен ҳам отлиғ сен олимда яёғ юрурда менга ул ҳол эрди. Бу иш била они адаб қилди.
208. Абу Жаъфар Сомоний р. т. Ул дебдурки, саёҳатда Лубнон тоғига туштум. Анда жамоатй абдол йўлуқдилар. Алар хизматида бир йигит эрди. Ҳар оқшом бир миқдор гиёҳни пишуруб, алар хизматида келтирур эрди. Уч кун анда эдим, аларга ҳол бу эрди. Тўртинчи кун дедиларким, бизинг маошимизни кўрдунг, сен бизинг била ўткара олмассен, борғил! Манга хайр дуоси қилдилар ва алардин айрилдим. Неча вақтдин сўнгра Бағдодқа туштум, ул нигитни бозорда кўрдумки, даллоллик қилур эрди. Таассуб қилдимкн, ул бўлғайму? Таҳқиқ қилдим, ул эрди. Ул иш кайфиятин сўрдум. Дедиким, бир кун бирён балиғ пушуруб, қисмат чоғида яхшироқ қисмни ўз қошимда қўндум. Бу ерга туштум ва бу ҳолгаким кўрарсен, қолдим.
209. Абу Жаъфар Ҳаддод р. т. Шайх ул-ислом дебдурки, Абу Жаъфар Ҳаддод иккидур: бири сағир ва бири кабир. Кабир бағдодлиғдур ва Жунанд ва Рувайм қ. с. ақронидин. Ва Абу Жаъфар б. Букайр Ҳаддод Сағир Мисрдиндур ва Кабириинг ас-ҳобидиндур. Ибн Ато била суҳбат тутубдур ва шогирдлиғ қилибдур. Ва Абу Туроб Нахшабийни кўрубдур ва суҳбат ҳам тутубдур. Шайх ул-ислом дебдурки, Абу Жаъфар Ҳаддод ўн етти йил Мисрда темурчилик қилиб, анинг муздидин ҳеч нима ўз нафсига тасарруф қилмас эрди ва фуқароға нафақа қилур эрди. Оқшом неча эшикдин савол қилиб ифтор қилур эрди. Ул дебдуркд. (қачонки, фақирнинг тўнида фақирлик аломатини кўрсанг, унинг нажот топишига умид қилма]
1.
210. Абу Жаъфар Муъоз Мисрий р. т. Абу Ҳасан Сирвоний Сағирнинг устодидур. У дебдурки, Абу Жаъфар Ҳаддод ва Абу Абдуллоҳ Барқий иккаласи Мисрда эрдилар. Сўрдумки, тасаввуф недур? Иккаласи дедиларки, тасаввуф анинг асаридурки, ерда гоҳ ошкора қилур ва гоҳ пинҳон. Шайх ул-ислом дебдурки, агар минг нил умр кўрсанг, бу бобда мундин яхшироқ сўз махлуқдин эшитмагунгдир. Еру кўк ва барча санойиъин ошкора кўргузди, ҳеч қайсида онча ошкора эмаски, анинг дўстлари кўзида! Анинг дўстларин тиламак ва алар зиёрати учун санру сафар қилмоқ мунинг учундур.
211. Абу Абдуллоҳ Барқий р. т. Мисрнинг кибори машайихидиндур. Шайх ул-ислом дедиким, Абу Али Котиб Абу Усмон Мағрибийға дедиким, Абу Абдуллоҳ Барқий бемор эрди, анинг учун бир дам сув келтурдилар, ичмади ва дедиким, мамоликда ҳодиса турибдур, то маълум қилмағайменки, недур, ичмагаймен. Ун уч кун ҳеч нима емади ва ичмади то хабар келдиким, Қаромита Ҳарамға келибдурлар ва халқни қатл қилибдурлар ва Ҳажар ул-асводни ушатубдурлар, андин сўнг нима еди ва ичди.
212. Абу Жаъфар Мажзум р. с. Абулаббос Атонинг ақронидиндур. Рўзгорининг ғавси эрди ва ғавс яширундур, ё хайрда, ё шаррда. Ибн Ҳафиф .дебдурким, Абулҳусайн Даррож дедиким, Макка сафарида манга рафиқлар ннқоридин малолат бўлди. Баридин айрилиб, муқаррар қилднмким, ёлғиз борғаймен. Чун Қодисия масжидиға еттим, анда пире кўрдум – мажзум ва анга азим балое зоҳир. Манга салом бериб дедиким. Эй Абулҳусайн, ҳажга озимсен? Кароҳият била ледим: Бале! Деди: ҳамроҳ керак? Узумга дедимки, саҳиҳ ҳамроҳлардин айрилдим, бу навъ маъюбқа «йўлуқгум, тийралик юзидин. Дедим: йўқ! Деди: ҳамроҳлиғ қил! Дедим, валлоҳки, қилмағумдур. Деди: Эй Абулҳусайн! [Аллоҳу таоло зайфга шундай маънавий қувват берадики, кучли киши таажжубга тушади]
1. Дедим: андоқдур ва ғояти инкор била азимат қилдим. Чун манзилга еттим, ани кўрдум, фароғат ва ҳузур била ўлтурубдур. Манга боқиб дедиким, [Аллоҳу таоло заифга шундай маънавий қувват берадики, кучли киши таажжубга тушади]
2. Ғояти кудуратимдин ҳеч нима демай ўттум, аммо кўнглумда анинг саридин тараддуде ва васвосе пайдо бўлди. Чун саҳар яна бир манзилға етиб, масжидға намоз учун кирдим, кўрдумки, мунда ҳам фароғат била ўлтурубдур. Яна манга боқиб айттики, [Аллоҳу таоло заифга шундай маънавий қувват берадики куч-ли киши таажжубга тушади]
3. Илайида туфроққа туштум ва айттимки, Тенгри ва санга узр тақсир қўлармен. Деди: мақсудунг недур? Дедимки, хато қилдим. ҳамроҳлиғинг мақсудумдур. Дедиким, сен ҳамроҳ қил-масингға онт ичтинг, манга сенинг онтингни ёлғон қилурға кароҳият келур. Дедим: бас, андоқ қилки, ҳар манзилда сени кўргаймен. Қабул қилди, йўл ранжи ва очлиғ мендин зойил бўлди ва ҳеч андуҳу тараддуд манга қилмади, андин ўзгаким, ботроқ манзилға етгаймен ва ани кўргаймен. Чун Маккага етиштим, машойих хизматида ул ҳолимни айттим, Шайх Абубакр Каттоний ва Шайх Абулҳасан Музаййин қ. с. айттиларким, эй фақир, ул Шайх Абу Жаъфар Мажзумдур ва биз ўттуз: йилдур, анинг дийдори орзусидадурбиз. Агар яна кўрсанг, бизга хабар қилғил! Ҳар қачонким кўрдум, анинг дийдори шавқи мени андоғ машъуф қилдиким, аларға. хабар қила олмадим. Сўнгги қатла кўрганда илтимос қилдимким, мени бир дуо қил! Деди: сен дуо қил, мен «омин» дейман! Уч дуо қилдим ва ул «омин» деди. Бири бу эрдиким, Худоё менинг рўзимни кундинкунга еткур! Ва мўстажоб бўлди ва йиллардурки, манга ҳаргиз бир кеч ўтмайдуркн, тонглағи рўзим мавжуд бўлмамиш? бўлғай.
Яна бир дуом бу эрдиким, фақру дарвешликни кўнглумға маҳбуб қил! Ва ҳоло ҳеч нима била онча муҳаббатим йўқдурки, фақру дарвешлик била!
Ва яна бири бу эрдиким, мени бу тоифа била маш– ҳур қил! Умидим улдурки, бу ҳам мустажоб бўлмиш бўлғай. Шайх ул-ислом дебдурки, ҳеч кимга ҳақорат. кўзи била боқмангки, анинг дўст.лари яшурун бўлғайлар. Агар басирату фаросат била бу тоифаға боқмасанг ўзунгға ситам қилмиш бўлғайсен. Шайх Абулҳасан Харақоний қ. с. дебдурки, чун амонат эл орасидин чиқти, ул дўстларин элдин пинҳон қилди. Ва дебдурки, мек ким бўлғайменким, сени севгаймен, дўстларингни се-вармен.
213. Шайх Абу Жаъфар Домғоний қ. с. Бу тоифадин биров дебдурки, Мадинада эрдим, бир улуғ бошлиғ ажаме кўрдумки, Ҳазрат Рисолат с. а. .в. видоъе қиладур. Чун фориғ бўлуб чиқти, анинг сўнгғича бордим, то Зул-Ҳулайфа масжидида намоз қилди ва чиқти. Ва мен кейнича чиқтим. Мени кўрди ва дедикимг не тилайсен? Дедимким, тиларменки, санга ҳамроҳ бўлғаймен. Ул манъ қилди ва мен илҳоҳ қилдим. Дедики, агар, албатта, келурсен қадамингни менинг қадамим еридин ўзга ерда қўйма! Қабул қилдим. Бу дастур била борур эрдук. Саҳар чоғи Маккага кирдук. Ул ғониб бўлди, мен тавоф қилдим. Ва Шайх Абубакр Каттоний ва жамоати машойих ўлтуруб эрдилар, салом бердим сўрдилар: қайдин келасен? Дедим: Мадинадин. Дедилар, қачон чиқибсен? Дедим: ўткан оқшом. Алар бир-бирига боқиштилар. Шайх Абубакр мендин сўрдики, ким била ҳамроҳ эрдинг? Ҳамроҳимнинг нишоналарин шарҳ қилдим. Шайх дедиким: ул Шайх Абу Жаъфар Домғоний ва бу иш анинг ҳоли ва мартабаси жанбида оздур. Ва манга дедиким, эй фарзанд, билдимки, бу сенинг ҳолинг змас. Ва сўрдимким, юрурда ерни қадамйнг остида нечук мулоҳаза қилдинг? Дедимки, сув мавжидекки, кема остйға киргай.
214. Шайх Абулҳусайн Варроқ қ. с. Учинчи табақадиндур. Оти Муҳаммд б Саъд Нишобур машойихидиндур ва Шайх Абу Усмон Ҳирий қ. с. асҳобидиндур. Уч юз йигирмадин бурунроқ дунёдин ўтубдур. Ул дебдурки, карам афвда улдурки, афв қилғандин сўнгра мужримнинг жиноятин ёд қилмағайсен. Ва ҳам ул дебдурки, кўнгул тириклиги ул ҳан ёдидурким, ҳаргиз ўлмас. Ва дебдурки, Ҳақ таоло дўстлиғининг аломати анинг дўстининг мутобаатидур, яъни Расул с. а. в.
215. Абулҳусайн Даррож қ. с. Учинчи табақадиндур. Бағдодлиғ. Иброҳим Хаввос .қ. с. нинг ходими эрди. Уч юз йигирмада самоъда дунёдин ўтди. Шайх Абу Амр Димишқий ва Шайх Абу Имрон Розий била суҳбат тутубдур. Шайх ул-ислом дебдурки, Абулҳусайн Даррож Бағдоддин Юсуф б. Ҳусайн Розинға келди. Ул сўрдики, не ишга келдинг? Дедиким, сенинг зиёратингға. Дедиким, агар йўлда сенга биров бир ораста сарой ва бир жамила канизак берса эрди, сенга менинг зиёратимдин монеъ келгайму эрди? Дедики, билмон. Тенгри таоло мени бу иш била имтиҳон қилмади. Шайх ул-ислом дебдурки, яхши жавоб берибдур. Сойили худ бу саволни қилмаса керак эрди.
216. Шайх Букайр Даррож қ. т. с. Абулҳусайн Даррожнинг қардошидур. Бағдодда бўлур эрди. Абулҳусайндин фозилроқ ва зоҳидроқ ва улуғроқ. Ул дебдурки, то мен бу йўлга кирибмен, ҳаргиз фосид хотир кўнглумга кирмайдур.
217. Шайх Абулҳусайн Саломий қ. с. Шайх ул-ислом дебдурки, бузург киши эрди ва соҳиби тарих эрди. Ул дебдурки, Исо Мавсилт! Роҳиб эрди. Ул дебдурки, мусулмонларға бир оят инди, андин сўнгра билмонки, Ҳақ с. т. га нечук озор еткурганлар.
[Уч кишининг ўзаро шивир-шивирлари бўлса, албатта. У зот уларнинг тўртинчисидир]
1.
218. Абулҳусайн МоЛикии қ. с. Оти Аҳмад б. Саид Моликийдур. Бағдодяиғдур. фасиҳ эркандур ва Жунайд ва Нурий қ. с. била ва ул табақадағилар била суҳбат тутубдур. Тарсусда бўлур эрмиш ва анда дунёдин ўтубдур.
219. Абулҳусайн Ҳошимий қ. с. Ул дебдурки, Жунайддин сўрдиларки, кўнгул қачон хуш бўлғай? Деди, ҳар вақтки, ул кўнгулда бўлғай.
220. Шайх Абубакр Воситий қ. т. с. Оти Муҳаммад б. Мусодур. [Ибни Фарғоний р. деб таннлган эди]
1. Жунайд ва Нурийнинг асҳобининг қудамосидиндур. Ва қавмнинг уламо ва машойихидиндур. Тасаввуф усулида ҳеч ким андоқ сўз айтмандур. Усул ва улуми зоҳирда олим эрмиш. Шайх ул-ислом дебдурким, ул тавҳид имомидур ва машриқ имоми ишорат илмида. Ул йигитликда Ироқдин келди ва анда анингсўзи оздур. Ва Марвга келди ва деди: шаҳрдин шаҳрға кезармен, бир эшитиб, англағучининг орзусида! Дедилар: Марвда недин қарор туттунг? Дедиким, анйнг элин тезфаҳмроқ кўрдум. Ҳам Марвда уч юз йигирмадин бурун дунёдин ўтубдур. Қабри анда ўқдур, Шайх Абулҳусайн Нурит! ёнида. Шайх ул-ислом дебдурки, уч кишидурким, бирига қуни боқармен ва бирига боқармен ва бирига юқори боқармен. Яҳё Муъоз Розийға қуни боқарман ва Насрободийга боқарман ва Воситнйға юқори боқармен! Шайх ул-ислом дебдурки, Хуросонда ҳеч кишидин бу тавҳид келмадиким, Воснтийдин келди. Ул дебдурким, мен ва ул ва ул ва мен ва менинг кирдорнм ва анинг подоши ва менинг дуом ва анинг ижобати барча иккиликдур. Шайх ул-ислом дебдурки, Воситинға бир устод эрди ва бир шогирд. Устод Жунайд эрди ва шогирд Абулаббос Сайёрш! Ва Жунайднинг Воситийға номаси бор ва бу навъ битибдурким, [Бисмиллоҳир раҳмонир раҳим. Сенга Аллоҳнинг саломи, раҳмати ва барақоти бўлсин, эй Абубакр! Аллоҳ бизларга ва сенга офият берсин!]
2 Охирида дебдурки, уламо ва ҳукамо Тенгри таолодин халққа раҳматдур. Сўзунгда андоқ қилки, халққа раҳмат бўлғайсен ва ўзунгга бало. Уз ҳолингдин чиқ ва алар ҳолйға бўлки, аларга сўз айтурсен, аларнинг тоқат ва ҳолати қадарида аларға сўз айт ва хитоб ул мавзеъга қилким, аларни анда топарсен. [Бу сўз сен ва улар учун энг етукдир ва уларга панд-насиҳат қилиб, ўзлари ҳақида етук сўзларни айтинг!]
3 Шайх ул-ислом дебдурки, Жунайд билдиким, Воситий эл хурди ҳолиға сўзайтмас, балки ҳам инчка ва ҳам бийик айтурки, эл андин баҳра топмаслар, анга рифқу раҳмат сари далолат қилди.
221. Абубакр Заққоқи Кабир қ. т. с. Шайх ул-ислом ани учунни табақадин тутубдур. Ва оти Аҳмад Насрдур, Мисрлиқ. Ва Абубакр Заққоқи Сағирнинг устодидур ва Абубакр Дуққининг ҳам Жунайднинг асҳоби ва ақронидин эрди. Чўн Заққоқи Кабир дунёдин ўтти, Шайх Абубакр Каттоний дедиким, [Мисрга кириш учун фуқаронинг ҳужжати кесилди]
1. Ул дебдурки, [бу йўлнинг қиймати инсон руҳидир]
2. Ва анинг сўзидурки, бу сўзлар биравга шойистадурки, йиллар Тенгри таоло учун мазбалаларни жони била супурмиш бўлғай.
222. Абубакр Заққоқи Сағир қ. с. Шайх ул-ислом дебдурки, ул бағдодлиғдур. Заққоқи Кабириинг шогирдидур. Ул ҳадисқа машғул эрди, сўнгра бу тоифа тариқиға кирди. Бир кўзи бор эрди. Абубакр Розий дебдурки, андин кўзининг зоеъ бўлгани жиҳатин сўрдум. Деди: бодияға кирдим, таваккул била. Дедим: манозил аҳли илигидин ҳеч нима емайин. Вараъдин, очлиқдин бир кўзум нриюб юзумга оқди. Ул дебдурки, қирқ йилдурки, Жунайддин фанода бир сўз: зшитибмен, ҳануз анинг чошниси жонимдадур.
223. Шайх Абубакр Каттоний қ. т. с. Тўртинчи табақадиндур. Оти Муҳаммад б. Али б. Жаъфар Бағдодий Каттонийдур. Жунайд асҳобидиндур. Ва йиллар Маккада мужовир эрди. Анда уч юз иигирма иккида дунёдин ўтти, ул йилки, Абдулвоҳид Исфаҳонийки, кунияти Абулғарибдур, Тарсусда ўтти. Муртаъиш дебдурки, Каттоний Ҳарамнинг чароғидур. Каттоний сўзидурким, [сўфилар зоҳирда қул, ботинда, ҳурдирлар]
1 Шайх ул-ислом дебдурки, ул Хизр а. с. нинг мусоҳиби эрди. Хизр анга дебдурки, ё Абубакр, бу тоифадин барчаси мени танирлар ва мен баъзини танийман. Ул дебдурки, Хизр бу сўз исботиға айттиким, Яманда Сафо масжидида халқ Абдурраззоқ қошида ҳадис ўқурлар эрди ва масжид гўшасида бир йигит бошин хирқа ёқасиға тортиб эрди. Мен анга дедимки, Абдурраззоқ ҳадис айтадур, халқ эшитадур, сен даги нечун мажлисға бориб эшитмайсен? Ул дедики, мен мунда Раззоқдин эшитадурмен, сен мени Абдурраззоққа далолат қилурсен. Мен дедим, агар чин айтасен, мени айтки, кимдурмен? Деди, Хизр. Ва яна бошин хирқаға тортти. Шайх ул-ислом дедики, андоқки, ботинда Раззоқдин эшитадур эрди, агар зоҳирда Абдурраззоқдин эшитса, зарифроқ бўлғай эрдики, қавмдин алар улуғроқдурларким, зоҳирлари авом зоҳиридек бўлғай ва ботинлари хос ботини декким, шариат танғадур ва ҳақиқат жонға ва сирға. Ҳам анинг сўзидурким [кимки устозидан адаб ўрган-мабди, у беҳудагўйдир]
2. Ҳам ул дебдурким, [Дунё учун танинг билан, охират учун қалбинг билаи машғул бўл]
3 Шайх Абубакр Розий дебдурки, Шайх Абубакр Каттоний бир қорини кўрдиким, оқ бош ва оқ соч била савол қилиб юрур эрди. Дедиким, [Бу одам ёшлигида Аллоҳ амрини хор қилганлиги учун Аллоҳ уни қарилигида хору зор этди]
4. Шайх ул-ислом дебдурким, Шайх Абубакр Каттонийни Пайғамбар с. а. в. нинг шогирди дебдурлар Баски, ул Ҳазратни туш кўрар эрди ва билур эрдики, қаяси кеча ё қайси кун туш кўргусидур. Андин мушкилот савол қилур эрди ва ул Ҳазратдин сўруб, жавобин топиб, сойилларға жавоб айтур эрди. Бир қатла Мустафо с. а. в. анга айттиким, ҳар киши ҳар кун қирқ бир қатла айтсакнм, «ё Ҳай, ё Қанюм, ё ло илоҳа илла анта» чум кўнгиллар ўлгай, анинг кўнгли ўлмагай. Шайх ул-ислом дедиким, Шайх Абулқосим Димишқий деди; Солимшшинг устодиким – Каттонийдин- сўрдумкн, Тасаввуф недур? Дедиким, каминаси улким, сен англамағайсен. Бирав.Абуҳафс қ.с. дин сўрдиким, тасаввуф недур? Деди: сўфий ҳаргиз сўрмағанки, сўфий кимдур Шайх ул-ислом дедиким, бу илм Тенгрининг асроридур ва бу қавм соҳиби асрор, посбоннинг мулук рози била не иши бор?
224. Абубакр Ато Жуҳфий қ. т. с. Шайх ул-ислом дебдурки, бир кун бир бийик ерда ўлтуруб эрдим. Қўрдумки, сайл келур ва бир амори келтирур ва бир киши ул аморида ўлтуруб бийик-бийик: айтурки: [Сенинг амру фармонингдаман, Аллоҳим, сендан мадад тилайман. Мени сел балосига мубтало қилган бўлсангда, узоқ вақтлардан бери менга офият бердинг]
1. Ва сайл элтур эрди ани дарёғача ва Жуҳфағача. Ва Жуҳфа сайл мавзеидур. Ва ани анинг учун Жуҳфа дерларки, сайл анда киргай, ҳар не бўлса супургай ва элтгай.
225. Абубакр Саққоқ қ. т. с. Оти Муҳаммад б. Абдуллоҳдур. Абусаид Харроа қ. с. нинг соҳиби. Ул дебдурки, Абусаид Харроз дедики, бир кун биёбонда борур эрдим. Унга яқин ит, қўйчилар итидин, манга ҳамла келтурдилар. Чун етишдилар, муроқабаға машғул бўлдим. Ногоҳ, бир оқ ит ораларидин чиқди ва аларға ҳамла қилди ва аларни мендан йироқ сурди. Ва ул итлар йироқ кетмагунча мендин айрилмади. Чун алар тамом кеттилар, ул ғойиб бўлди.
Ва ҳам ул дебдурки, Абусаид Харроз дедиким, [Аллоҳнинг зикри билан бўл! Агар ҳолинг қувватли бўлса унинг зикрига ғарқ бўлиб кетасан. Аллоҳ ҳам сени зикр қилади]
1. Шайх ул-ислом дедики, «тил зикр бошиға борди ва зикр мазкур бошиға».
226. Абубакр Шиблий қ. т. с. Тўртинчи табақадиндир. Оти Жаъфар б. Юнус. Ва анинг отаси отида мухолафатлар бор. Аммо Ҳазрат Махдумий қ. с. дедиларки, қабри тошида Жаъфар б. Юнус битикликдур. Шайх ул-ислом дедики, ул мисрлиғдур. Бағдодға келди ва Хайр Нассож мажлисида тавба қилди Жунайднинг шогирдидур.Фақиҳ эрди ва мажлис музаккири. Ва Молик мазҳабида эрди ва «Муватто»ни ҳифз қилиб эрди: Отаси халифанинг соҳиб ул ҳижоби эрди. Ва Суламий табақотида «Хуросониюл-асл ва Бағдодул мавлид вал-маншаъ» битилибдур, Жунайд қ. с. дебдурки, [Абубакр Шиблийға бошқаларга назар қилганингиздек. назар қилмайг. Чунки у Аллоҳ кўзларидан бир кўздир]
1 Умри саксон еттига етишди. Уч юз ўттиз тўртда Зулҳижжа ойида дунёдин ўтти. Ва ҳам Жунайд дебдурки, [хар бир қавмиинг тожи бор. Бу қавмнинг тожи эса Шиблийдир]
2. Йигирма икки қатла бемористонға тушти. Ул дебдуркй, [Ҳуррият–қалб ҳурриятидир, бошқа нарса эмас]
3.
Бирав Шиблийға дедиким, мени дуое қил! Ул бу байтни ўқудиким,
б а й т: [Бир вақтлар одамлар мендан шафоат истардилар. Ажабо, эртага Лайли олдида мени шафоат қилувчи борми?]
4 Анга дедилар: хуш семизсен ва муҳаббатики сен даъво қилурсен, тақозое семизлик қилмас. Дедиким: [Қалбим ишқбозлик қилди, таним бехабар қолди. Агар хабардор бўлганда семирмас эди!]
5. Шиблий Абдурраҳмон Хуросонийға айтди: [Эй хурвсонлик, Шиблийдан ўзгани ёлғпз Аллоҳ деганиии эшитдингми? Хуросонлик антди: Мен бирор кун Шиблийнинг Аллоҳ деганини эшитмадим. Шиблий беҳуш бўлиб йиқилди]
6.
Абдурраҳмон Хуросонин дебдурки, бирав Шиблий уйига келди ва эшик қоқди. Шиблий бош-оёқ яланг эшик кейнига келиб сўрдики, кимни тилансен? Деди: Шиблийни. Шиблий дедиким, эшитмансенки, [Кофир бўлиб ўлди. Аллоҳ унга раҳм қилмади]
7. Шайх ул-ислом дебдурки, нафсни дебдур Шиблий бу оят тафсиридаким, [мўминларга айтинг, кўзларини тўссинлар, авратларини сақласинлар]
8. Ва дебдурки, [зоҳир кўзни ҳаромлардан, ботин кўзни зса, Аллоҳдан бошқасига назар солишдан сақланг!]
9 Ул эшиттиким, хиёр сотқучи қичқириб айтадурким, {ўнта бодринг бир танга]
10. Ул дағи қичқирди ва дедиким, [ўнтаси бир танга бўлса, савдонг нима бўлади?]
11. Шиблийдин сўрдиларки, қайси нима ажаброқ? Деди: Ул кўнгулки, Тенгри таолосини таниғай ва онга осий бўлғай. Шиблийнинг ходими Бакир Динаварий дебдурки, вафотиға яқин Шиблий дедиким, менга бир дирам мазлимадур ва неча минг дирам онинг соҳиби учун садақа берибман ва ҳануз кўнглумга ҳеч юк андин оғирроқ йўқдур. Шиблий мавт маразидин бир жума куни узида хиффат кўрди. Бакирға дедиким, масжидга мени тегур! Ул қўлдаб элтурда бирав йўлуқди. Шиблий де-лики, тонгла бу киши била ишимиз бор. Бакир дебдурки, намоз қилиб келган оқшом Шиблий дунёдин ўтди. Тонгласи менга дедиларки, фалон маҳаллада бир солиҳ бор. Анинг ғусли учун ул кишини келтурмак керак. Ул кишининг уйини топиб, эшик қоқтим. Эшик кеинига келиб сўрдиким, Шиблин ўлди? Мен таажжуб била сўрдимки, қайдин билдингким, Шиблий ўлди? Ул-дедиким, эй нолон, ул қайдин билиб эрдиким, бу кун манинг била иши бор бўлғусидур. Эшик очқоч кўрдум, ҳамул киши эрлики, бурунқи кун Шиблий деб эрдики, тонгла анинг била ишимиз бор.
227. Абубакр б. Яздонёр Урмавий қ. с. Тўртунчи табақадиндур. Оти Ҳусайн б. Али Яздонёрдур. Тасаввуфда бир тариқаедурким, анга махсусдур. Машойихдан баъзи анга инкор қилибдурлар. Олим эрмиш улуми зоҳирийда ва улуми муомалоту маорифда. Ҳам Шайх ул-ислом дебдурки, Абубакр Яздонёр Ҳақ с. т. ни тушда кўрди. Деди: Ё Раб, бир ҳожатим бор. Жавоб эшиттиким, не ҳожатинг бор, андин ортуқки, санга бердим? Яънн суфийларанинг дастбандидин қутқардим. Шайх ул-ислом, дебдурки, кўрубмен бир ерда-ким, суфийлар дастбанди битибдурки, [маҳолҳол ва ботил лшорат]
1. Суфийлар инкорида узун қиссаси бор. Ва анда ашколдур, бузург кишидур, соҳиби талбис зоҳирда ва муҳаҳқиқ ботинда. Ул дебдурки, [фаришталар осмон қўриқчилари, муҳаддислар суннат қўриқчилари, сўфилар Аллоҳ қўриқчиларидир]
2. Ва ҳам ул дебдурки, [Маърифат – Аллоҳу таолонинг ваҳдонияти билан қалбнинг қарор топишидир]
3. Ва ҳам ул дебдурки, [кимки, тавба қилсаю гуноҳни тарк этмаса, Аллоҳ таоло уни тавба қилишдан ва ўзига қайтишдан маҳрум қилиб қўяди]
4.
228. Абубакр Сайдалоний қ. т. с. Машойихиинг ажилласидйндур. Шиблий қ. с. ни бузург тутубдур. Форсдин эрди ва Нишобурда вафот топти. Ул дебдурки, Ҳақ била суҳбат тутунг ва агар тута олмасангиз ул киши била тутунгки, ул Ҳақ била суҳбат тутар, то анинг суҳбати баракоти сизни Ҳаққа еткургам. Ҳамул дебдурки, сўзни ҳожат қадари била айтинг. Ҳар не ҳожатдин ортуқдур, андин илик тортинг. Ва ҳам ул дебдурки, Тенгри таоло била кўп бўлинг ва халқ била оз.
Анинг муридларидин бири дебдурки, анинг вафотидин сўнгра қабриға лавҳ йўндуруб, қабри бошида қўйдум. Буздилар, яна қўндум, яна буздилар. Яна мукаррар буиш воқеъ бўлди. Шайх Абу Али Даққоқдин мунунг сиррин сўрдум, деди: ул дунёда гумномлиғ ихтиёр қилиб эрди, Ҳақ с. т. ҳам ани пинҳон асрар эрди. Сен тиларсенки, ани ошкор қилғансен, қачон муяссар бўлур?
229. Абубакр Хаббоз Бағдодий қ. т. с. Ул Жаририйнинг устодларидиндур. Ул дебдурки, (аҳлу аёл–ҳалол йўл билан шаҳватларни қондириш жазосидир]
1.
230. Абубакр б. Исо Мутаввиъий қ. т. с. Абҳардиндур. Абубакр ақронидин ва андин улуғроқ. Абубакр Тоҳир анинг қошиға кирди, ул назъ ҳолатида эрди. Абубакр анга дедиким, [Аллоҳга яхши гумонда бўлгин!]
1 Абубакр Исо айттиким, менингдек киши била мундоғ сўз дегайлар, агар бизни қўйса, парастиш қилғайбиз, агар тиламаса, буйруғиға бўйин қўйғайбиз ва борғайбиз. Ул уч юз бешда дунёдин ўтубдур.
231. Абубакр Тоҳир Абҳарий қ. т. с. Тўртунчи табақадиндур. Оти Абдуллоҳ б. Тоҳир б. Ҳорис Тоий. Қўҳистоннинг кибор машойихидиндур. Шиблий қ. с. ақронидин эрмиш. Олим ва мутаварриъ. Юсуф б. Ҳусайн била суҳбат тутубдур ва Музаффар Кирмоншоҳий била рафиқ бўлубдур. Мисрда Шайх Му-ҳаллаб б. Аҳмад б. Марзуқ дебдурким, машойихдий ҳеч қайсининг суҳбатидин онинг суҳбатича нафъ топмадим. Уч юз ўттуз учда дунёдин ўтубдур.
Шайх Абубакр Тоҳир бир кун бир баззоз дўконидин ўтти ва баззознинг ўғли шайхнинг ошноси эрди. Чун шайхни кўрди ва анинг сўнгича борди ва баззозким дўконига келди, ўғлин кўрмади. Маълум қилғондин сўнгра анинг кейнича бориб, нохушлуғ била ўғлин шайх қошидин дўконга келтурди ва шайх ул кеча тонг отғунча ранжур эрди. Яна кун ул баззознинг эшигига борди ва бир канизак бор эрди. Узи била элтди ва баззозни ташқари тилади ва дедиким, ўтган кеча тонг отғунча сенинг та-рафингдин ранжим бор эрди. Дунё молидин ушбу канизаким бор. Агар қабул қилсанг ул ранжйм кафоратиға санға бердим ва агар қабул қилмасанг, озод қилдим. Баззоз шайхнинг аёғиға тушуб, дедиким, Эй шайх, мен журм қилиб, сен узр қулорсан? Шайх деди: Ростким, сен журм қилибсен. Аммо мани бозхост қиладурлар. Ондин сўрдиларки, ҳақиқат недур? Дедиким, барчаси илмдур. Дедилар: илм недур? Дедиким, барчаси ҳақиқатдур. Ул дебдурким, [жамъ–йиғиш, тафарруқ–айириш. Қачон жамъ бўлсанг, Аллоҳ дерсан. Ва агар айрилсанг, дунёга назар соласан]
1.
232. Абубакр б. Аби Саъдон қ. т. с. Тўртунчи табақадиндур Оти Аҳмад б. Муҳаммад б. Аби Саъдон, Бағдодлиғдур. Жунайд қ. с. асҳобидин ва Абу Али Рудборий ақронидин. Вақт машойихидин олимроқ. эрмиш бу тоифа илмида. Абулҳасан Сиддиқ ва Абулаббос Фарғоний дебдурларки, бу кун бу тоифадин замонада қолмайдурлар, икки кишидин ўзга: Абубакр б. Аби Саъдондин ўзга Ироқда ва Абу Али Рудборийдин ўзга Мисрда. Ул дебдурки, ҳар ким сўфийлар била суҳбат тутса, керакким, анга нафс бўлмаған ва кўнгул бўлмағай ва мулк бўлмағайки, ҳар нимага асбобдин боқса, ўз мақсадиға бўлуғдин тушкай ва анга етмагай.
Ва ҳам дебдурки [сўфийсифат ва расму русумдан холи фақир ўртадаги сабабларни кўрмайдиган киши. Фақирнинг бу сифати уни фақр номига сазовор қилади ва сабабчи – Аллоҳга олиб борувчи йўлни осон қи-лади]
1.
Ва ҳам ул дебдурки, [кимки, тасаввуфга оид турфа сўзлар айтмаса – нодондир]
2.
233. Абубакр Атуфий қ. т. с. Жунайд қ. с. нинг шогирдидур. Уч юз қирқ бешда Рамлада дунёдин ўтубдур. Ул дебдурки, устодим Жунайд қ. с. дедиким, агар бирав кўрсангизким, бу тоифага иймони бор ва бу сўзлар анга мақбулдур, денгизки, мени дуо била ёд қилсун! Шайх ул-ислом дебдурки, Ҳаллож «Айн ул-жам» китоби охирида дебдурки. ҳар ким, бизинг сўзларга иймони бор ва андин чошнисибор, мандин анга салом денгйз! Ва Шайх Аму дебдурки, Шайх Сирвоний дедиким, агар аёғингиз бор эса, Хуро-сонга боринг – ул киши зиёратиғаким, бизни севгай. Ва Шайх Аббос дебдурки, Шайх Сирвония дедиким, сизга васият қилурмен: «бир кишига яхшилиқ қилки, бу тоифани севгай».
234. Абубакр Саккок р. т. Ул дебдурки, «муштоқ ўлимдин лаззат кўпрак топарки, тирик шаҳд шарбатидин». Шайх ул-ислом бу сўзнинг муайяди кўп сўз дебдур ва бу байтни ўқибдур.
Б а йт:
[Тақводорлар ўлими – мангу ҳаётдир. Зеро, қавмлар ўлдилар, улар эса, одамлар орасида тирикдирлар]1
235. Абубакр Саққо қ. с.
Ул дебдурки, кемада эрдим. Ел қўбди ва қўлак бўлди ва халқ дуоға фарёд торттилар. Кемада дарвеше эрди, бошин гилимига чирмағон. Анинг қошиға бориб айттиларки, агар телба эмассен, бу ҳолатдаки халқ дуога машғулдурлар, сен ҳам бир нима дегил! Бошин гилимдин чиқарди ва дедиким, [сенинг қалбингга ҳайронман, нега биздан юз ўтирди?]1 ва бошини юқориға тортти. Дедиларки, не девонадур? Анга дерларки, дуо қил, ул байт ўқур! Яна бошин гилимдин чиқарди ва сўнгги мисрани ўқидиким, [менга бўлган юксак муҳаббатинг нега йўқолди?]2. Ул ел ва ошуб бирор нима ўксуди. Яна анга дедиларки, бир нима дегил! Бош чиқарди ва дедиким,
б а й т:
[Иккисидан ҳам ажойиброғи шуки, ғазабланган ҳолимда ҳам сенга ризо кўзи билан боқаман]3
Ел таскин топти ва кўлак ором тутти, Шайх ул-ислом дебдурки, бу икки байтнинг учунчисин мен бир ерда кўрубмен ва ул будур.
Б а й т:
[Агар васлинг ила лутф этсанг, мени тирилтирасан, йўқса, бу йўл мени ҳалокатга олиб боради]4.
236. Абубакр Мисрий қ. т. с.
Оти Муҳаммад б. Иброҳимдур. Абубакр Дуққий ва Қирофийнинг устоди ва Заққоқи Кабириинг шогирдидур. Жунайд ва Нурий қ. с. била суҳбат тутубдур. Уч юз қирқ бешда Рамазонда дунёдин ўтти, Абубакр Атуфий била мувофиқ. Ул дебдурким, Жунайд ва Нурий қ. с. била эрдук ва машойих ва сўфиядин кўп эл бор эрди. Қаввол нима ўқиди, Нурий самоъға кирди ва Жунайд ўлтуруб эрди. Нурий Жунайд бошиға келиб, бу оятни ўқидиким, [Албатта, эшита оладиган зотларгина қабул қилурлар]1. Жунайд дедиким, [Сиз тоғларни кўриб, тек қотиб турибди, деб ўйларсиз. Ҳолбуки улар ҳам худди булутлар юргандек юрарлар]2.
237. Абубакр Дуққий қ. т. с.
Бешинчи табақадиндур. Оти Муҳаммад б. Довуд Димишқий. Умри юз йигирмага тортти. Абу Али Рудборийнинг ақронидин. Дебдурлар, Ибн Жалло анга нисбат дуруст қилур. Заққоқи Кабириинг шогирдидур. Жунайдни кўриб эрди ва Абубакр Мисрий била суҳбат тутуб эрди. Жаҳоннинг мужарради эрди вақтининг кибори машойихидин эрди. Уч юз эллик тўққизда дунёдин ўтти. Шайх ул-ислом дебдурки, Абу Абдуллоҳ Боку дедики, Дуққийнинг қули дедики, Дуққий дедики, [офият тасаввуф билан бўлмас]1. Ва Хусрий дебдур, суфийга офият била не иш? Абу Абдуллоҳ Рудборий дарё қироғида васвасаси бор эрди. Таҳорат қилур эрди ва ел келур эрди ва аёғилиги ёрилур эрди ва қон келур эрди. Дармонда бўлди ва деди: [Оллоҳим офият бер!]2 Ун келдики, [офият илмда, яъни шариатда]3. Шайх ул-ислом дебдурки, Абубакр Дуққий дедики, Нусайбинда Сумайъийға меҳмон бўлдук. Вақт хуш эрди ва қаввол хуш ва ҳеч ёт киши йўқ. Ҳеч завқу ҳол бўлмас эрди. Сумайъий дедики, не дейсен? Дуққий дедики, улча ул дейдур, мендин ва сендиндур муттасил қулоққа келурким, мен ва сен. Тасаввуфда мен ва сен қайдадур? Суфийға бирдин ўзга бўлмас. Ҳоло шуре пайдо бўлди ва ошуб қўпти. Асҳоб тўнларин йиртарлар эрди ва йиқилурлар эрди, киши қолмади яқосин йиртмаган.
Дуққи дебдурки, [қурбнинг белгиси Аллоҳдан ўзга барча нарсадан узилишдир]4. Ва ҳам анинг сўзидирки. [Қалб нурланиши сабабли унда Аллоҳу таолонинг оятлари жой олса, башарий сифатлар ва ақлий ноқисликлар зойил бўлади. Баъзан фақирнинг Аллоҳга нисбатан адабсизлиги ҳақида сўрашди. Дуққий айтди: бу ҳақиқий нлмдан узоқлашиб, зоҳирий илмга ўралашиш]5.
238. Абубакр Тамастоний қ. т. с.
Бешинчи табақадиндур. Форсдин эрди. Шиблий қ. с. шогирди эрди, Иброҳим Даббоғ Шерозийнинг ҳам. Кибор машойихдин эрди. Оёту каромот ияси ва ўз ҳолу вақтида ягона эрди. Шиблий ани бузург тутар эрди ва қадру маҳолин улуғ қўяр эрди. Форс машойихи била суҳбат тутуб эрди ва аларни азим ҳурмат тутарлар эрди. Шукру муҳаббат анга ғолиб эрди ва буюк калом ва румузи бор эрди. Форсда кишига анинг каломин эшитур қувват йўқ эрди. Машойих андоқ савоб кўрдиларки, ул Хуросонға борғай. Нишобурға келди ва анда уч юз қирқда дунёдин ўтти. Ул дебдурки: [қалб тириклиги нафсни ўлдириш биландир]1. Бирав анга дедиким, манга васияте қил! Ул дедики, [доимо ҳимматли бўлки, у барча ишларнинг кучи ва манбаидир]2. Ва ҳам ул дебдурки, улуғроқ неъмат – чиқмоқдур нафсдин, не учунки, нафс улуғроқ ҳижобдур сенинг била Тенгри таоло орасида. Ва ҳам ул дебдурки, мумкин эмас чиқмоқ ва қутулмак нафсдин, ўз нафсинг билаки, анинг била қутула олғайсен ва анинг суҳбати била.
239. Абубакр Фарроъ қ. т. с.
Бешинчи табақадиндур. Оти Муҳаммад б. Аҳмад б. Ҳамдун Фарроъдур. Нишобурнинг ажилла адашойихидиндур. Азим фаросати бор эрмиш. Шайх Аму ани курган эрмиш. Ул дебдурки, мен Абубакр Фарроъни кур-масам эрди, сўфий бўлмағай эрдим. Ва Абу Али Сақафий ва Абдуллоҳ Мунозил ва Абубакр Шиблий та Абу Тоҳир Абҳарий ва Муртаъиш ва ғайруҳу била суҳбат тутубдур. Машойихда ягона эрмиш. Уч юз етмишда дунёдин борибдур. Ул дебдурки, [яхшиликларни яшириш ёмонликларни яширишдан тузукроқдир. Шунда нажот топишга умид бор]1.
240. Абубакр Шабаҳий қ. с.
Бешинчи табақадандур. Оти Муҳаммад б. Жаъфар Шабахийдур. Вақт машойихининг жавонмардларидин эрди. Нишобурда Шайх Абу Усмон Ҳирий била суҳбат тутубдур. Уч юз етмишдин бурун дунёдин ўтибдур. Ул дебдурки, [футувват–хушхулқлик ва ззгу саховатдир]1.
241. Абубакр Тарсусий қ. с.
Шайх ул-ислом ани олтинчи табақадин тутубдур. Оти Али б. Аҳмад б. Муҳаммад Тарсусийдур. Пиллар Маккада мужовир эрди. Ва ани Товус ул-Ҳарамайн дер эрдилар, ибодати касратидан Абулҳусайн Моликийнинг шогирдидур. Иброҳим Шайбоний Кирмоншоҳий била суҳбат тутубдур ва нисбат анга дуруст ҳилур. Уч юз етмиш тўртда дунёдин ўтибдур. Маккада Шайх Сирвонийнинг ақронидин эрмиш. Шайх ул-ислом дебдурки, Шайх Аббос Фақир менга дедиким, Шайх Абубакр Ҳарамий дедиким, Маккада биров уйида меҳмон эрдук. Мезбоннинг бир канизаки бор эрдиким, нима ўқийолур эрди, муни ўқидиким, [бир қавм сен учун мени оз ва соз маломат қилди]1. Бир дарвеш аёғ устиға қўпти ва бир неча фарёд қилди ва деди: ким маломат қилди сенинг меҳрингда, магар сен? Бу ҳарфни деди ва йиқилди ва дунёдин ўттй. Шайх ул-ислом дедики, Абу Абдуллоҳ Боку дедиким, Айюб Нажжор Маккада бир Қазвиний уйида самоъ қилур эрди. Гўянда бир форсий байт ўқудн. Ул қўпти туз қадди била ва деди: нафире сендин! Ва йиқилди ва беҳуш бўлди ва дунёдин ўтти. Шайх ул-ис-лом дебдурки, Абулқосим Шайх қавм била меҳмонлиғда эрдилар, гўяндае ўқидиким,
Ш е ъ р:
[Ҳар уйки, унда сен бўлсанг, чироққа ҳожат йўқ. Одамлар ҳужжати билан келадиган кунда сенинг муборак жамолинг бизнинг ҳужжатимиздир. Сендан халос бўлишнн хоҳласам, Аллоҳ мени хотир-жам қилмаснн]2.
Абулқосим Шайх ўнг илигин кўтарди ва неча фарёд урди ва йиқилди ва оламдин ўтти. Шайх ул-ислом дебдурки, бирав бу тойфадин дедики, Нишобурда ҳодисае эрдики, халониқ шаҳрдин чиқиб эрдилар. Меy бир масжидда эрдим. Ва ул масжид гўшасида яна бир дариеш. эрди. Гўяндае кирди, ул дарвеш анга дедиким, бир нима ўқи! Ул ўқидиким,
б а й т:
[Қалбим ва ишқ ўртасида шундай маърифат мавжудки, абадийлик тугаса ҳам у тугамас. Албатта дунёдан ўтаман, бутун борлиғимдаги муҳаббатингдан ҳечким огоҳ бўлмайди]3.
Ул дарвеш йиқилиб, икки намоз орасиғача талпинур. эрди то оламдин ўтти. Шайх ул-ислом дебдурки. Убулла шаҳридаким, Куфа била Басранинг орасидадур, дарвеше борур эрди, Бир кўшк тубига етти. Бир ғурфада бир улуқ киши ўлтуруб эрди ва илайида бир канизак муған-нийлик қиладур эрди. Дарвеш эшиттиким, бу байтни ўқийдурким,
б а й т:
[Ҳар кун рангинг ўзгарар. Узгармаса сенга яхшироқ. Ҳар кун ҳолинг ўзгарар, ўзгармаса сенда гўзалроқ]4.
Дарвешга ҳуш келди ва муғаннийға онт бердиким, [эй канизак, Аллоҳга ва Хожанг ҳаётига қасамки, бу байтни такрор ўқи!]5 Канизак такрор қилабошлади. Хожа ул такрор сабабин сўрди. Каннзак дедиким, кўшк тубида бир дарвешки вақти ҳуш бўлубдур ва такрорига онт берадур. Хожа қуйи боқти ва ул ғарибни кўрдиким, вақти хушбўлиб, самоъ қиладур. Охир бир сўз айтти ва фарёд қилди ва йиқилди ва жон берди. Хожа чун ул ҳолни кўрди, вақти мутағаййнр бўлди ва канизакни озод. қилди. Ва шаҳрнинг улуғларин тилади ва ул дарвешга намоз қилдилар ва дафн қилдилар. Ва ул хайлға дедиким гувоҳ бўлингки, ҳар нимамки бир зиёъу амлоқдин борин вақф қилдим дарвешларга. Ва ҳар несн важҳу дирамдин бор эрди, борисин берди ва тўнин чиқарди ва мураққаъ кийди ва ридо солди ва бодияға юз қўйди. Ва эл боқиб туруб эрдилар, то кўзлардин ғойиб бўлди. Андин сўнгра ҳаргиз ани кўрмадилар. Абулҳусайн Даррож ва Футий ҳикоят қилибдурлар. Ва Даррождеб-дурки, [ўша кундан яхшироқ кунни кўрмадим]6. Шайх Абу Абдуллоҳ Жалло дебдурки, мағрибда икки ажаб нима кўрдум: бири Қайравон жомеъида бирав эрдиким,. сафлар орасида юриб, савол қилур эрди ва дер эрдиким, [эй одамлар, мен бир сўфийэрдим, энди заифлашдим]7 Яна икки пир кўрдум, бирининг оти Зураиқ ва бирининг Жабала. Ва ҳар қайсининг муридлари бор эрди. Бир кун Жабала Зурайқ зиёратиға борди асҳоби била. Зурайқ муридларидин бири Қуръон ўқийдур эрди. Жабала асҳобидин бирига ул нав вақти хуш бўлдиким, фарёд қилиб, жон берди ва ани дафн қилдилар. Яна бир кун Жабала яна Зурайқ қошиға келди ва деди: ул ёринг қаёндурки, Қуръон ўқийдур эрди? Ани тиладилар, Қуръон ўқиди. Жабала бир оҳ била фарёд қилдиким, ўқиғучи охир бўлди. Жабала дедиким, [бирга бир, лекин бу иш бошловчиси золимроқдир]3.
242. Абубакр Сусий қ. т. с.
Оти Муҳаммад Иброҳим Сусий Суфийдур. Шомда Рамла шаҳрида бўлур эрди. Шайх Аму ва Аҳмад Куфоннй они кўруб эрдилар. Уч юз етмиш олтида Димишқда дунёдин ўтти. Шайх ул-ислом дебдурки, ул бир кеча дедиким, бизинг учун бир киши топингки, нима ўқусун. Тилаб топмадилар. Шайх муболаға қилур эрди. Бирав дедики, ҳеч хонанда топмайбиз ва тайбат била дедики, бу яқинда бир мутриб йигит бор, десангиз ани келтурайли. Шайх рухсат берди, бориб келтурдилар. Ва мутрибнинг ўзга ҳоли бор эрди, ўқидиким, [бу сўфилар тоифаси содиқ биродардирлар, улар орасида маънавий қардошлик мавжуд]1.
Элга азим асар қилди ва Шайхқа ғариб шўре воқеъ бўлди. Чун фориғ бўлдилар самоъдин, мутрибқа қазаф воқеъ бўлди ва Шайхнинг сажжодаси устида қан қилиб йиқилди. Шайх дедиким, ҳеч нима деманг ва сажжодаға ани чирмаб, тарқанг! Андоқ қилдилар. Тонгласи мутриб уйғониб, ўз ҳолин билмас эрди. Дедиким, мен не ердамен ва бу не ҳолдур? Утган ҳолидин хабар бердиларки, не воқеъ бўлиб эрди. Анга ҳол мутағаййир бўлди ва созини узатти ва тавба қилиб, мураққаъ кийди ва Шайх хидматини ихтиёр қилди. Ва андоқ муомалат ва ибодат анта даст бердиким, Шайхдин сўнгра ани хонақаҳда Шайх ўрниға ўлтурттилар. Шайх ул-ислом дедиким, анинг оти Муҳаммад Табароний эрди. Мен анинг ўғлин кўриб эрдим, Ҳирига келиб эрди Шайх Аму хонақоҳиға. Ва ғоят зариф йигит эрди. Ва Муҳаммад Табароний қариб эрди. Машойих анга келиб ул ўқиган байтни сўрар эрдилар. Ва анинг ёдида ул мисраъдин ортуқ йўқ эрди. Аммо мен ул абётни топибмен ва будур.
Назм:
[Бу сўфилар тоифаси содиқ биродардирлар ва улар орасида шундай маънавий қариндошлик мавжудки, унга ҳеч нарса тенг келмайди. Улар эмикдошлар ва бир-бирларига тоза ваҳдат майини тутадилар. Эмикдошлик ва майхўрлик ҳаққини тўла адо этадилар. Мастликдаги хато ва тубанликларни хотирламайдилар. Уларнинг аҳволи сени шубҳага солмасин]2.
Шайх ул-ислом дебдурки, Зуннун Мисрий ва Шиблий ва Харроз ва Нурий ва Даррож барча самоъда бордилар, не «Қуръон» самоъида ва не анинг ғайри. Алардин уч тан уч кун тирилди ва уч кундин сўнгра ўтти. Ва алардин бошқа ҳам машойихдин кўпи бу ҳолда ўттилар. Зурора б. Аби Авфо, Басра қозиси меҳробда э.рди. Бирав бу оятни ўқидиким, [қачон бурғу чалинган-да ўша кун қийин «ундир]3.
Ул фарёд қилиб йиқилди ва борди. «Кашф ул-махжуб» китобининг соҳиби дебдурким, мен муаняна кўрдумки, Озарбайжон тоғлари орасида бир дарвеш бу қавмнинг баъзи абъётин ўқур эрди, ногоҳ йиқилди ва охир бўлди.
243. Абубакр Шукайр қ. т. с.
Шайх ул-ислом дедики, ул Нишобурда бузург эрди ва вақт ияси ва Саҳл Суълукийнинг қаробати.
Бир кун Саҳл Суълукий анга дедиким, нечук манга келмассен? Ул дедики, келсам, истиғно ва такаббур қилурсен, бу жиҳатдинки, мен дарвешу муфлисмен, менинг учун қўпмассен. Ул дедики, сен кел, мен таъзим қилай. Бир кун анинг уйиға борди. Ул таъзим учун қўпти, аммо чиққанда қўпмади. Абубакр ёнди ва бу икки байтни ўқидики,
Н а з м:
[Гарчи мен аёлманд, қашшоқ ва қарзи кўп бир одам бўлсамда, Раббим берган ризқ менга кифоя қилади. Ҳожатларим менинг ва унинг ўртаси-дадир]1. Ва яна ҳаргиз анинг уйига бормади.
244. Абубакр Жавзақий қ. т. с.
Қабри Нисодадур. Ул дебдурки, бир кун бодияда оғзим сувсизлиқдин қуруб эрди ва тоқатсиз бўлиб эрдим. Бир йигитни кўрдум. Салом, дедим. Жавоб олди ва деди: Эй шайх, ҳолинг недур? Дедимки, сувсизман, кўнглум тозағина хиёр тиларки, бўғузумни улутгаймен. Ул йигит дедики, кир, дағи уз. Шайх дебдурки, менинг ул йигит сўзига имоним бор эрди. Боқтим, полизе кўрдумки, тўла қовун ва бодринг ва хиёр эрди. Андин узуб, оташимға таскин бердим.
245. Абубакр Розий қ. т. с.
Мутаварреъ ва мужтаҳид киши эрмиш. Дебдурларки, машойих орасида киши андин гирёнроқ йўқ эркандур. Ҳар мурид ва мубтадики, ани кўрса эрди, ибодати касрати ва самоъда бесабрлиғи ҳирқатидин анинг гирифтори бўлур эркандир. Ишининг ибтидосида Маккага борди ва сўфия машойихиға мушарраф бўлди ва бир йил мужовир бўлди. Ул дебдурки, Маккада ихлосдин вақтим душвор бўлди. Яманға бордим. Менга бир дирам футўҳ етишти. Тиладимки, бир кўнглак олғайменки, асру яланг эрдим. Чун Маккага яна бордим. Ул дирамни бир ерда дафн қилдим ва анга бир аломат қўйдум ва Маккага кирдим. Чун тавофдин фориғ бўлдум. Шайх Абу Умар Зажжожийдин бир масъала сўрдум. Дедики, аввал борғил ва ул дирамки, дафн қилибсен, ўзунгга сарф қил! Бордим ва ул дегондек қилдим. Ондин сўнгра келдйм. Шайх ул масъалаға жавоб берди.
246. Абубакр Муфид қ. т. с.
Оти Муҳаммад б. Аҳмад б. Иброҳимдур, имом ва бузург эрди. Жаржаробод шаҳридиндур. Жунайд била Юсуф б. Ҳусайнни кўруб эрди ва Абу Усмон Ҳирий била суҳбат тутубдур. Уч юз олтмиш тўртта дунёдин ўтти, умри узоққа тортти. Шайх Аму ани кўруб эрди. Анинг таснифи бир китобдур. Анда келтурубдурки, Абу Саид Харроздин оламдин ўтар чоғда сўрдиларки, не арзинг бор? Дедиким, ҳасратим бор ғафлатга. Ва ҳам ул дебдурки, Юсуф б. Ҳусайн дебдурки, андоқ бўлиб-менки, менинг сўзимни Аллоҳу таолодин ўзга киши эшитмас. Шайх ул-ислом дебдурки, бу сўз охирида андоқ бўлурки, ул пир дебдур.
247. Абубакр Қасрий қ. т. с.
Ҳубайра қасридин эрди, валий ва ғайб аҳлини кўрар эрди. Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф дебдурки, бир кун Шайх Абубакр Қасрий манга дедиким, кел саҳроға бороли. Борур эрдук, бир қавмни кўрдукки, бозор томида иард ўйнарлар эрди. Шайх Абубакр бориб, алар қошиға ўлтурди ва алар била илик ўюнға элтти. Ва мен ҳижолатдин терга ботиб эрдимки, бу недурки, ул қиладур? Охир тушти ва борур эрдук. Жамъи шатранж ўйнар эрдилар, алар сари бориб, шатранж бисотин олиб йиртиб, йиғочларни ҳар ён сочди. Алардин икки киши анга бичағ торттилар. Ва ул дедики, бичағларингизни манга берингким ейин. Алар илиг торттилар, биз ўттук. Ва мен ботинимда анинг била хусуматдаким, аввалги не фараҳрўлиқ эди ва сўнгги нохуш иҳтисоб не эрди? Анга маълум бўлди ва дедиким, ул вақт ладуний назарн билз бокар эрдим, фарқ кўрмадим, сўнгра илм назари била боқтим, ҳукм кўрдум.
248. Абубакр Мавозиний қ. с.
Мисрда бўлур эрди. Шайх Сирвонийнинг устодидур. Ул дебдурки, Ибн Хаббоздин эшиттимки, дедиким, азҳо ийдида Жамра яқинида эрдим. Бир дарвеш кўрдум, туруб эрди ва илигида бир кўза ё риква. Ва дер эрдиким, [Эй Эгам, одамлар қурбонликлари ва садақалари билан сенга яқинлашадилар. Менда жонимдан бошқа ҳеч нарса йўқ.]1 Кегин у наъра тортди ва жон берди.
249. Абубакр Ушноний қ. с.
Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф дебдурки, менипг шогирдларимдин бири келиб дедики, Шайх Абубакр Ушноний томдин йиқилиб оёғи синди, дағи ўтти. Ва ул бу нав эркандурки, навжавоний келиб, қавволлик қиладур эрмиш. Абубакр Ушнонийға вақт хуш бўлибдур ва бехуд томдин йиқилибдур ва ўтубдур. Шайх Абу Абдулло.х анда бориб сўрубдурким, қаввол қайси байтни ўқиди? Дебдурларки, бу икки байтни.
Б а й т:
[Ўз ҳолига ташлаб қўиилган дардманд ошиқнинг дарди ўлимдан оғир. Агар яшаса, турмуши қийин, ўлса, армон билан ўлади)1.
Бу абётни эшитгач Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф тўрг кун ўзидин ғойиб эрди. Ул қавволни узаттиларким, яна бу иш теграсига эврулма! Абубакрни дафн қилдилар ва ул бехабар эрди. Шайх ул-ислом дедики, сувсизға осон иш недадур сувдин ўзга? Бир дўст вафосида бир дўст борди.
250. Абубакр Мағозилий қ. т. с.
Сирвони-йнинг устодидур. Мисрда бўлур эрди. Ул дебдурки, тилар эрдимки, Абулҳасан Музаййинни синағоймен. Эшикига бориб қоқтим ва дедимки, эй сарой иялари, манга бир нима била мувосо қилинг! Ул кишисига айттиким, бир нима берким, ул агар Тенгрини таниса эрди, манга келмас эрди, яъни имтиҳанға. Чун эшиттим, қўйдум ва ўттум.