Андижон, кунглимда кукарган далам,
Йулимга термулиб колган чорбоглар.
Мени согинади согинмасам хам.
Боги Бобурдаги момакаймоклар.
Узинг улгайтирган нихолингга бок
Аа буйинг етар, на кулинг етади.
Болангдан шох чикса - узга юртда шох,
Шоир чикса бари дайдиб кетади.
Гохи койимайсан гапга кирмаса,
Гохи бошин силаб йулга солмайсан.
Такдирдан нолийсан худо бермаса,
Худо берганини асрай олмайсан.
Бевафо дунёнинг ишларин курсанг.
Сен курган саройга хинд мехмон танлар.
Балки ахил булсанг, сал кенгрок булсанг.
Багрингда буларди Тожимахаллар.
Узр, гар огринсанг елкамга бош куй,
Шод кунинг кунглингни мен билан чогла.
Бобурга илинсанг, менга ковун суй,
Чулпонни согинсанг, мени кучокла.
Андижоннинг Мархаматида, Мархаматнинг Ковунчи кишлогида ётган снг азиз шоиримнинг кабри нурга тулсин илойим.