ААДИЖОА ЖОМЕ МАСЖИДИ МАЖМУАСИ- меъморий ёдгорлик (19- а. охири). Масжид, Мадраса ва минорадан иборат. Мадраса бош тарзи шарққа қаратиб қурилган. Тарзининг сртасида пештоқ қад кстарган. Унинг икки ёнида безакдор минора бор. Бурчакларида гумбазли дарсхоналар, уларнинг сртасида икки қаватли ҳужралар жойлашган. Биринчи қаватнинг текис деворларида тсрт бурчакли дарчаларга панжаралар ишланган. Иккинчи қаватдаги ҳужраларнинг меҳробий равоқлари бош тарзига ксркамлик бахш стади. Масжид мажмуанинг ғарбий қисмида жойлашган. Унинг тарҳи тсғри бурчакли хонақоҳ ва уч томони қатор устунли, шифти безакдор айвондан иборат.
Минора (бал. 32 м) ҳовлида жойлашган. Асоси саккиз қиррали, ёзма нақдши турунжлар ва кошин б-н пардозланган. Жомега бешта (жан.да битта, шим. ва шарқдан иккитадан) дарвоза орқали кирилган. А.ж.м.м. қурилишида Исахон, Ю. Мусаев ва б. усталар қатнашган. 1902 й.ги зилзилада шикастланган. Бинолар 1971 - 74; 1999-2000 й.ларда таъмирланган.